text
stringlengths
1
1.49M
timestamp
stringlengths
9
10
source
stringlengths
21
684
Уйғон эй она юрт, уйғон эй Турон, Кимлигингни айтсин бу кўҳна тупроқ. Уйғонсин номусинг, кўксингдаги шон, Ва ишон, Ва ишон! Ҳақлилар ичинда ҳақлисан кўпроқ. Эртак айтмаяпман, сўзларим чиндир, Гувоҳим шу замин, шу чексиз осмон. Сени қўл учида кўрсатса кимдир, Бармоғини қайир, қўлини синдир! Сенинг бобонг тоғни титратган ботир, Айт, нега мудрайсан, уйғонгин, ўғлон. Сен ҳам улар каби мардсан, баҳодир, Уйғонсин номусинг, кўксингдаги шон. Отларнинг дупури тушингни бузсин, Орингни ўртага қўйиб жилов тут. Болангнинг бўйи ҳам ғурури ўссин, Мардларни эслаб қол, номардни унут. Йигитлар эр бўлиб сўрайди элни, Хилватда юрмайди қилиб кўзёши. Агар сен номусдан боғласанг белни, Қўллаб турар Шермуҳаммад қўрбоши. Муродга етгунча изингга қайтма, Бир ўзинг минг чоғлик қўшиндек тизил. Жон берсанг шу Ватан номини айт ва Йиқилма, Йиқилма! Тик туриб узил! Узун тунлар, узун унлар, изғиринлар, Қаро кунда кўнглим бузиб, ким минғирлар? Ана Чўлпон отулдуки етмаймикан — Яна увлаб чанг солади вой олғирлар. Додлаб-додлаб фарёд урар замин бунда, Ўз ўғлини қора қилиб кўмар бунда. Эй ғофил эл, ўйғон энди, она йиғлар Жон ва танга қўшилишиб, Ватан йиғлар. Нолаларининг, сенинг гулдай болаларининг, Бағирларининг, яшнатган дил лолаларинг. Кетмиш улар кечмишига тошлар отиб, Ўз дўстлари душманларга арзон сотиб Бунда ҳеч ким аямайди, эгик бошлар, Алам қилар дардин билмай тўкар ёшлар. Усмон Носир йиғлаб-йиғлаб кетмиш қаён? Кимга аён, бунда кимки кезар гирён. Асрлар ҳам йилларгада тошлар отар, Бу ўтмишнинг ғавғолар кўнглим ботар. Отилган ким, сотилгани пайлоқчилар, Бунда борки, бари унда алдоқчилар. У кун йиғлаб, сўроқладим кимнинг иши, Қор келмасдан қиров бўлган ўзбек иши. Яна қандай балоларинг бор эй фалак, Алп ўғлонлар қатор кетмиш жони ҳалак. Замин бунда айланади чархи даввор, Шарқдан зиё таралгайдир яна такрор. Балолардан, оловлардан омон элим, Истиқлолим, тоъле баланд жоним элим. Қон: —пақ этди, отилди ўқ. ҳақ, деган ул ўғлоннинг тешилган кўкрагидан бўй чўздим гул мисоли. Сиёҳ: —пақ этди, отилди ўқ. зирхланган қўналғада қондан қўрққан қўлни ва кўрдим қоғоз висолин. Қон: —авлодим, эгилмагин, бошингни тик тут, дея жондан кечган ўғлоннинг исён тўла кўксидан Ватан дея тўкилдим. Сиёҳ: —келажакка солдим изимни: “Бош эгмади исёнчи, Хоин эди, отилди”. Йиллар ўтиб авлодинг Бошин эгиб ўқийди. Қон: —Ватан дея тўкилдим. Сиёҳ: —хоин дея ўқилгай. Энди ўзим менмасман, Энди тамом бошқаман. Мен телбаман Дайдиман. Мен ўт — ўлан Майсаман. Чўпонлар таёғини Чертиб шеърлар айтаман. Энди елкам тоғ менинг Қуёшни елкалайман. Майли деманг соғ мени Тупроқни эркалайман. Япроқни эркалайман, Қийноқни эркалайман. Ичимдаги ул оташ Титроқни эркалайман. Энди ўзим йўлман-у, Энди ўзим йўлчиман. Энди ўзим ёвман-у, Энди ўзим элчиман. Энди мени изласанг, Энди мени сўрасанг, Энди мени Алпомиш Тушларида кўради. Адо бўлган, қулаган, Юраккинам нураган. Энди менга қалдирғоч Юрак қуриб беради. Ўшангача дайдисам, Ўшангача қайтмасам, Ўшангача ранжима, Гар номингни айтмасам. Чунки сенга сўйлаш чун Чунки сени куйлаш чун, Юрагиму иймоним Бўлиши керак бутун. Унгача куйлолмайман, Унгача сўйлолмайман, Унгача номингниям Хотиржам ўйлолмайман. Мен унгача телбаман, Мен унгача дайдиман. Мен унгача ўт-ўлан, Мен унгача майсаман. Юрагим бут бўлган кун Онам дея айтаман. Отам дея айтаман. Юрагим бут бўлган кун Ватан дея айтаман! Ватан дея айтаман! сўнг битта ёзув – қисмат битигидан кўра қадимроқ, сизга кимлигимни айтмоғим учун. Майли Турон атанг, Туркистон атанг, озод Ўзбекистон қолсин абадий – ўлсам қучоғига олгувчи ватан! Оловтўш совутим совимай туриб, Қайта кирмоқдаман муҳорабага. Ёлворар ёвзада, қонталаш ғуруб, Забаржад булутлар тушар орага… Дунёни кечириб бораётирман, Бетизгин йилларнинг қонидан кечиб, Ўв, қайтмас бекларим эгарда турган, Қўзғолинг, Ватан деб қуюқ онд ичиб! Яшаманг жўмардлик жомидан айро, Маст бўлинг музаффар қадаҳлар тутиб. То улус солмасин дод-у вовайло, Ётмасин тупроқда изтироб ютиб. Муқаддас Туроннинг қашқирларисиз! Ғашининг димиққан тоғларга қараб. Магар сиз минбар-у, нурдан нарисиз, У ерда албатта кўппаклар ҳурар. Писинманг тўралар, отилинг олға, Сиздаги жасорат яшиндайди-ку?! Ғанимлар бостириб келганда дарға Кеманинг остига яшринмайди-ку?! Ўв, маним бекларим, бекинмоқ нечун, Нечун эй, тўшларни ботириш ерга?! Ёқадан олганда келажак бир кун, Кимларни сўкасиз, кимларни тергаб… Шаҳид шерикларни икки ён суриб, Тулпорга юклайсиз ё аробага. Унгача совутлар совимай туриб, Қайтинг! Қайтиб киринг Муҳорабага! Оёғим чалишди ғаним ортимдан, Мен эса шунда ҳам олдга йиқилдим. Ҳатто ер силкинди менинг зарбимдан, Тупроққа бир ҳовуч тутдай тўкилдим. Ота, сенда ҳам саволлар бир талай, Она, дейсанми – «Не эди гуноҳинг?» Гуноҳим шуки – ҳайқириб жар солмай, Ватанни жимгина севмоқчи эдим. Ака, қўрқма ҳали таслим эмасман, Курагим ер кўргай фақат қабрда. Нима бўпди, кўксим ёрса ёрибди, Фақат ачинаман шўрлик қадрга. Атрофга қўл чўзиб йиғлаганим йўқ, Бошим ерга тираб, учдим самога. Бандага сиғиниб яшаганим йўқ, Мен фақат бўйсиндим ёлғиз Худога. Ахир билмайсанми асл туйғулар, Диллардан тилларга кўчмоғи душвор. Айтиш ҳан шарт эмас, англамоқ лозим, Кўксимда Ватанда шундай севгим бор, Ахир ВАТАН сўз шунчалар буюк, Уни тарифлашга ожиздир тилим. Билиб қўй, унвонсираб қолганим йўқ, Тилдамас дилимда ВАТАН севдим. Чинорингни ўпгим келди, Япроғини кафан дедим. Тупроғингни тумор қилиб, Ватан дедим, Ватан дедим. Суронларга синголмадим, Юрагимга қайтгим келди. Энг қизғанган шеърларимни Қоровулга айтгим келди. У билмайди эрмакларни, Унга ётдир олифталик. Наҳот, бизга ёқар шунча Қолипалик, Қолипдалик. Билиб қўйинг, у турган жой Заминнинг энг баланд ери. У — дунёда энг катта бой, У — ҳақиқий ер шоири. Эй дўстларим, Бари бекор Биз ҳаммамиз — маҳмадона. Бир пул бизнинг ёзганимиз, Ватан ана, Ватан ана… Яхши от олдинми-кейинми чопган, Донғи чиққан тулпор бериб қўймас панд. Ботирлар зафарнинг сирини топган, Гарчи шоҳсупага элтар йўл тирбанд. Йиқилмай ўтказди кўп курашларни, (Қайдадир бузилди ари уяси…) Бирдан босиб кетди ғўнғиллашларни Оламга таралган эрк мадҳияси. Байроқдай ҳилпираб юксалар кўнгил, Чуқурроқ борасан она заминга. Аё дўст, бу қандай ёруғ иқболдир – Ватан шарафланса сенинг номингга! Она сути каби ҳалол, муҳтарам – Юзларни порлатган ғурур кўзёши!.. Довруғи дунёга достон бўлса ҳам, Эл билан баланддир йигитнинг боши. Буюклик меросдир Соҳибқирондан, Навқирон нигоҳ-ла боқар жаҳонга. Олқиш келар етти иқлим томондан: Ғалаба ярашар Ўзбекистонга!
2020-08-31
http://nodirabegim.uz/archives/2915
Вақтга бўлиб намозшом ҳоқон, Кун уйқуга кетар муаллақ. Тиғ санчилган гўё, кўкси қон, Олисларда кўз юмар шафақ. Чағалайлар жаноза ўқир, Мотам тутар кўкда булутлар. Қояларда увиллар қашқир, Ҳилол далда сочиб овутар. Япроқларнинг силкинар бари, Шамоли тез шимол қутбининг. Ер шарининг айланишлари, Тушларига кирар офтобнинг. Чигирткалар опера куйлаб, Тун сукутдан бебаҳра қолар. Ҳароратли нигоҳин жойлаб, Жим кузатар тунни зуҳролар. Майсаларнинг юзларида нам, Сўнгра борур тун ҳам охирлаб. Уйғотгудек кунни субҳидам, Хўрозларнинг қичқириғи-ла. Ва тонг отар, ғоят ўзгача, Тоғлардан кун кўтаражак бош. Ой нурига чўмилган кеча, Яхши ухлаб турдингми, қуёш?! Гоҳо номаъум сонман, Ечимин топиб бўлмас. Бугун бошқа инсонман, Мен кечаги мен эмас. Ўзи қайдан келганман, Боласиман мен кимнинг?! Қаерда туғилганман, Манзили қай ҳокимнинг?! Шайтонга тушиб лаққа Гангиб кетгандайман-ов. Ҳеч нимасиз бўшлиққа Сингиб кетгандайман-ов. Ранги ўчган чархимнинг: Гоҳи рост, гоҳ чинсизман. Танам сезмас руҳимни, Менинг ўзим менсизман. Яратган эгамнинг Ёлғиз гувоҳлигида, ҳақиқат олдида қасам ичиб айтаманки: (Оллоҳимнинг ўзи кечирсину) Беҳуда тўкилган бегуноҳ Хунлар ҳаққи, тирик етимликка маҳкум шўрлик гўдаклар ҳаққи ва уларнинг мунгли кўзларидаги саробга айланган ўгай шодликлар ҳаққи, Ота-онам берган Беминнат нон-тузи ҳаққи, яшаш лаззатини бахш этган бир қултум озодлик ҳаққи, адолат учун курашган, томирида ҳақталаб қони оққан довюрак ростгўйлар ҳаққи, ҳайҳот! Душман қаршисида топталган ғурур ҳаққи, қафасларга қамалган парвоздан мосуво қушлар ҳаққи, занжирбанд қилинган, эрки йўқ итлар ҳаққи, арзимас чақага сотилган қиймати дунёларга тенг Вафо, садоқат ҳаққи, Бевафо қўлида жон таслим этган марҳум Муҳаббат ҳаққи, қулнинг подшо олдидаги ичида димиққан сукути ҳаққи, аҳмоқ, падаркуш ўғлидан бегона ўлим кўрган Улуғбек ҳаққи, Ватан дея, ҳурлик дея кафансиз кетганлар ҳаққи, Маърифат уруғин сепувчилар номлари сабабсиз қораланиб қатоғон этилганлар ҳаққи, хўрланиб чекилган, ер-у кўкни титратган фарйодлар ҳаққи, вайроналикка юз тутган буюк мақсадлар ҳаққи, бевақт ҳалок бўлган навқирон жонлар ҳаққи, хуллас калом, Ҳамма-ҳаммаси учун жаҳолат деб аталган лаънати аждаҳодан, Сўнги нафасим қолгунга қадар Қасос оладурман!. Бўйин эгмоқ- занжир солинган қўллар Тиз чўкмоқ- тоғларнинг шаънига иснод. Эрки кишанланган бўлса ҳам қуллар, Аммо юрагида қасоси озод. Қўлга ўргатолмас бўрини одам, Қашқирлар қисмати мудом циркка ёт. Осонликча моҳир чавандозга ҳам Жиловини бериб қўймас асов от. Қон қуссанг ҳам туғинг қулатма сира Ботирга ярашмас қарамлик азал. Ғанимга бўйсуниб яшашдан кўра Жанг қилиб шарафли жон берган афзал. Хоинлар ҳам қилса орсиз бошларин Кесмоққа жирканар ҳаттоки шамшир. Асло шер саналмас, ташлаб овларин Ўлжасиз изидан қайтса агар шер. Мардлар ҳеч бўлмагай ёв олдида хор, Сақлагай чин эркак ғурурини бут. Лочиннинг парвозий йўлидан зинҳор, Мағрурлигин янчиб учмайди бургут. Тиз чўкмоқ-тоғларнинг шаънига иснод! Кечагина бир бувак эдим, О, митти жон, ўралган йўргак, Мана, йигит ёшига етдим, Она, сизга бўлолмай тиргак. Танти эдим, шўх эдим бироз, Кези келса қайсар ва олов. Бирор жойим оғриса бехос, Ёнингизга чопардим дарров. Нафсим қурсин, сира тўймадим, Оз меҳримга дилингиз маҳтал… Елкангиздан уриб қўймадим, Томоғингиз тутганда йўтал. Ишлаб, санғиб шаҳарда баъзан, Ҳолингиздан бўлдим бехабар. Билмам, мени нимаси билан, Мафтун этди қиз янлиғ шаҳар. Алҳол уйга қайтсам, ҳансираб, Толиқишдан қуриса силлам. Дердингиз-а таъбимни сўраб: «Нима овқат қилай, жон болам?» Ғингшинардим, ҳайҳот, ўшанда, «Ҳали овқат тайёрмасми?»- деб. Ғамхўрлигим айлардим канда, Ютган эдим виждонимни еб. Ўғлингизга не керак яна, Мансаб, шуҳрат, маккор санамми? Нечун мени туғдингиз, она, Бу дунёда аблаҳлар камми? Мен кераксиз ташвишлар учун, Ичимни еб битирдим, она. Ҳисларимни йўқотиб бугун, Уни роса қидирдим, она. Йиллар ўтиб, кетмаган ҳамон, Қайсарлигим, шўхлигим, она. Бу дунёда борлигим ёлғон, Ҳақиқатдир — йўқлигим, она. Эскирган бир рангпар суратман… Ҳеч ким юрмас йўлдайман гўё. Дил ғафлатда, тирик жасадман, Нафас олиб турибман аммо… Дардим ортиб борар яна-да, Аламларга учрадим, она Жон кирмас бу жонсиз танада, Яшайвериб чарчадим, она! Қайдан излай — кўксимда қалб йўқ, Қай бир ишни қилдим ножўя?!. Ҳис-туйғусиз, дилсиз яшамоқ, Шоир учун катта фожиа! Адоват измида ғариб чин калом, Иғвогар оғзида бўхтон ин қурар. Баралла айтмасак ҳақ сўзни мудом Қодирий, Чўлпонлар руҳи чинқирар. Ростгўйга насибдир яшамоқ ҳалол Ноҳақнинг зарбига адолат- қалқон. Сохта суҳбатларда ёлғондир даллол Ҳақиқат- томоққа тиқилган талқон. Шайтон кўчасида кезмайлик сира Ростлик олиб боргай толега фақат. Бу дунйода ширин ёлғондан кўра Абадий тирикдир аччиқ ҳақиқат Иблис қармоғида хўракдир алдов Содда балиқлардай илинмайлик ҳеч Биз ахир ёлғонга беражакмиз дов Агар бўла олсак ҳақиқатга ўч. Бир кун ноҳақларнинг синиши тайин Улар учун бундан бошқа йўл йўқдир. Билингки: шайтонга эгмоқлик бўйин Виждонга қарата отилган ўқдир.
2020-09-17
http://nodirabegim.uz/archives/3003
Нурсиз ҳаётимга нур каби келиб, Камалак рангларин кўрсатдинг менга. Сени топиб олган кунимдан бошлаб, Камалак ранглари кўзимга инган. Олча гулларини юзимга ёпиб, Исмингни шивирлар лабларим унсиз. Мен Сени ўзимни йўқотиб топдим, Ва ўзимни топа олмадим Сенсиз. Бу маъюс, бу ғамгин қисматим билан, Тақдирингга келдим шодлик берай деб. Лекин айт азизим, қайғу гуллари, Бахтнинг саройига бўлоларми зеб? Сени топган бахтли кунимдан бошлаб, Лолалар эргашиб юрар изимдан. Қачонки исмингни шивирлаб айтсам, Камалак ранглари… кетмас… кўзимдан… *** Мен ўзим кетаман! Ҳавотир олманг, Бу олис йўлларда ҳамроҳ керакмас! Ҳечам ўзингизни азобга солманг, Менга на манзил, на даргоҳ керакмас! Ғамни сотай десам бир бозор йўқдир, Қайғуни кўммоққа ҳеч мозор йўқдир, Йиғлаган кўзларга харидор йўқдир: Билдимки, ҳеч кимга оҳ-воҳ керакмас. Барча билганини билган дунё бу, Ҳар ким билганини қилган дунё бу, Бунча фисқ-фужурга тўлган дунё бу, Бандага Худодан огоҳ керакмас! Ҳаёт маромида кетсайди, дедим, Кўнглим оромида кетсайди, дедим, Ногоҳон тақдирнинг зарбини едим, Дафъатан керакмас, ногоҳ керакмас! Тириклик куйига ташлаб жисмимни, Тақдирнинг ҳукмига бердим измимни, Эсламас эмишсиз ҳатто исмимни: Албатта, тирикка арвоҳ керакмас! Фақат У бўларкан дардларга малҳам, Бу менинг ҳаётдан топган фалсафам: Ҳеч қачон асролмас одамни одам, Менга Худо керак… паноҳ керакмас! Мен ўзим… кетаман.. *** Куз келди эҳтимол юрагингга ҳам, Кетяпман кўзимда ёшларим қалқиб. Сенинг юрагингга эккан гулларим, Энди хазонларга айланган балки… Балки… севмай қўйган оташ юрагинг, Балки ўчиб бўлган кўксингдаги чўғ. Азизим, мени ҳеч кўргинг келмаса…. Агар шундай бўлса… сенинг айбинг йўқ! Агарда, юрагинг талпинмай қўйса, Мабодо, барига қўл силтасанг: Бас! Юз ўгириб кетсанг, минг йиллик ишқдан, Бу хато, бу хато Сеники эмас! Айбдор мендирман, сени кўп севиб, Жон қадар ардоқлаб юрган жонида. Баҳорга ишониб, гулга ишониб, Бугун ўтлар кетган хонумонига…. Ҳамма хато менда! Сен ҳеч ўртанма! Начора… қўлимда сўлмиш гулларим. Негадир, негадир исмингни айтсам, Уфққа туташиб кетди йўлларим… *** Энди меҳр кўрсатманг менга, Бўғзимгача қасдга тўлганман. Ва меҳримни аллақачонлар, Тупроқларга кўмиб бўлганман. Касбингизми дил билан ўйнаш, Йиғлатиб сўнг кулдирасизми? Қаҳр билан ўлдиролмасдан, Меҳр билан ўлдирасизми? Тоғлар билан қондошлигим бор, Эгилмасман чиқсада жоним. Эй тилига заҳар яшириб, Лабида бол тутган илоним. Меҳр қўйдим, англамадингиз, Кўнгил берсам қордингиз лойга. Сиз бошингиз қўярсиз ҳали, Мен оёғим ташлаган жойга. Гарчанд бугун тахтингиз баланд, Ошиғингиз олчилиги рост. Аммо сизни тинч қўярмикан, Юрагимда жўшиб ётган қасд. Шаккокликдир гарчи қасд олмоқ. Билдим қонда чўғлар юрганин. Кимга айтай нафрат аллалаб, Мени қасдлар улғайтирганин. Бу дунёда агар, мабодо, Каслар калта қирқса дастимни. Қиёматда Тангримга дейман: Олиб бергил менинг қасдимни. *** Сен яшайвер тоғлар бағрида, Менинг жойим шу улкан шаҳар. Деразамдан боқсам дунёга, Руҳимда жим ёмғирлар ёғар. Китоб тутган қўлларим титраб, Белгилайман ёққан саҳ(и)фани. Ифори ҳам сени эслатар, Қўлимдаги қайноқ қаҳвани. Узоқлашдик… узоқлашяпмиз… Узоқларга термулдим узоқ: Осонмикан, Тангри боғлаган, Ришталарни бандидан узмоқ? Юрагимга оғирлик қилар, Кўзларингни ғамгин саволи. Бўлди, менга бундай қарама, Нигоҳларинг — сабрим заволи! Оғир ботса мени эслатиб, Шамол тегса шитобларидан. Шеърларимни ўчириб ташла, Абадият китобларидан. Хайрлашмоқ бўлса истагинг, Гар ниятинг айрилиқ бўлса. Агар шундан сенинг боғингда, Камалаклар ўйнаса, кулса… Агар шундан руҳ олса руҳинг, Сувлар сенга айтса тушини. Илтимосим, учириб юбор, Қўлингдаги жоним қушини… *** Сен осуда уйингга қайтгин, Менам қайтай қайғуларимга. Чунки энди дош беролмайсан, Ўт туташган туйғуларимга. Ҳаддан ортиқ сиполик нечун, Сен — ёзда ҳам совқотган одам. Ҳаётнинг бор ранги сендаку, Эй, рангларин йўқотган одам. Сен саройлар меъморидирсан, Гул хижолат чиройларингдан. Бахтлимисан менсиз ҳам, айтгил Ҳувиллаган саройларингда. Иситолмас сени қуёш ҳам, Муз бағрингга нечук ботибман. Тафт берай деб сенга бир чимдим, Мен қуёшдек ёниб ётибман. Йўқ, йўқ, сенга олов керакмас, Сув сепавер туйғуларимга. Сенам сокин уйингга қайтгил, Менам қайтай… қайғуларимга… *** Яшил, яшил, ҳамма ёқ яшил, Тоғлар каби улуғвор руҳинг. Водий, воҳа ва Тошкентимни, Ёриштирар сенинг шукуҳинг. Нигоҳингни эркалар қуёш, Камалаксан етти тусдаги. Видо айтгинг келса вожибдир, Мени ташлаб кетмоқ истагинг. Подишосан, хонсан, султонсан, Ҳукмдорсан… о, қанча таъриф… Жазо бериб чарчамадингми, Эй ҳукми хор, эй руҳи зариф? Айт, қаердан ўргангансан сен, Не истаса, дарров етмоқни. Кўнгилларни бошдан отмоқ, ва Севгиларни инкор этмоқни? Қиличларни кўксимга қадаб, Узоқлардан кузатасан жим. Сен ҳеч кимсан аслида, лекин, Сен бўлолмас дунёда ҳечким! Мени ташлаб кетаётганингда, Ўртамизга солиб фироқлар. Тилайманки, йўлинг ёритсин, Севгим ёққан яшил чироқлар.
2020-09-24
http://nodirabegim.uz/archives/3040
Ўрик гули мисол тўкилса, Териб олсанг нигоҳларимни. Ўйчан ойга боқиб ўтирсам, Эслатмаса гуноҳларимни. Учмасайди, бўғзимдан қушлар, Тўкилмаса эди томчилар. Сенга элтар фақат шу тушлар, Ашким ой кўксига томчилаб… Сочларимни тараб кетади, Киприкларинг эркалаб майин. Унутмоққа бардош етади Дейман, яна ишқ қилар майиб. Уйғонмайин, астагина кул, Ой кўшкидан чопганим сенсан. Кетма, энди мени ҳам тушун, Тушларимдан топганим сенсан. Мусаввирим, айтинг соғинч қайси рангда, Зарғалдоқми, айтинг, бунга асос борми? Севги учун курашамиз то ўлгунча Соғинчсизга, соғинмасга қасос борми? Юрак ранги “қизил” дейсиз, қизил, қизил Ҳаммада ҳам юрак ранги шундаймикан? Мен қизиқман, саволим ҳам мендан қизиқ: Қора рангли юракдан ишқ унмаймикан? Орзу ранги “оппоқ”дейсиз, қордай оппоқ Шу оқ рангга сиёҳ қўшса не бўлади? Совуқ рангда кечар умрим, яшай қандоқ, Оппоқ орзум сиёҳларга ем бўлади. Бахтнинг ранги камалакдай товланади, Айрилиқнинг ранги ундан ўзмаганми? Шу иккиси севилмоқ бор-ёвланади, Ишқ бор бўлса, ёрдамга қўл чўзмагайми?! Менга бир ранг топиб беринг, мусаввирим, Эзгу туйғу рангларини жам айлаган. Шундай эшик чизайинки, бу тасвирим, Айрилиққа эшик қоқмоқ ман айлагай! Шундайин ранг топиб беринг, мусаввирим… Мен дорбозлик даъво қилган қиз, Қўлларида кипригин тутган. Кўзлагани дордан баланд-Сиз! …Қўрқувини ичига ютган. Бир…икки… сўнг учинчи қадам, Оёқ ости… олқиш тинмагай. Дорбозликни даъво қилганни, Бунда халқнинг кўзи синагай. Уч…тўрт… беш ва олтинчи қадам, Яримладим… муаллақдирман. Оёқларим титрайди бунча, Йиқилмайин деб илҳақдирман. Ортда ўтмиш, манзилимда – Сиз, Қайтсам бўлмас, бормасам бўлмас. Ахир ишқни туғ билиб севдим, Энди ундан орлансам бўлмас. Мен дорбозлик даъво қилган қиз, Ғуруримни босиб боряпман. Ортда қолган ҳар қадамимга, Илинжларим осиб боряпман. Етти… мени йиқитмасайди, Кечолсангиз эринчоқликдан Дорга чиқинг, мен томон юринг, Сўнг қутқаринг муаллақликдан. Ҳар кеча оромим ўғирлар, Китобга сиғмаган туйғулар. Олисда қайғурар мен ҳақда, Мен учун аталган кулгулар. Тўкилар ҳар тонгда киприклар, Мен дея: сабабли, сабабсиз. Олислик… гумонни елдирар, Поёни йўқ унинг-сарҳадсиз! Неча гул гулдонда сўлиди, Нечаси узилмоқ кутади. Ишқ-майдон ва унда ҳамиша Жонини койитмас ютади. Сиз каби, биз каби куйганлар, Куйсак ҳам пуфламай ичамиз. Ножўя сўз айтсак гоҳида Тун бўйи ухламай чиқамиз. Биз энди соғинчнинг асири, Бизгамас, шер каби ўкирмоқ. Соғинган туҳфаси-бедорлик, Киприклар қисмати-тўкилмоқ. Ҳаммаси тугади, Эшикни ёпдим, Қайтмоқ ўлим дедим, кошонангизга. Тангрим кипригим эккани каби, “Алвидо”лар экдим остонангизга. Фақат оёғингиз оҳиста босинг, Янчиб қўйманг базўр кўтарган бошин. Йўқса, туфлингизга сочилар андуҳ Ахир уни сувмас, суғорган ёшим. Беркитиб қўйилган хатларим ёқинг, Мени эслатгувчи ҳеч не қолмасин. Айтганча, синдиринг, эзғиланг, отинг, Кулгумнинг тўкилиб кетган донасин. Ёдламоқлик азоб иккимизга ҳам, Шунчаки эсламанг, шунчаки жиминг. Раҳмингиз келмасин, кўзига боқманг, Нур улашиб нурсиз қолган бахтимнинг. Ҳеч қачон ҳеч бири бўлган эмас, йўқ, Кулгулари ёлғон, ёмон эди денг. Ҳеч бири ҳеч қачон бошланган эмас, Аммо, тириклигим тамом энди, денг. Ҳаммаси тугади, Эшикни ёпдим… Яна соғинч, яна тун бедор, Куйдирармиш болишни бошим. Борликдами, йўқликдами ёр, Денгизга сув берди кўзёшим. Ҳижрон-елкан, у мағрур экан, Севги- кема, кўнгил бандаргоҳ. Менга ойдан бир бўлак узиб, Тутқазади “Муножот”, “Дугоҳ”. Кемадан бир нур тушиб келар, Ёнар юрак, куяр кўз –қошим. Сиз сезмайсиз, ишқ меҳрин элаб, Денгизга сув берар кўзёшим. Кемадан бир нур тушиб келар…
2020-09-27
http://nodirabegim.uz/archives/3053
1.Мени севасан Сен Фақат мени “Мен” и эмас. 2.Сени топдим. Сўнг Уни ҳам. Фақат мушкул топишим “Мен”ни. 3.Сенинг Уга оғишинг рост Унинг Сенга айланиши ҳам. Аммо на Сен, на У бўлоламан “Мен”. 4.Манзилим Сен ( бир нафаслик йўл). Қирқ йиллик нафаслар ўтди ҳам Етолганим йўқ Сенга. 5 Мен Сеникиман. Сен эса Меники Сўз берайлик айланмасликка Уга 6 Мен ва Сен. Севги риштамизнинг тугунидир — «Ва». 7.Сен – Узундан-узун бир шеърни Ўқиб борар ҳаёт – Мен. 8.Қутқаролмас Мени “Мен”дан бошқа. 9.Мен ҳам ўткинчиман, Сен ҳам ўткинчи. У мангу холос. 10.Мен чўмаётган лаҳзалар- Шеър. Вақт-шоир. 11. Қорачуқлар Мен англамаган дунё ва Дунё англамаган мен. 12.Мен ёлғизман, Сен ёлғиз. Ёлғиз энди ёлғизмас. 13.Сенга кўнгил бердим, Сен эса менга… Жаннат эшиклари очилди. 14.Сенли Мен Менли Сен Ва У (Мену Сенсиз). 15.Менинг кўнглим Сенда Сен дейсан сўзсиз Уни. У эса менга боғланган.
2020-03-08
http://nodirabegim.uz/archives/2723
*** Майли, йиғла, жоним, мен ўлган куни, Майли, азоб ютай қаро қабрда. Фақат сен қийналиб қолмасанг бўлди, Фақат сен қолмасанг бўлди жабрда. Майли, кўрма менга кўнглингни раво, Майли, эркалама — бермагин паноҳ. Менинг-ку шундоғам гуноҳим сероб, Сенга фаришталар ёзмасин гуноҳ. Майли, тунларимни кемирсин соғинч, Мисқоллаб емирсин лошимни ҳижрон. Менинг-чун «сен» ҳамда «ишқ» сўзлари чин, Фақат сен сира ҳам сўзлама ялғон. Қанча ситам берсанг, майли, маҳвашим, (йўқ, сен маҳваш эмас, сенваш эрур маҳ) Майли, дард бўлса-да менга тутганинг, Фақат сен топсанг бас дунёда фараҳ… ​​ (мактубдан) Санинг шариф дўстларинг мавжуд, Маним эса ҳеч кимим… Зотан, Санинг каби мандаги сужуд Сажжодани этмамиш ватан. Санинг ҳатто хобларинг сутранг, Нетай, маним ўнгим-да қаро? Балким мани севмоғинг аттанг, Балким бу ишқ жоиз ул-хато. Санинг ғуссанг ғусса дегулик, Маним бори дардим кечаги. Наҳот ҳижрон умри — мангулик, Ай заъфарон кўнгулпечагим?! Санинг кўзунг — икки мисра шеър Ўзунг мисли Хуршиди Канъон. Маним эса қадрим қаро ер- Ажаб, гарчи эмасман Санъон! Санинг ҳар бир иқроринг расо, Маним эса иддаоим пуч. Майли, май ич топмак-чун сафо Майкосага қарамасдан ич! Санинг шариф дўстларинг мавжуд… *** Кўйлаклар… Ҳаёл сарҳадларин кезинасан сен, Қалбингга баҳор ҳам беролмас учқун. Шу дам… кўйлак сўраб келар дугонанг, Илк бор учрашувга чиқмоқлик учун. Мен ҳам доимгидек яшайвераман, Қалам-қоғозларим ичра кўмилиб. Шу дам… яқин дўстим кириб келар-у,, Кўйлагимни сўрар қувончга тўлиб… Сўлим боғ қўйнида икки севишган, Висол оғушида ўтказишар вақт. Айт-чи, нечун бизга насиб этмайди, Кўйлакларимизга насиб этган бахт? Роса ўпишдилар шамоллар бу тун, Дарахтлар эгилди — ненидир излаб. Кимдир Ойни қамаб қўйгани учун, Юлдузлар ҳам гўё қолди аразлаб. Ёмғирда ивиди ювуқсиз кўйлак, Кетди баҳонада доғ-у ғубори. Зериккан чақмоқлар ёзмоқ-чун юрак Чопдилар оқ отга миниб кўпкари. Улоқ ололмади, лек бирортаси, Чақин гулдураклар қилишиб талаш… Ахири, устидан сур иб кўрпасин, Қизил тун либосда уйғонди Қуёш. *** Сен ва мен бир бутун бўла олмадик, Синовлар қошида эгавердик тиз. Ҳеч бўлмаса дўст ҳам бўлиб қолмадик, Бунга йўл қўймади мағрур севгимиз. Ўзимизча кетдик ўз йўлимиздан, Ўзбошимча қисмат етаклаган чоғ. Жим туриш келмади ҳеч қўлимиздан, Беккиниб йиғладик дунёлардан гоҳ. Айбни тақайвердик айбсиз томонга, Қавариблар кетди равон йўллар ҳам. Сиқилиб яшамоқ тегиб жонига Эрк деб исён қилди кўзлардаги нам. Китобларга кўмдик бари ҳасратни Буюк инсон бўлиб қолмоқ қасдида. Севмоқ — бу дунёда жамики дардни Ижарага олмоқ экан аслида. Юким оғир шундан, энди тушунсам Кўнглим жомадондай тўлиб ётибди. Айрилиқ — дийдаси тош қотган ҳакам, Сен ва мен яшаймиз дунёдай ёрти. Энди биз яшаймиз яримта жондай, Сохта туйғуларга келмасдан малол. Чап кўксимиздаги синиқ нишондай Яримта юрак бу — бир бутун савол. Сен ва мен бир бутун бўла олмадик… Мана, куз ҳам келибди такрор, Кутаяпман сендан соғинч хат. Елвизаклар елибди такрор Йўлларингга кўз тикдим фақат. Омон ўтар балки умидим Тирамоҳнинг сўроқларидан. Аммо бағрим ўртанар сим-сим Булутларнинг ингроқларидан. О ноябрь, азадор хотин, Кўз ёшингда ивидим минг бор. Энди менга буюрмас манзил — Ёр лабида яшайди баҳор… *** Ойга ишқи тушган йигитман Юлдузларни кўрар кўзим йўқ. Юрагимда чексиз муҳаббат, Шундан бўлак айтар сўзим йўқ. Юксакларга тикиб нигоҳим Моҳим билан қураман суҳбат. Алам қилса, минглаб юлдузлар иккимизни қилади ғийбат… Куз… шоирлардан безиган фасл мендек сочи тўкилётган дарахтлар ёмғирмеҳр кутаётган сағир ер ва мен ва Бетховен сўнгра хотиралар тома бошлайди деразадан ичғару севгимиздек ниҳояга етмаган «Камбағаллар» юрагимдек овлоқ сукунат мени ютиб юбормоққа шай…. енгилгина севалайди ишқ кейин эса мен бахтлиман дегандек асабимга тегар танбал томчилар: «ин — ти — зор — р — р» «ин — «… «ти — «… «зор — р — р».
2020-03-08
http://nodirabegim.uz/archives/2730
Жуда хурсанд эдим, У кун шод эдим, Йилдирим елкамда иккита қанот. Олдинда бир ёруғ манзил бор эди, Мен ёзган шеърларга ўхшарди ҳаёт… Мен кўрган кунлардан яхшироқ эди. Еттинчи осмонда учардим гўё, Олам гўзал эди, олам оқ эди. Биринчи шеъримни ўқирди дунё, Босганим тупроқдан баландроқ эди. Ҳамма шеър ўқирди, мен шоир эдим, Бу чин ҳис бўлганда минг йил ўлмасдим. Унда илк шеърларим чиққан газетга, Писта ўрашлари ҳақда билмасдим. *** Кутяпсиз, Кезиниб узоқ, Ойнинг туман йўлакларини. Кўзларингиз бир менга муштоқ, Тикар туннинг кўйлакларини. Телефонда таниш рақамлар, Қучоқлайсиз бир жуфт лолани. Кутяпсиз сизданда кўпроқ, Шеърларини суйган болани. Ичиккандан кўзгуга боқиб, Тўғрилайсиз, турмакларингиз. Бугун сизга қимматга тушди, Ишққа қилган эрмакларингиз. Гўё олдда бир асрлик йўл, Гўё минг йил тиккандек кўзни. Лек билмайсиз ҳув нарироқда, Мен кузатиб турибман сизни. Мажнунтолнинг паналарида, Ҳижронда қон ютганларимни. Сиз ҳам туйинг бир лаҳза, бир дам, Сизни йиллаб кутганларимни. Тўрт томонга юборар хаёл, Борай дейман, «эҳ бўлди, етар». Кўкка экиб ҳасратларингиз, Ой уфқига думалаб кетар. Қадамларга эрк берар висол, Қучмоқликдан тутолмам ўзни. Осмон менга никоҳлаб бергин! Кетсам йиллаб кутгувчи қизни. *** Уч йил бўпди… Уч йил! Учинчи қават. Бормадим, Соғинчинг сиғмас Дунёга. Тошкентнинг тоғлари осмонга пайванд, Термулиб қарайсан Қашқадарёга. Эшитганим бордир катта шоирлар, Қишлоқда туғилиб пойтахтда ўлар. Менинг енгим билан юзимни тўсиб, Шотутга суяниб йиғлагим келар. Кенжа боласийдик, кекса отамни, Икки тиззасини талашган бир вақт. Сени олиб қолди, катта шоирлар Орасига мени қўшмаган пойтахт. Мен онамга тиргак… Унда сен борсан, Тошкент- менинг учун тонг отган тараф. Шеър излаб қишлоқнинг кўчаларидан, Ўттиз йил, тонгларни юрдим орқалаб. Ва сенга юбордим меҳримни қўшиб, Боғларнинг олхўри… Офтобларини… Сен эса У. Азим, Дантега қўшиб Устозим Парфининг китобларини… Болангни ўпиб қўй! Озурда юрак. Сен борсан акангни ғамлар йиқмайди. Унутма, ҳали кўп яшашин керак, Синглиси йўқлардан шоир чиқмайди! *** Чин муҳаббат- абадий фироқ, Абадий дард, абадий ўлим. Агар бўлса кўнглингни кўрсат, Юрагингни бир кўрай гулим. Жим яшаймиз бир сўз демасдан, Бу дунёни тўлдириб сирга. Тирикликнинг ғамин емасдан, Кўнгил томон кетайлик бирга. *** Шундай шеър ёзсангки, шабнамдан тортиб, Кўксинг тилиб ўтса капалак оҳи. Кундузлар юпанчли дамларин отиб, Тунлар сўйлаб турса ойнинг гуноҳин. Шундай шеър ёзсангки, юмушин ташлаб, Ортингдан эргашиб кетсалар йўллар. Сенла суҳбат қурса тоғлар ёнбошлаб, Ҳақ бўлса ўзлигин англаган қуллар. Шундай шеър ёзсангки… Пичирлар лаби, Тиклаб бораверса Ҳақ деган дорни. Ҳар каснинг инсонлик бўлиб матлаби, Кўрлар таниб турса Парвардигорни. Шундай шеър ёзсангки ғамингни емас, Уқмас нигоҳларни милдек тиғласа. Ҳожилар муқаддас каъбани эмас, Онасин оёғин қучиб йиғласа. Шундай шеър ёзсангки, Уммон ва ерлар, Ястаниб ётсалар ишқ чиройига. Сўз сотиб кун кўрар ёлғон шоирлар, Айланиб қолсалар сўз гадойига. Шундай ёзмоқликни минг йиллаб кутсанг, Кўнгилдан тупроққа тўкилсанг, тўлсанг. Ҳақ сари ўтган жон ўзингдан ўтса, Ошиқлар топтаган остона бўлсанг. Шундай шеър ёзолсанг, шеър ёзиб ўлсанг… Нодонлар тагидан қулатиб тахтни. Шу қадар ўлсангки- бош чаноғингдан, Ҳар тонг гуллаб чиқса, Ҳаёт Дарахти. *** Август сув тарайди яйдоқ далага, Ҳориб қайтган чупон сурувин қамар. Осмон чодир ёяр ой машъалага, Соялар оқ туннинг чопонин ямар. Олислардан кела бошлар тўй хатлар, Ишкомларга ўзин осади самар. Дил розига тўлар кентлар, пойтахтлар, Умид улғаяди қабрингга қадар. Ишққа сирдош ёлғиз оёқ сўқмоқлар, Чирилдоқлар туннинг жонини ёқар. Теракзорда чапак чалар япроқлар, Ариқларда қирмиз олмалар оқар. Еру- осмон гувоҳ, ҳар зарра уйғоқ, Полизларда шўх ел қовун ёради. Август… Топ- тоза тун… Ва тоза гуноҳ, Сени Худовандга олиб боради.
2020-05-08
http://nodirabegim.uz/archives/2754
Кўзингизга қаманг мени Сингиб кетай туб-тубига. Енгсин майли, то тирикман Айланайин мағлубига. Сўзларингиз асир этсин, Кишанласин тилларимни. Майли, сизнинг ҳар онингиз Ўғирласин кунларимни. Уммон бўлинг, майли чексиз, Кўринмасин қирғоғингиз. Муҳаббатим қўним топсин, Паноҳ бўлсин қароғингиз. Сизнинг битта нигоҳингиз Ҳисларимга ридо бўлсин. Ишқингизни мен билай-у Худо билсин, Худо билсин. *** Сантяго, эҳ соддадил, Болакўнгил дўстим менинг. Юрагимиз эгизмикан, Лекин кўп кам-кўстим менинг. Денгиз ичра сен, мен, балиқ, Ироданг-ла қолдик ёлғиз. Рози эдим қолиб кетсак, Дунёлардан очмай оғиз. Бунда кўк ҳам, сув ҳам бирдай Ғуборлардан эди ҳоли. Қандай яхши, атрофимиз Киборлардан эди ҳоли. Қандай яхши, мажбурмасмиз Бизлар ойни овламоққа. Мажбурмасмиз тентакларча Қуёшга ўт довламоққа. Сантяго, дўстим менинг, Манзилингга бориб ет. Яна йўлга чиқсанг, мени Ўзинг билан олиб кет, Ўзинг билан олиб кет. *** Қалбнинг буюрганин ёзишга қўймас Чегаралар чизиб ҳар томон ақл. Кишанлаб қўлимни, тилимни, дилимни, Эркимни парчалаб ташлади охир. Сўз ҳам, кўз ҳам, ҳатто Сиз ҳам Унинг қонунларин буза олмайсиз, У қатъий, лекин Ҳукмнинг инкорин Қидирдим бот-бот. Қидирдим, қидирдим ва топдим охир Унга бўйсунмайди ёлғиз эътиқод. *** Мен юракка сиғмай қоляпман, Юрагим менга. Бизга торлик қилмоқда шакл. Шундай шаклсизлик керакки, Келишиб яшайлик Биз унда токим. Кишанлар йўқ бўлсин, Ёнсин чизиқлар. Чегара деган сўз Ўчсин луғатдан. Вароқлар оқ бўлсин, Кетсин ёзиқлар, Хаёллар хаёл суриб Ошсинлар ҳаддан. Бизга ҳалал бермасин На вақт, на макон. Қонундан ташқари Чиқсин қонунлар. Шовқинлар жимликка кўнсин-у Дунёга жар солсин беунлар. Шундай шаклсизлик керакдир бизга, Шакллардан чарчадик буткул. *** Юрагимдан ҳар куни бир қуш Сен томонга учиб кетади. Ва сен уни яралайсан Ўққа тутиб, ярим жон қилиб, Қарамайсан. Юрагингдан чўчиб кетади. Тунда базўр Қайтади ортга. Нафас олмоққа-да Қолмайди кучи. Қийналади, сўнгги дамдай Тўлғонади, аммо тонгда яна Кетган бўлар сен томон учиб. Билки, у ҳам Ўлиши мумкин… *** Ибтидомдан ҳозирга қадар Мен қанча яшадим? Бир йил, Бир кун, Бир он Ва ё бир нафас? Эрк истадим, нени кўрдим: Дунё бўғиқ, Дунё – қафас. Ишқ истадим – Юрагимда Илдиз отиб кетди дардлар. Мен нимадир Сўрсам, дунё Бирга ўн деб, Қўяр шартлар. Ортга боқсам – Ҳар қадамим Оташ бўлар, Минг дод бўлар. Тунлар зулмат билан жангдан Тирик чиққан Сабуҳ менга Имдод бўлар. Яшаш нима? Тўхтамаган Ва югурган Соатларнинг милларими? Орзу тинган, Қайғу тинган; У тинмаган, Тилинмаган Хаёлларнинг тилларими? Мен қанча яшадим Ибтидомдан ҳозирга қадар? Жавобсиз савол. Балки, жавоб топилганда Кеч бўлади, Кеч бўлади… *** Бир кун йўлга отлансанг, Ҳамма нарсани ташлаб. Унутиб барисини, Кетсанг, кетаверсанг, Тўсиқлар кетса синиб. Бир нур Йўл кўрсатса сенга, Чақнаса, чақнайверса Ва йўлда чашма чиқса, Ичсанг, сен маст қилса, Чанқасанг, чанқайверсанг… Тўғрига, фақат тўғрига Юрсанг, юраверсанг. Хўв узоқ манзилни кўзлаб, Шошилганча юрагинг Урса, ураверса… Тўлқин-тўлқин Саҳродан ўтсанг. Жўшқин-жўшқин Дарёдан ўтсанг. Куйдан ўтсанг, Наводан ўтсанг… Ва бирдан Ўзингга дуч келиб қолсанг, Ғалати бўлмасмикан?!
2020-06-08
http://nodirabegim.uz/archives/2762
Биламан, сиз мени яхши кўрмайсиз, Фақат менга яқин дўстсиз-ку, ахир. Бошқа бирор қизга шеър ёзсам унда, Нега кўзингиздан тўкилар ёмғир. Бир оғир боқасиз, бирам дардлисиз, Маъюс туришингиз шунчалар кўркам. Нега кўзингда сузади СEВГИ, Ҳеч қачон ҳеч кимни севмасангиз ҳам. Кўчада кезасиз секин судралиб, Сайрнинг ўзгача таровати бор. Нега мен ёқтирган эски қўшиқни, Эримай, зерикмай тинглайсиз такрор. Ёки мен қолдирган тупроқ йўлларда, Қадамим устидан ташлайсиз қадам. Шунча жозибадор, нафис бўларми, Ахир, севмоқликни унутган одам. Яна кипригингиз кўзларингизни, Майин эркалайди, тугал бир асар. Уялмасдан дайди хаёлларингиз, Менинг вужудимда кезар саросар. Товушсиз титрайсиз, ширин ҳадик-ла, Шамол қўшиғида тебранса исмим. Аслида… Кўзгуга қарайсиз соч тарагани, Лекин… Нега кўзингизда чизилар расмим… *** Бугун бошимиздан ёғди ёмғирлар, Сенинг суратингга тўлишди кўзим. Тилларимни тийдим ёнингда туриб, Ишон, роса ўзимни қарғадим ўзим. Бугун бошимиздан ёғди ёмғирлар, Япроқлар бағридан тўкилди томчи. Ҳиссиз оғоч каби қотганди дийдам, Мен ҳеч йиғлолмадим, аммо, эҳ, сен-чи… Бугун бошимиздан ёғди ёмғирлар, Роса шовқин солди, жимирлаб секин. Сени телбаларча соғинганман-у, Аммо, буни сенга айтмадим лекин. Бугун бошимиздан ёғди ёмғирлар, Жим турдинг. Билмадим нимани сездинг. Узоқ келажакнинг олис йўлида, Балки, менсиз ўзинг, оҳ, ёлғиз кездинг… Бугун бошимиздан ёғди ёмғирлар, Ҳатто юракларни қилиб кетди нам. Юз-кўзимиз ювди, оҳиста беҳол, Гарчи… Гарчи иккаламиз йиғламасак ҳам… Бугун бошимизга ёмғирлар ёғди… *** Эшигим қоқасан, доимо кулиб, Ҳол-аҳволдан аввал сўрайсан китоб. Китобни қўлимдан оласан юлиб, Сўнг уйинг томонга шошасан шитоб. Гўзал қир бағрига сени олади, Сен писанда қилмай очасан китоб. Сойда сувлар оқар жимирлаб, сокин, Сенга термилишдан чарчамай офтоб. Биламан ўқиган китобларингни, Ҳаётга кўчириб яшайсан доим. Сен мудом Фарҳодинг кутаверасан, Мени ҳижронлардан ўртанар жоним. Молингга мендан кўп меҳр берасан, Унга бутун бошли кунинг боғлайсан. Қуёшдан аввалроқ дала кезасан, Ўт-ўланлар юлиб кўнглинг чоғлайсан. Тунда-чи, сериаллар сенга бегона, Бутун хаёлингни олади китоб. Кичкина хонангни ёриткичлари, Менга туйилади ойдан-да моҳтоб. Қадимги замонда яшайсан аниқ, Тилингдан жаранглар фармон-у ҳукм. Хатим жуда хунук, сени деб қара, Чиройли ёзишга этилдим маҳкум. Чунки дунёдаги энг ўжар қизсан, Сира телеграмга тушмайди ишинг. Унинг қулайлигин сўйласам бот-бот, Сарак-сарак қилиб қимирлар бошинг. Хуллас, мана шундай ҳар бир шеъримни, Сен ўқишинг учун ёзаман такрор. Оласан, сўрайсан янгисими деб, Кетишда йўлингда ўқийсан бир бор. Инсонга нафратим сочсам гоҳида, Дейсан: жуда кўркам инсонда юрак. Усмон Азим айтган: ҳар ҳолатда ҳам— Доимо инсонни тушуниш керак. Дейсан: бир нарсани унутманг сира, Уйингиз қопласа гоҳида тутун. Тутун ҳам зулматдек парчаланади, Инсон ҳақиқатни англайди бир кун. Бу бир кам дунёнинг камин тўлдириб, Яшайсан жаннатнинг бағрида кезиб. Сен китоб ўқийсан, ҳаётдан хурсанд, Мен китоб титаман, ҳаётдан безиб. *** Умрим харобадек— кимсасиз ўтар, Қалб-чи, аламларнинг ватани, холос. Кўзларим ўксиниб йиғладинг бунча, Баҳор йўқ. Кимларга қилмоқдасан роз. Вужудимга кирган тунд, хомуш оғриқ, Не қилай, дўзахдек оламан нафас. Гиёҳга зор чўлдек, сўзга ташнаман, Аммо эшитилмас бир сўз, на бир сас. Унутдим: тирик жон, одамиятни, Мен кимман ўзимга боқаман ҳайрон. Босган изларимни тополмаяпман, Бу ҳолимга боқиб йиғлайди осмон. Кўзимга киприкдек тизилар тасвир, О, қандай қабоҳат, тушунолмайман. Менга ўхшаганлар бир-бирларини, Ўлдиришар, бунга боқа олмайман. О, Тангрим, сен мени нега бу хилда, Яратдинг. Яратсанг бўларди тоғ каби. Ҳайҳотдек шу тоғлар сиғган оламга, Митти одам сиғмас, айтгин, сабабин… Кўзимга бошқача кўриндими нур, Ёки бошқа хилда кўрдимми бахтни. Бир умр ниҳолни сақласа хавфдан, Бугун ниҳол суғуриб отса дарахтни. Бир-бирин кўришга тоқат қилолмай, Аммо учрашишса, сузишади кўз. Бундай жаҳолатга айтгин, эҳ қандай, Кўникяпсан. Ўқдек қурол бўлган—сўз. О, қуёш сафаринг қарияптими, Буни тингламоққа йўқми мажолинг. Мен орзу қиламан бу қора замин, Бир кун пок бўлсайди—нурдек ҳалолинг. Лек, сезмоқдаманки, келади шу кун, Дунё покланади, сутдек бўлар оқ. Баҳор ҳам келади, сайрайди қушлар, Мен суюнчи сўраб кезаман узоқ. *** Сен кузни севасан. Ҳаётинг ҳам куз, Юзингни ювади ёмғирлар лим-лим. Боролмайман. Кечир. Тундамас гуноҳ, Севгининг бошига битилган ўлим. Сен тўкилиб бординг наҳот умримдан — Сарғайган япроқнинг юзлари каби. Баҳор йўқ умрингда, оҳ, ўзинг ўйла, Сарғайган баргнинг борми матлаби? Хазон кўчаларда кезардинг узоқ, Мунғайган соғинчга босар эдинг юз. Сен шеърлар ўқирдинг берилиб, севиб, Бутун хаёлингни забт этганди «КУЗ»… Мен ҳиссиз ўтардим, хазон тўшалган, Иккаламиз кезган лой кўчалардан. Сен-чи, хаёлингда қурардинг кузни, Мен сени ўйлардим кечаларимда. Сирли кўчамизни баҳор кўмганда, Йўлимизни айро айлади қисмат. На мен, на сен парво айладик бунга, Фақат қалбда қолди ўқилмаган хат. Сенинг хаёлингда қолиб кетди куз, Қалбга битиб кетдинг ўтли назмни. Ўзинг билан олиб кетдинг-у, «КУЗ»ни, Менга ташлаб кетдинг Усмон Азимни… «Уйда қолинг!» дейди, нетай соғиндим, Васлингиз тушимда излаганим бор. Айрилиқ азоби жонимдан ўтди, Билмам, қачон бизга берилар дийдор. Охир, чидолмадим, телефонни олиб, Таниш рақамларга қилдим қўнғироқ. Майин овозингиз кетди энтикиб, Соғлиғимни дарҳол қилдингиз сўроқ. Бир нарсалар дея кўндирдим сизни, Дийдор — муҳрланган манзилга томон. Келдингиз бахтни ҳам ўзиз-ла олиб, Гўё ёнгинамга келгандек осмон. Жуда ўзгарибсиз, кўзда кўзойнак, Нафис қўлларингиз «ютибди» қўлқоп. Гўзал уммонларнинг мавжларини, оҳ, Бутунлай ёпибди бир хунук ниқоб. Дўзах азобидай куйдирди мени, Орамизда қолган ўша масофа. Сиз ҳам менга раҳм қилмадингиз-ку, Жонимни ёқдингиз, келмай инсоф-а. Сизни аврамоққа уриндим роса, ( Илонни ёғини ялаганмисиз?) Эплолмадим. Кейин ўжарлик қилдим, «Сиз ҳиссизсиз, мени соғинмагансиз…» Сиз аста жилмайиб майин оҳангда, Менга сабибини айтдингиз узоқ. Наҳот ўша ҳиссиз ланъати вирус, Бизнинг бахтимизга қўйдими тузоқ. Мана шу алпозда ишларим «пишмай», Ҳатто етолмадим қўлқопингизга. То уйга етгунча ўзимдан кетиб, Бор қаҳримни сочдим ниқобингизга. Ишонинг, энди мен сизсиз яшайман, Ишонинг, қўнғироқ кутмайман ҳаргиз. Ишонинг, тушимда кўрмайман сизни, Ишонинг, қалбимда қолмади ҳеч из. Ишонинг, кўзингиз соғинмаяпман, Ишонинг, мактублар битмайман сизга. Ишонинг, азизим, ишонинг, ахир, Ҳеч вақо қолмади, эҳ, ўртамизда… Ишонинг, муҳаббат — манзилсиз макон, Ишонинг, қалбимни очаяпман-ку. Бу дунёда бизга бахт йўқлигига— Ишонинг, ишониб яшаяпман-ку… Бир умр кўникиб яшаяпман-ку…
2020-10-08
http://nodirabegim.uz/archives/2803
Бизни учраштирди адашиб тақдир, Сиз ғариб севгимдан топган озорим. Малаклар жисмимни кўмишди саҳар, Ойнинг ёнидадир менинг мозорим. Самога бир боқинг, ишонмасангиз, Маъюсгина, унсиз суради хаёл. Ой гувоҳ, тонг чоғи қабридан чиқиб, Кўз ёшин тўкади Сиз севган аёл. Заминда кезади беҳаловат руҳ Ғамдан чўкиб қолган кўзлари қаро. Ҳатто борлиғидан устун қўярди Жондан ортиқ кўрган ёрини Зуҳро. Қанчалар севишин билсангиз эди Юлдузга айланиб танҳо ўтмасди. Хаёл соғинчларни келтириб мудом Муҳаббат ҳақида шеърлар битмасди. Фалакнинг ҳукмига маҳкумман энди Соядек эргашиб сира толмайсиз. Умидни сўндирар кўнгил синиғи… Барибир дардимни ҳис этолмайсиз. Ҳаётда топганим, йўқотганимсиз, Юракка тилайман сабр ва тўзим. Сўзсиз шоирликка даъвогар этган Ўзингиз эмасми, айтинг, азизим. Бизни учраштирди адашиб тақдир Сиз ғариб севгимдан топган озорим. Малаклар жисмимни кўмишди саҳар, Ойнинг ёнидадир менинг мозорим. *** Ана, кўкни қучиб учмоқда қушлар, Боғни безаётир биз кутган баҳор. Бир қучоқ қип-қизил тоғ лоласидан Ҳадя этган эдинг, эсингдами, ёр? Эсингдами, илк бор учрашганимиз, Майдалаб оҳиста ёғарди ёмғир? Соябон остида ҳаяжон босиб, Уялиб турардик, бой бермасдан сир. Эсингдами, ўша орзули онлар, Дилни аллалаган ишқ, висол куйи? Оғушига олиб эркалаган тун, Тонгда қаршилаган райҳонлар бўйи. Эсингдами, ёшлик шўхликларимиз, Муҳаббат қасрига етаклаган йўл? У кунлар ёдимдан чиқмайди зинҳор, Ҳали ҳам ҳаётдан умидларим мўл. Менга ҳадя этган лолаларингни Юрагимдан сира ўчмайди ранги. Севгига йўғрилган дил сўзларингни Қулоғим остидан кетмас жаранги. Эсингдами, жоним, бахтиёр дамлар?.. *** Мен ишқнинг қулиман, юраги олов, Титроғи танига сиғмаган исён. Ичимда нимадир ёнади лов-лов, Руҳимда учқуни уради туғён. Оҳ десам ёмғирдай тўкилади дард Юракка айланиб депсинади шер. Шамол тўзон қилса, қўндирмоқ чун гард Қаърига тортгайдир қасоскорим–Ер. Мен ишқнинг парчаси, вужудим олов, Томримда жўш урган қоним тўла ишқ. Бу ўтни ҳеч қачон сўндиролмас ёв, Сўзим ишқ, умрим ишқ, жоним тўла ишқ. *** Маъюс термуламан дераза томон, Ёмғир томчисидек тўкилар умрим. Ўткир нигоҳингиз жонланар ҳар он Наздимда дош бермас тоғдайин сабрим. Бормоқчи бўламан, лекин бормайман, Бу мавҳум ҳолатни тушуниб бўлмас. Сиздан бошқасига дилим ёрмайман, Ғамгин ўйга толиб, кўзларим кулмас. Ишқ туғён уради жисму жонимда, Ҳеч нарса дилимга бўлолмас овунч. Азизим, сиз бугун йўқсиз ёнимда, Билдимки, бу қийноқ қалбдаги соғинч. Охир суратингиз олиб хаёлан Чорасиз кўксимга босиб тиз чўкдим. Дардимни тун бедор юрагим билан Ойга тўзим тилаб, суратга тўкдим… *** Кўзим қароғига сингиб кетган тун… Саноқсиз киприклар – ғамнинг лашкари. Кекса куз пинжида термулиб маҳзун, Жон берди сарғайган япроқнинг бари. Шу кеча тушимда онамни кўрдим, Топганин қисмлаб менга тутармиш. Йиғлаб ўзни зўрға, тик ушлаб турдим, Деразам олдидан ҳар кун ўтармиш… Эрта-кеч қўл очиб қиларкан дуо, Серташвиш умримга сабр тилади. Шоирлик бурчингни қилгин, деб адо, Юзларимдан ўпиб, бошим силади. Эркалаб бағрига босаркан маҳкам, Негадир, ёнимда қолгин, демади. Ёлғиз уйғонаман, кўзларимда нам, Соғиниб кетганим наҳот билмади? Тиниб-тинчимайди тушларимда ҳам, Ўзидан кўпроқ у мени ўйлайди. Боласидан роҳат кўрмаган онам, Ул зотнинг қиёсин топиб бўлмайди. Мангуликда қолиб ҳар тирик жонни, Энг сўнгги манзилга кузатар олам. Бир куни тарк этсам фоний дунёни, Қарши олармикан соғиниб онам? *** Тошлар қарсиллайди, тоғлар қулайди, Озор чексанг агар ҳаётдан хиёл. Чидам, бардошингдан дунё титрайди, Бир этак болага жон бўлган аёл. Маъюс кўзларингда порлайди қуёш, Андуҳга чўмса ҳам бегуноҳ юрак. Меҳрибон ёрингга суюкли йўлдош, Куч қўшиб тутасан фарзандга кўкрак. Йиллар оғушида юрасан сузиб, Минг битта ташвишлар одатий маром. Меҳнатдан тонмайсан озиб ҳам тўзиб, Ороминг тушингда айлайди хиром. Аёл, ташвишларни унутгил бирпас, Изсиз қошларингга ўсмалар сургин. Майдалаб ўр сочинг, баҳордан бир сас, Атлас кийиб, ҳуснинг кўзгуда кўргин. Заъфарон юзингга лола ранг энсин, Ажинлар пардаси кетсин узилиб. Ғунча лабларингга табассум қўнсин, Бўйнингда маржонлар қолсин тизилиб.
2020-07-15
http://nodirabegim.uz/archives/2585
Кетаётган турналар каби, Ботаётган қуёшдек илҳақ. Орзуларинг ортидан бориб, Қўл силкимоқ истайсан бефарқ- Оғирлашиб борар қўлларинг. Битаётган энг сўнгги нафас, Ёпгандан сўнг қарс этган эшик. Тепки босгач эшитилган дарз, Жароҳатдан яралган чандиқ- Кўпаяди ёзган шеърларинг. Йўқ, заволинг истамас олам, Фақат бахтга элтар тор сўқмоқ. Бахтдек татир ҳар мушкул қадам, Висол ваъда қилар қуламоқ. Шеърга айланади сирларинг. Уч кеча-кун йўл излади у, Аввал руҳим синишин пойлаб. Алдаб-авраб яқинлашдию, Юрагимни чангаллади дард. Қовурғамда чирт этди сабр, Симмиллади хотира юки. Ўғри тутган очкўз бой каби, Сиқимлади юракни севги. Чегаланган сополдек бесас, Қимирлашга қўрқяпман ҳайҳот. Оламанми яна бир нафас, Тугамасми мен учун ҳаёт? Шу бир лаҳза доно муаллим, Шу бир лаҳза энг олий ҳакам. Ўлсам, мени излаб борар ким, Не ўзгарар агар ўлмасам?.. *** Биринчи қор ёққунгача беҳи турар, Шохларида умид ўсар дарахт- олам. Тушларимга кулиб кирган мангу баҳор, Соғинтирган куним қурсин сизни онам. Фақат эрта баҳор бора олган эдим, Беҳи иси тутиб кетган қизлик хонам. Жавонимга қатор- қатор беҳи териб, Соғинчини қишдан олиб чиқди онам. Дунёсидан менга лойиқ жой топмади, Фақат юрагида олиб юрди онам. Қоп-қоронғу кечаларда ёстиғимга, Тўккан ёшим тушларида кўрди онам. Хайр десам, титраётган нафасида, Оқ йўл, оппоқ фотиҳалар берди онам. Турибман-у ўттиз бешнинг ёқасида, Дунё деган қирқ минг дардга кирди онам. Қадамингиз етган, етмаган йўллар, Сиз кетиб, сиз билан кетмаган йўллар, Қўл тутсангиз титраб, мушт тугилган-у, Истаб, қўлингизни тутмаган қўллар титроғи ҳаққи Сиз менга кераксиз… Боқиб кўзингизга тўкилмаган кўз, Сиз деб туғилган-у, айтилмаган сўз, Хато боғлаб пушмон бўлган тақдирдўз йўл қўйган хато ҳаққи Сиз менга кераксиз… Кафтга тўкилмайин қолган исмлим, Исми жаҳоний-у, руҳи жисмлим, Заминни соғинган кўкдай тўзимлим, Ҳеч қачон юз бермас орзулар ҳаққи Сиз менга кераксиз… Исми ҳовучимга тўлмаган дуо, Исми замин, ер, сув, тириклик, ҳаво, Исмки, руҳимга шивирлаб худо Айтган дилимда бўй етган ҳис ҳаққи Сиз менга кераксиз!.. Сени жуда соғиндим, дунё Кўз олдимда сарғайиб кетди. Кел яшиллик, юрагимда жо Бўл-у дунёларни унуттир. Ҳали баҳор қайтади, қайтинг, Осмонида саргардон қушлар. Календарда эскираяпти, Бахт ҳақида мен кўрган тушлар. Юлдуз оққан сойга гапим йўқ, Бойга боққан замонага ҳам. Ишққа тўла юрагимда чўғ, Ҳақ деб ёнган умримга карам Тиладим… Майли, кўнглимизга боқмади фалак, Майли, умримиздан униб чиқди тун. Мен тақдир йўлига сув сепдим ҳалак, Йиғлаб шукур айтдим борлиги учун. Тонгларга бегона бўлдим у сабаб, Тунларга ёлвордим- «Бағрингдан бер жой». Кундан-кун тўлишди дардимга ўхшаб, Туннинг киндигини ўзи кесган ой. Ё бахтдан дарак бер, ё сўнгги сўз айт, Ишққа зор кўнглимни тилсин алвидо. Ўзинг юрагимни ўқиб турган пайт, Умидсиз қолмоқдан асрагин, Худо! …Сўнг барига айтсанг хайр-хўш, Ланг очиқ қолдирсанг эшикни, Қуёш нурларига эргашиб, Ватан тутиб кетсанг уфқни. Сўнг баридан озод бўлса дил, Ва тушунмай қолсанг сўзларни. Сўзламасанг, очмасанг кўнгил, Жимгина тингласанг кўзларни. Сўнг баридан кечсанг индамай, Сўнг баридан қўл ювсанг тамом. Иситмада ошкор дардларни, Тингламоқни этмасанг давом. Сўнг барини ичингга ютсанг, Қайта яшай бошласа қалбинг. Сўнг жимгина ненидир кутсанг, Кутган сари келмаса ўлгинг. Етти қават осмон, етти қават ер, Номингга тор келса нима қиламан. Мени менга қайтар, мени менга бер, Сенсиз хазон эдим, менсиз ўламан. Ғамхўр юрагимда юрибман яккаш, Ер тобора узоқ, осмон остона. Дунё шикоятзор, имкони талош, Кўнглим — исминг ёзиқ қироатхона. Тобора қоронғу, тобора чуқур, Умид узилмаган кунлар чўзилар. Сенинг хаёлингдан бошланган қайғу, Узилса ҳаётим узилар… Шунчаки кўзимга нимадир тушди, Шунчаки кўнглимни этолмадим тош. Бу кеч барча юлдуз бир йўла учди, Бугун юрагимга қўл солди қуёш. Ёняпман, муз қотган сабрлар сели, Кўзимдан йўл очди мендан кетгани. Юлдуздек миллион йил кутгандим сени, Бағрингда бир лаҳза ёниб ўтгани — Осмоним!
2020-07-19
http://nodirabegim.uz/archives/2609
Нигоҳимнинг чўнтакларин Пайпасладим, пайпасладим. Ёдинг ўчди сўқир кўздан, Эгилди қад, бўй-бастларим. Пойимга бош урди йўллар, Топиб кел, деб ёлворишди. Ўриндиққа ўйиб ёзган Ҳарфлар ёниб — боғ ёришди. Дийдор онин чўздик, дилдор, Кўрдик ҳижрон ҳайбатини. Лекин узайтиролмадик Муҳаббатнинг муддатини. Бошин олиб кетди кўча, Изларимиз эргаштириб. Ишқдан бошқа бари бекор, Бари ёлғон, бари фириб. Дардга дармон бўлмас биров Соғиндимо-ов, соғиндимов. *** Ташқарида тентирайди тун, Юрагимга ботар сукунат. Ҳижоб кийган қора зулматнинг Томирида қайнар хиёнат. Ташқарида ахлат қутисин Титкилайди қашшоқлик ҳар кеч. Деразамдан боқаман пўрим, Ўртамизда девор — бир қарич. Ўрмалайди азоб, уқубат… Ночорликни етаклаганча. Дайди мушук ва кучукларнинг Оҳ-воҳлари шуурим янчар. Туйғуларим қилиб тановул, Нон ботириб ейман оқшомга. Нигоҳимдан тинмай эрта-кеч Ёлғизлигим томгани томган… Гуноҳларни елкалаганча Ташқарида тентирайди тун. Яратганга бойқуш тилида Зикр айтар ҳар кеч даҳри дун… * * * Йигирма бир йилки аросатдаман, Сийратим булғанган, сувратим тамуғ. Менда улғайяпти номаълум жисм, Забардаст танимда жон талашар руҳ. Ўзимдан қочяпман ўзимни алдаб, Қорани оқ дейман кўзимни алдаб. Ёлғонни рост атаб — сўзимни алдаб Вужудим соппа-соғ, сужудим мажруҳ. Ўзимни рад этиб яшадим бахтхуш, Ухлаб ҳақни кўрдим, ўнгимдачи туш. Харомдан мастману, кибрдан сархуш, Қалбим бурда-бурда, телба руҳ — макруҳ. Кўнглимни совурдим, тиклашим душвор, Олти ён вайрону ич этим абгор. Номинг зикр айлаб такрор ва такрор, Такрорлар ичида борлигим бекор. Такрорлар ичида борлигим бекор. Вужудим соппа-соғ, сужудим мажруҳ… * * * Йиғилиш, ҳисобот, маълумот, минбар… Қарсак гумбурлайди бошлиқни таниб. Рақамлар жўш урган вужудинг узра Томирмас, лағмонлар ётар ястаниб. Сен пинак бузмайсан, қўлу кафтингни Виждон-ла кишанлаб, тортасан сергак. Ёнингда маддоҳу мадҳиябозлар Қўйсанг, киприк билан чалади қарсак! Ундайди, тирсак-ла туртиб елкангдан: «Қаранг, бошлиқ келди, у — буюк доҳий!»… Мажлисда йиғилган минг қарсакбозмас, Унутма, фақат сен халқнинг паноҳи… Қўшилиб кетмасанг уларга токи! *** Чурқ этсанг чўрт кесарлар, Сўнг тилингдан осарлар, Ошкоралик замон, деб, «Пешонангга берар зеб!» — Телба, дея ёзарлар. «Сўзлаш эркин, фикрла, Бит танқидий сатрлар!» — Газет тўла «шараф-шон», Тинч-осуда, ҳур замон!…- Мудратувчи атирлар. Минбар тўла «гумбур-қарс», Бўлма дейди «басма-бас». «Доим жим бўл, сокин бўл! Хўп, дегину ҳоким бўл! Шунда қиларлар ҳавас…» Мингта раҳбар бир сўзга, Дўстларинг бўлар ўзга, «Тинчитиб», дер: у оқдир! Шундай эканда тақдир, Азал Лавҳул-Маҳфузда… Гумдон бўлдинг бенишон, Умринг заволи — бўхтон, Халқим дединг ҳаммани, Бўлдинг халқнинг душмани… Изсиз кетган қаҳрамон! Чурқ этсанг чўрт кесарлар… * * * Келдим қишлоқ, салом сенга, Мажнунтоллар, анҳор суви… Соғинчимни пишиб-пишиб, Ажратиб бер дийдор, куви. Кенг яйловқалб одамларни Сиғдирган тор, тупроқ кўча. Боланг қайтди тош шаҳарга Экиб соғинч деган кўчат. Онам ёпар дийдоркулча, Қалб қўримдай тандир қайноқ. Қабартириб отам қўлин, Товонини ёрган тупроқ… Бурни оққан чўпон бола, Кел, юрагим ол ёнингга. Қўзинг билан кетсин яйлов, Элт уни ҳам осмонингга. Эски йўлда босдим такрор Болалигим изларини. Мен шаҳарга олиб кетгум Оқибатнинг исларини. Келдим қишлоқ… *** Омон қолгин сершовқин Тошкан, Чорлаяпти мени қишлоғим. Қалбда соғинч қайнаган, тошган… Дийдор деган матони сўкиб Ипларидан тикдим байроғим. Бош эгмадим вақтнинг ҳукмига, Барчасига юмдим кўзимни. Тўйиб сойим ашуласига, Қучоғига отдим ўзимни. Юрагимдай қайнаб жўшган сув, Томирингда уммон қони бор. Илҳомимга илҳом қўшган сув, Вужудингда оқяпман такрор… Кетмонимни олдим отамдан Занг босибди юрагим каби. Ўткирладим, тош шаҳар очган Кўзимдайин чархланди, сабил. Қабартириб, нозик қўлимни Сув бойлатиб ишладим роса. Никоҳладим унга кўнглимни Мен — хонанда, меҳнат — раққоса… Шаҳар чорлар бағрига яна, Яна ўша йўл, ўша улов. Соғинч такрор қилар тантана, Дийдор эса сўрайди тўлов… * * * Юрагимда чанг, ғубор, Артиб бергин, фаррош қиз. Тўзиб кетган умримга Тартиб бергин, фаррош қиз. Меҳмони бўл тушларим, Фариштаси ўнгимнинг. Иймон суви билан юв Йўлакларин кўнглимнинг. Сенда барча қалбларнинг Калитлари мужассам. Ғофилларни уйқудан Уйғот ҳар кун субҳидам. Кўчаларга эринмай Эрта тонгдан — азонда Қўшиб-қўшиб меҳрингдан Сув сеп сабр косамда… Токи фосиқ каслардан Фориғ бўлсин даҳри-дун. Менга гард ҳам юқмайди Ёнимда сен бор учун, Дуоларинг ёр учун! Юрагимда чанг, ғубор, Артиб бергин, фаррош қиз…
2020-07-20
http://nodirabegim.uz/archives/2624
Хаёллар ортидан мўралайди жим, Сукунат борлиқнинг энг гўзал қизи. Пардалар ҳилпираб қилар табассум. Бу уйдан таралар меҳрнинг иси. Осмонлар қулочин ёяди бунда, Гўдаклар нафаси урар димоққа. Юлдузлар тўкилиб тушади тунда, Кундузлар келади ўралиб оққа. Меҳр-оқибатнинг сувидан ичиб, Она дуосидан ёшаради тан. Жажжи қўли билан бешигин қучиб, Ором қучоғида улғаяр Ватан. Нураб қолган деворлар нурларида гапим бор, Қўлим етмас фалакнинг ҳурларида гапим бор. Ҳақ ишқининг гадоси — пирларида гапим бор, Осмон бир қоғоз бўлсин, уммон сиёҳдон бўлсин. Кўзларимнинг ашкидан пайдо бўлган бу уммон, Юрагимнинг рашкидан адо бўлган хонумон. Изинг тушган ерлардан унди ишқ отли армон, Дийдорталаб бу юрак ишққа чин макон бўлсин. Қамишзорлар най чалиб, сўйлар сеҳр-ҳикматни, Бошоқ ёниб, сарғайиб, топди қадр-қимматни, Борин бериб дарахтлар ўргатдилар ҳимматни, О, жунунваш бу кўнгил, ишқдан нурафшон бўлсин. Сен менинг кимимсан, сен менинг маним, Сен менинг камимсан, сен менинг ғамим. Сен менинг борлиғим, сен менинг умрим, Сен менинг парвонам, сен менинг шамим. Ишқ иккимиз ичган азалий оғу, Соғинч – муҳаббатнинг қора кўз қизи. Дил унинг йўллари бунча қоронғу, Кўзимда ҳижроннинг муқаддас изи. Мен сенинг кимингман, мен сенинг зоринг, Мен сенинг орзуинг, мен сенинг оринг. Мен сенинг ҳокингман, мен сенинг боринг, Мен сенинг, мен сенинг, мен сенинг… … Дунё кафтларида асрайди бизни, Отам деб, онам деб яйрайди тилим. Кўнглимга беркитиб қўйиб бир ҳисни, Бағримни тўлдирган нурсан Ватаним. Деворларнинг қатларида қолди хатим, Малакларнинг қўлларида ҳаловатим. Қишлоғимда қолиб кетди, қолиб кетди, Кавушлари лойга ботган муҳаббатим. Орзуйимга чучмомалар эмас ҳамроҳ, Юлдузларнинг осмонидан топдим паноҳ. Бугун сени соғингандан соғинаман, Ҳижрон кўйлак киядиган момақаймоқ. Дарвозанинг зангларида зорим қолган, Кампир энам кўзларида орим қолган. Ўша куйни изласам ҳам тополмайман, Овозлари чиқмайдиган торим қолган. Тош кўчага тарқаб кетган тўптошларим, Ўртоқларим ташлаб кетмас кўз ёшларим. Кўз ёшларим кўчиб кетса шабнамларга, Шудринг ичган бинафшалар сирдошларим, Қишлоғимда қолиб кетди, қолиб кетди… Ҳаққа етиб қолди дарахтлар, Бошга ўраб ҳижрон ранг рўмол. Улғайтириб қўяркан дардлар, Куз – сенинг жамолинг, куз — висол. Бошим узра ёғилар япроқ, Бошим узра ёғилар раҳмат. Ўша баргнинг бандида титроқ, Юрагимга аталган неъмат. Райҳон бўйи келар ўйимдан, Беҳи пишар, пишар атиргул. Ҳазонларга тўлган йўлимда, Ҳурлар сано айтади гулгун. Ишқи дилга сиғмаган анор, Ёрилади, тугайди бардош. Минг бир рангда товланар чинор, Мийиғида жилмаяр қуёш. Ҳаққа етиб қолди дарахтлар, Бошга ўраб ҳижрон ранг рўмол. Оёғингиз тафтини қўмсаб, Кўчаларда сарғаяр ҳижрон. Кўзларингиз меҳрини истаб, Тораяди, куяди осмон. Қўлларингиз оташи унут, Ошхонада занглайди пичоқ. Дардларини ичига ютиб, Қораяди, ёнади ўчоқ. Заҳматингиз унутмаган ҳеч, Тўлиб дуо қилади тандир. Йиғласам-да ҳар кун эрта кеч, Кўз ёшларим нимага арзир?! Сиз қайтасиз қуёш нуридан, Ёришади муаззам хона. Ёстиқ қўйиб уйнинг тўрига, Минг яшарга ёшарар онам. Нафасингиз теккан ҳар гиёҳ, Порлаб кетар тугайди фироқ. Зангдан тушар ҳатто пичоқлар, Қарсак чала бошлайди ўчоқ.
2020-07-21
http://nodirabegim.uz/archives/2632
Шамолнинг ҳасрати сизга танишми, Танишми сойбўйи толларнинг ўйи? Япроқлар шивири, ҳислар шивири, Қишлоқ — эҳтиросларнинг уйи. Кенг ҳовли, симёғоч, минг йиллик қудуқ, Қувончларни илиб арқон тортилган. Уй ичи хотиржам — ғубор кирмасдек Пастқам деворларнинг ортидан. Жавзо, салқин саҳар, бир сўри ҳавас, Ўзгача меҳрли қарашлар тоби. Руҳимни емирар буларни фақат Четдан кузатишнинг азоби. Шамолнинг ҳасрати сизга танишми, Танишми сойбўйи толларнинг ўйи?.. *** Оқёмғирим, Дунёларнинг этаги ғам — Eртаги ғам, тушлари ғам, ўнглари ғам, Бизни биздай тушунмаслар биздайларам, Бир ёғайлик, бу ғамлари оқиб кетсин… Оқёмғирим, Кўниксанг-чи, хазон фасли — Ҳижрон фасли, армон фасли, фиғон фасли, Бизга насиб бўлмагани — унинг васли, Бир ёғайлик, аламлари оқиб кетсин… Оқёмғирим, Юракми бу, бунча оғир — Тундай оғир, кундай оғир, шундай оғир, Дунёсидан дунё топмай кечдик охир, Бир ёғайлик, оламлари оқиб кетсин… Оқёмғирим, бир ёғайлик… *** Теракларни шамол куйида Бир маромда тебратади тун. Ва хазонлар қай бир илинжда Тор хонага тўкади юкин. Бунда бир қиз — сочлари тўзғин Уйқусини тополмай ҳалак. Ёноғидан томчи-томчилаб Туйғулари бўляпти ҳалок. Қўлларига етмас мадор, ё Деразани ёпишга журъат. Чақирмоқчи бўлар кимнидир Исми билан… сиғдиролмас ҳад. Тор хонага нур инди бир дам Бир дам шамол шовқини тинди. Шу тоб қизни олис-олисдан Исми билан чақирди кимдир. *** Барчаси менга яқин, Барчаси мендан узоқ. Янги ой — кўкка тумор, Янги ой — ерга тузоқ. Номозшом чўккан сойга — Парилар базми қизир. Қайдандир тиниқ оҳанг Қайгадир кирар сизиб. Рангидан кечиб ранглар Шом кияр оқ-қора тўн. Салқинлаб бақачалар Йўталар ўқтин-ўқтин. Нимадир яна олис Ва недир яқин шунча. Мен бўлиб улгурди шом Сиз тонг бўлиб келгунча. *** 1 Яна тонг сеҳрсиз, Яна ўша бекат, ўша автобус. Яна хотиралар билан бўяйман — Рангини йўқотиб бораверар куз… Яна ёмғир — Соғинч бўлиб ёғади, Яна шамол — Соғинч бўлиб эсади. Ва энди қор кутади Тошкент Сени келса деб… 2 Тушимга киради Бандихон, Кутишни ўргатар Ойбарчин. Ҳаммаси туш ва ўнг ораси, Тунларни яшадим мен гарчанд, Ҳаммаси туш ва ўнг ораси… Олисдан ғалаба овози Келади. Нурланлар ёшларим. Манзили йироқ ва тайин йўл — Мен қадам ташлашни бошладим, Манзили йироқ ва тайин йўл… Улғая боради рақамлар, Улғая боради ҳисларим. Дарахтлар ўзига тўкилар Дарахтлар — юрагим излари, Дарахтлар ўзига тўкилар… 3 Нафасимда соғинчнинг иси Ёнади, Тилимга сиғмайди битта сўз Яна дил… Оғирлик қилади жавоблар Саволмас, Мен тўкила бошлайман кузга қасдма-қасд! Кўзимга айланар кўзмунчоқ, Кафтимни сиқади совуқ ел, Мен сени кутаман қиш бўлиб, Кел… *** Бир тонг келар бедор бўлиб Изҳор бўлиб, ҳам хор бўлиб Ҳисларидан тўйиб, тўлиб Бир тонг келар… Чинми қулаб кетмаганим Етмаганим, битмаганим Кутиб-кутиб кутмаганим Бир тонг келар… Яшириниб ўз ростидан Кўз остидан, сўз дастидан Шу эгасиз жон қасдида Бир тонг келар… *** Нимадир қулади ўйимдан улкан, Нимадир қилишга етмади кучим. Нимадан беркиниб, нимадан кечиб Учдим? Негадир самодан тополмадим ранг, Негадир ҳидини йўқотди замин. Нега учган эдим, шунча баландлик Камми? Қайдадир ёдини унутди мазмун, Қаердадир тирик руҳнинг қотили. Қани минбари ҳақ, шуни айтолсам Ботиниб? Қачондан ўзига қиймат бичди эрк, Қачондан кўриниш бўлолди тотли. Қачон уйғонади кўринмайдиган Озодлик? *** Гарчи ҳамма томоним исён, Гарчи ҳамма томоним таскин. Қиш, қор… яна овунди умрим, Февраль — яна соғинчинг акси. Бўй кўтарди эски тараддуд, Сўнг йиғина бошладим шеърга. Ўша катак қоғозли мактуб — Ўйларингни ўнглатиб берган. Ошиқади қайгадир илҳақ Ялпиз кутган ариқлар лаби. Лаҳзаларим заррасигача Исмингни ёд этгани каби. Баҳслашади ҳислар Сен учун Келтирган туҳфамни тортқилаб. Бирам кўркли кўринди, қара Елкаларинг ҳаётим билан. *** Бу хонада анча ичикдим, Толиқтирди тартиб, тенгликлар. Ва хаёлинг бир туйнук бўлиб Олиб ўтди мени кенгликка. Қиш сочилиб ётарди унда Тўзғиб ёғар эди қор тинмай. Ва февралнинг икки боласи Бир бекатда турар ботинмай. Қор опичиб елкаларида Кутдирмай келади яшил бахт. Ва уларга аталган ўрин Билмай қалқиб қўяди карахт. Сўнг оҳангга кўчар манзара Дарёдай ҳис қолдирмас бўшлиқ. Ва фаслсиз буюк девона, Аллақайси ажнабий қўшиқ. Кўзларгина яширолмас сир Сўзга насиб этмас озодлик. Ва беғубор жилмайган кўйи «Кит-кат» ейди иккита шодлик. Ва энди йўқ февралга якун, Ва энди қор ёғмас шунчаки. Ва чакмони ўлчамсиз бахтнинг Тўлди яна битта чўнтаги.
2020-07-24
http://nodirabegim.uz/archives/2656
Кўзингизга боқий кўринар очун, Фироқ-ла дуэлда гўё ўқ ейсиз. Ўзингизни алдаб, овутиш учун, Ойнага термулиб шеърлар ўқийсиз. Яшил япроққа-да қиласиз нидо, Юзга босасиз оқ, нафис қўлларни. Соғиниб, йиғлайсиз гулдон ёнида, Кўзёшлар суғорар ғамгин гулларни… Чироқни ўчирдим, Зулмат пайдо қилдим хонамда. Бошига ўт чақдим сигаретанинг: дудланди хотира, дудланди китоблар, дудланди ўпкам. Пуфладим, шакли пайдо бўлди ажалнинг… Хиралашиб борар унинг фитрати, Масалан, у ҳасад қилиб қўйиши мумкин — Турманинг тўрт қарич деразасидан Учиб ўтаётган чумчуққа қараб.. * * * Йиғимни келтирма, кенжа ёр, Юзимга жилвалар соч, ярим Кўнглимда қоралар кенгаяр, Оқариб кетмоқчи сочларим. Кўкламда қор босса йўлимни, Хазондек кўринса уйим — боғ, Эслайман қайғусиз йилимни, Сиртмоқдек қисади бўйинбоғ. Оқ бахтлар кутаман ғайбдан, Кўзларим қамашган кунгача… Бўйнимда турмаган айбдан Бошимни кўп қўйдим кундага. Йиғимни келтирма, кенжа ёр, Юзимга жилвалар соч, ярим Кўнглимда қоралар кенгаяр, Оқариб кетмоқчи сочларим… Бир куни жиноят саналса севги, Ҳатто кўнгил қўйиш этилганда ман, Хавотир йўқ бўлсин, биринчи бўлиб, Бойлар севар сизни, зодагонлар бўлар мубтало сизга «катталар» дил очар ёнганча эҳтимол, саройнинг қайсидир амири нафақат севади, бағрига босиши мумкин бемалол. Шунда узр сўрайман сиздан — Асло қўя олмайман кўнгил. Кечиринг, биз қулмиз, ахир… Бир шоир яшайди кўркам шаҳарда, Кўзлари ғамгинроқ, сўзлари латиф. Хаёлан суратлар чизар саҳарлаб, Оламда йўқ бўлган ранглар ишлатиб. Дарсга кетиб борар, сақлаганча жон Сатрлар отилар дил деган жардан. Ёзилган шеърлари ва ёзилмаган Шеърлари мазмунли — маърузалардан. Оқарган кастюмин елкага илиб, Кезади шаҳарни тушлик кезлари. Торайган кўнглига кирар суқилиб, Камтар оналарнинг кибор қизлари. Оҳким, бу кеча ҳам осмон ойсизми, Бу тун ҳам дарчанинг кўзи ёшланди. Дарахтлар, уйғонинг, уялмайсизми, Шоирнинг кўнглида баҳор бошланди.
2020-06-20
http://nodirabegim.uz/archives/2467
Яхши кўраман сизни, Фарида, Табассуми ғунча, Нигоҳи кумуш. Кундузлар чаҳ-чаҳлаб юриб, Кечалар Хатларига кўзёш нуқта бўлган қуш. Кафтларим лавҳида кафт очар китоб, Ҳовучида боғлар, йўллар ва денгиз. Мавжларни варақлаб югурар шўхтоб, Рўмоли сочини эплолмаган қиз – Сиз… Кўзларим қадамлар сатрма-сатр, Дилимда қадамлар ҳислар қўшини. Сиз бўлиб, мен бўлиб, маҳзун бўлиб Бир Чолиқуши ўқир “Чолиқуши”ни. Ҳижрон – руҳимизнинг чуқур нафаси, Ҳаёт ўтар экан зиқна ва тезоб. Севги бу – ўзингни синамоқ асли, Севги бу – шунчаки оғирроқ азоб! Хоинни кечириб қўйишдан қўрқиб, Хиёнатдан кетдик ҳарчанд бадарға. Бир буюм мисоли, бир юк қатори Муҳаббат жўнади Гулбашакарда… Бунчалар аламли, ёдга келганда Нураса унутиб шунча юрганинг. Бунчалар аччиқли, битта одамда Ёмон кўрганинг ва яхши кўрганинг. Бунчалар санчиқли, нафратланган у Исмини тушингда айтиб қўйишинг. Ёлғизликдан таскин излаб кетсанг-у Теранроқ англасанг уни суйишинг… Ҳолвайтардай қуюқ тортиб борар тун, Мен сизни ўқийман дарча рахида. Фидолик етишмас эркак ҳақида… Фидолиги зиёд Аёл ҳақида… Сўнгги саҳифада йўқ сариқ гуллар, Қуш кўксида қафас кетади синиб. Комронлисиз, гарчи таслим ва ночор, Бахтлисиз… Китобни ёпдим хўрсиниб. …Яхши кўраман сизни, Фарида. *** Кўзлари йўлимда ўтди ва охир Шу йўлдан кўзларин юмиб ўтди у… Қўл чўзсам етарди, Оёқ чўзмадим, Сабаб бўлмагунча ҳажрбахш қайғу. «Болалиги бордир онаси борнинг», – Билдим ҳаёт пандга тўлалигини. Ўша кун кузатдим онам ортидан Ўттиз ёшдан ошган болалигимни. Кўзларин йўлимда қолдирганимнинг Қолдирмадим бирон маъракаларин! Бақога ҳеч несиз кетиш… ёлғондир, Қани уйнинг файз-у баракалари? Бормасам қўймайди энди бу кўнгил, Борсам ёзларда ҳам кутар ўша қиш. Бу уй энди онам ёдига манзил, Бу – онам кўйлагин кийволган болиш… Бу кўрпа – онамнинг пахта чопони… Онам рўмолидан чиммат дарчада… Нимчаси куйдирмай тутар қумғонни… Тиккан дастурхони маҳтал танчада… Офтоба бетобдай, ўчоқ хиратаъб, Силаб-сувашларин эслаётгандир – Елкасин чокига қоқигул қадаб Бурчакда мунғайиб ўтирган тандир. Лойсувоқ деворлар, азиз деворлар Кифтига суйкалиб, олган исларин. Ҳув тошларга тошдай чўкиб, Соғинган Олисларга тушган тошлар – қизларин. Энди у соғинчлар бизга омонат, Бўлишсак ҳам вазни вазнимдан кўпроқ. Бир бурда онам-а, полвон онам-а, Қадрига етдикми етганда тупроқ? Қадрига етдимми тириклигида, Кўнглининг тошига ўзимни босдим. Мактублар, қутловлар ёзмай юриб, сўнг Қабрининг тошига ёднома ёздим… Хизмат бажосига бўлай деб бажо, Осилган дорларим экан баландда. Ўлимни ҳамма ҳам кутади, аммо У келаркан доим кутилмаганда. Селнинг чангалига тушган хасдайман, Онларим дуосиз, ғаш-хавотирда. Ёруғ тушларимга солиб асрайман Онамли кунларим йиғиб хотирда. Энди кўп бораман армон кўйида, Ҳалиям кутгувчи бир баҳонам бор: Термулиб ўтгани – йўлнинг бўйида Тупроқни ёпиниб ётган онам бор… *** Оҳиста-оҳиста ўтиб борар тонг, Қушларга қоқиниб кетиб йўлакай. Қабристон, Ёпиниб намчил шамолни, Қабрни паналаб ухлар болакай. Ухлайди, Беором, бероҳ, беорзу, Муштчалари – кунлик емакка тугун. Кулгичида қалқиб қўяди кўзёш, Ўнгидан тушига сизаверар хун. Отасини қатл этишар такрор, Онаси чинқирар ҳар кун тушида. Қўғирчоқдай гўдак укаси ўлган Катталарнинг ўйин бу урушида. Мина парчалари – ўйинчоқлари, Кўнглин еб бўлмаган ҳали жудолик. Балки… бир қуролдай ўстирмоқдадир Ватаннинг ичида ватангадолик?! Ҳозирча Куч йиғиб ухлар болакай, Хуркитманг, жой таклиф этиб ҳам тинчроқ. Қабристонда тунаш қўрқинчдир, аммо Қабристондан чиқиш унга қўрқинчроқ. *** Кўзларим шивирлар: яхши кўраман… Афсус, оғирроқми сенинг кўзларинг? Эшитар эдим-ку сўзламасанг ҳам, Руҳимда ўгириб талаффузларинг. Ичим сўзга тўлди – айтолмаганим, У сўзлардан тузиб изҳорномасин, Тун кундузга ёзди, ёзди бетиним, Кўзимга ботириб олиб хомасин. Кўнглимни беркитдим бўлганча имкон, Изингга, исмингга очдим ҳам аза. Қайтиб келавердинг тортиб ёдкарвон, Нурга писандмасдай ёпиқ дераза… Ҳолбуки, йўлларинг тушди йўлимга, Ғамимда ҳам қилдинг салом-у алик. Сенинг бу етганинг менинг кўнглимга – Осмоннинг тубига етганингчалик! Истадим, умрбод бўлмоқни холи, Ҳатто кўзгуда ҳам бўлсанг кўримда. Бахтинг, изтиробинг, ишқинг, хаёлинг… Хуллас, яшаб келдим сени умримда. Кунларни барг каби юлдим бешафқат, Сароб шафқатингдан бўлиб умидвор. «Севади… севади… севади фақат!…» Кўнглимга қарайман – яланг хазон бор. Севмагин энди ҳам, йиғлагим келар, Ҳамма томонимдан тақиқлар терсам. Гарчи бегуноҳсан, бехабар, Йиллар Мени кечирмайди сени кечирсам. Дунё не? Ишқи ҳам эмас жовидон, Гоҳо садоқатдан бўлмаскан маъни. Кўзларим ҳайқирар: руҳан алвидо! …Мен сенинг кўнглингман, танияпсанми?!.. *** Мен балки сув эдим – тўлишган дарё, Балки тупроқ эдим – товонлар ўйган. Балки кўзёш томиб қувратган гиёҳ… Хуллас, лойим қориб ийладинг, Эгам. Ва яратдинг одам зуваласида, Онгли дунёларни очдинг кўзимга. Исмин Кўнгил қўйиб, хулосасида Дардимни қолдирдинг яна ўзимга. Кўнглим бўлишгали қўйиб танловга, На ҳабиб, на одил топмадим лекин. Шунча умрим ўтди битта англовга: Ўзингдан яқинроқ яқин йўқлигин! Ёмғир-майсаларга суқландим гоҳ вақт, Қадрим тупроқларга тушган ҳар бора. Ғаддорлар, ҳоксорлар, барига раҳмат, Сени суйдирдилар менга тобора. О, Нурим, Раҳмоним, Яхши кўраман! Руҳим чокларида ёруғ қатим бор. Яқин! Яқинроқ! Кел! Илк меҳр кўрган Кўча боласидай муҳаббатим бор… О, Ҳақим, Таввобим! Ўтаб кунларни, Қачондир борари «олти девор»ман. Ўшанда ҳам эгним буркаб гулларга, Яна тупроқ бўлиб сени севарман. *** У қотил, Бўйнида анча ўлим бор, Хун-хун кўзёшларга ботган қўли бор. Ошкор қилиб юрар қиларини у, Тўларин билмасми зарарини у? Асаб толаларин узар эрмакка, Ярани кўчириб тузлар эрмакка. Андиша қиласиз қаҳр қилмакка, Боқар милтирати-и-иб гавҳарини у. Жилмайиб қарайди – кетмайсиз ҳуркиб, Дардингизни тинглаб йиғлаши мумкин. Айёридан ортиқ гўлидан қўрқинг, Билмайди, тиймайди санчарини у. У қотил, Қўймайди тушса пайига, Масофалар писанд эмас раъйига. Олиб борар ўзи охир жойига, Оғзида сақлайди ханжарини у. *** Сен келасан… Ана, кўриндинг… Кўча тўла улов-пиёда Қайларгадир йитди, суринди, Фақат икков қолдик дунёда. Фақат сенга тўлгайдир нигоҳ, Қадамингга тўкиб мужгонлар. Узун йўлак сароб, иштибоҳ, Ёнингдаман аллақачонлар. Ёнингдаман Ва келмоқдамиз Гулдалага, кўкка, уммонга. Қувончларга енгилиб, ҳолсиз Туриб қолган ўзим томонга. Нимагадир забоним карахт, Туйғуларим сўз талашганда. Юрагимда айланади бахт, Қўлларимиз дийдорлашганда. Туманлар из олади ердай! Бошимизда соябон қуёш! Узук қўлда бўртар томирдай, Воҳ, кўзида бир томчи кўзёш! Сувойнага барг отар оғоч, Сўзларимда аксланар қалқим! Шамол сарвни бир сермаб чизган Етти рангнинг эшиги – қалбим! Қарсиллайди момиқ булутлар, «Ёмғир. Рухсат!» – тортади қалам! Дилларимиз хотирга битар Бир лаҳзада келганин кўклам! Бир лаҳзада бўлганин кўклам! Сўнг кетасан… Сен кетасан… Жим термуламан кузатганча, Қор Бўз чимилдиқ тортган йўлакка Сингиб борар бир Одамбаҳор…
2020-06-23
http://nodirabegim.uz/archives/2482
У балки пардозсиз яшаб ўтажак, Балки тақмай ўтар тилло тақинчоқ. Далада ўт юлиб заққум ютажак, Тандир – суҳбатдоши, сирдоши – ўчоқ. Қиммат емакхона кўрмаган ҳатто, Рўмоли шойимас, кўйлаги одми. Тирикликнинг оғир ташвиши аро Бор-йўғи шул дея билар ҳаётни. Иссиқ сув жўмракдан оқмас ҳеч қачон Қумғонга ўт ёқиб қалайди тезак. Унинг бардошини қотирган замон, Умридан норизо бўлмаса керак. Оилада меҳмон – етишмовчилик, Фаровон эмасдир рўзғори баъзан. Онамсан, опамсан, минг ишга черик, Ором нималигин билмай яшайсан. Ҳа, у кино кўрмас киносаройда, “Истиқлол”га тушмас бир бора ҳатто. Кесакка тўқанаб юрса шу фойда, Боласин устини бутламоқ авло. Минбарда керилиб ҳайқирган шоввоз, Қандай бекитасан кемтикларингни? Виждонинг уйғониб бермасми овоз, Ҳақиқат сасидан энтикмадингми? Юртни тўкис дея мадҳ этган онинг, Улар ўтов қилар бийдай далада. Ёлғондан оғринмас наҳотки жонинг, Елкадош бўлмайсан, бермайсан далда. Ўзим-чи… шу заққум ҳаётдан қочиб Юрибман шаҳарда олифтанамо. Ичимни кемирар нимадир янчиб У нима… билмайман, билмайман аммо…. *** Кечирасиз, хоним, ухлолмаяпсиз, юрагингиз оғридими, ёки кўзингиз? интиҳоси йўқ орзулар бўлса ўйланг, ёки умидни вақтида узингиз аммо бир гапни айтай, сиз гўзалсиз ниҳоятда, ниҳоятда самимий, жавоб ҳам бермайсиз, сезяпман, йиғлаяпсиз, ўзингиздан ўзингиз. *** Поймол бўлган орзулар ҳаққи, Ўлган ғурур учун эгиб бошни. Сўрашсалар ерга жим боқиб, Бир дақиқа сукут сақлашни. Йўқ, бу ишга эгмангиз бўйин, Сукут қилманг, бўлманг бесубут. Етиб ортар барчаси учун, Бутун умр сақланган сукут. Миллатга на бўлди? Гуллари қани? Забардаст, барваста уллари қани? Агар ёнган бўлса куллари қани? Бургут чўқидими кўзларини ё, Шамол ўчирдими изларини ё? Бунча орзулари майда бўлмишдир, Керак чоғ кераксиз жойда бўлмишдир, Эрта пушмондан на фойда бўлмишдир? Бир узр рағбатми топталганда ор? (Савдоси қизийди, бу дунё – тужжор.) Ўғри уриб кетса, бақрайиб турса, Ғар шипириб кетса, анқайиб турса, Тик бўлмаса, фақат чўнқайиб турса, Эртаси ғафлатга сотилмайдиму? Тарих қаро рангга ботирмайдиму? Тавба қилмаганлар от устидадур, Касрига қолганлар дод устидадур, Бизнинг арзимиз шул хусусидадур, Отдан тушмайдими отга чиққанлар? Хуржунга улуснинг борин йиққанлар? Қачон фикр этгай: не оқ, не қора? Бугун не ғам билан бўлмиш оввора? Шаталоқ отмоқда давру даввора, Эртага бу кун ҳам туш бўлмагайму, Орзулар ярадор қуш бўлмагайму? Кўз олдимда айланар тинмай, фожиалар тасмаси – узун. Уни сўнгигача кўриш бир азоб, Аммо тасма ҳамон бус-бутун. Ёниб кетди жигарларимнинг бир ҳовучи Қозоқ чўлида. Бир қисмими, ундан ҳам кўпроқ Русда ёнди – турмуш кўйида. Ризқин териб, тирикчилик деб дунё кезган мусофирларим. Изингизда зор кўзлар қолди ва кўнгиллар қолдилар ярим. Тупроқ босиб шунқор бўлдилар, қураман деб улкан метрони. Топпот урган гулдай сўлдилар жим кетдилар ташлаб дунёни. Бухороми ёки Сардоба, фожиа бор: миллатга аза. Бунда йўқсил кўнгиллар учун ўқилгани каби жаноза. Фожиалар тасмаси қачон чирт узилар? Билмас бирор ким. Ким айбдор ахир барига, гуноҳкорни илғамас халқим. У кўринмас кимса мисоли, кўзимизга кўринмас гўё. Биз билмаймиз бу ҳолимизда, билганда ҳам бутун бир дунё. Оғир хотиралар босар елкадан, ҳар куни тобора кенгайиб сафи. Ёди улканлашар фожиаларнинг худди тоғлар ҳайбати каби. Бунда кимнинг кесилган тили, ва кимнингдир кўзидаги ёш, Ёноғидан милт-милт тўкилиб, кемтик юракларда чақмоқ бўлар фош. Оқ рўмолли бир она турар, нигоҳида чидаб бўлмас мунг. Ниманидир сўзсиз буюрар, қалқажаксан шу она учун. Қалқажаксан, аммо шу заҳот босадилар турган ўрнингга. Берилмаган елкангга қанот, фақат сукут берилган сенга! Тушларингда муштипар она бўзлагани бузса-да тинчинг. Замон билан бўлиб дўстона, жим яшашга сарф бўлар кучинг. Миллатга жароҳат етказаётган, оғир хотирларни этаётган тақдим – Кимсалар қачонки қиларкан тавба, ёруғлик кўражак бечора халқим. Токи тавба қилмас, умидлар зое, Яратган барчасин этгайдир ҳисоб. Ким тарихдан токи қилмас хулоса, биздан аримагай ғаму изтироб. Эй бизни Яратган, барига Қодир қулларига доим меҳрибон Аллоҳ. Ўзинг нажот бергин, токи юксаклик тоғига эврилсин, миллат тушган чоҳ. *** Ҳаммада бор одатларни ташла, Ўхшама уларга, Нафсинг чизиб берган доирадан чиқ Қара, дунё ажойиб ахир. Яшаса бўлади. Бировни сўкмай ҳам, урмай ҳам, бир чеккада яшасанг бўлади. Бировнинг ҳақини емай ҳам, фириб ишлатмай ҳам тўяди қорнинг. Қара, бу дунё нақадар гўзал, гўзалдир баҳор, ёз, кузи. Сен кимнингдир бошини сила, ва кимгадир табассум қилгин. Бировнинг дилини оғритмай, яшаса бўлади дунёда. Қара, бу табиатни, боқ қудратига Ул зотнинг. Қушлар парвозига тикил. Сен ҳам уча оласан. Сен ҳам осмон деб бил дунёни. Дарахтлар фазилатини юқтир, Гуллар шивирига қулоқ тут, Бундан ортиқ бахт йўқдир. Қара, дунё гўзал, уни севсанг бўлади. *** Сен мусиқа бўлсанг, тингласам, орзу бўлсанг, сени орзу қилсам мен. Гул бўлсанг, авайласам, узмасинлар деб, кулги бўлсанг, кўзимга муҳрласам сени. Туш бўлсанг, сени кўриш учун ухласам, тонг бўлсанг, сени деб уйғонсам фақат. Сўз бўлсанг… гапирмасам сени, секин шивирласам ўзимга ўзим. Китоб бўлсанг, ўқиб ўтирсам сени, саҳифалар оралаб муҳаббат изласам. Топсам, ҳеч кимга айтмайин шодлансам, сақласам сени энг яширин сир каби. Кулсанг қувонсам мен, сўзласанг эшитсам, овозингда қайғу гўзал, ғам пинҳон табассумингда. Бахт бўлсанг ярашар сенга, ёки муҳаббат бўл, бари ярашади сенга гўзал туйғуларнинг.
2020-06-28
http://nodirabegim.uz/archives/2518
Масхарабоз юрагини кўксидан юлқиб илиб қўйди йўлнинг четидаги деворга Деди: «Қаранг, ўткинчилар, юрагим шудир маним» Эътиборга илмади ҳеч кас, Ҳатто биров энтикмади ҳам Осиғлиқ турарди юраги мисли мижжасида қотган нам. Шунда у юрагин қўлтиқлаб кўмиб келди узоқ-узоққа. Энди бўлса телба оломон уни «юрагинг қани?» деб тутар сўроққа. Шундай дунё бўлса, унда ҳеч киши Таҳқирлай олмаса бошқа одамни. Тотувликка тўлса ҳар битта манзил, Муҳаббат чулғаса бутун оламни… Шундай дунё бўлса, унда ҳар киши Англаб етса асли не эканин эрк. Ҳирсга ҳеч бир кўнгил бўлмаса тобеъ Нафснинг эшигини тутса тамом берк. Шундай дунё бўлса, кофурми, ҳабаш Пеш қилмай яшаса миллатларини. Барча баҳам кўрса бир-бири билан Она сайёранинг неъматларини. Шундай дунё бўлса, унда ҳар киши Яшаса бахт билан эгизак мисол. Муҳтожлик тарк этса инсонни абас, Шундай дунё бўлса…. лекин бу — хаёл. Мен денгиз арслони бўлсайдим, кошки Эркин сузсам эди тубсиз баҳрда Сузиб кетармидим Хитойга балки, Сен эса қолардинг ҳижрон бағрида, Ҳа, сен қолар эдинг ҳижрон бағрида… Кошкийди, бадавлат йигит бўлсайдим, Сотиб олармидим бир улов — тойчоқ, Ёқилғи хонасин тўлдириб сўнгра Кетган бўлармидим ёнингдан йироқ Ҳа, кетган бўлардим ёнингдан йироқ… Бағритош, бемеҳр бўлсайдим кошки, Бағритош ва разил бўлсайдим чиндан… Эҳ қани, ҳеч қурса бир қушча бўлсам Учиб кетармидим олисга сендан Ҳа, учиб кетардим олисга сендан… Бу ерда соат йўқ ҳеч бир деворда бу ерда вақт йўқ Соя ҳам йўқ саҳардан то шом полда рақс этгувчи на рўшнолик на зулумот йўқ эшикдан ташқари Ҳатто эшик ҳам йўқ! Бунда ўтирарман — қорним қаппайган, қайдадир бир киши (балки ўз акам) туз тортмай кезинар ёмғирда. Бунда ўтирарман — қорним қаппайган, қайдадир бир аёл (балки севгилим) пастқамларда излар кимарса ўз танини пулламоқ учун. Бунда ўтирарман — қорним қаппайган, қолганим йўқ ёмғирда ортиқ, севганимни деб пана-пастқамларда изғиганим йўқ, энди очлик мен учун абас Омадим — каттакон бифштекс (устига пиёзлар сепилган!) паққос тушираман уни. Бир замонлар эдинг навқирон, Бу дам қаддинг букик совуқдан. Қариганинг барчага аён, Бироқ, ғаминг егувчи йўқ-да! Бир замонлар эдинг хўб дуркун, Бу дам еса тўшагинг — замин. Наҳот ҳеч ким эслолмас бугун Сен улашган ўпичлар таъмин?! О, яримжон, қартайган сулув, Терс кетарми шунчалар йўлинг? Йўқламаса ҳам сени биров Йўқлаб келар сўнгги бор ўлим… Менинг юзим — урушнинг юзи, Сенинг юзинг — урушнинг юзи, Ранги сарғиш, қора, оқ… Ўлим — шосупурги, оламан қўлга, супурмоқчи бўлиб бутун Ер юзин топ-тоза Супураман, супуруман, супураман, Бегуноҳ одамлар? … барчасига тупураман… Сўнг артаман, артавераман… Қонга ботираман супургимни мен, Артғичим-да қонга ғирт бўккан, Ёзғирганим эса сен — Ғаним. Мени айбламоқчи бўласан — нафсиз! Қаршингда тураман ва… Ҳаётингга қўяман нуқта, Ҳаётимга қўясан нуқта. Худди сенинг исминг каби менинг ҳам исмим — УРУШ… Айни дам орзуларга қўйилмиш таъқиқ умидвор дилларнинг ҳоли танг қўшиқларга қўйилмиш таъқиқ ҳофизлар бўғзида зангламиш оҳанг Айни дам тун — зулмат ҳукмрон турма панжараси берк бироқ орзулар қайтади, хиргойи жонланур бир кун қафасларни бузиб куйлар эрк.
2020-07-07
http://nodirabegim.uz/archives/2550
I Deraza ochildi, qulab tushayapman so‘ngsizlikka, jim. Hayqira olmayman, va seni chaqira olmayman, yoki ko‘zyoshlarga yetmaydi kuchim. Men shundayin boqaman ko‘kka, Kipriklarim qoqadi qanot, Atrofdagi tunning rangini, O, ko‘ksimga sochar xayolot. Ko‘zlarini chirt yumar borliq, Shamollarga tushar og‘irim. Shu onda ham o‘ylayman seni, sog‘inib… Qaydadir uyg‘onib ketar yashillik, Qaydadir xo‘rsinar chiroqlar… Sen uchun umrimda yashagan, muhabbat ketmoqda yiroqlab… …Sezmaysan yoningda boraman, Ko‘ksimda berkingan qush bilan. Bir kuni uyg‘onib ketasan, men ko‘rgan tush bilan… II Qo‘llarimda sindi ko‘zgular, har gal boqsam — sen bor eding unda shubhasiz. O, bizlar kim, sog‘inib yashab, Tinglolmasak oshiq suhbatin? Tinglolmasak tun qo‘shig‘ini, To‘rtta devor jimib yashasa. Shamollar ham anduhlarini, derazamga sochib tashlasa… Rozimisan otmasa tonglar, borolmasam shahringga qayta, gar uyg‘onsam yillar oralab, ismingni ham bilmasdan xatto. …qo‘llarimda sinsa ko‘zgular, va mavjlansa hovuchimda ishq, gullab chiqar tomirlarimdan, go‘zal yonish… sen bor eding unda shubhasiz. *** Men eplay olmadim, yomg‘irdek to‘kilmoqlikni, Yelkangga bosh qo‘yib, so‘ngra dardlar aro yiqilmoqlikni. Eplaganim faqat tunlar alahsib, tonglar uchganimmi samosiz qushday? Sendan ketaverdim kunlar adashib, Senga eltaverdi poyonsiz tushlar… Olislab boraman, yo‘qotib — kelganim yo‘llar tarxini. Unutib qo‘yaman umrimdagi bir, muhabbat haqqini, ishqning haqqini… Daraxtlar mung‘ayar fevral qoshida, ko‘klam hanuz uzoq. Ortimga boqsam Kimgadir og‘iri tushmasmikan, o ko‘nglim bog‘larni yoqib yuborsam… *** Esimda, bu faslning ko‘p edi tuhfasi, Qo‘llarimga xatto osmonni tutdi, Ammo ufqlarning qoshida turib, nenidir unutdim… Esimda, bog‘larning shivirlaridan o‘zimni yiqilgan yaproqlar bag‘riga otdim Shu tobda umrimda hech kim sezmagan, nenidir yo‘qotdim… Soyabonsiz edim, bizni bilmasga noayonmiz dedim, ko‘nglim ko‘nmadi. O, faslim, sen ketgach bog‘larda qayta, yashillik unmadi. Moviy tumanlarda qoldim adashib, Faqat bilganim shu, tushlarim kemtik. Va endi har kecha, har tun qoshida, suratin chizaman qanotsiz erkning… nenidir unutdim. *** Borsam, ko‘zlarimga botgan kechaning, oxiriga yetmay tongning qoshiga. Subhlar so‘roqlab o‘tsalar tag‘in, — Sen kimning oshig‘i? Osmon huvillaydi, kiprik qoqsamu, qulab tushadigan kabi ko‘ksimga. Ortimdagi qolgan yillar birma bir savoldek tortilsa ufqning bo‘g‘ziga — Sen qaysi tomondan berasan xabar? Men qay yo‘l boshida turibman mulzam? Qachondir o‘ng kelgan tushlarim sanab, qoshingda boshimni ko‘tarib tursam — shunda o‘z vaqtida keladimi tong? shunda daraxtlar ham ko‘tarib qaddin, ko‘klamni keltirgan yellar oldida gullasa, tan olib bor haqiqatni, borsam… Ming yildirki, men tushda yashadim. Dengizlar yelkamdan toshib o‘tdilar, Kunlarim tunimga qochib o‘tdilar… Va tuyqus uyg‘ondim — (asli ko‘zlarimga inmagan uyqu) O, tilsiz uyg‘ondim, Kimningdir yuzida o‘ynadi kulgu. …sening izlaringdan ergashganim rost, Ranglarni atadim sen ko‘rgan xilda. Ammo yildan yilga, kunlardan kunga, bu umrim biroz, og‘irday.. Axir ayt, kim eding? Men sendan kecha olmadim, Va yo ketolmadim, yengdimi qo‘rquv? O, nega qoshimda turibsan mag‘rur Xatto bo‘g‘zimgacha to‘lganida suv? Suuv… qara, peshonamni yuvdi to‘lqinlar, Men esa o‘ylardim, tuproq maydalab: umrimning o‘tovi bu ko‘cha, bu uy, sen esa tinmaysan uyg‘ongan tushlarim allalab… Tag‘in men ojizdek, tag‘in sen ulkan yelkangni tutgancha kelsang, jim edim, Qaytadan yashasam tushlarimda, ayt, Kim edim, kim edim, kim edim? 2020, may *** Tog‘lar sendan so‘zlagaydir, boshim qo‘yib, tinglagayman… gar bu yo‘llar sen tomonga chorlab o‘tsa, umr bo‘yi irmoq kabi tinmagayman. Sen bilmaysan, binafshaning lablaridan sizib chiqqan huzn edi. Men kechirgan umrlarning hammasini, allaqachon yashab qo‘ygan o‘zim edim. Gullayotgan qirlarga boq, qanday g‘amsiz ko‘rinadi ko‘zlaringga? Axir ishq deb, tirilish deb, xatlab keldim necha-necha kuzlarimni. Osonmikan tomirlarni yorib chiqqan, izhorlarning to‘kilmog‘i? O, men qancha asraganim gulbarglarning tun bo‘g‘ziga tiqilmog‘i. Gar kechmoqqa qadar bo‘lsa, Manzilimga yetmay illo ming asrlar. Sen ham ketsang, men ham ketsam bu dunyodan, bog‘lar uchun nima qolar to‘rt fasldan? *** Ostonangga boshim qo‘ydim, yo‘llar meni tanimadi, bahorlari bog‘lariga xazon to‘kdi. Ko‘zlarimdan ufqlarning manglayiga dardlar cho‘kdi. Boshim oqqan tomonlarning oxiri yo‘q, Qanot bo‘lsam, xayollarim izn bersa. Ko‘ksimdagi chechaklarning nafasidan Saratonning hovuchlari qizil bo‘lsin. Qo‘llarimga dutor olsam, Sochlarimdan tori bo‘lsa, kuy yog‘ilsa ko‘zlarimdan. Ortga boqsang, bu kechaning yulduzlari ko‘z yosh bo‘lib to‘kiladi izlaringga… Yo‘llaringga boshim qo‘ydim.. boshin egdi gullayotgan yosumanlar. Bir ishq bo‘lib, O, eng go‘zal xonish bo‘lib yuragingga kirib borsam… orzumandman… *** Na ko‘ngil asradi bizni azizim, Na xush qarshiladi bu yilgi kuzak. Yig‘layotgan torlar uziladi chirt, Yaproqlar to‘kilar ko‘ksimga muzlab… O, yashash mumkinmi sukutlar ichra, Oldingdan oqyotgan vaqtni simirib. Istamam, qachondir ortga qaytmoqlik, Nasibing bo‘lmasin kuzni qidirib. Axir, qachon edi mening kelganim, Axir, ketmog‘imni sezdirmay qorlar, yo‘lingga yog‘ilar, yo‘ling oq bo‘lsin… Mening ko‘zyoshlarim sening savobing, Afsuslaring menga bir gunoh bo‘lsin. Ammo, sen yaratgan kuy bor umrimda, Havolarga singgan navodir hazin. Torlar chalinadi kuzning bag‘rida, O‘tsa ham ming asr… na ko‘ngil asradi bizni azizim… *** Bu tun og‘ir tun edi, o, Daraxtlarda mezon og‘ir, Yuragimda gumon, og‘rir, bilasanmi?.. Oyna orti tushlar suzar, o‘ng faqat men, qaytarmikan o‘zimniki bo‘lgan tushlar? O, yomg‘irlar yog‘a boshlar tashqarida, derazamni mushtlab, mushtlab. Ocholmayman yuragimni, tomchilarning kuylariga bog‘lar to‘lsin. Angladimki, sen men uchun umrimdagi yetib bo‘lmas uzuuun yo‘lsan… Sen qanchalar kuyunmagin, bu dunyoning ishlariga, Xavotirim, qanotlari xorib kelgan, xuddi mezon qushlariday qishdan emas… Unutishdan… Kunlar kelib bu bog‘lardan, izlaringning o‘chmog‘i bor. O‘shanda ham ruhim masrur, O‘shanda ham ko‘nglim xumor, bir ishq bo‘lib qoladirman… ko‘nasanmi?.. *** Ko‘zlarimda ufqlarga atalgan olov, havolarni boraman kechib… O, uyg‘onib ketar odimlarimdan, Seni uyqu eltgan bu tonglar, kechir… Qaytaman ko‘klamning xayollariday, Tushlaringga sizib kirar borligim. Bo‘g‘zimdagi so‘zlar kelguningcha to bo‘ynimga dormikin?.. Tomirlarim daryolarga tutashadi, O‘zanlardan ufqlarga oqib borgum. Va sochilib ketgum tongning kaftlaridan, Kiprigimda bir yosh qoldi… Bu dunyoning mendan o‘zga g‘amlari ko‘p, Xabaring yo‘q kunlarimning yonishidan. O‘tinchim bor, faqat meni ayirmagin Ko‘ksimdagi sog‘inchimdan…
2020-05-30
http://nodirabegim.uz/archives/2365
Umrimizga dasturxonin to‘shar Toshkan, Ey yuzi shams, yelkalari xiyol adir. Yuzlarimdan haror olib sizga shoshgan Qo‘llarimda piyolalar uyoladi. Jilmayasiz, nafasimda vaqt sinadi Ko‘zingizdan ravolanib boqqan sarim. Ro‘molimning uchlariga berkinadi Kulgularim, Chimmatimga ulgularim. Tushlarimiz xushlarimga emish egiz Aylanadir –hayolimday ishqi rohlar. Aylanadir –ko‘nglimizga tashrifimiz Va osmonga eltib qo‘yar arg‘imchoqlar. Tovushingiz qalamimda qilar xonish, Hilpiragan kipriklarim kuyi sizga. Sindirilgan non misoli tashrifi xush — Tong nafasli hilol botdi yelkangizga… Umrimizga dasturxonin to‘shar Toshkan, Ey yuzi shams, yelkalari xiyol adir. Yuzlarimdan haror olib sizga shoshgan Qo‘llarimda piyolalar uyoladi. * * * Yomg‘irli kechada osmonni hidla-ab o‘ltirdim, kiprigim o‘pdi yulduzlar. Shu holda kimningdir tushiga kirdim muztar… Ammo, uchayotgan iforla qaytdim, Bandargoh misoli hamal horigan. Nozlanib yarim oy yuzini artdi Ariqning burmali ko‘ylaklariga. Yelkasin qayirib yig‘lardi daraxt, Tahajjudda edi jamiki borliq. O‘yladim – nimani o‘ylash haqida, To hanuz vujudsiz yelning ohori. Men esam… …Dunyoning yodidan chiqdim men esam, Sipqorib-sipqorib yomg‘irni ichdim. Xudo peshonamdan silayotgan dam Muhtasham dunyoda yo‘q edi hech kim… *** To‘kilib-to‘kilib borar dard, O‘kinib-o‘kinib tomar she’r. Chanqadi so‘zlarim tomiri, Nido ber, ey Tomchi, nido ber. Kiprigim hilolni suyabon Toliqmish. Nafasing guloro. Qanotin bii-ir yoysin soyabon, Dilorom yomg‘irim, dilorom!… Men tinay bo‘yingdan bo‘lib mast Samoning yenglari beqasam. Boqaman, hech qachon qurimas Yomg‘irdan yaralgan deraza… * * * Nimyorug‘ xonaning bir burchi horgan, Qo‘lingiz tonggacha qalamga tutqun. Xayoldan bu holni olib, devorga Soyangizni chizib o‘ltiradi U. Shamolga aylanib keladi goho Qanot bog‘lay deya qog‘ozlariga. Siz bor hovuchlarga to‘lar «iloho!», Tebranib ketasiz ovozlarida. Qarshingizdan chiqsa, titroq yugurib, Nafasi bo‘g‘zida bo‘linar yarim. Ko‘zingiz ko‘ziga to‘qnashmay turib Sochilib yayraydi ko‘zmunchoqlari… Intiq ko‘changizdan o‘tmagan hamon, Uning ham ko‘chasi ko‘rmagan sizni. Yuz bor suhbatida bo‘lgansiz, ammo, Tanimaysizmi? Bilmaysiz, bir qizki, o‘ylari harir, U sevgan dengizdek nigohingiz jim, Birov payqamasin deya, tunlari Tushiga berkitib uxlaganlarin. Siz so‘zga burkaysiz uni tamoman Kun kelar, o‘shandan boshlanadi kun. Bir umr yop-yorug‘ xona ichra ham Soyangizga do‘nib o‘ltiradi U!… *** Sadolar samodan keladi shaksiz, Xazonlarni bosib o‘taman – ingranadi daraxtning uchi… Ko‘zlarim quyoshning ovozin ichur ko‘zingga uning nuri-la botinimni yozib yozib o‘taman. Sen uni bitasan she’r qilib, «yashamaslik uchun yuraksiz». Sadolar samodan keladi shaksiz, Xususan, dengizning qo‘shig‘i –yomg‘ir, Paxtalar lab ochar bulutlar haqda. Chumoli yuk ortib borarkan shahdam – Guldirak –osmonning yelkasi og‘rir. Yana, yana ko‘p misollar keltirish mumkin, ammo, deyarimki, Men-da samodan taralmish sado Sen uni yerlarga sochma, azizim… *** Quyosh soyasining siniqlari –kuz Poyimga sochilgan vodiyga qadar. Qo‘qon shamollari yashildir hanuz Va gullab yurgandir fasl darbadar? Mayiz-u turshakka bag‘rini berib Buvimning mehrli tuguni omon. Sog‘inch yelkasiga yuklanaverib O‘zidan osholmay yotadi dovon. Unda tonglar uzun, tunlar qisqaroq, Unda yer ko‘rmagan ufqning kuragi. Tirik hovlilarning vujudi aro Rayhon islarida urar yuragi. Uzoqdan zarafshon bolalik imlar, Bag‘riga bosgancha qo‘g‘irchog‘in jim. Bordi atlas kabi rangin taqvimlar, «Marg‘ilon boray dedim, borolmadim»… Axir menga yozmoq muhim baridan Ayniqsa, qo‘msamoq haqida kamyob. Tomog‘imdan olar onam yuborgan Mehrga qorilgan bir tandir dunyo. Tun bo‘yi shaharga yomg‘ir yuborib, Osmonni qitiqlab chiqar mo‘rilar. Ertaklarim tinglab yotar noyabr Yulduzlar to‘kilgan nurli so‘rida… * * * Tasavvur etmaysiz musiqalarning xumori bepoyon girdobligini. Tushimga kiradi eski uyimiz, shimol yog‘dusiday taralgan ohang Va bunda qadrdon pianinamning kuz misol sarg‘arib klavishlari qitiqlab chiqdilar barmoqlarimni… Quruqshab ketganda qaroqlar, toki she’r yozib to‘kilsam sharros, ruhma-ruh, tarona to‘lqinlar yig‘ib borardi ritmma- ritm. Ruhma-ruh. Xotira albomdek nota daftarim titranib varoqlar nafaslarimni. Devorda chalaman – Sado yo‘q! Havoda chalaman – Sado yo‘q! Quyosh nurlarini chalaman- Navo yo‘q. Yo‘q! Havotir chalinar… Qo‘lim unutsa-ya tovushlarini? Hozirda navoga mendek gado yo‘q… Meni qutqarmanglar, Demak kuy yaqin, Yana ozroq, agar chiday olmasam Ohangga aylanib ketaman o‘zim!… *** Ma’sud jilmayaman, u bo‘lar paydo – Nigohim tobora yerni bag‘irlar. Sirg‘alib boradi jilg‘alar aro Soylarning bo‘yida o‘qilgan she’rlar. Bir o‘ktam ovozlik, sukuti tingan, Ko‘zlarin ichida o‘ynar sharora Saraton bostirib kirar ichimga – Harorat! Harorat! Harorat! Keyin yanog‘imday ol shaftolilar, Qo‘lidan sirg‘alib tushar qo‘limga. Qochoq to‘lqinlarning tutib yolidan, Bir tutam sochmoqchi bo‘lar yo‘limga. O‘zimni o‘zim-la aylagani mot Shoh keldi, istilo etib batamom. Chavandoz yuragin dupurlari shod Ko‘ksimning yarmida etmoqda davom . Aks-sado qoldi jilg‘alarga eng zarif ash’orlarning inja ufori. …Sokin hilpiraydi shaftolilarning Soylarning bo‘yida qolgan ifori. * * * Bu yil qizg‘aldoqqa chiqmoqchi edik, Kuttirdik, tun cho‘kdi bag‘irlariga. Aprel qaytib ketdi, dutori kuyuk, Mahzun qo‘shiq sochib adirlariga. Turnalar ko‘rinish bermadi axir, Qo‘l cho‘zi-iib hayqirdim bobotog‘larda. Tushimda kulgingni chakkamga taqib, Arg‘imchoq uchibman janub yoqlarda. Bu osmon – tilaklar ketguvchi qutb, Mujdalar to‘kilar to‘lyotgan mayga. O‘smalar qo‘ysam-u, yo‘llarim kutib, Yashil shaharlarning qoshi qoraygan. Sog‘inchlar chulg‘asa yelga ash’or ayt, Ko‘nglim to‘q, faqat so‘z mahbublaringdir. Quyosh yonib ketsin, ko‘proq isinay – Varrak qilib uchir maktublaringni! *** Yaxshiyam siz borsiz, Yaxshiyam kuz bor. She’rsizlik jonimdan o‘tardi yo‘qsa. Qirovlar qonimni yutardi yo‘qsa. Yaxshiyam yo‘llar bor bir uzu-un fusun, Uni o‘lchab borar qadamlarimiz. Nahotki bir yo‘lning odamlarimiz? Bir go‘zal yonadi, azal yonadi, Mezon xonishlari, navozishlari. Fasl bu –ko‘nglimning namoyishlari. Momaqaldiroqqa aylanib boqar Osmon vujudida urar yuragim. Nurasa nurlarda nurar yuragim. Endi hadikim yo‘q, Ushshoqda jim yo‘q. Sozandam, so‘zlardan yaralgan nayman, Qandayin chalsangiz shunday yangrayman Yaxshiyam Siz borsiz, Yaxshiyam So‘z bor…
2020-03-06
http://nodirabegim.uz/archives/2397
*** Хона. Сукунат ва чироқнинг бошланар зулматга исёни. Очилар кейинги саҳифа кетади кул бўлган ҳис ёниб. Юрагимда мизғийди соғинч, қўлларидан тутиб сабрни. Ўқийман “…бир ёввойи, ғамлиғ”* наҳот, Пушкин мени танирди. Тан олмайсан Евгенийлигинг айтолмайман сенга ботиниб. Мен биламан, Онегин қотил, сен-чи? Сен ҳам ишқим қотили. Қизиқ, эрта нима бўларкин, яшаб қўйсам Татяна умрин? Йўқ-йўқ, менинг муддаойим – ишқ ва Онегин. Кўзларимнинг кўзи ёрийди, дуо макон топар сўзимдан. Татянанинг Худоси Пушкин, ё Раб, менинг эгам Ўзингсан! Ўзинг мени ишқимга етказ… Ва сен ҳақда келар бир овоз. Пушкин мени танирди буткул, Татяна деб атаган холос. * – асардан Татяна таърифи. *** Менинг қийноқларим сенга нотаниш, мени Пушкин танир, Худо билади. Киприкларим чалар битта нотани, ҳар тун ҳижронлардан бахтни тиланиб. Азал ишқий эдим, ишқийман ҳамон, о, мени қайтадан танир муҳаббат. Заминга изҳорин йўллайди Само: ёмғир муҳаббатдир, ёмғир – муҳаббат. Ҳеч ким айбламайди томчилар беайб, оҳиста уйғотар туфроқ исини. Тилимни куйдирган калима – Ё Раб, тезроқ юрагимни қўйса иситиб! Қалбдан сизиб чиққан минг йиллик асир, лаблар тўсолмаган хатоми севги? Армонларнинг рақси, орзулар акси, чиндан ҳам фалакдан атоми севги?! … Мавжудсан йиғлоқи кулгуларимда, унутмоқ – эсламоқ демакдир яна, Жаннат иси келган туйғуларимдан ўсиб чиқаверар ошиқ – Татяна! *** Қуёш кўкни этаркан тарк, ой – осмоннинг кўнгли – ярим. Тун ҳам ярим, кўзларимдан ўзин отар қийноқларим. Сокин кетдинг мисли офтоб, тун қаддини эгди бу кун. Сўроқларни, фироқларни кўтаролмас бўлса элканг, киприкларим бор эди-ку! Юлдузларни ёққан недир?.. нега япроқ юзи ажин? Ё уларни қаритдими, қайтгум, деган эл чўпчаги? Боқ, кечмоқлик йўлларига хайр ўралган, хайр ўралган. Осмон бўл-у ярим кўнглинг яширмоқни тонгдан ўрган. *** Мен япроқман, шабоданинг эсмоғидан бахтга тўлган, кулгуларим гўзал эди. Ишққа исён, мезон учун итоатим – сарғайганим яшилликдан ўзар эди. Шамол бўлдинг бош қўймоққа ярамаган елкаларинг опичлагач ёмғирларни. Банд-бандимдан узилмоқлик бўлди қисмат, зир титради дарахтимнинг томирлари. Сен биласан, мен япроқман, мард япроқман, оёқости, ичи тўла дард япроқман. рақс этмайин дайди шамол куйларига, бир кафт учун ҳам хазон, ҳам зар япроқман. Кўзларимдан ўсар кузнинг ёмғирлари, йиллар асрар соғинчимни қанотида. Андуҳлардан вужудида гул ўстириб, бир ишқ яшар ҳар япроқнинг фарёдида… Мен япроқман! Бир қалқиб йиқилди ерга нигоҳим, яна мактуб юзин қоплади ажин. Бунда бўғзим қадар ўсди гуноҳим, лек жондек асрадим. Сукунат ишқимиз нақоратидай, борасан ўйларинг буткул ноаён. О, сенинг ғуруринг ҳароратида тобланиб боради мендаги ҳаё. Баҳор кўрсатолмас тўкилмоқ фаслин, сориғ оғриқлари ҳамон ботинда. Ахир, тупроқ билан боғланган аслинг – синмайсан, қанчалар вазмин, хотиржам боқасан. Бу қалбим тўлқини аро қўзғолур ашкларим эркинлик томон. … Тўкилмоқ бир мезон қисмати эмас ҳам куздек тўкилмоқ бўлмайди осон. Тушларимнинг қулоғидан тортар ҳаё, хаёлларнинг ҳалолидан айла насиб. Кипригимга қўнган тушлар ростми, Худо, Раҳмоний туш – келажакнинг ҳомиласи. Ютиб-ютиб, ютмаганим ишқми ҳаво? Ошиқ бўлсак у чин нафас қарздормасми? Ишқ Раббоний шабодами, Момо Ҳавво? Одам Ато, ошиқ абад сарсонмасми?! Бир най чалур кўкда туриб ёмғирнаво ва бошланар тупроқ учун дийдор фасли. Ўйларимга ботиб кетган хулқи расо, пешонамга битилгани сен бўлсайдинг… Чап кўксимга жойлагани севги ва ё гулруҳ оҳу берган иншо этаётиб. Қадамлари эшитилар, бағри яро ўзи каби оҳу излаб кетаётир. Титроқлари тегиб ўтар фурсатларга, бўй кўрсатар гоҳ шукрона, гоҳ тавбаси. Бир қўрқувим – кунлар келиб етсак ёрга, ҳуркак оҳум, қадамларинг тўхтамасми?.. Ҳар гал саботимдан қуриб олиб дор, кўрсата бошлайсан дорбозлик кучинг. Шағамлар ёритар қалбим ҳўп ночор, қанотларинг ёйиб юрасан учиб. Ўчмаган шағамлар, сизларга балли! Шодлигинг дояси – хўрсиниқларим, туйғуларим лойқа, йўқ тиниқлари. Истасанг, қалбимнинг кўр синиқларин, сенга қуйиб берсам бор оғриқларим, ичиб сармаст бўлган кўзларга балли! Унутма, дорларнинг узилмоғи бор, шамлар қанотингни куйдирар балки. Шунда ҳам оҳ тортиб, чекмагин озор, ишончим юзига тортгин тарсаки. Яна кулиб турган юзларга балли! Дейдилар, арзимас қийноқларингга, такрор арзимас деб қўйишар тамға. Дарак бўлолмаган сўроқларимда: Арзийдиган борми? Излайман малҳам. Малҳам бўлолмаган сўзларга балли! 2. Бир кўнгил излайман – кипригимга қўнган нурга – кўзёшимга арзийдиган, қучоқ-қучоқ дард тутсаю ичга ютсам, бардошимга арзийдиган. Муҳаббатга арзийдиган, садоқатга арзийдиган. О, бу излам асриймикан, асриймикан?! Тун ярмидан кетди синиб, юлдуз – осмон сепкиллари. Тўлин ойнинг хўрсиниғи бошлаб келган эпкинларнинг ҳасратини тинглар япроқ. Куй чалади қароқларим ўксиб-ўксиб, ўксиб-ўксиб. Бунда сенсиз кунлар ғариб, тунлар ҳазин тушлар тўкди. Қийноқдаман, жим ухлама, уйғон, тўлғон, бедормисан? Ахир, мен-ку миллион йилки, чап кўксингнинг дарвозасин тақиллатган. Оғрияпти киприкларим, розимасман, ором олсанг. Тан ол, ахир борган сари оғриб борар-ку қобирғанг. Бунда сенсиз кунлар ғариб, қайлардасан, кўнгил ярмим? Ичиб қўяр тонг симириб кўк юзидан сепкилларни… Сен яна куз бўлиб кирсанг қалбимга, сукутга тўлдириб ғарб-у машриқни. Бир умр баҳорий ҳисга талпинган қизга жабрмасми кузнинг ташрифи? Сен яна қалбимга куз бўлиб кирсанг, менинг кипригимда кўклам гул очса. Қадим туйғуларга қўлим силкисам, кузда борми илож ёнмоқдан бошқа? Қалбимга сен яна куз бўлиб кирсанг ва мени элтмоқчи бўлсанг аёзга. Баҳодир ғуруринг энг тубан қоя… энди тупроғим бор осмондан ўзган!
2020-06-06
http://nodirabegim.uz/archives/2405
Нафслар илдиз отиб кетган маконда, Хиёнат тунидай зир титраса ер. Қарсакбоз кулгулар отганда ҳанда, Етим йиғламаса, уст-бошлари кир. Чекка-чеккаларга қочиб орзулар, Тилини тишлайди андиша, қўрқув. Баҳорга бегона бўлиб туйғулар, Ёмғирлар остида йиғлайди кулгуввв… Таржима қилолмай қалбини ҳаёт, Қўл силтаб қўяди нотавон дўстга. О, гулгун ҳаёти хаёл бўлган Ёт, Енгилиииб яшайди йиғлоқи кузга. Ўзин оқлай олмай қолган хатодек, Шундай маҳзууун боқар дунё ўзига. Шундай маҳзууун боқар Одам Атодек, Қаролмай Худонинг кўзига… *** Фурсат сиртмоғида чайқалар умрим, Тўхтамай чопади соат миллари. Шаффоф кўзгуларга юзимни бурдим, Кўзга яқинларим – кўнгилдан нари. Гоҳ атаб чорласам исмин тун ора, Тонглар бош кўтаргай оғир уйқудан. Юксаклик юксалиб борар тобора, Тубанликлар яна кўринар тубан. Вақт ўтса кўнгилни синдириб чил-чил, Эзилган лошимни кўтаргум қандай?.. Лаҳзада ўтади кечаги минг йил, Гўё жон юртидан тан қувилгандай. Сокин сабрим билан машварат қурдим, Қаноат тийғидан ҳалок бўлди нафс. Оҳ, наҳот, мен қаттиқ ишонган қурбим Хатога етади, жазога етмас!.. Ерга ботсам — уфқ дея аташарлар, Кўкка чиқсам, қочар ҳамма соясига. Менга фақат кўзойнакда қарашарлар, Айлантириб гуноҳларин доясига… Мен кўр эмас, кўзи очиқ забонсиз бир, Улар ожиз — бир-бирларин танимас ҳеч. Мени қаттиқ қийнар фақат бир ҳавотир- Тонггача, о, қандай чидар бечора Кеч… У мени севмасди Шоир бўлмасам, Девона бўлмасам севмасди. Оламга ўхшайди Унинг кўзлари Кўзларни олади Қуёшдек аммо. Маъно излаяпман яшашдан ортиқ, Ортиқ яшамакка етмаса ҳам куч. Китоб варақлайман — излайман ҳамроҳ, Бу тунга ўзимнинг етмайди ақлим. Изҳори дил қилаётган олтин кузакнинг қўлларида қавжирарди вақт. Ҳар нени уйига таширди тинмай Беллари сингудек Қора чумоли. Кексайган инсоннинг кўзларига разм солганда Этларим жимирлар вазнсизликдан. Туйнукдан тушаётган бу нурнинг акси бор. Kечаги китобларимда.
2020-11-06
http://nodirabegim.uz/archives/2424
Тангрим, билиб гуноҳ қилдим, Гуноҳимдан фориғ қилгин! Ёлғон йиғлаб, ёлғон кулдим, Рост сўзимни ёруғ қилгин! Тангрим, бунча кечам қаро, Кундузимни ёруғ қилгин! Ўзим қаро, юзим қаро, Сен юзимни ёруғ қилгин! Тангрим, нафснинг қули бўлдим, Оч кўзимни(!) ёруғ қилгин! Мен отамнинг ўғли бўлдим, Сен қизимни ёруғ қилгин! Тангрим, ўтдим ўттизимдан, Юлдузимни ёруғ қилгин! Кўришганда қирқим билан Ўттизимни ёруғ қилгин! Фасли баҳорим, алвидо, Ёз-кузимни ёруғ қилгин! Сўнгги сўзим учун, Худо, Сўнгсўзимни ёруғ қилгин! Тангрим, кечир, туғилмасам, Мен гуноҳдан фориғ эдим. Тангрим, кечир, бу дунёдан Онам қорни ёруғ эди… Умр асли недир, Тангрим? Умр ҳам бир фориғланиш. Кундан кунга, ойдан ойга, Йилдан йилга ёруғланиш. Бу дунёда нур қидириб, Нур қолдириб тирикликка. Биз ҳам аста айланамиз Бир кун митти ёруғликка. Дема, шоир: бизлар кетсак, Ғамимизга ким ҳам йиғлар? Қоронғуда милт-милт ёниб Ёр қўлида бир шам йиғлар. Бизлар кетсак, ким қувонар, Ким кўзда ташвиш кўраман. Бир аёл тилида дуо, Бирида қарғиш кўраман. Тангрим, ўшал кимсаларнинг Ташвишини ёруғ қилгин! Қарғаб турган бўлса аёл, Қарғишини ёруғ қилгин! Бу дунёга келар шоир, Кечмишини юруғ қилгин! Бир кун ташлаб кетар шоир, Ўтмишини ёруғ қилгин! Тангрим, кечир, на келмоқни, На кетмоқни хуш кўраман! Тангрим, кечир, тушларимда Бир аёлни туш кўраман! Тангрим, унинг ёзу кузи, Қишларини ёруғ қилгин! Мендан кейин шу аёлнинг Тушларини ёруғ қилгин! Тангрим, атрофим зим-зиё, Дил остини ёруғ қилгин! Эрта бир кун кетар бўлсам, Ер остини ёруғ қилгин!.. 2020 * * * Дунё менга эл бўлмади, Дардлари бошимда қолди. Ўн етти ёшга тўлмадим, Ўн олти ёшимда қолдим. На онам бағридан кетдим, На отам бағрида қолдим. На Тошкент шаҳридан кетдим, На Тошкент шаҳрида қолдим. Дунё менга эл бўлмади, Дардлари ортимда қолди. На дунё менга тўлмади, На онам қорнида қолдим. На гулзор чаманга кетдим, На қумли тошлоқда қолдим. На азиз қишлоқдан кетдим, На азиз қишлоқда қолдим. Дунё менга эл бўлмади, На тўю мотамда қолдим. Барибир шоир бўлмадим, Барибир одамда қолдим. Дунё, сендан нима қолар? На руҳ қолар, на тан қолар. Насрулло ватандан кетса, Барибир ватанда қолар. На бир тўн, чопонни ёпдим, На дўппи, кулоҳда қолдим. Барибир шайтонни тепдим, Барибир Оллоҳда қолдим. 2020 * * * Мени ташлаб кетма, кўзгудаги одам! Гарчи, йиллар солмиш юзингга чўнг из, Гарчи, ёшлик бизни тарк этар мудом, Рухсат сўрамасдан ўтар умримиз. Гарчи, бир довондан саломат ўтдик, Қолгани ҳам ўтар, билмай қоламиз. Ким учун дунёни тарк этиб кетдик, Кимлар учун эса ҳамон боламиз. Мени ташлаб кетма, кўзгудаги одам! Бир замон ортингга боққин қайрилиб. Қанча дўстлар бизни тарк этиб кетди, Ўттиз бир ёшимда шунча айрилиқ. Қўйгил, муҳаббатни гапирма, жўра, Кимларнинг ёдидан ўчди исмимиз. Гарчи, атрофимиз одамга тўла, Ҳайҳотдек дунёда қолдик иккимиз. На илож, бу дунё айланар мудом, Ҳаёт чархпалакка ўхшаб кетади. Бугун сендан вафо тилаган одам Эртага сени ҳам ташлаб кетади. Мени ташлаб кетма, кўзгудаги одам!.. 2020 * * * Ўзингмас ўзгалар ўлдирар сени, Ахир Тошшаҳарда тошдиллар яшар. Гоҳида йиғлатар, кулдирар сени, Тўртта томонингда қотиллар яшар. Улар қаттол душман дўстингдан баттар, Ортингдан гапирар, кўринмас сўзи. Дўст ниқобин таққан душмандан баттар, Кўринмас кўзлари, кўринмас юзи. Улар катта шоир ёки тенгдошинг, Қадамингни пойлар, изланар зимдан. Хуллас, турфа эрур уларнинг ёши, Ҳатто шеъриятни қизғанар сендан. Қизғанар ҳаттоки бир парча нонин, Зимдан мотам тутар, омадинг кулса. Улар учун фақат чиқмаса номинг, Улар учун байрам, сен четда турсанг. Шундай экан, сохта шоир, шеърфуруш Даврасин айланиб ўтганинг яхши. Улар аллақачон очгандир уруш Истеъдод аталган тузумга қарши. Тур, олис сафарга отлан ҳозирдан, Камроқ яшаганинг яхши ҳаётни. Улар қўриб ётар сендек шоирдан Ўзбек деган шўрлик адабиётни. 2020 Отамни ўлдирди мустабид қўли, Акамни ўлдирди мустабид қўли, Марини ўлдирди мустабид қўли… Аммо кўксимдаги эрк деган ҳаёт Менинг юрагимда топмади ўлим. Юрагимда чиннигул – озодликнинг расми бор Байроқ каби ҳилпирар севгилимнинг рўмоли. Бош кўтардим қаерда ёвузликнинг дасти бор, Чорлаб турди ҳамиша ватанимнинг иқболи. Жангларда кўп келтирдим рақибларим тор-мор, Йўлларимга кўз тикди гулларнинг суюклари. Пойимда чўкка тушиб шафқат сўрди неча бор Буюк Британиянинг ман деган буюклари. Кўриб турдим қаршимда хиёнатнинг шарпасин, Дўст деб ишонганларим сотди навбатма-навбат. Кўзларига тик боқиб, шундагина англадим – Мени хиёнат билан қўлга олдилар фақат. Бошим узра ялтирар жаллоднинг ойболтаси, Мендан розилик тилаб жавдирайди армиям. Кўз олдимдан ўтмоқда Марининг қиёфаси Ҳамда барчадан азиз, суюкли Шотландиям. “Жонингга раҳминг келсин, шафқат тила, биродар!..” Чиннигул япроғидай атрофга сачрар қоним. Кейин эса бир умр сўраганим Худодан: Озодлик деб ҳайқириб чиқиб кетади жоним. 2020 Дунёда ошиқлар ичар кўп қасам, Мен-да ошиқ, қасам ича билмасман. Менинг ҳар бир шеърим Оллоҳга қасам, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Энди бирга-бирга кечар умримиз, Ҳатто кирган ёшим неча, билмасман. Гоҳи тез, гоҳи суст кечар умримиз, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Бу дунё асли бир ижарахона, Рухсатсиз мен бундан кўча билмасман. Бир куни танимдан бу жоним кечар, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Жимгина, айтмасдан дўстларим кечар, Бу жумбоқ сирини еча билмасман. Агар гуноҳ бўлса, дўстларим кечар, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Ҳаёт шу, инсондан гоҳ инсон кечар, Инсонман, инсондан кеча билмасман. Шоир аёлидан кўп осон кечар, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Сен-чи, сохта қасам ичарсан балки, Вафо либосини ечарсан балки, Бир куни мендан ҳам кечарсан балки, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. Бугун ёш, ям-яшил адирмиз бирга, Ям-яшил бағрингдан қоча билмасман. Қўрқма, умр берса, қарирмиз бирга, Аёлим, мен сендан кеча билмасман. 2020
2020-06-14
http://nodirabegim.uz/archives/2435
Олти томонингда олти минг ташвиш, Кўнгил тўладими шундай дунёда? Сендан илгарилаб юради мишмиш, Бахтинг куладими шундай дунёда? Чалкашиб кетганда ҳақиқат, фараз, Бир томон хиёнат, бир томон араз. Ҳамманинг кўзида ўйнаса ғараз, Яшаб бўладими шундай дунёда? Гарчи мусибатга тўла ҳар оним, Гарчи сенсизликка маҳкумдир ёним, Ахир, бу дунёда сен борсан, жоним, Одам ўладими шундай дунёда? *** Хотирам саҳфасин қанчалар титмай, Ёдимда қолгани биргина бўлим; Қўлимдан келгани – қўлингдан тутмай, Сочингни бир марта силаган қўлим. Мана шу умримга бир умр соя, Ўзга бир орзуни қувмай яшадим. Сочларинг ифори кетмасин дея Ўн беш йил қўлимни ювмай яшадим. Кифоя эмасми кунда куйишим, Юрагинг юганин бўшатиб қўй сал. Эҳтиёт бўл, жоним, қўлни ювишим Шарт бўлар қўлтиққа уришдан аввал. *** Хазоннинг рангида яшнади кўклам, Билмадим бу фасл баҳорми, кузми. Ҳеч бўлмаса олам қулаётган дам Севгилим, биз яна учрашамизми? Учрашмоқ? Йўқ, энди кўришмаймиз биз, Кўришсак-да, зинҳор сўрашмаймиз биз, Асли бу дунёга ярашмаймиз биз, Севгилим, биз яна учрашамизми? Қай куни айрилдик, қай кун топишдик, Қай куни йиғладик, қай кун ўпишдик. Ҳайронман, биз қайси осмондан тушдик Севгилим, биз яна учрашамизми? Ишқ – Худо ёди-ла кечар ҳар оним, Ва унинг пойида менинг осмоним. Худосиз яшашнинг завқи йўқ, жоним… Севгилим, биз яна учрашамизми? *** Озгина тушунинг, Озгина севинг, Бир сафар озгина жилмайиб қаранг. Нечун лабларингиз бунчалар ҳам жим, Асабингиз нега озгина таранг? Озгина ўйланинг, Озгина ўйланг, Озгина ишонинг муҳаббатимга. Наҳот туйғуларнинг ҳаммаси ўлган, Наҳотки айланган севги етимга?! Билсангиз, юрагим озгина оғрир, Оғритиб қўйгудек бутун оламни. Наҳотки, тушуниш шунчалар оғир Озгина ҳаёти қолган одамни… *** Юр, қочиб кетамиз дунёларидан, Иккимиз қурамиз бошқа бир дунё. Биз ахир қисматнинг хатоларидан Ва жафоларидан бўлганмиз бино. Қизлар кўп – хабари йўқдир ҳаёдан, Гуноҳга ботаман қараган оним. Фақат сен кўксингни яшир дунёдан, Фақат сен уларга ўхшама, жоним. Яшама тақдирни бўйнингга олиб, Кўзинг ҳам йўлларга қараб толмасин. Илтижо қиламан: мен четда туриб, Номард юракларга кунинг қолмасин. Ишонма жилмайиб боққан одамга, Ё кўз ёш тўкканга қаратма шафқат. Майли ўт кетса ҳам бутун оламга, Алданиб яшашдан асрасин фақат. Нечун яна бугун кўзларингда мунг, Дуч келдингми ҳаёт чўпчакларига? Юр, қочиб кетамиз телба дунёнинг Ҳеч ким бора олмас бурчакларига. Бир дунё қурамиз, билмайди ҳеч ким, Офтоби куйдирмас, қорлари илиқ… Юр, қочиб кетамиз бу ердан, жоним, Бизни тополмасин ҳатто айрилиқ. *** Муттасил қовоғин солган одамман, Билмам; ҳеч нарсага зарра ҳавас йўқ. Чунки мен ҳаммасиз қолган одамман, Суянайин десам, бирорта ҳас йўқ. Ҳамма учун гўлман, қўрсман, ёмонман, Чунки юрагимнинг изми томонман. Шунча қарғишдан сўнг ҳам омонман, Сен ҳақсан дегувчи мардона кас йўқ. Ерлигим юзимга солди буюклар, Шўрлигим билдирди кўкси чириклар, Гапини гапириб бўлди тириклар, Фақат Ҳудойимдан бирор бир сас йўқ. *** Мен сени соғинмай яшамоқ учун Аввало кўксимни ёришим керак. Кейин юрагимни суғуриб бутун, Тупроқ ва сув қўшиб қоришим керак. Сўнгра ясаб лойдан ўзимча буюм, Термулиб яшасам бўлар кўзага. Ўшанда танимай қолишим мумкин Ўлган юрак учун келсанг азага. *** Мен ўлсам… Одамдек ўлмайман: Мен учиб кетаман қушга айланиб, Дунёнинг энг гўзал, оппоқ қушига!.. Мен ўлсам… Одамдек ўлмайман: Охирги япроғи бўламан кузнинг, Ҳеч ким пайқамайди узилганимни. Мен ўлсам… Одамдек ўлмайман: Яшайман энг ширин тушга айланиб. Хунук қизлар йиғлар… Онамдан кейин… *** Метро. Қолдик ернинг остида, Йиғлатади қадам товушинг. Атроф шовқин, Атроф осуда, Сўзлашмоққа йўқмиди хушинг. Кетаяпсан… Бош ҳамон эгик, Кетаяпсан севги қасдида. Ер устида бахтиёр эдик, Бахт йўқ экан ернинг остида. *** Кетдим… Соғинсангиз, стол устида Шеърларим ёзилган дафтар туради. Қайтсангиз, варақлаб кўринг оҳиста, Сатрлар сиз билан суҳбат қуради. Истасангиз отинг уни оловга, Гулхан мавжларидан боқиб турар кўз… Мен раво кўрмадим бошқа бировга, Бор шеърим “СЕВАМАН” деган битта сўз.
2020-01-05
http://nodirabegim.uz/archives/2208
Шаҳар ўлган, Туйғулар жим-жит Заминидан учган барака «Бепушт за- миин.» Гўрингизда тинч ётинг, шоир Шаҳар ўлган, Уйқуси ўлик. Қачондир бишғолиб кетарак Ўйлардим учта тўлқин қолади менда- Шаҳардаги уч одам- Борлиқнинг борлик тўлқини эди. Кейин тўлқинларини олиб кетишди Ўзлари билан Мен кетмадим. Шаҳар кетди мендан. Ягона тўлқин ўзим эдим. Ёлғизлик тўлқини. Ёвузликдир- ёлғизлик ҳам. Нафрат экдим бепушт заминга Қайғу, Кин экдим. Ғазабимни қададим улкан. Ур-сур, қотиллик экдим- Туйғумни экдим. Ишонинг туйғулар қўрқинчли эмас, Қўрқинчлиси қўрқувингиздир. Коинот тўлқинлари чириётир. Замин ҳосилсиз. Одамлар хаста, ўлар кунба-кун Товушлар эса ҳамон муаллақ «Суфеее, суф» «Уфффффффф!» Тушунмайман сизни деманг Ўша чирик тўлқинни ушланг. Қайғулар ранглидир, Ранглар қоришиқ. Очликдан қусаётир чақалоқ- Ўқчиш! Ўқчиш! Очликдан қусдим. Ўқчиш ва чирик тўлқин ўлик шаҳарда. Ўқчишдан тўкилади — Сув ҳам — зардобдир! Ва лекин овқат истамас одам. Зардобига қоришиқ. Қайғулар рангли. Одам худо бўлмоқ истар. Гоҳида лаҳзага худо деб сиғинади. Лекин лаҳзалар ҳам очлик. Ўқчиш лаҳзалар. Қайт қилиб ташланг, Туйғунгизни, Севгингизни, Умидингизни. Қайт қилинг!!! Одам истамай туриб ҳам истар Истаклар — очлик Истаклар ўқчиш! Одам худо бўлмоқ истар Ва лекин худо бўлмагани худолик. Гоҳида лаҳзага худо деб сиғинади. Лаҳзалар — ўқчиш, Очлик — лаҳзалар. Истаклар — худодир, Очлик — худолик. Йўқ, бу депрессия эмас, Депрессия яшашнинг шакли. Мен яшаяпманми? Сиз-чи? Ўз ҳаётимнинг чеккасида турибман ва кузатаман (Чеккада туриш яхши) Чеккадаман ва кузатаман: Мен бир фоҳишаман Тунлар ҳаммасини унитиш учун Ўзгалар қўйнида айлаган хиром Масту аластликка бериб ўзимни Уни-та-ман. Тонгда эса ҳеч нимани эслолмайман Она деб тунлар мени Ҳеч қўмсамас икки боламни Эсламайман, масалан, ҳеч қачон. Тонгда кир куваман Уйғонгач кир юваман Кир ювиш керак Ёки унитиш Рамазон туни эди (Тунда яшаш азоб) Сериал кўра туриб Болаларим учун йиғлаганман. Бошқа ҳеч қачон… Мен фоҳишаман Тунда ўзгалар қўйни Кундуз эса кир юваман Ва ўз ҳаётимни кузатаман чеккада туриб Чеккада туриш яхши. Ҳаётимнинг чеккасидаман. Мен бир мазохистман Елинекнинг қаҳрамонидек Шиша билан тилиб кўксимни Қондираман севги ҳақдаги тасаввурларни Севганларим ташлаб кетса гоҳ (Мен уларни ҳеч қачон севмаганман) Пичоқ уриб кўраман юрагимдан сал тепароққа Ҳис ўлган. Сезги йўқ. Қўрқманг оғримас. Жиддий олманг. Ваҳималимас — Бир майсанинг униши Бир ёмғирнинг ёғиши Ё қамишзорга оловнинг кетиши шунчаки Жиддийлашманг, ёмон кўраман жиддийлашганни Ишхонамиздагилар жуда жиддий қарашади Хайфсанга Бошлиққа Тартибларга Жиддий дейишади ҳаёт тартибларини Ваҳоланки ҳеч қачон Олий тартибларни кўра олишмайди. Коинот тартибларини. Гул тартибларини. Йўл тартибларини. Ёмғир Сув тартибларини. Чеккадан қаранг. Мен бир фоҳишаман Кутмасдан яшашни ўргандим. Жиддий олманг, ҳой барака топгур «Адолат қилинг ўзингизга» (Шу сўзларни кимдир айтганди менга) Ўзингиздан бироз узоқроқ туринг! Мен бир фоҳишаман Гоҳ барбод қилгим келар ўзимни Тилармен гоҳ, бир йўла бузмоқ бузилган рўзғоримни Ҳаётнинг чеккасида турибман Ва кузатаман Ва ҳамон Яхши кўраман Сувни Ёмғирни Болачанинг илк сўзи ва Чумчуқларнинг чуғурлашларин О, Қисмат! Қанисан? Ёнимдами? Қаршимдами? Ё манов дарахтда Деразамнинг панжарасида Куляпсанми беғам ва мудроқ Кел, сен билан қадаҳ чўқиштирамиз Сен учун кўтараман бу қизил қадаҳни Қисмат, кел, қўлимдан ушла Рақс тушамиз бошинг айланиб «Леди ин ред» — севгилим суйган, Ҳа ўша қизил кўйлакда. Кел, майли Отам бўлиб ушла қўлимдан Қўрқувларнинг кифтига қўйгум елкамни Истасанг онамсан — Келавер — Ўз маъюслигимга ўзим тиз чўкаман. Истасанг бўл севгилим ушла белимдан — Хотиралар — Май Ва кўз ёшнинг куйидир марҳум. Бир болакай бўлгин, кел Қўлларимда иригайдир кўзлари Бадани тушсин ириб Мен бағримга босмайман, қисмат Бор йўғи рақс тушаман Қараб кўзига. Истасанг, дўстларим бўл, кел, тақдир — Кўз олдимдан бир- бир ўтган оний кечинма Қўлингни бер, лаҳзага бир зум. Истасанг, мен ҳеч қачон сотиб олмаган Ўйнамаган Исмсиз қўғирчоғим бўлгин, кел Кулгуларим исмсиздир Йўлим — исмсиз Кўнглим -исмсиз Бахтим исмсиз, бахтсизлигим — исмсиздир. — кел, аллалаб қўяман қисмат Ўйнай оламан бир зум оёғингни олмасдан босиб Майли, кел, кимса бўлма, Ўзим бўл, тақдир — Жангга кирган ботирдек ёвқур Фақат нозик ушла белимдан Ўзимга ўзимни қўйма талатиб Шиддатингдан, ҳоврингдан қолмайин сўниб Ўзим бўлиб айлантирма бошимни Ўз қиёфам, ўз сочларим, Ўз қўлларимда Шиддатингдан кетмайин синиб Забт этма ўзим бўлиб, сен мени қисмат. Ва лек эшилиб буралиб кирдинг ичимга Сингиб йўқолдик бир- биримизга Ўзим бўлиб кўкка совирдинг мени Мана мен йўқ Мана у йўқ, Мана йўқ ўзим Йўқдир рақслар, лаҳзалар. Олқишлар! Олқишлар! Барибир бу рақс қарсакка лойиқ Қисмат, олқишларим сенга Ахир жуда жозибалидир Қисматинг Куй Шароб Кўз ёш Ва Ёдлар билан тушса хотирга Рақсга тушиб қолса ёдингда Жодули, қисмат. Қисмат, йиғиштириб ол Кўчада қолган қизил кўйлакни Ўзим билан тушган ўз рақсимдан қолган Ўз заволимдан қолган ўзимнинг ўша парча ёд Ўша қизил кўйлаксан, Қисмат! Ёмғир. Хаёлдек сокин кун. Бир аёл кўчадан ўтиб бораркан Нигоҳи билан ер чизар эди Назаримда сезмас эди ёмғирни Қўлидаги пакетда дори Ёки бўтқа набирасига. Тикилиб қолганим кўриб Қаттиқ ботирди нигоҳин менга. Таажжубланганди. Азалдан шу Нигоҳлар ер чизса паришонланаман Унитилади ичимда ҳовур Одамлар нимани кўтариб юрибди Қандай ўй Қандай паришонликни? Нигоҳлар ўтиб кетади бир-бирининг ёнидан сирғалиб Лекин бир-бирининг умридан пича юлиб кетар Бироз ҳаво Бироз хаёл юлар қалбидан. Нигоҳлар сўздир Нигоҳлар ёмғир. Нигоҳлар эслатади ёмғирни Масалан, инсонга бахтли бўлиш учун Фақат ёмғир кераклиги ҳақда, Фақат бир паришонлик, Бир ўй, Бир сигара ва Нигоҳдан сирғлиб ўтган бир маъюс (жонсарак) нигоҳ. Нигоҳлар умрдир Бир хаёл Бир йўл улашган бошқаларга. Ёмғир улашган. Нигоҳдан сирғалиб ўтган бир нигоҳ Ёмғир ташлаб кетар. Нигоҳлар бу замин. Нигоҳлар осмон. Нигоҳлар бу сенинг турган ўрнинг, Коинотда ўрнинг Нигоҳдан сирғалиб ўтган бир нигоҳ Айтиб ўтар Коинотда ўрнингни. Барқарор бўл ўрнингда, нигоҳим Барқарор бўл ўрнингда, умрим! Бир ўй ташлаб кетар аёл нигоҳи бир хаёл бир сигар ёмғир. Сирғалиб ўтади нигоҳидан нигоҳим Сирғалиб ўтади нигоҳидан Борлиқда менинг ўрним, умрим.
2020-06-05
http://nodirabegim.uz/archives/2239
Умр беш кун, беш маҳал, Тонгга азон айт тилим. Пешин, аср, шом туриб, Нега хуфтонсан дилим? *** «Яна йиғладингми?» Йўқ, кўз ёш эмас бу, миробман, кўзим жиягига сув тараяпман. *** Кўп қаватли уй ёнида бир туп оқ ўрик. Гўё бошига сават қўйиб, бодроқ сотаётган қишлоқи кампир. *** Илинжим, Хабибим кирса тушимга, Сўнгра келмасам ҳам майли хушимга. *** Ғимирлар тинмайин чумоли, Лайлакнинг оғзида хас кўрдим, О, дилим бунчалар мудрадинг, Ўзимни улардан паст кўрдим. Куртаклар шивирлар елларга, Боларин боғларда маст кўрдим, О, дилим бунчалар мудрадинг, Ўзимни улардан паст кўрдим. Бойчечак бекорга бой эмас, Кўзида шижоат, қасд кўрдим. Уйғонгин, бўлдида эй дилим, Ўзимни улардан паст кўрдим. *** Ёмғир, эшик тақиллайди ярим кечада, Очсам, остонада рухим, қай куни. Мени ёлғиз ташлаб қаерга кетдинг? Бағримга босганча тергайман уни. «Кечир, эргашиб кетгандим унинг ортидан, Кўзим кўзларига боқиб тўймади, Аммо ташқарида қолдим, мен яна, Яна тушларига мени қўймади». *** Соғингандим, хўп бедор эдим, Ҳижронлардан хўп безор эдим. Бошга қора чодра ёпиниб, Учрашгани тунда тун келди. Қўрқмай ойу юлдуз рашкидан, Қўрқмай шамол, булут ашкидан. Мени сайлаб, менга топиниб, Воҳ, бағримга бағри хун келди. Кўнглин топдим, топдим муроса, Ишқ майидан тутдим бир коса. Бош айланиб, кўзлари тиниб, Сармастгинам гул, гулгун келди. Кўтаролмас бахтни ҳеч дунё, Билмай қолдим ўнгимми, рўё. Учди-кетди самога иниб Хўрозлардан сирли ун келди. Учрашгани тунда тун келди. *** Момоқалдироқ қалдироқ момо, Энамга ўхшайди дағдағаси ҳам. Шўхлигимдан безор дўқ урар энам, кейин кўнглим олиб, қант билан сийлар. Ана, гумбурлади кўкни титратиб, Энди ёмғир билан бошимни силар. *** Тунлар мумдек эриса қалбинг, Илтижо-ла кўтарсанг билак, Кўкда юлдуз учса шул замон, Ижобатмиш ҳар неки тилак. Демак орзу ҳар юлдуз номи, Орзу билан тўлами осмон. Унда менинг тилагим учун Юлдузларинг етмас Художон. *** Иш йўқ менга ишқингдан бошқа, Сени ўйлаб дилим ҳушласам. Ниначидек ёзим бой бердим, Майлими кўнглингда қишласам. *** Томоша тугади, Ой жим хўрсинди. Дарахт панасига ўтгач ошиқлар.
2020-10-05
http://nodirabegim.uz/archives/2265
Бугун сизни кўрдим-у, аммо, Кўрганимдан топмадим таскин. Бу дийдорни кутган эдим-у, Чеҳрам қолди ўшандай ғамгин. Жим келдингиз, худди, соядек, Беҳафсала узатдингиз қўл. Турардингиз мағрур қоядек, Хотирамдан ўчди умр, йўл. Бир лаҳзага тўқнашди нигоҳ, Ҳаяжондан қизаринди юз. Кўзингизга тикилдим ногоҳ — Қорачиқ ўрнида парча муз. Сўзлашга қолмади мадорим, Негадир кетишни истадим. Тўкилиб туйғулар оҳори, Шу муддат дард билан яшадим. *** Хотирамда ўзинг ҳар нафас, Шу ёдимни тарк этмасанг бас. Унутмоққа етмас иродам, Сени эслаш гуноҳ бўлса ҳам. Ақлим доим юракка ҳоким, Бўйсунмоқни истамас лекин. Ёндиради нигоҳинг – оташ, Мумкинми, шу кўзларда яшаш?! Қийноқларинг чексиз, зиёда, Озор бермоқ фарздек дунёда. Қўнғироғинг кутаман ҳар кун, Минг йилдир-ки, телефон беун. Суратингни ташладим мана, Наҳот ақлим қилди тантана?! Бир вақтлар сени севган қиз, Яшамоқчи энди севгингсиз. *** Тонг… Уйғонасиз уйқудан одатий, жиддий, Юзингиз ювасиз мусаффо сувга. Нонушта қиласиз, барчаси табиий, Сабаб бўлолмайди зарра шов-шувга. Тонг… Мен ҳам уйғонаман, бундан нима наф?! Тушда йиғлабман-ми, қароғларим нам. Юрагим бир тараф, ақлим бир тараф, Билмайман қай бири ҳақлигини ҳам. Кўчага чиқасиз, қадамлар қатъий, Автолар бекатда тўхтаб ўтади. Манзилни сўрайди – бу ҳам табиий, Ишхонага сизни олиб кетади. Айни лаҳзаларда менда ҳам шу ҳол, Кўчани кезаман танҳо, пиёда. Аммо манзилимга етишим маҳол, Яшаяпман чунки бир кам дунёда. Иш вақти бошланар одатга кўра, Пальтонгиз жой олар кийим илгичдан. Ишни, “янги хатлар борми?” деб сўраб, Бошлайсиз ёқимтой котибангиздан. Мен бу пайт олисда, бошқа шаҳарда, Дўст тутиб ўзимга қоғоз-қаламни. Тазкиралар битиб, ишқ ашъоридан, Яна юбораман сизга номамни. Сиз шинам хонада қаҳва ичган он, Мен рақам тераман сиз турган ёққа. Бетиним жиринглаб чарчар телефон, Вақтингиз аяйсиз жавоб бермоққа. Тушунмайман нега, қаҳрингиз қаттиқ?! Ё, хабар олмоқдан этасизми ор? Меҳр-ку, дунёда энг арзон тортиқ, Ёки, қалбингизда бошқа биров бор?! Севги – ўртамизда ечилмас тугун, Сабрим шу ергача дош берди, етар! Аччиқ ҳақиқатни англадим бугун, Малолман сочимдан тирноғим қадар. *** Тун қораяр ҳиссиз, маъносиз, Термулади нигоҳлар йўлга. Хонадошинг ечиб пальтосин, Илиб қўяр аста стулга. Сўнг сўрайди овқат нелигин, Лек сўрамас кайфиятингни. Унга жавоб бергинг келмайин, Ўйлайсан илк муҳаббатингни. Уй тўрида тўкин дастурхон, Санчқи, пичоқ, тақсимча, сочиқ. Теграсида ҳисларинг сарсон, Кетолмайсан эшикни очиб. Чой узатар чоғинг ғуссалар, Пиёлага тўкилар бир-бир. Беҳудага ўтказмай йиллар, Шу лаҳзада кетмоқ керакдир?! Ётоқхона – тушунарсиз жой, Икки қалбда икки хил хаёл. Бири дейди “яхши дам олинг”, Бири учун бу тилак малол. Кўк юзини қоплайди булут, Сирғалади кузнинг салқини. Хонадошлар сақлайди сукут, Бундай яшаб бўлмас ҳар куни. Секин дейди: “сизни севмайман , “Дош беролмам ортиқ қайғуга ”. Иқрорни у эшитмас, чунки, Аллақачон кетган уйқуга. *** Қачонгача яшаш мумкин кулгусиз, Имкони бўлса-ку, юраксиз қолсанг. Сокин оқшомларда бедор, уйқусиз, Ҳиссизлик манзили аро йўқолсанг. Чарм мебелларга тўлган хонангда, Мен эмас тонггача тунаган дардим. Бегонадек эдим сенинг ёнингда, Ғурурим ортига яширингандим. Севдим, севганимдан асло тонмайман, Бир зум хаёлимдан ўчмадинг сира. Умр йўлдошим деб мақтанолмайман, Чунки туйғуларим ҳамон бокира. *** Сизни соғиндим деб энди айтмайман Кўксимдан кўпириб тошди ғурурим. Туйғулар йиғлаган вақтга қайтмайман Хазондек тўкилиб бормоқда умрим. Эсимда орзулар қилардик — оппоқ, Эслагим келмайди ҳижронни — қора. Сизга мендан кўра қалам азизроқ. Қалбим майдаланган қоғоздек пора. Сиз олис, мен ёлғиз, манзиллар айро, Тақдир йўлларимиз туташмади ҳеч. Бошидан бошлашга имкон бор, аммо, Қайта туғилмоққа энди жуда кеч. *** Тунда, сочларимни силади шамол, силтандим, бу ҳолат келганди малол. Биламан, Шамоллар менга номаҳрам. Бу кеча. Ёлғизман, яна ва яна. Ой, деразамдан қаради ана. Рад этдим, ул ойнинг муҳаббатин ҳам. Оқшом. Мактуб олдим ёрқин юлдуздан. Очиб ҳам кўрмадим, рухсатсиз сиздан. Сўнибди. Юлдузга ачиндим бирам. Тонг… Дош бермай қуёш тафтига Қўл бердим, ногоҳ нурли кафтига. Ҳолимни ширин бир гуноҳга йўйдим. Ўзимни қуёшга топшириб қўйдим.
2020-05-14
http://nodirabegim.uz/archives/2286
Зимдан кузатсанг ва кузга йиқилсанг. Муқовасиз барглар китобин ўқиб, лабларингга соҳир сукутни илсанг… ҳамда жииим йиғласанг бағрингни тўкиб. Жисмингга туташса боғлар гулхани, ёнсанг, ёнаверсанг, кул бўлгунча то. Фақат сен қийналсанг севгингни кўмиб, кузчалик шафқатсиз, мард бўлолсанг, о… *** Кетсаммикин ортга қарамай, шовқинларга қоқмайин киприк, юрагимдан изн сўрамай, туйғуларга қасдма қасд ва тик. Кетсаммикин… ўсиб ҳар онда журъатимни елкамга ортиб соғинчларни оқ қилиб тонгда, дарднинг кўзларига мил тортиб. Ҳаввомасман, эмассан Ато, лек мерос ишқ бўйнимга дордай, ўйлаб кўрсам, севгимда ҳатто таъқиқ мева тақдири бордай. Қалтис ўйин бошлаган қисмат, аямайди озорларини. Тушларимда қилгум зиёрат Лайлиларининг мозорларини… Қайтмайман, деб ичсамми қасам, бахтли бўлгин, десам, илойим, кўзларингни дунёга берсам, кечирагайми мени Худойим? *** Энг сўнгги чақамни йўкотдим, йилларга бой бердим тилакни. Пичирлаб қайғуни уйғотдим, сиқдим, қийнадим бу юракни. О, исминг чанг солди ёдимга, сўнг бўғзим ачишди, қолдим жим. Ахир сен юракда эдинг-ку, оғриб қолмадингми, азизим? *** Яшайсан ёмғирнинг шитирларида… Сен кузни севасан унутиб ўзни, бари осон кечар кузнинг бағрида: бўғзингга тикондай қадалган сўзни бир қултум сувдайин юбординг ютиб! Томчилар… бунчалар гўзал, серфусун! Ёмғирпўшинг атай унутиб, нақадар, нақадар бахтлисан бугун!.. …Кун келиб, куз сени гулханда ёндирар балки, оловранг гулларсан унда эҳтимол ва хандон отарсан сохта, қалбаки… сен томон боқишлар йиғлар телбаҳол… Кун келиб, кўзойнак ортидан боқади фурсат, ёнасан. Кул каби сапчир сўзларинг. Кўзларинг аланга олмайди фақат, сенинг ҳўл, жиққа ҳўл кўзларинг… Сен кузни севасан. *** Хотиралар томчилар ғамгин, ўшанда ҳам бор эди армон. Юрагимга берарди таскин аччиқ қаҳва, севимли инсон. Ойна орти – сарғиш бир тилсим, ойна орти – муаллифсиз куй. Ҳазрати Ишқ, кезмоқдасиз жим, оғриққа бой берганим – сизку! Қўлларимда Бобур девони, мен сиғинган ҳамда у суйган, қат-қатлари кўнглим мисоли бармоқларин лабидан куйган… Кузда йўқдир заррача фириб – хазонларда томчилар изи. Кипригимдан туради анқиб рутубатли кунларнинг иси. Аччиқ тонглар ураверар бонг, севимлилар бамисли сароб. Менга таскин беролмай ҳайрон аччиқ қаҳва, севимли китоб… *** Биламан, сенинг ҳам азобларинг бор, гоҳо оғриқларга беролмайсан чап. Сен ҳам сирларингни қилмайсан ошкор, хўрсиниб қўясан кўзгуга қараб. Биламан, сенинг ҳам хаёлларинг бор, ёмғирда ивиган қанотдай оғир. Сен ҳам битта тушни кўрасан такрор, ҳаёт ҳам рўёга айланар охир… Биласан, менинг ҳам ҳисларим сарсон, мен ҳам яшолмайман кўксимни кериб. Биласан, менинг ҳам юрак-бағрим қон сенинг кулгуларинг синиғин териб. Дунёга ялиниб чўкмаймиз ҳам тиз, муҳаббатимиздан таралар виқор ва бахтга интилиб яшайверамиз, ахир бизда яна минг йил умр бор! *** Атиргулнинг қатларида шабнам кўрдим бир ёширин. Ишқдан сархуш дардларидан таралгувчи ифор ширин. Алвон гулим, юзларингда ўша кафтнинг олови бор. Сабо айтган эртакларнинг жонингга ўт қалови бор. Момо десам, Ҳавво десам, йўл кўрсатар маёқ қани? Бўғзим куйиб, тамуғ кечсам, дерлар дардсиз саёқ мани! Атиргулим, шу эмасми сирларимнинг фош бўлгани? Кўнглининг тош бўлганию, кўзларимга ёш тўлгани? Шу эмасми кул бўлгани ёниб турган қарочўғнинг? Менга айтгин, шундай оғир дарди борми ҳар ошиқнинг?
2020-05-21
http://nodirabegim.uz/archives/2322
Адабиёт – Онажон! Аҳволинг нечук?! Бошинг оғридими, беҳол ётибсан. Юрагинг тирнаган қай дардинг учун, Хаста вужудингга ҳасрат ютибсан. Қара, томирингни уришларини, Босиминг ошибди, кўзларинг сўлғин. Кўряпман забонинг қуришларини, Онажон, бу қадар ётибсан ҳорғин. Оппоқ сочларингга минг авлиёнинг, Минг битта тасбеҳи думалаётир. Нуроний юзингда инган зиёнинг, Бағрида ажинлар ўрмалаётир. Энтикиб олётган нафасларингда, Жазира тафтидай ҳарорат унар. Онажон, мунғайиб қолган танингда, Кўксингда армоннинг зулмати тунар. Онажон, не қилай, буюргин тезроқ, Синодан малҳамин сўраб келайми? Ё Ҳирот юртига жўнаб ҳозироқ, Ҳазратнинг қошига қушдай елайми? Ё хатм қилайми Каломуллоҳни, Устозлар ҳолидан олайми хабар. Ё хаста жонингга тилаб ислоҳни, Дуолар қилайми маҳшарга қадар. Қабрига борайми Асқар Маҳкамнинг, Кофарниҳон сувин келтирайинми. Не қилсам, ярангга бўлар малҳаминг, Бағрингни Сўз билан тўлдирайинми… Мунгли нолаларинг тинглаб ҳар қачон, Кўзимда пинҳоний жолаларим бор. Менку бўлганимча бўлдим Онажон, Тургил, тарбиянгда болаларим бор… Салом. Танидингми? Ҳа, мен ўшаман… Ўша кўзларингни ёшга тўлдириб, Бир қучоқ соғинчни келтирган дайди. Балки, дунёлардан шундай ўтаман, Аммо йўқотганим келмайди қайтиб. Қайтмайди кўксингда қайноқ ҳарорат. Қайтмайди оташин севгинг лахчаси. Ўтмиш ҳисларингни қилдими ғорат, Кулга айландими, ишқинг парчаси. Мен қайтдим, топганим не бўлди, билмам, Нени йўқотганим биламан фақат. Бир пайтлар тўрт томон бўлганди қиблам, Энди тўрт томоним чулғар сукунат. Тўрт ёнга бошимни урдим бесамар, Беҳуда югурган оёғим толди. Ҳеч нимам қолмади, қолган бўлса гар, Сендан сўралмаган узрим қолди… Ногоҳ қўлларимга тушди суратинг, Тушди ўтмишимнинг кунлари ёдга. Ортида бир қатор битган дасхатинг: » – Бу Сизга абадий севгимдан совға…» Бир лаҳза, юзингда акс этар соғинч, Бир лаҳза кўзларинг боқади ғамгин, Бир лаҳза қадардан қилгудай ўкинч, Бир лаҳза нигоҳинг тикилар ҳорғин… Бир лаҳза суратнинг варақларидан, Ҳолим сўрагандай бўлади аксинг. Бир лаҳза мозийнинг қаватларидан, Хавотир олгандай, эскирган расминг… Хомуш тикиламан, борлиқдан кечиб, Кечиб кетгуларим келар дунёдан, Расминг эскиряпти, ранглари учиб, Мен эса – ранглари эскирган одам… Очиқ қолди ўқилмай китоб, Саҳифалар тартибин сақлар. Болашамол югуриб шу тоб, Расм излаб, китоб варақлар… Қовоқ уйди қорайган осмон, Гумбурлади булут тўплари. Очиқ қолган китоб шул замон, Ёмғир сувин обдон ҳўплади… Хиралашди сатрлар хиёл, Унутилди анвойи хоблар. Ўриндиқда ўтирар беҳол, Ўқилмаган очиқ китоблар… Онагинам, заминдай хокисор, осмондай баланд, кафтлари гул каби хушбўй райҳоним. Йўқлаб келмадими, бемеҳр боланг, болам деганингда оғринар жонинг. Олтмиш йил олтиндан азиз умрингда, бирров ўйладингми ўзингни бир бор. Боланг ухлатмаган бедор тунингда, заҳматинг юкини этмадинг нисор. Шодлигинг улашдинг, олти томондан, олти жон жисмингни қувватин сўрди. Тиним не билмадинг тонгги азондан, хуфтонлар қўлингни меҳнатда кўрди. Қишни — қиш демадинг, ёзни — саратон, куз ҳам сахийликни ўрганди сендан. Умрингда баҳорлар бўлганми!? Қачон?! Қачон хотирингда ҳаловат тўлган. Емайин едирдинг, ичмай ичирдинг, киймай кийдирганинг рост эди Она. Мингта гуноҳимни минг бор кечирдинг, ярамни боғлардинг қўлларинг қонаб. Сафарга отлансам қанотлар қоқиб, дилпора кузатдинг, интизор кутдинг. Учта қиз узатдинг, юрагинг ёқиб, уч ўғлинг ортидан ўзни унутдинг… Ҳаёт бахш этгандинг, тўққиз ой дужон, икки қат қоматинг қаддини букиб. Энди мен нимаман, кимман Художон?! Волидам кўзидан соғинчин тўкиб. Арзирми онамнинг битта оҳига, юракдан тўкилган милёнта шеърим. Жимгина қарайман, умрим роҳига, кўринар олисдан улғайган ерим. Кўринар онамнинг мунис чеҳраси, кўринар йўлимга интизор кўзлар. Кўринар тонгларнинг сокин нафаси, кўринар дуога йўғрилган сўзлар. Асли улуғ шоир — ўзингсан Она, ҳар лаҳза сабрингдан бир ашъор дўнар. Болангни соғиниб гирёнсан яна, ва яна вужудинг соғинчга кўнар. Гуноҳга қоришган умр йўлимда, тавбаларим ғамин еган фариштам. Имконлар узатиб юз бор қўлимга, имконсиз қолганинг айтмадинг ҳечам. Дунёдан дунёлар излайман бугун, излайман, йўқотиб, топганим недир? Пойингдан йироқлаб кетганим учун, Онажон бемеҳр болангни кечир… Тасбеҳ донасидай тўкилди кунлар, тўкилди лаҳзанинг югурик они. Дунёнинг бағридан бир дунё қулар, Дажжол кездимикан, чорланг Исони. Зикрлар юлдуздай ёғилди шабий, мискин қабрларда эсди шамоллар. Дажжол фитнасига дуч келган каби, ғафлат қучоғида мудроқ хаёллар. Самонинг қатлари тобора олис, тобора заминнинг дийдаси қотар. Маҳв этар тобора онгимни бир ҳис, тобора ғамгинроқ тонгларим отар. Яшин тезлигидай учар ўйларим, учмоқда жисмимнинг ғамгузор хоки. Таҳликага тўла умр йўлларим, тасбеҳ донасидай тўкилар сокин… Йилларга айланди ғариб ойларим, ҳафталар ойларга дўндилар тамом. Шарқираб оқдими умр сойларим, дарёлар мавжланиб оқди қай томон. Қай манзил сорига учди ҳамоҳанг, рангларга кўмилган рангин дамларим. Ўтли нигоҳлардан туйдими оҳанг, юрагимни эзган эзгин ғамларим. Бир фурсат кутмадим, ўзни тўхтатиб, фалакнинг гардиши айланар онни. Ўзимни муллога юрдим ўхшатиб, беҳуда қийнадим, омонат жонни. Қийнадим, ҳар лаҳза пойимда ғариб дунёлар бағридан бир дунё қулар. Минг йил-ки юрибман ўзни ахтариб, тасбеҳ донасидай тўкилар кунлар…
2020-09-04
http://nodirabegim.uz/archives/2066
Кўп тилларни билиш шарт эмас, Кўнгил тилин тушунсангиз гар. Юрак тилин англасангиз бас, Тилмоч керак эмас муқаррар. Қалбингизни ишққа ўгиринг, Ўрганинг муҳаббат тилини. Кўзларингиз бўлиб мутаржим, Нигоҳлардан турсин билиниб. Луғатларни титсангиз-да минг, Тополмайсиз кўнгил йўлини… *** Қулоғимга ўзин осди сирғалар, Ёмғирларим яноғимда сирғалар. Кипригимни қайиқ қилиб сузди сўнг Кўзларимдан кўнглим қадар сир ва дард. Кетай деса на кетишга имкон бор, Қолай деса қолишга йўқ ихтиёр. Еру само аро дилгир юлдузга Ҳеч келмасми муҳаббатнинг раҳми ё? Чап кўксимда ишқим уйғотиб ҳар зум, Муҳаббат оятин айтар муаззин. Сабр суралари ёғар кафтимга, Капалакдай жисмимда дардлар азим. Қулоғимга ўзин осар сирғалар, Ёмғирларим яноғимда сирғалар. Кипригимни қайиқ қилиб сузар сўнг, Кўзларимдан кўнглим қадар сир ва дард. *** Руҳим ямоқ, ёқа, енгсиз, Замин тор, коинот энсиз, Мен жонсизман, жоним менсиз, Сенсиз. Қароғларим ариқ бўлди, Билганим айрилиқ бўлди, Кўксим тўла ёриқ бўлди, Сенсиз. Кўнглимни анордай ёрдим, Қайга бормай сенга бордим, Оёғимдан чалар дардим, Сенсиз. Сир пардасин тортиб бўлмас, Елкага ҳам ортиб бўлмас, Куймоқ бундан ортиқ бўлмас, Сенсиз. Мен заррангман, Сенга сингган, Киприкка ёш каби инган, Тангрим, нимаман ё кимман Сенсиз?! *** Оташ оқар томримда, Оташ ёқар томримда. Тангрим, Ўзинг асрагин Ичимдаги ёнғиндан! Кўзларим келтирар сув Куйган кўксим томонга. Ерга сингмас бу туйғу, Ё сиғмайди осмонга. Қон билан кирган бу рашк, Жон билан ҳам чиқмагай. Тупроқда ҳам минг талош Юлдуз бўлиб чақнагай. Пичирлар қоғоз-қалам, Сабрим тўплайди дардим. Бир он малҳам топса ҳам, Барҳам топмайди дардим. Сени суйгувчи диллар, Ва Сен суйгувчи диллар. Сенга ошиқлигимни Улар қайдан билсинлар… Оташ оқар томримда, Оташ ёқар томримда. Тангрим, Ўзинг асрагин Ичимдаги ёнғиндан! *** Сени десам қақраган Кўзларимга сув келди. Кипригимга сачраган Дардим ҳам сулув келди. Чўккан сари ўсдилар Кўзларимдаги тоғлар. Илдизи жоним қадар Нурафшон туйғу келди. Яхшиям Сен бор дедим, Нетардим Сен бўлмасанг? Ўзи таскин бергувчи Бир ажиб қўрқув келди. Тилимдан қўймадим ҳеч, Дилимдан қўймадим ҳеч. Тангрим, исмингни атйсам, Дардим ҳам сулув келди. Дардим ҳам сулув келди… *** Одам кечди Ҳавводан, Най кечгандай наводан. Юрак деган маъводан Бош олиб кетдим манам. Ёмғир ёғилмиш бўлди, Кўнгил совимиш бўлди, Нуқул соғиниш бўлди, Сабримни ютдим манам. Олов оқди томримдан, Ором топмай умримдан, Ҳижрон ичра Тангримдан Муждалар кутдим манам. Кема солди руҳимий, Кўзлардаги Нуҳимиз, Битмади андуҳимиз, Оқибат битдим манам, Бош олиб кетдим манам…
2020-12-04
http://nodirabegim.uz/archives/2087
Асло севмаганман жўшган эҳтирос Мавжида адашган бир хас сингари. Фақат йўлларингга кўз тутдим холос, Олисга қадалган умид лангарим. Сочларинг тўзғитган ўйноқи шамол Халқоблар юзига солмоқда ажин. Балки соғинчларим элтди сен томон Қиш чоғи хотирин йўқотган замин. Мени қуршаётир рутубатли тун, Дарахтлар эгнидан ёғилар соя. Боғларда мусаффо ёлғизлик бугун На ишқни, кўнгилни қилмас ҳимоя. Енгилдим қадаҳда чайқалган руҳга Ва шамнинг ёғдуси титрайди енгил. Шу кеча қалбимиз тўлсин шукуҳга, Азизим, сўнг бора кулбамга келгил. Асло севмагандим жўшган эҳтирос Мавжида адашган бир хас сингари… *** Бу кеч деразангда чироқ кўринди, Мовий дарпардалар нур қучоғида. Айт, нени қўмсадинг гўдак кўзингга Йилларнинг таҳрири тушган чоғида? Менмасми бўғзингда қотган йиғидан Сокин ва шиддат-ла емрилган оҳанг? Шафқатсиз ўрмалар кўкрагим аро Бир жуфт кафтларимга айланган шарпанг. Суратинг олдида йиғлайман ўксиб, Кечирмоқ истайман. Имкон йўқ, имкон. Тинглагин, сарғайган қурбонларига Не гўзал видолар айтмиш саратон. Бу кеч деразангда чироқ кўринди… *** Чирик хазонларнинг остидан боқар Ниш отмиш чечакнинг зангор шарпаси. Нигоҳим симирган гуноҳдай туннинг Бир висол истайди ҳарир кўрпаси. Отам қўлларидек сахий заминнинг Кафтида қаварди тоғлар, қоялар. Бодом шохларида арғимчоқ учсам, Бошимга тўкилди оппоқ соялар. Мен асрай олмадим, ота, кечиргин, Кўзимнинг бепоён, пок даштларини. Райингга қаролмай ўтган йилларнинг Ким бутлай олади шикастларини? Қишловдан қайтмаган қушдай бадарман, Соғинч тўкдим дарахт ўйиқларига. Қачондир қайтаман бу олис йўлни Беркитиб товоним ёриқларига. Чирик хазонларнинг остидан боқар Ниш отмиш чечакнинг зангор шарпаси… *** Кулранг қанотини ёйганда оқшом Санқиган шамоллар топмиш ҳаловат. Уфқ-ла қовушиб қизарган шамснинг Мовий тўшагида кезар ҳарорат. Шаробга чайилган кафтимни очиб Кўкдан тиланаман марварид ёмғир. Минг йил-ки карвонин кутган манзилдай Қақраган руҳимда кўпчимас ҳовур. Кўнглим инонмоққа мойил азалдан, Инонмоқ не ахир, алданмоқ роҳат. Бир ишқ бор умримнинг сўнгига қадар Ва гўдак соғинчим муқим то абад. Қачондир тушлардан чўчиб уйғонган Одам кўзёшига қорилган лойман. Ҳеч кимга кўрсатмай жонсиз танини Туннинг қучоғида туғилган ойман. *** Оқшом — сутга тўлган сийнадек таранг, Сукунат ичинда дил синиқлари. Ва териб чарчайман ҳирслардан бунёд Ёқамга илашган хўрсиниқларни. Менинг манзилимни билмаган очун Фақат кўзларимда тақиқдан холи. На гўзал — руҳимни пайвандлаган ой, На гўзал — олисдир ёрнинг жамоли. Туннинг ўркачига қадалган эгар, Чавандоз япроқлар кетгай тебраниб. О, қўним ахтариб учган қалдирғоч, Лойсувоқ кўксимни олсайдинг таниб. Умидга айланар тупроқ бағрида Булут видосидай тўкилган ёмғир. Висол изларини беркитган туннинг Қўшиғин тингламоқ нақадар оғир?! Яхшиям руҳимни пайвандлаган ой… *** Титраган дудоқлар — беҳаловат қуш, Бўғзимда қайнаган ҳовурлар — самум. Сен сурат чизасан, тўкилар ҳониш, Янчилган япроқлар йиғлайди юм- юм. Туннинг оҳорлари кетиб борадир, Мавжланган руҳимда қолмишдир қуроқ. Ичимда бир исён занглаган охир, Сенинг суратингда яшилман, бироқ. Сен сурат чизасан, тинглайсан: сим- сим, Юракни чайқатар самовий лаззат. Кўзимни куйдирар ранглари тилсим Қаламдан тўкилиб турган сафоҳат. Сен сурат чизасан лабларинг билан…
2020-04-16
http://nodirabegim.uz/archives/2128
*** Хонаки туйғулар тарк этди бу чоғ, Тоғлик чечакларнинг урилди бўйи. Баҳорни чизишга Моне ҳам нўноқ, Майсани тинглайман Моцартни қўйиб. Илма-тешик бўғзим – чалинмаган най, Қўшиқ бўлиб янграр олмаган ўчим. Мен ажиб дарахтман – фасл танламай Сингган шоҳидан ҳам гуллайвергувчи. Атлас хотиралар, банорас ҳислар, Йиллар ёмғирида ўчмас рангингиз. Эккан ниҳолларим отса илдизлар, Ортимдан қолдириб кетсам яшил из. Увв тоғлар, денгизлар қушга айланиб Учди, учаверди кўкдан ҳам баланд. Умрбод дунёни кезсам ойланиб, Озод юрак билан, эркин руҳ билан. *** Кибор мажлисларнинг ваъдаси улкан, Гул каби кўринган хас-алафлар бор. Элнингмас, султоннинг олқишин кутган, Қуруқ савлатлар бор, қуруқ гаплар бор. Лек ҳар дам кўнгилда умидим ҳоқон, Чин халқ бор, халққа хос юксак дардлар бор. Оналар қорнида ўсар Туркистон, Оталар пуштида Туронмардлар бор. *** 1 Учаётган қафасман, тили чиққан сукунат, Осмон торайиб борар, дуннинг қулоғи оғир. Жуссам қалдирғоч мисол, руҳим девдек баҳайбат, Уззукун кўзларимдан ёмғир ёғир, дўл ёғир. Найнинг ортидан кетиб, найга айландим ўзим, Узлатдаги ғордаман, нур тушар аҳён-аҳён. Соврилдим, тугаб битдим, жонда қолмади тўзим, Бунда ёлғиз таскиним – “Тазкират-ул авлиё”. 2 Бахт билан сийлар тақдир, Юрагим дардсираган. Дунё мурғак боламдир Кўзимга жавдираган Унга бағишлаб борим, Раҳмонга яқин бўлдим. Ерга сингиган сорим, Осмонга яқин бўлдим. Ичимдасан: не исминг Жобирми ё Собирми?! Аёл билан иблиснинг Тили ҳам қони бирми?! Руҳим сочилиб, тўзар, Ўзгартирма ёзуғим. Шундоқ ҳам умрим гўзал, Қудуққа қайт, Юсуфим, Қудуққа қайт, Юсуфим! 3 Қадамларим сочиқ, товушим тарқоқ, Минг бир қиёфага солинган расмим. Юзимда қатма-қат милёнта ниқоб, Ҳануз англолмадим – қай бири аслим. Озод қулман энди, кетдим ложарам, Малика эмасман – кўнглим унуққан. Пайғамбардек излаб, сўқир бўлсам ҳам, Тушим битсин, нафсим тушсин қудуққа. 1 Ой бўрини чақирар аммо, Жонивордан топилмас дарак. Икки айро ошиқлар аро, Тун сочлари тортади сийрак. Жиловини тутқизмас йиллар, Асов севги ўжардан ўжар. Борган сари ой – тиниқ, биллур, Борган сари бўри улғаяр. 2 Бу ўйинни тўхтатмоқ мушкул, Вақт сен бўлиб сочади жаранг. Югураман. Бўйсунмайди йўл Итдек эргашади хотиранг. Зулайҳодек телбаҳол, беруҳ, Юсуфсиёқ дардга мен қарам. Учрашамиз тушимда ҳеч йўқ, Таъқиқламас ҳатто Худо ҳам. 3 Бизим Алмийсоқдан кўзимиз ёшлиғ, Пайғамбар сув ичган коса – кўнглимиз. Малак ҳам, иблис ҳам Ўзингга ошиқ, Аввалимиз Сенсан, Сенсан сўнгимиз. Умрим – ҳаводаги муаллақ бир ўқ, Аросат домига наҳот лойиқман?! Бошимни чангаллай десам, бошим йўқ, Ўзимни лаънатлай десам, ғойибман… Най қўшиқ Синган найман, тинган найман, кўнган найман, Қамишзорда яна қайта унган найман. Сендан қочиб, Сенга бормоқ не бир шараф, Қушдек учиб, кўзларингга қўнган найман. Куйганлардан куй чиқади соғлар билмас, Чўл сукутин гувиллаган боғлар билмас. Бирлашмадик мағриб тараф машриқ тараф, Шоҳдек шоҳсан, вале, бизлар қулдек қулмас. Қўлларимни, йўлларимни бойлаюрсан, Дунёсидан озодалар айлаюрсан. Рози келдим тақдирингга, ай ишқталаб, Найлаюрсан, найлаюрсан, найлаюрсан?! 2 Куйим Машрабона, йўлим айлона, Найга эврилажак бир куни қамиш. Ҳар тонг уйғонгувчи уйим бегона, Ҳар кун ўтадиган кўчам нотаниш. Бир елкамда тақво, бирда шаккоклик, Қаердан қаерга қочурман халлос. Сенинг исминг қадар муҳташам шодлик, Муаззам изтироб истайман холос. 3 Юрмас дунёга юкланиб, Девоналар Ҳаққа ташна. Чориғидан шеър тўкилиб, Кетиб борар Бобо Машраб. Ошиқ зоти кетмас бадар, Йўл кўрсатсанг ўзинг, ай Нур. Бир куй бўлиб сочилсак гар, Найлар бизни соғингайму?!
2020-04-21
http://nodirabegim.uz/archives/2157
* * * Қалбимдан ненидир юлди ҳабибим, қолгани оҳмиди, нолами, войми… йигирма биринчи аср табиби, тузай олурмисан қалб деган жойни?! Руҳим қанотини кесди қарибим, ё алам, ё нафрат, ё ғамдир жазо… йигирма биринчи аср табиби, айт, қандай тузалгай руҳ деган аъзо?! На қалбсиз жасадда қолди тароват, на руҳсиз баданда топилди маъни; ким дейсан, “жон қуши рам қилиб”, фақат – тан отига хашак берган кимсани?! Табибим, танамга тилаб фароғат, насиҳат ўқирсан: катбий, шифоҳий; энг аввал қалбимни қилгил табобат, энг аввал руҳимга шифо қил. То фалак пойимга тўшалса, энса, то мажруҳ заминни кўтарсам бошга… табибим, даво қил, қўлингдан келса, келмаса, мен табиб ахтарай бошқа. То юлуқ қалбимга қайтарсин чиндан шабоб ҳисларимни – содда, самимий, қаноти бут руҳим учсин ичимда, йигирма биринчи аср табиби! Нега лол қарайсан кўзимга, бор-йўқ – шу десам биргина ўтинч, ўй, тилак; наҳотки мендайин бошқа бемор йўқ, наҳотки табиб йўқ ўзимдан бўлак?! Кўз ёш ярашмайди эркакка ҳарчанд, дийдам қаттиқ дея нечук алдандим: хаста онасининг бошида фарзанд йиғлаганин кўриб кўзим намланди. Бир оғриқ кезаркан икки очунда, бўғзимни тирнади ёввойи ингроқ; дўстим онасига ачинган кунда мен ўз волидамга қилдим қўнғироқ… Ногоҳ отасидан айрилди дўстим: ҳар айрилиқ – ногоҳ, ҳамма ғам – ногоҳ, биров қон йиғлади, биров қон қусди – айрилиш дардидан бўлдим мен огоҳ. Бир оғриқ кезаркан икки очунда, дийдам юмшадими – тош қотган қадим, дўстим отасидан айрилган кунда ўз отамга умр сўраб йиғладим… Бу боди болангни кечир, онажон, улоққан ўғлингдан ўкинма, ота, ҳарнечук ёдига туширса ал-он ё ғам, ё хасталик, ё дард, ё мотам. Икки очундаги, эй, икки ҳабиб, дийдам қотган бўлса, ўксиманг ҳайҳот, боғбон гул остини юмшатган каби юмшатиб турибди дийдамни ҳаёт. Қорсиз қаршиланди қиш тонги. Зотан оппоқ кўринарди кекса Қўнғиртов. Нечун сени қор деб ололмадик тан, эй майса кафтида ухлаган қиров?! Кўйна мўриларда изиллаган бўз, эсингдами ўтмиш чоғларинг – туғли? Ярашарми энди шамол деган сўз, ахир сен саҳройи довулнинг ўғли! Нечун сени бўстон демадик, жангал? Нечун сени баҳор атамадик, куз? Нечун айтаримиз айтмадик дангал? Нечун йиғлар чоғи намланмайди кўз? Нечун борман дея кўтармайсан бош, нечун ҳайқирмайсан, учмайсан эркин – эй, кулгу ортига бекинган кўз ёш, эй, сукут ортида яшаган севгим?! * * * Бир сен борсан! Бир сен борсан! Бир… бир сен бўлгин, сенсиз бўлмасин; бир сен билан, сен билан банддир юрагимнинг ҳар тўрт бўлмаси! Бўлмаларга сиғмаган олов сачраб кетса минг бир йўлакка, ўксимасин – ич-ичимдан ё жой тегмаса сендан бўлакка. Сенсиз қолар бўлса бу махзан, тутар бўлса дунё барини, вайрон айла, майли, шу лаҳза юрагимнинг бўлмаларини! * * * Эсингдами, ака, ёз оқшомлари, зангор шуълаларга чўмган сўримиз, бақалар сайраган тун илҳомланиб, кўклам кенгликлардан аразлаган кез, осмон ҳавзасида порлаган қизлар, нозбўй ҳидларини улашган палла, шакароб тупроқдан сочилган ислар, кимсасиз маҳалла?! Эски «Женифер»га термилиб қандай ажаб афсоналар кўрардик қанча: Дэвид Аттенборо, Мел Гибсон, Ван Дамм, Жет Ли, Жеки Чан… Фильм ярмидаёқ ухлаб қолардик, қолгани тушимда бўларди бунёд. Қизиқтирмас эди бизни беҳадик Бинямин расмига топинган дунё. Бизни қизиқтирган ўшанда фақат уруш саҳналари ва жанг-талотум ва мардона ўлим ва буюк тоқат, «бидиш-бидиш», «бум-бум»… Ажаб далли эдик иккаламиз ҳам, мен — бир хаёлпараст, сен — бир шумтака… 71 саҳарлар чанг ютиб арпа ўрган дам эсингдами, ака?! Ям-яшил пайкаллар ўроқ дамидан бироз тин олганда — кар, соқов, сўқир — кечаги кинони қолган ярмидан айтиб берар эдинг ичингдан тўқиб. Сенинг қиёфангда келарди балқиб, сўзларди, урарди ва бўларди гум: Брюс Ли, Шоҳруххон, Маколей Калкин; «бидиш-бидиш», «бум-бум»… Ёлғон эди сенинг ҳикоянг гарчи, гарчи ишланмаган сен айтган фильм, аммо ишонардим сенга чиппа-чин, шундай содда эди, кенг эди феълим. Эсингдами, ака, ёз оқшомлари, зангор шуълаларга чўмган сўримиз?! О, ҳануз қўмсайман ўша онларни, о, ҳануз қолсайдим ўшандай тамиз! Гарчи давом этар то мана-ҳануз уруш саҳналари, кураш, талотум, ўлимлар, ўлимлар… ва яна ҳануз «бидиш-бидиш», «бум-бум». Энди зерикарли бўлиб туюлар, энди қўрқитади бу ваҳший «кино», сенинг қиёфангда аврамоқ бўлар Бинямин расмига топинган дунё. Энди толиқади руҳим ичимда кечган «бидиш-бидиш, бум-буму буф»дан, зориққан, ичиккан маҳдудман чиндан қудуқда хожасин кутган Юсуфдай. Ажаб икки далли бўлган эдик жам: мен — бир хаёлпараст, сен — бир шумтака… ва ҳануз ишонай ёлғон бўлса ҳам кино тўқиб бергин мен учун, ака! Ёлғон гапирмайсан энди, биламан, биламан, рўйирост айтасан энди, акажон, ҳозирги ростгўйлигингдан ўша ёлғонларинг азизроқ эди. Биламан, уруш ҳам кўрдинг — ҳақиқий, талотўплар ичра яшадинг ҳар зум, чиндан чангал урди ҳар бир дақиқа «бидиш-бидиш», «бум-бум»… Аммо унутмагин шуълага ботган эски «Женифер»га ёндош сўрини, ёлғон ҳикоянгга ишониб ётган уканг кўзларингга турсин кўриниб. Осмон ҳавзасида порлаган қизлар, кўйна зовурларда ҳайқирган бақа, шакароб тупроқдан сочилган ислар… эсингдами, ака?! Эсингдами, ака, ёз оқшомлари?! Шамол умрим билан ўйнайди пойга, Замин чинор бўлиб чанг солди ойга. Қандай бориш мумкин, юрагим, айтгил, Кўнгил деган жойга?! Онам баҳорларин сочқилаб сойга, Отам қадди борар айланиб ёйга… Етиб келмадимми, етиб келдимми Инсон деган жойга?! Қанча «урҳо»ларим эврилди «вой»га, Дунё тушиб олди дил деган ройга, Қумдай гуноҳларим харсангдай ботди Виждон деган жойга. Гарчи қорганим йўқ руҳимни лойга, Турмуш ташвишлари кўланка ёйган Тангу тор сўқмоқдан борарман йиғлаб Шоир деган жойга. Юрак эврилдию мажнунсаройга, Соҳиб бўлиб чиқди озод ҳумойга, Қоним лола бўлиб кўрк берар кўклам Ватан деган жойга. Ўзимни топширсам буткул худойга, Руҳим учар миниб қўшқанот тойга… Бу заҳмат, бу лаззат олиб бормасми Аллоҳ деган жойга?! Ҳақ деган жойга?! * * * Мен ҳам интизорман, мен ҳам мунтазир, Мен ҳам дийдорингга муштоқман ҳануз. Мен ҳам телба эдим, аммо беназир, Мен ҳам ошиқ эдим, ушшоқман ҳануз. Менинг ҳам лоларух майдир ичганим, Менга ҳам тор келди осмон учгани, Ҳамма ошиқлардек мен ҳам бир ғани, Ҳамма ошиқлардек қашшоқман ҳануз. Эски бир жунунга доирман ҳамон, Севги саҳросида сойирман ҳамон, Суюк сўз тўкилган шоирман ҳамон, Куюк бўз тўкилган машшоқман ҳануз. Бир йигит умрини сипқорган ўғул, Бир аёл сочини қорга кўмган ғул, Бир малак тушларин зийнатлаган гул, Бир пари пойига тушоқман ҳануз. Жоҳиллигим аён, оқиллигим рост, Забонимни ёқар айтилмаган роз, Кўзинг уммонида хасман сарафроз, Алвон дудоғингда титроқман ҳануз. Кўклам андалибдан наво келтирди, Кузак ҳазин тусли сафо келтирди, Фалак руҳқушимга ҳаво келтирди… Тупроқман… тупроқман… тупроқман ҳануз.
2020-04-24
http://nodirabegim.uz/archives/2174
Бронза қўнғироқ оғир чайқалар, Садақа сўрайди кекса монастир. (Кафтимда занглайди эски чақалар…) Дунё — кўнгилдан пастдир. Ёлғонни ямламай ютади кўча, Хиёнат урчийди чиркин боғларда. Сиз фиғон чекасиз, Мен фиғон чекаман, Ишонинг, гул унмас «оҳ»лардан… Йиллар ичингиздан сирқираб ўтар, Нафсу руҳ баҳсида қайнайди умр. Гоҳ ғолиб, гоҳ мағлуб… кўнглингиз ғариб — Моҳият эса сир… Қаҳва симираман. Сиз эса жимсиз, Туманни чилимдек тортади кеча. Ёмғир шовуллайди… Юрак шовуллайди… Эшикни нотаниш бир аёл очар… (Кечиринг, одобни билмайди чақмоқ, Ана… ғор оғзида синди қарсиллаб.) Рутубат уфурган шу ҳўл кечада, Хайр. Қалбингизни асранг… **** 1 Декабрнинг кулранг тонгида, (Нафасингда сузар настарин бўйи…) Кўксингдан сирғалиб чиқади бир «оҳ»… Кўлга айланади ҳалқоб кўзларинг. Биров сезиб, биров сезмайди. Кўзингда… ўксиниб йиғлайди балиқлар. 2. Намиққан кунларни ёпиниб, Ўзини уйқуга солади Январь. (Сочларингда тўзғир май қўнғизлари…) Тўлқин уйғонмоқда , Денгизмас-ку, кўлдир — кўзларинг?! Солланиб ўйнайди йўсинлар, титрайди балиқлар … 3. Туман — Февралнинг нафаси, Кўл юзида сузади ҳовур. (Хотираларингга ўралашиб қолар Терак гуллари…) Кўзингни юмасан: Ғойиб бўлади кўл, Баҳоргача етмайди балиқлар. **** Ғўр эдим, кўнглимни осмонга отдим, Ё чикка, ё пукка: бари бўлар ҳал… Ёз эди. Дарахтлар қуюқ соясин, бемалол анҳорга солиб қўйган пайт. Дунёга жар солиб кетаётганим, кетдим, фақатгина бувимга айтмай. Бувим кекса эди. Харитадаги қуриган саҳролар белгиси каби юзини сув босди. сўнгра кўникди ва яна дуога очилди кафти. Ёз эди. Дарахтлар қуюқ соясин бемалол анҳорга солиб қўйган пайт. Дунега жар солиб қишлоққа қайтдим, бувим эса кетди ҳеч кимга айтмай… Бошидан ютқаздим, ғирром эдим мен, Ўзимнинг олдимда ўзим шарманда. Асли йўқ нарсани осмонга отдим, Ўшанда кетмасдим агар бўлганда. **** Қўлларингни силкийсан: «Хайр!» Тўзғиб кетар намчил ҳавода қанотлари рангин қушчалар. (Сеҳргарга айланасан сен) Пичирлайман: «Хайр…» Ичимда тўзғиб кетар минглаб ниначи ва кўксимга санчилиб ўлар… (жон беради таниш сеҳргар) *** Ичимда нотаниш дарё уйғонди, ‌Ичимда ухлади минг йиллик тўфон. Ичимда қарсиллаб оғочлар синди, Ичимда гуркираб ўсди ҳаяжон. Ичимда шаклини йўқотди шамол, Ичимда кашф этдим дилхуш рангларни. Ичимда ўксиниб йиғлади Аёл, Ичимда бостирдим асрий жангларни. Ичимда вулқондай портлади қуёш, Ичимда жамладим бир осмон нурни. Ичимда ўзимни қилиб қўйдим фош, Ичимда ухлатдим муаллақ сирни. Ичимда ўлмоқда ям-яшил мавсум, Ичимда баҳордай яшнар иштиёқ. Севгилим, севгилим, келгин-у, Ниқобимни ечиб, кўзларимга боқ… **** 1. Юзингда сузади гулдор пардани маҳв этган бир ҳовуч шуъла — ҳурковуч шуъла. Тушингни тирнайман… Елкаларимга пичоқ санчади кимдир — жароҳат етказаман ўзимга ўзим. (Тушингда мен! Ҳушингда мен!) Сукунатни парчалаб ташлайди деворсоатдаги 00:17 тасвири. 2. «Борлигинг бахтимми, бахтсизлигимми?» Бахтим-бахтсизлигим- бахтим-бахтсизлигим- бах-тим… Кўзимга ботади тун ва гулдор пардани маҳф этган бир ҳовуч шуъла — ҳурковуч шуъла. Кошки, тушимда тушингдаги мени кўрсайдим. 3. Туш кўра олмай қолганим эсимга тушади тонгда. *** Эринмай бўядим тирноқларимни: Нопармон, қирмизи, яшил, сариқ, кўк. Улар — жуфт. Насл қолдиради ҳадемай — олам тўлиб кетар капалакларга
2020-12-03
http://nodirabegim.uz/archives/1896
Кўклам нафасига туташган боғлар, Измидан исиниб яшайди бахтим. Соғинч куртагидан мевалар туйган, Эй менинг дарахтим, оппоқ дарахтим! Кузги ҳаволардай ҳаволан юрак, Икки кўзим аро тутамасин ор. Зулматлар бағридан мени ҳайдаган, Шу боғнинг ичида чексиз хаёл бор. Атирлар бўйига тор келса ишқим, Музни эритмаса қуёшранг тафтлар. Ўзимни ўзимдан қизғонса рашким, Дуога очилмай қўйганда кафтлар. Сесканиб кетаман самога қараб, Кимдир юрагимга айтади алёр. Сен бахтли бўлолдинг, минг йиллар яшаб, Дея таъқиб этган мингта савол бор. Илдизим ёнига экилди ниҳол, Ишонч деган нарса ўсди ёнимдан. Энди мен яшашга тутмасам малол, Исён ошиб чиқмас қонимдан. Кўнглим қудуғига қуйганича дард, Қадрини йўлимга қилганча увол. Билсанг, жаннатмакон Жиззах томонда, Мени шоир қилиб туққан аёл бор! * * * Кўнглингни уз, дедим жилмайиб, Кўнгил бу — ип эмас, дединг асабий. Барча умидларинг бўлганди майиб, Менинг қувончларим кўзимда табиий. Бир кун учрашамиз, дединг охири, Боғламоқчи бўлиб ишқ риштасини. Аммо аввалгидек бўлмас теп-текис, Йўқ қилиб бўлмайди тугунчасини! *** Кираверинг, бу хона сизга, Бир ўриндиқ ва битта шкаф. Энди мўжаз юрагингизга, Сололмайди бирортаси хавф. Бу ошхона, бу меҳмонхона, Ҳохлаганча кирсангиз бўлар. Бу эшикка қараманг зинҳор, Бу хонада яшайди шеърлар. Таажубланиб қарайсиз менга, Кўзингизда мингта савол бор. Дейсиз: Ҳайвонлардан қочган эдим-а, Ҳайвон билан яшамоқ душвор. Мийиғимда куламан секин, Жим туради, келмас кетгиси. Тушун синглим, бу шеърлар шермас, Ўртада бор (‘) тутуқ белгиси! * * * Мен денгизни яхши кўраман, Балиқчалар чўмилган денгиз. Шу сўзданам рашк қилгувчи зот, Мени сувдан қизғонмадингиз. Оқиб кетди илоҳий туйғу, Ёмғирзорда адашди ҳилол. Кўнглингизнинг соҳилларига, Юзин уриб йиғлайди висол. Мен сизни хам яхши кўраман, Денгиз ҳамда Сўзданам кўпроқ. Ай, пойтахтнинг эркатой ўғли, Юрагимга келинг яқинроқ. Тик қарайман ҳаддимдан ошиб, Сўнг чўкаман кўзларингизга. Мен севаман, чиндан севаман, Хожат йўкдир бошқа денгизга..! *** Мен жуда чарчадим. Иш кўп чунонан, (Хатларни очиб кўр. Рўйхат. Дарслик). Мен сенга хиёнат қилмаганимдай, Сенга ҳеч хиёнат қилмайди жимлик. Қўлимда аччиқ чой. Нигоҳлар олис, Кўча. Шовқинларнинг азиз макони. Хом тупроқ сочиб ўйнар болакай, Ахир йўқ эди-да бошқа имкони. Мана, сен келяпсан қўлинг совқатиб, Ёки сокинликдан бормиди қасдинг. Хиёнат устида қўлга тушириб, Бу шўрлик жимликни пардага осдинг! *** Изтиробга тўла бу уйдан, Шошиб чиқиб кетаман ишга. Кўчадаги ғала-ғовурдан, Фурсат йўқдир назар солишга. Кутганим сен, талпинганим сен, Йўл қаърида кўзларим тонди, Хабар берди бир сутчи аёл, Етиб келинг уйингиз ёнди. Ҳеч қўрқмадим ва шошилмадим, Ёнсин дедим дардимнинг бари, Назаримда чирсиллаб ёнар, Изтиробнинг қобирғалари. Қарғаларнинг жанжалларидан, Тутаб борар ҳар куни севгинг. Бутун бошли юрагим ёнди, Сутчи аёл қаерда эдинг? Ўртамизда нима бор дединг, Ўртамизда севги бор шаксиз. Етарлича ҳурмат, эхтиром, Етарлича меҳр шубҳасиз. Ўртамизда кўринмас тоқат Ва озгина масофамиз бор. Ўртамизда девор бор фақат, Ўртамизда бошқа нима бор!
2020-03-22
http://nodirabegim.uz/archives/1935
Китоб билимлар кони Комилликка етаклар. Билимдонлар макони, Эрур китоб дўкони. Китоб жонажон дўстдир, У билан ақлинг ўстир. Тўлдир китоб жавонинг Ўқи чиқар саводинг. Сочларимдир тикондан, Дўстга озор бермайди. Қўрқмагайман илондан У ҳам асло тегмайди. Дўстларимга тегса у Тиконларим ханжардай. Қочиб қутилолмас у Ташланаман аждардай. Нега ҳомуш тортасан? Ҳўтиквойим, ҳўтиквой. Ким қилди сени хафа Айтгин, бўлар ҳоли вой! Эътибор бермагин ҳеч, Қулоғи узун деса Куйлагин эрта-ю кеч, Овози ҳунук деса. Саҳарлаб жўжа Хўроз Қуёшга чиқар пешвоз. Уйғотади ҳар тонгда, Қичқириб, баланд овоз. Ҳолимайди, толмайди. Огоҳликка чорлайди. Ўзи митти бўлса ҳам, Асло ухлаб қолмайди. Узун қулоқ қуёнча Дикир-дикир сакрайди. Сакраб-сакраб инидан Чиқмоқчига ўхшайди. Сават тўла карамни Кирттилатиб едилар Тўла кучу-қувватни Сарфлаш керак дедилар. Акажон-укажонлар Ўрнимни ҳеч билдирманг, Ота онам келгунча, Бир айланиб келаман. Узун қулоқ қуёнча Дикир-дикир сакрайди. Сакраб-сакраб инидан Чиқмоқчига ўхшайди. Ўрмонда йўлак бўйлаб, Тарвуз кетар юмалаб. Буни кўрган Тулкивой Ютмоқ бўлди,бир ямлаб. -Нима бало бўғирсоқ Йўл-йўл тўнни кийибсан? Қай томонга шошалаб, «Бўғирсоқ» кетаяпсан? Тарвузжон сўзламоққа Отланган эди бирдан Қулоғим оғирроқда Сўзлагин яқинроқдан. «Қулоққинам эшитмас, Бурнимга чиқ амаллаб, Балки шунда сўзларинг Эшитилар жаранглаб» Тарвуз икки қилмасдан Тулкивойнинг сўзини, Сакраб чиқиб бурнига Таништирди ўзини. -Мен бўғирсоқ эмасман! Тарвуздир менинг исмим. Ўстирган бободеҳқон Ватанимдир полизим! Тулкивойнинг бурнида, Қаттиқ оғриқ сезилди. Тарвузжонни, бўғирсоқ Эмаслигин тушунди. Айёр Тулкивойнинг ҳам Бирдан овози тинди… Тарвуз кетди юмалаб… Тулкининг бурни синди.
2020-03-27
http://nodirabegim.uz/archives/1980
Англадим — баҳорга аталмаганмиз, Кузда туғилганман, демакки — кузман. Энг сўнгги япроғим тўкилгунгача, Сен кетган йўллардан кўзимни узмам. Сен ҳам баҳорларни ахтариб юрма, Бехиштдан қувилган ночор азизим. Бошқа фаслларнинг борлиги рўё, Бу дунёда фақат куз бор, азизим… *** Қирқинчи довонга термулиб, Ўйлайман: тўрвада нима бор? Чопқиллаб чиқишга ғайрат йўқ, Эмаклаб боришга қўймас ор. Қисматим — тўрт дона суратдир, Оқ-қора, оқ-қора, оқ-қора. Товонда хиргойи қиламан, Бошимда чаламан ноғора… Қўқондан то Тошканга қадар Ушоқдек сочилган умрим бор. Кўнгилнинг энг чуқур ерида, Чиройли бир соқов қумри бор… Одамга ўхшайман баъзида — Одамга бўламан интизор. Кўз очсам — дунё бор, кўз юмсам — Уйқу бермайдиган бир қиз бор… Тупроқдек самимий ҳабиб йўқ, Булутдек омонат дўстлар бор. Тишлагим келади бармоғим — Кўзлар бор, кўзлар бор, кўзлар бор… Отам бор, онам бор — бутунман, Бағримда бир бахтли аёл бор. Яхшиям, яхшиям, яхшиям — Хаёл бор, хаёл бор, хаёл бор… Қирқинчи довонга термулиб, Айтаман: дунёда нима бор? Бахтли кимсаларни ёнида Одамдек яшашга қўймас ор… *** Хуштак овозига ўмбалоқ ошган Кабутар сингари саросар учдим. Яна тегрангизда қирқ йил учайми, Қирқ йил турасизми яна шундай жим?! Қалайсиз? Ҳисларим тўзғиди момоқаймоқдек, Эр ва ота бўлдим исмингиз айта. Шу дайди қисматнинг ҳаққи-ҳурмати, Сўрагим келади қайта ва қайта: Қалайсиз? Қизларим туғилди сизга ўхшаган — Нетай, ёриб чиқди қовурғамни сир. Менга ўхшамабди ўғлингиз… майли… Барибир сўрагим келар, барибир: Қалайсиз? Шу савол баҳона яшаб юрибман, Биргина саволда кўч-кўроним жам. Жавобини билмай кетишим маҳол… Жилмайиб сўрайман ўлим олди ҳам: Қалайсиз? Хуштак овозига ўмбалоқ ошган Кабутар сингари саросар учгум. Яна тегрангизда қирқ йил чарх урсам, Илтимос, жим туринг, йиғламай юм-юм… *** Калиш каби намиқди кўнгил, Мезон гулларига термулиб. Дилдираб турибди совуқдан, Боқаверар барибир кулиб… Ўқраяр қаровсиз фаввора, Энсаси қотади қарғани. Киприкдек тўкилар япроқлар, Фаррош супуради қарғаниб… Дарвешдек ғудрана бошлайсан… Ўриндиқ туртади: «Энди кет». Лаҳзада яратган худойим, Лаҳзада кетишни насиб эт! *** Шохда ёлғиз қолган нокдек ғарибман — Тўкилмоққа келиб бахт ахтарибман… Сайр этгали келдим бу дунёсига, Бу олам меники эмас: шарифман. Асрлар кўзимга кул сочиб ўтди, Ожизман, юпунман, лекин зарифман. Миллион кашфиёт ва бунёд қилдим, Юксалиб, Ўзимни лойга қорибман. Бир кеча кўнгилга сўзлагил дедим, Анордек сачради — бекор ёрибман. Ёр келар дейишди туғилганимда — Боладек эмаклаб ўзим борибман. Ёр деди: «Тўнингдан ёр иси келур», Ҳорибман, ҳорибман, жуда ҳорибман… На банда бўлолдим ва ёки одам — Сиз каби чалкашган Шуҳрат Орифман… *** Отаётган тонгга термулиб, Ненидир туясан ғалати. Аста галстукни бойлайман — Руҳ эса сибизға чалади… Ботаётган қуёшга қараб, Ғалати бўлади юрагинг. Ботиб қолмасидан, улгуриб, Келади ненидир сўрагинг. Кўкда ҳомиладор булутлар Тинмай ниманидир эслатар. Ғалати бўласан, ғалати… Қиқирлар, шивирлар, кесатар. Бақир-чақир қилади чақмоқ, Ичиб келган эркак сингари. Ва жимгина йиғлайди аёл — Ёмғир ёғар… ғалати бари. Ўзанларга оёқ узатиб, Соқовдек ғудранар дарёлар. Тингласанг, тингласанг, тингласанг… Ғалати, ғалати дунёлар… Бир йиғи келади, бир йиғи… Ичика бошлайсан табиий. Ғалати кўрина бошлайсан, Метродаги қаландар каби… Руҳ тинмай сибизға чалади… Қизияпти қисматнинг базми. Бутун умр ғалати бўлиб, Жим ўлмоқлик ғалатимасми?!
2020-03-31
http://nodirabegim.uz/archives/1997
Mетро… Пишқиради, шошади бирам, Вақт ўтар, эшиклар очилар яна. Mинг йиллик ғамларим ҳукмрон бўлиб, Кўнгил тахтида қилар тантана… Xoтира қайтади бир сонияга, Кўзларим олдидан ўтади мана. Meни ёлғиз ташлаб кетади тағин, Эшиклар очилиб, ёпилган кунда. Meтро… Ҳисларимни авайлагин сен, Унутиб қолдирдим уни қачондир. Балки, oлисларга олиб кетгансан, Балки, топиб олган уларни кимдир… Kимнингдир соғинчи эди у туйғу, Kимгадир Оллоҳдан мерос, мукофот. Фақат ташлаб кетма, кимсасиз, изсиз, Уни асрай билиш, aсли ибодат. Йиллар чархпалаги айланиб қолса, Ўша туйғуларни йўйиб хатога. Балки, эсламасдим хотираларни, Балки, чиқмасмидим ўша метрога. Бир эшикдан кирар, чиқар икки дил, Бегона, бир-бирин энди танимас. Бизни боғлаб турган метро вагони, Энди бегонадир, у бизникимас…. **** Болалигим ўтган тупроқда, Қолиб кетди хотираларим. Онам эккан райҳонларини, Бугун жуда-жуда соғиндим. Ўрнинг жуда билинди бугун, Қадрлисан менга онамдек. Ҳар бир гиёҳ, ҳар битта ғиштинг, Ватан ичра, буюк Ватандек… Қани энди ортга қайтолсам, Ҳар бир куним бўларди тотли. Сени жуда соғинаяпман, Райҳон ҳидли эй, ота ҳовли… **** Бугун кетаяпсиз, мендан айрилиб, Кўзлар тўқнаш келар ер айланганда. Мен ҳам кетаяпман дунёингиздан, Сизга ва севгимга алвидо дея… Руҳингиз озоддир, руҳим ҳам озод, Қафас деб билган дил кишанларидан. Кимлар етолмади, ким эса етган, Сохта севгингизнинг ўтдим бахридан. Тақдир китобимга нуқта қўйилса, Наҳот қийналмайди телба дилингиз? Мен бугун… Сиздан ҳам воз кечар бўлсам, Озорланмайдими? Ўша севгингиз… **** Эриниб ёғяпти майин оппоқ қор, Дераза исиниб парланар бир зум. Мен сукут қаъридан термулиб туриб, Энг гўзал ҳисларни ойнакка чизгум. Куз… Хазон барглари ерга қоришиқ, Қахратон қиличин қайраб келяпти. Осмоннинг бағрига сиғган қуёшнинг, Нигоҳларин, уйқу элитаяпти… Кимсасиз йўлларда тонг отар мудом, Кимдир ишга шошар, ўқишга кимдир. Оппоқ сукунатга қўйганича из, Ҳар кун янгиланиб боради тақдир. Вақт изидан шошиб кетар ноябрь, Совуқ изғириннинг қаҳрин келтириб. Оппоқ келинчакни қарши олгандек, Қиш кириб келмоқда аста эриниб. **** Дунёдан ҳам олис манзил томонга, Йўл юрсам… Юрагинг койимайдими? Дайдисам… Руҳият сўқмоқларида, Туйғу ифорлари айнимайдими? Озор кўрмаса ва ишонса умид, Қисқа шу умрни Ишққа тўлдирсам… Ва кетсак абадий мангулик сари, Жим орзу қилсанг… Мен, жимгина севсам… Қалбни тутсам, имкон қўлларин чўзиб, Бахт билан пиёда кезсак дунёни. Яна, Ишқ туғилса баридан тотли Ва бирга танисак қодир Худони… **** Ҳар кун ботар юрагимга уфқ, Ибодатда сажда қилар Ишқ. Бу бўшлиқни тўлдира олмас, На ҳазин куй, нада шўх қўшиқ. Оппоқ орзу бекатидан мен, Тушдим… Ҳануз сендан йўқ дарак. Бир ўтинчим БАХТ томонларда, Ишқ беминнат бўлиши керак. Кейин тақдир минг рангга бўяб, Улоқтирар палахмон тошдек… Ва дунёинг асрайди мени, Қўлимдаги кўзмунчоқлардек… Ҳувиллайди тўрт девор аро, Тополмайди орзулар сўнгин. Юрак қурғур кўнмаса нетай? Сени яна соғинди бугун… **** Бахт исмингни тополмай қолсам, Баъзан ғамгин хаёллар аро. Эркалашни билмаса тақдир, Йиғлаб турса Ишқ мотамсаро. Дунё беғам, сенда хаёли, Ширин ташвиш, беқадр ташвиш. Гоҳи исминг унутар кўнглим, Гоҳ эслатар ўтмишдаги Ишқ. Орзу қилди шунчаки қалбим Ва ишонди мавжудлигинга… Кўникди лек… Кўнгил тушунмас, Ишқнинг сўзсиз мажбурлигига. На келиш бор, нада кетиш бор, Севилишни дўндиролмадим. Шунчаки… Ишқ сени танлаган, Билмадинг, мен билдиролмадим.
2020-03-04
http://nodirabegim.uz/archives/2012
Бош олиб кетарга биргина имкон, биргина ишора етарли, зотан – дор қошида турсанг – айбингга иқрор, бунда жим олқишга келса ҳар одам. Кўргин – маъмурларнинг томошасини, ўз тилин ғажиган улусга боқгин! Кўзлари маъсум ва тийнати синиқ, болалар улғайиб қолсалар жоҳил… Сўзингда собит тур, юз бурма элдан, зотингдан ҳеч қачон чиқмаган сотқин. Қон эмган тупроқни чиқарма қўлдан, ўлсанг, ўз ерингни қучоқлаб ётгин! Жовдираб ғанимдан сўрама шафқат, жонинг ҳалқумингга тиқилган маҳал. Тоғларни қўпориб яша – басавлат, куйла, қўшиқларинг бўлса ҳам дағал! Бош олиб кетарга биргина имкон, биргина ишора етарли зотан. Кураш, қолмагунча вужудингда қон, барибир тушмагин шу учқур отдан… **** Руҳим паноҳ билса юрак қаърингни, Ҳайёмнинг жомида тўлғонгандек май. Чўчитиб юбормай киприкларингни, тушларингга кириб борсам сездирмай. Яшасам умримни сочингга буркаб, Ўйларинг рангида бехуш қарисам. Қоялар кунжидан бир кафт сув тараб, ҳорғин қушларингга тутсам, фариштам! Кўнглингга чуққурроқ етганим сайин, хотиржам дунёдан воз кечиб кулсанг. Меҳр-ла жонимни олса Азройил, Сенинг хаёлларинг шаклида ўлсам! Тайёрман – бу тунда ишқингни куйлаб, Нигоҳинг тубида уйғонсам басир. Розиман, қисматим бир нафас сийлаб, Кўзларинг рангида битса Мусаввир… *** Сиздан илтимос шу: Бир лаҳзага жим сўз қотмай тин беринг қувноқ дудоққа. Бошимни эгмоққа қўйсам гар ружу, нега ғамгинсан, деб тутманг сўроққа. Ўтинаман, титманг дил қатларини, чанг солманг таъқиқдан куйган хатомга. Тегинманг, заррадек иллатларини Ҳислат деб ўйлаган сарҳуш одамга. Майли ўз ҳолига қўйинг айни дам, эгилган қаддини ишқ тилкаласин. Тўйиб сукутлансин, ахир, айниган каломларга тўлди Ёфас ўлкаси. Чорламанг, суронга йўқдир тоқатим, чарчоқларим чиқсин бу жимлигимда. Мен ҳақимда оғиз очманг совқотиб, қизиқманг ҳечлигим, ҳеч кимлигимга. Бекорга қўзғатманг мудроқ синчларни, уринманг ярамга қўймоққа малҳам. Сиздан илтимос шу: Бир зум тинчланинг ва ногоҳ йўлиқманг ғазабимга ҳам. **** Сочларингни тўзғит, чинқир, ғазаблан, Дарз кетган кўзгуга нафратингни сун. Энг кескир тиғларинг билан азобла, Мен ногоҳ Сенга дуч келадиган кун. Эшикни қулфла, дарпардани торт, Дераза ортидан ҳайда қушларни. Жисмимдан жон каби суғуриб юбор – Сен ташриф айлаган ҳушбўй тушларни. Юзингга чиммат ёп, чиқсам қаршингдан, Сенга олиб борар йўлларни беркит. Қаро турпоқ сари йўлла Аршингдан, Майли, қўлимга тут муаллақ эркни. Мен нечун ўксинай? Гарчи шу қисмат! Борлиғимга сачрат дўзахнинг рангин. Мангу ранжингда ҳам бордир бир ҳикмат, Ахир, қаҳрингда ҳам зоҳирдир Тангрим… **** Ўзимга эп кўрдим бу эпсизликни Баъзан яширмадим қайғум-йиғимни. Кўзларимга суртдим гоҳ Сенсизликни, Ичимга сиғдирдим гоҳ Бор сиғимни… Барига қўл силтаб кетолмадим боз, Қисматимга кўндим, исматиб ёниб. Йигирма йил яшаб тополмадим, рост, Онамнинг қорнидан кенгроқ дунёни!
2020-01-31
http://nodirabegim.uz/archives/1678
Менда нима гуноҳ? Сенда нима гуноҳ? Бенаво одамлар орасида, оҳ, Пичирлаб-пичирлаб юрибман ўзимга… Ўзига: “Бу кўзлар бегуноҳ, Бу кўзлар бегуноҳ…” Йиғлаб-йиғлаб поклаб борар ўзини, Тиниқ тортаверар ул қора гуҳар. Билмадим… Билмадим, бу менинг сўзимми? Фақат қўшиқ келар соғинсам агар… Оғриқларинг сизар кўнглимга бот-бот, Сенинг сукутинг мўл, Имдодларим бор. Саждага чорлаган бомдодларим бор, Шу сўзни оятдек айтаман такрор: “Бу кўзлар бегуноҳ, Бу кўзлар бегуноҳ…“ Шаҳар уйсиз итдек увиллар унсиз, Хабаргир шамоллар мумни тишлайди. Сен недан ранжийсан? Мен недан ранжийман? Энди баҳор қайда қишлайди? Кўздан олислар-у дилга яқинлар Қўл етмас осмондай туюлар гоҳ-гоҳ. Бўғзимда бир қўшиқ симиллар, сим-симлар… “Бу кўзлар бегуноҳ, Бу кўзлар бегуноҳ…“ **** Сен ҳавотир олма, баҳор келса, ўзим айтаман. чой ич, овқатланиб ол, кутиб кўзларинг тўрт бўлмасин. Ўзим айтаман, йиғлама, ёмғир майда севалаб турганда кўз ёш тўкиб ол. одамлар фақат бахтдан масрур кўрсин сени. Сен ҳавотир олма, агар мени унутмоқчи бўлсанг, яшамоқчи бўлсанг менсиз дунёда, ўзим ўлиб бераман. ҳавотир олма… ҳавотир олма… *** Абдували Қутбиддинга Сўзнинг тупроғига экилган Ватан, Дилнинг гулобига чайилган жисм. Шоир тирилмоқда минг бор қайтадан, Шоирни шарафлаб бормоқда ўлим. Манглайи тупроқнинг шўридай тахлдир, Кўзнинг кувасида туйилади ғам. Шоирнинг умрига таянган халқдир, Халқининг қайғуси шоирга кафан. Ай гул, кўзларингдан уққаним дунё, Ай гул, тийнатингдан уққаним Худо. Фақат шоир тўкар кўзларингга жон, Сени севдим дейди муртадлар ҳатто. Сени севдим дейди қарғалган итлар, Тубсиз тубанликнинг чоҳидан қараб. Шоир ифорингда умрини асрар, Шоир илдизингга лошини қалар. У сўнгсиз аламнинг ибтидосида Кетса қалқиб кетар оҳ кемалари. Ўлса, кўзларидан ўпар малаклар, Куйда куйиб кетар Осималари. Сен эса кўчангда қолдинг фаромуш, Кимдир кетганини сезиб ё сезмай. Атиргул бандига ўзини осиб, Бир булбул жон берди, тўкилди бир май Вужуд деб аталган cинган қадаҳдан. У сизган тупроқлар кетмасми ёниб? Ай гул, кўзларингдан бошпана бергин, Жисмидан қувилди шоирнинг жони: «Ё Раб, бу не савдо, Ё Раб, бу не ғавғо…» *** Мен ғамгин одамман, ғамгин ўларман, Бўзлаб қолаверар ишқ булбуллари. Тўлсам бир осмондай буткул тўларман, Тўкилсам ёмғирдай тўкилгай бари. Жисмим қумғонини қайнатар обдон Кўксимда ловуллаб турган битта чўғ. Йўқдир беркитгулик на сир, на ёлғон, Унда ҳайқиргулик ҳақиқат ҳам йўқ. Бу жисм дунёга чайиб ўзини, Хоклигин унутиб базм қилмишдир. Самодан тўкилган ойдин сўзини Майдалаб-майдалаб ҳазм қилмишдир. Энди сукунатим мендан ҳам ғамгин, Сўзсиз вужудимдан сирғалади жон. Бир соқов ҳақғўйни бағрига босиб, Сокин айланади замину осмон. Аммо… қайдан келдинг, эй маъюс қувонч, Қачон бу қушларнинг осмони қайтди? Сўзи қуриб битган забоним билан Худонинг исмини пичирлаб айтдим. Айтдим, эшитдими Худонинг ўзи? Айтдим Ёлғизимга шукроналарни. Айтдим, айтавердим, тирилди сўзим. Ўзи асрар экан девоналарни. Эй дунё, сен йўқсан. Ўзга дунё бор, Унга етолмаслар вужудлар сафи. Уни ахтарурлар такрору такрор, Унга топинурлар чин ишқ мазҳаби. Мендан ҳам ғамгин бир дунё бор экан, Бор экан вужудин пойингга ташлаб Уйғониш асрининг кашшофларидай Хазина ахтариб юрган ошиқлар. Барибир қолгим йўқ, кетгим бор бироз, Бу бўстон омонат, бу бўстон — саҳро. Менга мўъжизадай туюлди, холос, Сенинг табассуминг беркинган дунё. Кел, энди сен мени қатл эт беармон — Инсонни ўлдирар бахт ҳам гоҳида. Мен ғамгин одамман, ғамгин ўларман Маъсум муҳаббатнинг қатлгоҳида. *** Эҳтимол, куз бизни кузатгани йўқ, Эҳтимол, кўнгилга етди қаҳратон. Эҳтимол, севгига тегди дайди ўқ, Эҳтимол… Эҳтимол, у туйғу чалажон ҳали, Эҳтимол, нажот бор тиғнинг тилидан. Эҳтимол, келмади севинмоқ гали, Эҳтимол, севилмоқ гали ҳам… Эҳтимол, қор кураб юрибди баҳор, Булбуллар — ушшоқнинг мардикорлари. Ҳали нағмаларин созлаб бўлмаган, Эҳтимол, дардсизлик қийнайди барин? Эҳтимол, ҳалиям туғилмадим мен, Яшашга кўникдим беқайғу, беруҳ. Эҳтимол, қақраган нигоҳларимга Келмади тазурру. Эҳтимол, кимдандир юз бурмоқ ордир, Эҳтимол, бошимга келмоқда кўчки. Эҳтимол, Суҳробни севганлар бордир, Эҳтимол, Суҳробни билмайди ҳеч ким.
2020-02-15
http://nodirabegim.uz/archives/1772
Яхши бор, унут ва айбга буюрма. Хатларимни ёқиб юбор, кўприк каби бир. Сенинг йўлинг мардлар йўли бўлгувси. Сенинг йўлинг босиб ўтмоққа арзир. Юлдузлар чарақлар кўкда сенинг йўлинг оқ бўлсин дея; юрагингда мангу сўнмас умид- қўлларингда машъала. Дуч келар бўронлар, қорлар, жалалар, оташ-оловлар. Шонли манзилингга чорламиш жадал йўлингда ғовлар. Бир шонли-шиддатли курашлар кечажак қалқон кўксингда. Унинг-чун мамнунман, ким елкадош бўлса сенинг йўлингда. Уйғонсам, бир қўлим йўқ эдию, ўрнида ётарди бешта бармоғим. Дунё кўзларимга қоронғу бўлди ва мен уйқуга кетдим. Уйғондим, йўқ эди иккинчиси ҳам: кўп ухлашнинг жазоси, мана. Худо шивирлади: «Кўзларингни юм»,- мени уйқу элитди яна. Мен уйғондим — оёқларим бу сафар… Кўзимдан ёш қуйилди юм-юм. Мен уйғондим — қўлларида гулчамбар; ундан кўра, кўзимни юмдим. Кўзим очганимда буткул йўқ эдим. Гарчи, қолмаган эсада тоқат, кўк юзидан ётоқхонамга боқдим; унда эса қорним ётарди фақат. Кўзларимни очдим энди жаннатда ва қалб менда қолгани эди. Заминга кўз ташладим, албатта. У ёқда-чи уруш бўлмоқда энди. *** *** *** Денгиз каби шўрдир менинг кўз ёшим, сен кўклам чоғлари қилсанг тавалло. Сен билан ҳеч қачон мен учрашмайман, сен ҳам учрашмассан мен билан асло. Жоним қийналади, куйдиради ғам, сен ёлғиз ёнимдан ўтиб кетган он. Мен сенга ҳеч қачон йўлиқмам, эркам, сен ҳам йўлиқмассан менга ҳеч қачон. Жудоликнинг сўнгсиз кечаси, зулмат ютган йўл… Ўтганлар кетарлар, қайтмаслар буткул. Унинг ҳам ўз йўли бор: орзудан йироқ. Йироқ орзуси — бирга, бир кунда ўлмоқ. Лек ҳар кимнинг ўлими етар ўзига. Барибир, ҳамма кетар ўз юлдузига *** Мен шунчаки айтдим бир сафар, у тинглаган эди жимгина: «Истардимки, баҳорий саҳар севги оппоқ либосда келса.» Унинг мовий кўзлари яшнаб Илинж ила менга боққанди, мурғак қалбидаги севинчдан лабларига кулгу юққанди. Ҳали-ҳамон май оқшомлари мен водийни кезганда аста, эшик остонасида у ўйчан турар эди оппоқ либосда. *** *** *** Халқ ҳокимияти барпо бўлмагай Бугун, келаси йил Ҳеч қачон ёки, Қўрқув ва муроса бор экан, токи. Айнан сиздаги каби Менинг ҳам ҳаққим бор Оёғимни ерга қўймоққа, Ўз эркимга ўзим тўймоққа. Мен бездим одамлар сўзидан, Улар барчасига шунчаки кўнар Ва сўнгсиз эрталар билан овунар. Менга ўлганимдан сўнг эрк керакмас, Бугуннинг нонини бугун есам, бас. Озодлик- Бу унумли дондир. Уни сен ўз вақтида Ундир. Мен ҳам шу ер фарзанди, Мен ҳам эркни истайман, Худди, сиздаги каби. *** *** *** Қачон унга ташналигим ортса, қичқираман. Ўз умрим мендан қочгани сари суқилавераман унинг пинжига. Бир оз шошма, дейман; қўлларидан тутиб, қулоғига лабларимни босиб, шивирлайман… Умринг сени ташлаб кетаётган севгилинг эрса, қандай? Осиламан унинг бўйнига ва қичқираман кетсанг, ўлиб қоламан дея. Сен кета туриб кўчада қушлар оч қолди, дединг. Кўчада қиш ва қушлар совқотган, сенсиз улар нобуд бўлар экан- шундай дединг сен… Аммо барча қушларда қанот бўлишини, наҳот, сен билмасдинг? Қанот уларни емишлари мўл-кўл, иссиқ ерларга элтар; қаерга бўлсада, фарқи йўқ… Изғирин, қор нима уларга, қушларга?.. *** Менинг она тилимда гулларни «гуллар» деб аташади ҳаво ҳақида эса «ҳаво» дейман. Кўприкларни босиб ўтар эканман, пошнам билан сасланаман: тук, тук, тук… «Тош» сўзини шундай талаффуз қиламанки, духоба деб ўйлашар уни. Мушук мўйнасига босгандай, юзимни босаман елкаларингга… Севаман ўзимнинг жайдари тилимни ва «севаман» дейман бу тилда. *** *** *** фаришталар ифор таратса агар, сенинг ифорингдай бўларди фақат. фаришталар сева олганда эди, фақатгина сени севарди улар. фаришталар куйлай олганларида, сенинг қўшиқларингни куйларди фақат. фаришталар шеър ёзса агар, фақат сен ҳақингда бўларди у шеърлар. фаришталар сўзлай олганларида, сенинг овозинг-ла сўзларди улар. ва мен ишонаман, худо барча гуноҳларни кечирар бир кун, фақат, сенинг сочларинг ҳаққи, фақатгина, сенинг сочларинг учун. тез юрар. N шаҳри — воронеж. елвизак. ҳафсалам шундай совуқ. кўзларингга боқиб ўйладим: «чўкиш…» чўкдим. ўша кўйи чиққаним йўқ. тун қайишқоқ, қора сочлари билан, ер юзида олар тин. саҳарги чой билан тугар тун. менга жимлик керак сенинг овозинг ила. сенинг ҳидинг анқиган зулмат керак менга. салом, менинг Хиросимам, софлигингга ҳеч юқтирма кир. сени севгум бутун қиш бўйи, қишлар эса бунда сўнгсиздир. «замоскворецкий»га ўтар кўчада муҳрлайди бўсаларинг мени қия ҳарфлар билан. сени севгум бутун қиш бўйи сўнгсизликни ваъда этаман… *** *** *** Мен кетяпман. Унут бўлгунича то Боргум охирига бу кенг дунёнинг. Кўз ёшинг- нимаси? Таҳқирингми ё? Ўзга билан ёруғ бўлсин ҳар онинг. Эшит, фақат бир кун юлдузли осмон Остида бўзласанг ёстиқларинг хўл, Англамасанг, нечун юрагингда қон Ва бари тун ичра ғалати, мажҳул, Кўзгуга боққандай зулматга боқсанг Ва кимнидир кута бошласанг бирдан, На ухлагинг келса, на олов ёқсанг, Демак, меникисан! *** *** *** оғзи капалакли қиз пирпирайди қанотлари дудоқларининг капалакми, сени ўпар сенми уни бу не рангоранг бўса қанчалар юмшоқ бундай шаффофликни кўрмадим ҳеч бундай соддадиллик оғзи капалакли қиз пирпирайди қанотлари дудоқларининг. сен учоқларни кузатардинг ҳайрат ила телбанамо нашъа ила гўдаклардек учоқларни мен сенга боқардим ҳайрат ила телбанамо маъюслик ила гўдакларча бир ишқ ила сени юзимизга учоқларнинг нурлари ёғиларди яшил бўлардик қизил сариқ мовий сен учоқларни тутмоқ истардинг мен сени ўпмоқ гаплашмасдик базан кўзларим қичқирарди севаман дея эшитмасдинг сен учоқларни тинглардинг мен сенинг жимлигингни.
2020-02-24
http://nodirabegim.uz/archives/1812
Аста-аста оқаради тонг, Аста-аста бўйлайди қуёш. Аста-аста соч йиғар хаёл, Аста-аста кўтарилар бош. Аста-аста ташланар қадам, Аста-аста бошланар кураш. Аста-аста хўрсинар одам, Аста-аста чарчамиш яшаш. Аста-аста силтанади қўл, Аста-аста қатилар юрак. Аста-аста уйдан қочар йўл, Аста-аста маст бўлар эркак. Аста-аста зулфга оқ инар, Аста-аста ёқалари ҳўл. Аёл юзи тонгдай оқарар, Яноғида музлаб қолмиш сел. Аста-аста эснайди юрак, Аста-аста зўраяр шамол. Изоҳлолмас, жим юрар эркак, Аста-аста бахтсиздир аёл. Аста-аста… *** Давраларда, суҳбатларда, тил эшилганда, Фурсат ўтиб кетганида, фурсат келганда, Айтилганда, айтилмасдан ичда қолганда, Айтарингни айтмаса, деб жим термулганда, Қадаҳ бўшаб, юракларинг лим-лим тўлганда, Хонқизини сарсон қилиб овунч олганда, Ёши улуғ туйғуларинг рихлат қилганда, Юрагингни бир тоза сўз қамаштирганда, Ё қалбингни ўзинг билан яраштирганда, Севги янглиғ бир оромли адаштирганда, Кечаларга ханжар бериб саваштирганда, Ё сўрмасдан қўл бердириб сўраштирганда, Ачингандай узоқ тинглаб, суриштирганда, Ёлғонингни ростинг билан бериштирганда, Ўзинг билан суратингни солиштирганда, Ё висолда бўса олиб, бўса берганда, Тириклигинг тирикликдан баланд турганда, Ер муз бўлса, чор тарафдан итлар ҳурганда, Кунларингдан бир кундошинг қаср қурганда, Ана шунда қўлтиғингдан кимдир кирганда, Қирғоққача сувлар ютиб бирга борганда, Қирғоқларда болакайлар шўх югурганда, Ўғлингними, қизингними кўзин кўрганда, Ёлғизликда, туманларда эгасиз, ғамгин, Ё ҳожадек қўл орқада — турганда эмин, Қояларга бағринг бериб бўлолмай эркин, Бекатдаги бир нигоҳдан топганда таскин, Мулозимдай югургилаб ўтса шамоллар, Кунгай ёқда исмалоқлар эзса аёллар, Кўкламларга кўнглинг кетган бемор чоғингда, Бир ўспирин анор гуллаб қолса боғингда, Яшамоқчи бўлганингда яшаганда ё Яшалмаган ҳаёт каби маҳтал ва расво, Турганингда айролиқда ёки дийдорда, Ё кўзларинг кўр бўлганда бир хушхабардан, …Ана шундай фурсатларнинг ёлғони учун, Шу ёлғоннинг Худодай ҳақ исёни учун, Бесар кетган кўз ёшларнинг фиғони учун, Ҳайф ўтаётган умрларнинг армони учун, Ва РОСТликнинг кенгликлардай осмони учун, Шу осмоннинг мен деб келган найсони учун, Юрагимнинг Ватан деган султони учун, Ботинимда бор бўғиним бир зириллайди, Юрагимда арслондайин ШЕЪР ириллайди, Суяк синиб, тилим қонаб СЎЗ ёзилади, Ёлғонларнинг чин олови чин босилади. Бу лаҳзада яқинлашманг, куясиз – чўғман, Қолган пайтда тирикларнинг сафида йўқман. *** Ёмон ўйинчоқман — тез бузиламан, Нетайки, қўлингга тушдим, қизалоқ. Қачон зерикасан, ташлаб қўясан, Қачон улғаясан, эй, ўйинқароқ? Ҳамма мурватимни тутиб, бидирлаб, Жоним оғритасан, чидаб тураман. Бармоқларинг тафти таним ёндирар, Хоҳласанг, шиқирлаб йиғлаб бераман. Билмайсан, бир куни улғайиш бордир, Билмайсан, кўзёшлар ҳали ботинда. Билмайсан — чин ошиқ ҳамиша хордир, Билмайсан, вафо йўқ эрур очунда… Майли, қўлларимни синдир, аяма, Пахмоқ сочларимни юлиб ўйнагин. Бидирлаб, пичирлаб, кўксимни ёриб, Эринмай қийнагин, қийнагин… Унга боқиб туриб дилга келгай сўз, Ожиз ҳаётимдан шу нидо қолди: Шу қизча майлига, нима қилса ҳам Қисматга ўйинчоқ бўлмаса, бўлди?! *** Отамнинг сояси тоғларга тушди, Онамнинг оҳидан унди қизил гул. Бир нидо ярадор қуш бўлиб учди, Бор бўлса, бир келсин, Шодмонқул. Боболар кафтида қабарди тупроқ, Қабарган тупроқлар бердилар ҳосил. Қўлда айри асо – абадий сўроқ: Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул. Оғалар кўзида қафасбанд йўлбарс, Нигоҳлари ҳасрат, елкалари йўл. Зиндонда қолганлар Алпомиш эмас, Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул. Қишда ҳам кетмасдан қолди турналар, Улар турна эмас, эгачи, сингил. Соғинчдан жимирлаб эриди қорлар, Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул. Мезон торларига дилни боғладим, Узилган барг чизар ҳавода бир йўл. Ўзимни шу зайл узоқ йўқладим, Бор бўлса, бир келсин Шодмонқул. Конфуций чой ҳўплаб, дарахт тагида, Ўй суриб бир ўзи ўлтирар эди. Олам ташвишларин, одам ишларин Бир-бир кўз олдига келтирар эди. Донишманд қошига келди аёллар, Бошида рўмолмас, бир олам ғавғо. — Бизни қийнаяпти баъзи саволлар Бу боқий сўроққа жавоб бер, доно. Конфуций кўтариб вазмин бошини, Аёлларга савол нигоҳин тикди. Улар бошладилар дийдиёсини, Донишманд жилмайиб изтироб чекди. Хотинлар айтдилар: дунё — нотугал, Мукаммал эмасдир тақдирнинг иши. Нечун бир эркакда учта хотин бор, Нега буни айб деб айтмас ҳеч киши? Ахир битта аёл, битта эрни деб, Бахшида этади бутун ҳаётин. Аммо не сабабдан бу номард эрлар Икки-уч аёлга берар саботин? Аёллар дунёга фарзанд келтириб, Умрин битта эрга туҳфа қилар — бас. Бир эркак уч хотин олса майлию Нега аёл уч эр қилиш мумкинмас? Донишманднинг сийрак соқолларида Бир кулгу титради ушбу тилакдан. Ва ярқираб турган уч пиёлага Шошилмай чой қуйди битта чойнакдан. Учта пиёлада хитойи кўк чой Уч денгиз сингари лим-лим тўлишди. Кекса Конфуцийнинг қилган ишидан Аёллар тушунмай ҳайрон бўлишди. Донишманд ишора қилди, шогирдлар, Тағин келтирдилар икки чойнак чой. Хотинлар ҳурпайиб ҳайрон туришди, Чолнинг ҳаракатин сирин англолмай. Уч чойнак, уч хил таъм ва уч хил чойдан, Битта пиёлани лим тўлдирди чол. Не тонгки аёллар “дод” деб юборди, Овозсиз жавобдан бўлишдилар лол. Ва лекин ҳалиям дунёда сир кўп, Шамолдай чувиллаб юрар саволлар. Ана, ўтирибди Конфуций ўйчил, Лек энди безовта қилмас аёллар.
2020-02-27
http://nodirabegim.uz/archives/1823
* * * Куз билан хазоннинг олишувин жим, Бу дарахт кўп узоқ кузатди. “Сиз менга суянинг, деди – азизим…” Қақашан қўлини узатди. Дарахт чайир эди, ёш эди дарахт, Кирланмаган эди хаёли. Қай кун кўкси узра тўлғонди фарах, Қайси бир дунёнинг шамоли… Баданини эзди жунунвор андуҳ, Саволлар ёғилди самога бошдан. Сўнгра кузга қараб чуқур тортди “уҳ” Сен жуда қадимсан… Мен жуда ёшман… “Афсус, ишқсизликка етмайди кучим, Жоним деб жонимда тутганим. Кузга кетар йўлни айтиши учун, Отланди баҳорни кутгани…» Сўнг бирдан, эҳтимол гуллаб юборган, Балки, сағир вужуд яшашдан ҳоли. У шундай баҳорда туйғусиз қолган, Кузсизликнинг тутган уволи… * * * Сен юрган соҳилда — яшайди ғусса, Мен юрган соҳилда — кун кўрар ғамлар. Дунёда исмсиз ёлғизлигимсан, Буни тушунмайди одамлар… Одамларга нима, гап-сўз бўлса бас, Билишмас, кўнгилда қадим иморат. Ўртамиз бепаёон денгиздан эмас, Бепоён осмондан иборат… Суратлар чизасан кипригинг билан, Мунгли кулгулари гўзал мусаввир. Сен бор-йўғи тўлган ишқу туйғудан, Мен эса бор-йўғи аблаҳман ахир… Кет, демайман асло, кечирмасанг ҳам, Юрагимга қушдай қўнмас энди «Қол!» У соҳил сен мени кутаётган дам, Бу соҳил мен ўлиб бўлдим, эҳтимол… Жимгина кетамиз, сақлаганча кек, Ўйлаймиз: «У балки ортига қайтар…» Бир кун яна қайта учрашадигандек, Бизнинг видомизни денгизлар айтар… 1 Яшиллашган тушлари ичра, Баданлари беун қақшади. Кузнинг ғамгин кулгичларила, У баҳорни сўкди ўхшатиб. Баҳор секин ёяверди сеп, Сукунат портлаган томонда. Бир дарахт йиғлади кузни деб, Мен тушсиз уйғонган бир тонгда… 2 Энди, баҳор — ўзга Ватандир, Қизиқтирмас, сотқинлик кузга. Фақат, уни соғинганимча, Бир ўйинни бузганим-бузган. Узоқдасан, бордексан фақат, Бир кун гўё қайтадигандек. Бўронлардан қўрққани — даҳшат, Тупроқ узра гулламаган Эрк… 3 Узилмаган биронта гул йўқ, Боғдан ғамнинг анвойи анқир. Дарахт, кўкка этмайди қуллуқ, Ўз боғини топгунча санқир. Тарк айлади бор баҳорин ва Кузга ортди дарду ғамини. Сезиб қолди кутилмаганда, Ўлимини излаганини… 4 Гуллайвергин, умид — жўмардинг, Нигоҳларни сайратиб маюс. Оғир келар баҳорга дардинг, Унга арзир ўттиз йиллик Куз. Минг йилларки яшнамоқ — хатар, Қулаб борар изтиробга тик. Эрк унингдир ўлгани қадар, Соғингани қадар ёлғизлик… 5 Ичингда чириган мавсумни, Мақтаб юрдинг очиқ кафтингда. Кузни сенга келтирган тунни, Унутмадинг чоғи афтидан. Қулаганча осмон сари жим, Таслим бўлмоқ мумкинмас ахир. Гуллаб-гуллаб топганларингни, Бир сўлишда йўқотмоқ оғир.. * * * Бир осмон остида яшаймиз — абгор, бир замин устида ризқи ғам — сероб. Симириб ичаман такрор ва такрор, кўзларинг — кўнглимга аталган шароб… Бу шаҳар осмони тўҳтамайди ҳеч. у далли томчилар олар ҳушингни. Улоқтириб ҳижрон либосин ҳар кеч, бошимга тутасан ёмғирпўшингни… Ҳавотир — оромга юз бурган абас, ўйлайман, қароғим бир бахтдан намдир. Ёмғирли кунларда ёмғирпўш эмас, бизни бир муҳаббат бирлаштиргандир… Тушун, чарчамадим изтироб чекиб, гарчи, ишқ сукунли лаҳзаларда ҳал. Ишқалар музлаган кафтларин секин, баҳорни соғиниб чарчаган феврал… Бу баҳор кечиккан, кечиккан гуллар, номига айтилган сўнгсиз фаҳрдан. Бир бўлсин юраклар, нигоҳлар, қўллар, туйғулар, хаёллар, елка, бағир ҳам. Бирга азобу бахт чекаверайлик, ўтайлик умрнинг қишу ёзидан. Ҳар қандай ажалга қаршидирман лек, бир ўлим жазомиз бўлса розиман! * * * Шоирлардан сенга аталган ишқ бор, қарашлар — ўткиру, туйғулар — соҳта. Шунчаки, уларга бермай эътибор, қўлларингни силтаб қолдинг узоқдан… Сокин ҳувиллайди Тош шаҳри азим, бежирим мактублар оласан ҳар кеч. Бу шеърга етмайди, биласан, вазн, бу шеърда қофия келишмаган ҳеч. Қайсидир «катта»дан ўғирланган дард, ҳаммаси ҳайқирар бирдай даъфатан. «Жоним, сенга сийлов, қара, муҳаббат, Мен фақат, бир сени, сени севаман…» Шоирлар — юраксиз, бахтсиз фуқаро, ишқини йўқотиб борар байтма-байт. Томчилар ивитган хотиранг аро, кулгулар қидириб толмадингми, айт? Оқшомлар боғ ичра ўзингга келиб, ўйлайсан, қисматинг тоқмаслигини. Шартта айтолмайсан, бирининг фели, бирининг китоби ёқмаслигини… Шоирла оила қурмоқ кулгули, у билан тинч яшаб бўлмагай ахир. Фақат, соғ деб атаб бўлмайди уни, фақат, бирозгина чўнтаги тақир… Мен эса кўнглимни озроқ очгум, бас, ичимда вижирлар ғалати овоз. Энди, мен учига чиққан шоирмас, учига чиққан бир аблаҳман холос…
2020-04-03
http://nodirabegim.uz/archives/1839
Бахтли тасодифлар яралса дединг, Яралган чоғларда сен қайда эдинг?! *** Ҳажринг исён кўтарган бир пайт, Мендан йироқ кетганмидинг айт? Кетар бўлсанг абадий келма, Қайтар бўлсанг кел, ҳозироқ қайт.! *** Осмонни чақмоқлар чаққандек Сиз менинг кўнглимни чақдингиз. Бўлар бўлмас сўзлар билан Бу фонийда менга кун йўқми?.. *** Осмон ёпин, замин болиш тут Ой, ухлатмоқ сеҳрингни қўлла. Йўқса ўйлар бошимни ейди.! *** О, биргина табассуминга Эҳтиёжманд нигоҳлар муҳтож. Тўкма ортиқ қайғу ёшини… *** Шундай кунлар бўлар бир куни, Кириб келар хонанггача бахт. Фақат мени унутиб қўйма… *** Кўрилмаган тушлар бор ҳали, Кирилмаган тушлар бор ҳали Менгинг оғриқ нуқталаримга… *** Мен жонимни ҳижжалаб бергум, Бир боламнинг кулгуси учун.! *** Ишқ сенга қоришса, Ичиб юборсам Енгилласа юрагим.!
2019-12-12
http://nodirabegim.uz/archives/1084
I Биз ҳаммамиз “Титаник ”миз ҳаётимизда, Биринчи ва сўнги сафарга чиққан; Нима кутар олдда бизни билмаймиз, Ҳаёт лим-лим сувга тўлган океан. Долға, қасирғалар, бўронлар ҳали, Кутади мавҳумот тўла келажак; …12-йилнинг апрель тонги бу – “Титаник” тарихга киражак! “White Star Line ” нинг карчалонлари, Ҳайқирар газеталарнинг биринчи саҳифасида: “Биз дунёда энг катта кемага асос солдик!” II Мен беш ёшли бола ёмғирли тонгда, Сен билан ўша кемага чиқдим онажон! Шимолий Атлантика сувларида, Узоқ сузадиган баҳайбат кема Бизни олиб кетди шаҳар портидан; Атрофда йиғилган гавжум оломон, Қўллар силкиб қолди кема ортидан. Биз кетдик кўм-қўк сув ва қўм-қўк осмон Ёмғирдан кейинги жолалар; – Болангизни ҳам сафарга олиб чиқдингизми?.. – Биз учун қадрли болалар! III Аввалдан айтилган ҳавойи гаплар, Билинмас то бошга келмагунча гал; Ўқидим Кьеркегор фалсафасидан, Аммо бола эдим дўстлар у маҳал. Бирдан кема қалқди, силкингудек ер, Қутқарув серена жомини чалди: – Кемага айсберг келиб урилди, Туман сабаб буни биз кўрмай қолдик; Портиллаб кирмоқда палубага сув, Пастдагилар тезроқ тепага чиқинг! – Капитан, бизларни қутқаринг!!! IV Қайдан тошди бунча ваҳима, сурон, – Тинчланинг, эй, ғариб оломон! Икки суткагача ҳар не бўлса ҳам, “Титаник” чўкмайди ҳеч қачон! – Бизни алдашмоқда, ишонманг бунга, Сув билан тўлмоқда кеманинг қуйи; – Қутқарув қайиқлари қаерда?.. Капитаннинг гезарган рўйи… – Онажон, нималар бўлмоқда? Кимдир ҳайқиради: – Тўхтанг, қаёққа?.. Одамлар уради, ўзин ҳар ёққа. V Шовқин, ғала-ғовур ичида туйқус, Онажон, мен сени йўқотиб қўйдим. – Қаёққа кетяпсиз, ҳой, алалхусус, Бизда қайиқлар бор, навбатга туринг, Аввал болалару аёлларга жой; Шошманг гражданин, жентелмен бўлинг, Сиз эркаксиз, ахир ҳойнаҳой… – Мен тупурдим ҳаммасига, менга йўл беринг, Сиз ўлимни истармисиз, мен-ку, асло йўқ! – Жой ҳаммага етар, сабрсиз бўлманг, Қайиқларимиз кўп, чўкмайди ҳеч ким… VI – Ахир бу ёлғон-ку, капитан, Сўнги қайиқларга одам чиқмоқда; Кема уммон қаърига қараб, Аста-секин ана, чўкмоқда… – Биламан, ҳаммасин биламан, Нима, мени гўл деб ўйлаяпсизми?.. Икки соатдан сўнг чўкади кема, Тўрт соатдан кейин келади ёрдам. – Қўшимча қайиқлар бор, шошилманглар бас, Ўн дақиқа кейин, туширамиз уларни сувга… – Бу ёлғон! – Биламан, – гувранади сас! VII Кема эса ўқчиб ботаркан сувга, Бир бола йиғлайди, бир бола йиғлар; Ўша мен онажон, қайдасиз, қайда?! Ўлим олдида бу ташвишлар майда, Жон ҳалқумга келган одамлар қочар, Болажон, сенга ким кўнглини очар?! Аммо бу дунёда бир буюк адолат бордир Ва яна шафқату меҳру-муҳаббат! Қалбимиз тубида қачонлардир Тангри жо қилган, Худбинликларимиздан ҳам қудратлироқ туйғуларимиз бор! Буни унутмайлик ҳеч вақт, ҳеч қачон! VIII Онажон, ўз жонинг қутқариш учун, Сен мени издиҳомлар аро ташлаб кетганда; Мени Вайолет деган аёл қутқариб қолди! Борхес деган ёзувчи билан асли битта шаҳардан бўлган Ва Буэнос-Айрес нинг жин кўчаларида ўсган, Вайолет деган аёл мени қутқариб қолди; Буёғи яшаган бутун умрим учун, Ташаккур айтсам арзийди ўша аёлга; Энди мен болангмас сени ҳеч қачон, Онажон берилма беҳуд хаёлга! Ўз жонинг шириндир болангдан сени… IX Кема чўкиб бўлган соатлардан сўнг, Қайиқдагиларни қутқариш учун Ёрдамга етиб келган Карпатия кемасида Биз яна учрашдик қайта онажон! Аммо шу кундан мен бегона бўлдим, Ичимда бир исён улғайди улкан! Шу боис ўн етти ёшга кирмасдан, Амундсен экспедицияларига қўшилиб, Шпицберген архипелаги нинг энг шимолий нуқтасида жойлашган, Н-ю Олесунн посёлкаси га кетиб қолдим мен! Юрагим музлигин билдириш учун! X Энг совуқ ўлкага кетдим мен, Шу ерда бир умр яшаб битдим мен Ва мени ўлими олдидан дарагимни эшитган онам Сўнги бора мени овозимни эшитмоқ учун Ва ўлаётганини билдирмоқ учун Мени телифон сари чорлади туйқус Мен унинг кўп йиллик уй хизматчисига –Гаплаша олмайман, – дедим вассалом! Шу билан умрим ҳам ниҳоя этди; …77-йилдаги сўнги кундалигимда, “Мени шафқатсиз дейишади ”, – деб ёздим… XI Мени тушунмади, ҳеч ким, ҳеч қачон, Мен исён қилгандим одамиятга! “Мени шафқатсиз дейишади”, – деб ёздим. Шерзод Комил Халил мен ақлдан оздим. Гарчи сиз туғилмаган замонларда яшаб ўтдим мен. Гарчанд бу битиклар сизнинг қўлингизга жуда кеч етиб борди; Гарчанд мен Н-ю Олесуннда вафот этдим; Шпицберген архипелагининг энг шимолий нуқтасида Юрагимни музлигини билдириш учун; Ахир қаранг мени юракларим муз Мени тушунаяпсизми сиз!!!
2019-12-14
http://nodirabegim.uz/archives/1095
1 Оқшомда ойнага юзини босиб, сочлари оқариб кетгунича то. Тилсим-тилсим оҳанг, нимта-нимта най, кўксимга кўз тутиб йиғлади дунё – аййй… Ҳар кеч келтирганинг – атиргул туши, тонгларга талпиниб алаҳлар ғамни. Лаҳза-лаҳза соғинч, қадаҳ-қадаҳ май, эй гул, лабларимдан, кел, ичасанми? аййй… Қай ёна юр десанг – изтироб надим, тўрт тараф – оғудир, олти томон – тор. Иста-иста ўзинг, ёп-ёлғиз яшай, зор-у зор, зор-у зор, зору-у зор, эй ёр! аййй… Аямай кўзимга қум сепар азоб, ҳовучлаб жонимдан айирар дардинг. Сўнг бор кел, бир марта, бир марта кўрай, малак айт, ишқимсиз қандай яшардинг? аййй… 2 Узатдим, синдириб кобирғаларим, бош узра айланмиш оқшомда ситор. Қидириб ҳилолнинг исирғаларин, эй ёр-а, менгина, бедор-а бедор… Кун ковушин кийди совуқ қотгандан, зулмат кезар ерда, қадами – озор. Ўша тун сочларинг ўйлаб ётганман, эй ёр-а, менгина, бедор-а бедор… Боғларга ҳаловат қўнди – қалдирғоч, қанотини кесиб, йиғлади зор-зор. Дардим ма-ана-а шунча, ғамим бир қулоч, эй ёр-а, менгина, бедор-а бедор… Табассум – умримда ягона ҳашам, уни еҳсон қилмиш бир нозли кибор. Қаро кўзларингни тинмай ўйласам, эй ёр-а, менгина, бедор-а бедор… 3 Бир оғриқ қўзғолди оқшом тубида, пайпаслаб нурларни ютинди ҳаво. Ингранади – оҳанг, ингранади – қўл, тепада қарсаклар чалади аъвом. Вақтни жиловлади тушим – сирланган, бир лаҳзани тутдим қаноти – олов. Ингранади – йиғи, ингранади – дил, Тепада кулгулар яратар биров. Сендан ўзга ишқни тан олсам кечир, Кечир, кўзи – кўрни, қулоғи – карни. Ингранади – кадар, Ингранади – ғам, Тепада бахтиёр одамлар борми? Кетдик, йўл эмас йўқ, тугагунча қалб, Сирлари фаромуш бўлгунча тилсим. Ингранасан – ёлғиз, Инграндим – мен ҳам, Тепада ингроқлар инграндилар жим. Бир оғриқ қўзғолди оқшом тубида… 4 Қол, дерман, Юзтубан тушади руҳим, жонимни жон истаб ича бошлар дод. Бир бахтни келтирсанг – юрагим – тошдир, лабларим – қақшаган, қароғим – ёшдир, кулдир – шодликларим, олов – андуҳим, бари илтифот… Кел, дерман, гуллайди кузакий найсон, томчилаб-томчилаб туганар жавзо. Бир соғинч келтирсанг – лабларинг – шароб, қошларинг – кечамдир, кўзларинг – тавоф, холинг – нишонимдир, киприклар – мужгон, ҳаммаси жазо… Сев, демам, руҳингда руҳимни ярат, кўксингда дунёлар тикла, демам, – кенг. Бир ишқни келтирсанг – гулгун – хотира, азоби – охорсиз, ғами – бокира, илтижолар қилсам Худога қараб – “Фақат сен, фақат сен, фақат сен!” 5 Саҳролар узлатин яширмас мангу, ишончи кўкармас янтоқлар – набий. кўзимда – қарорим, кўксимда – ғулув, зириллаб оғрийди бир яра каби – кўксимнинг “сен” деган тарафи… Жунунвор йўлларда нолаларинг ҳас, аламлар музлатгай ҳовурлари шам. бир одам истарман – сени истамас, ситам истайдирман, катта ғам истам – гўзал ўзингдан-у ишқдан ҳам… Келарсан минг йилдан кейин-да хориб, кўз очмай мудрайди елкамда ором. Тангрисиз ишқингга бетин ёлбориб, адо қиладирман ўзни, вассалом, – ва тамом… ва тамом… ва тамом… 6 Қайғулар – бирлашди, вужудим – ёнди, кулгулар – синдилар, парчинландим – ман, бағримга ёлғизлик олови томди, нур бор деб олдинга кетавердим шаън, оқшомлар эртаклар айтдинг, ишондим, ё, келмадинг сан… Бир йўл бор, бу йўлдан адолар келгай, ёзғитида хориб чўккалар саман, бир-биридан гўзал хатолар келгай, ёлғонлар дояси бўлган бир ватан, кел, десам, кет, деган садолар келгай, ё, келмадинг сан… Сочларинг – солланиб куйдиргувчи то, лабларинг – истагим топмаган маъдан, қошларинг – бармоқлар излаган дунё, кўзларинг – ойдинлик яратган чаман, висолинг – насибам бўлмас Худо-ё, ё, келмадинг сан… 7 Ёлғизлик кўксимга ўрнашар маҳкам, Ялдо кечасида йўлдошим – ғамдир. Бир кўзинг – ойдинлик, бири – чўнг зулмат, Бир қошинг – байрам-у, бири – мотамдир… Лабларим ҳаётга ташна, жудолик қақшатган, ёрилмиш бир дийдор истаб. Сендан нафратланиб, талпиниб сенга, кетиб бормоқдаман оҳиста… Ай, ёзғит, ай, қаттол, ай, бағри кукун, рангсиз тушларингдан тўйди дунё, ай. Келсанг яшайманми, севсанг яшайман, Қолсанг ўламанми, кетсангми ё, ай? Иста кел, иста кет, амринг вожибдир, Бош устига ғаминг, азобинг, ғуссанг. нур, зулмат, мотам ва байрам оралаб, умрингдан мен учун бир бўса узсанг… Ёлғизлик кўксимга ўрнашар маҳкам… 8 Висолингга ташна келдим, жоним ол деб, Сенга қасам – Тангрига-ю ишққа қасам. Ғаминг – тансиқ, дардинг – тотли, соғинчинг – зеб, Остонаси насиб бўлган байт-ул ҳазан… Кел, деёлмам, сўзим – ожиз, ўзим – фақир, вах, бўғзимда қовжирайди “сен” ҳар лаҳза. Борлигингда қаро кўзим, мавжуд ахир, Ҳамма нарса… ҳамма нарса… ҳамма нарса… жон-жоним-ей, қақшар бўлса банд-бандларим, осмондирсан, сенга етмоқ бахти фахр. Баландласам, бир сен ила баландладим, юрагимни исминг билан айтиб чақир! Висолингга ташна келдим, ол, жоним деб… 9 Тонггимни беадад тунга яширди, бармоқлари сузди сочимда – титраб, қошларим – лабидан ажралган қанот, талпинди, яна бир учишни истаб, пойингда ёлбориб сўради ҳаёт, бошим эшигингга яна бош урди… Кўзларимдан томчи олов тоширди, гўлрў, десам бўғзимда дун оташлари, малак, десам юрагимдан силкиди ғаш, кулгулари, нигоҳлари, қарашлари, нақ сочимдан тирноққача этди талаш, бошим эшигингга яна бош урди… Бир умримда бағрим минг дард таширди, кўксимгача чўкиб борар елкам жим, азоблари – пинҳон, изҳорлари – сир, умрингга фидолик келтирдим, севгим, барибир, суюклим, севдим барибир, бошим эшигингга яна бош урди… Қисмат қадамингни қайга шоширди, яхши бор, ишқсизлар сафида – нолон, кетсанг, қол демасман, ярадор – ҳаддим. мен деб, юксалдинг-ов осмон қадар жон, сен деб, минг марталаб юксалди қаддим, бошим эшигингга яна бош урди… 10 Бу тонгда муждалар элтмади хабар, Ўксиди қирларда қуш тумшуғи қон. Сойлардан ўмариб қолган таронам, Хотирам дилингга босмагай ҳеч ён – Жононам… Елкангда увишиб оғрийди сочинг, Лабларинг кимтинар сўнгги сўз – арзон. Хувиллаб қолгандай ғариб майхонам, Қадахим зериккай тўлмасдан ҳеч ён – Жононам… Мен эсам, мен кетдим, сирқинди товуш, Кўзимда аланга олгани замон. Яхшинг бўлолмадим, нада ёмонам, Қисматдан топмадим арзирлик ҳеч шон – Жононам… Насибим, қўлларинг толгай абадий, Бирор йўл топмагай, на бирор нишон. Йўқотдик бир дунё, топдик бир олам, Кўрмасин бундайин хорликни ҳеч жон – Жононам… Бу тонгда муждалар элтмади хабар… 11 Май ютиб, хув фақир диллар адашди, Кўздан йироқ кетган йўллар адашди, Кўзлари кўрлар-у гўллар адашди, Лаблари қон ютган гуллар адашди, Бизлар адашмадик, ўксима, эй, гул… Қай кунки, лабингда қадим сўз талаш, Менга бахт келтирар надим сўз талаш, Битмаган изҳори хатим, сўз талаш, Вах, биргина сўз истадим, сўз талаш, Бизлар талашмадик, ўксима, эй, гул… Кечирма, шодликка азоб алмашган, Саволлар хатодир, жавоб алмашагн, Гуноҳлар тўғридир, савоб алмашган, Қисмат кўндиргувчи ҳароб алмашган, Бизлар алмашмадик, ўксима, эй, гул… Қайғу келтирмаса шон-ки ярашгай, Тундан кейин келган тонг-ки ярашгай, Сен у ён, меним бу ёнки ярашгай, Тандан ташқарида жон-ки ярашгай, Бизлар ярашмадик, ўксима, эй, гул… 12 Ниначи қанотим кесдинг, пуфладинг, Бинафша кулгуйим йиғдим, йиғладинг, Фармонинг – ажабдир, ҳукминг – олийдир, Тушларингга қулоқ солиб ухладим – Оҳ, энди кўзларим сендан нолийди… Осмон фиғон тортса, охдир – йилдирим, Замин бир титраса ёрсан-ов пирим, Иқроринг – мангудир, тавбанг – онийдир, Менга йўқлигингни ҳар кеч билдириб – Оҳ, энди бўзларим сендан нолийди… На бердинг-ки, бари Тангридан тортиғ, Сахрода улғайган саробдан ортиғ, Келаринг – тушмидир, ўнг – хаёлийдир, Ёшларим ивитган юзларим сориғ – Оҳ, энди юзларим сендан нолийди… Нафрат болаласа, кулсанг, етмоқдир, Ўзни атай ғамга банди этмоқдир, Сенми – биринчим-у, менми – сонийдир, Ёзганим ҳар мисра сендан кетмоқдир – Оҳ, энди сўзларим сендан нолийди… “Таралли яллони” телбадек айтиб, Сенга етайин деб, ўзидан қайтиб, Фармонинг – ажабдир, ҳукминг – олийдир, Кел, дегин кетарман изингдан дайдиб, Оҳ, мангу изларим сендан нолийди…
2019-12-25
http://nodirabegim.uz/archives/1145
Янги йил кирмоқда… Барча сингари Мен ҳам суюнишим керак, албатта. Хонамда қолмасман ёлғиз мунғайиб, Дўстларим кутишар пастки қаватда. Ҳадемай, кирурман улар ёнига, Чин дилдан қутлайман дилкаш даврани. Ҳурмат талаб этиш йўқдир қонимда, Аммо, ўтқазарлар энг тўрга мени… Кўп ўтмай даврага чўкар сукунат, Девор соатига қадалар кўзлар. Яна бир дақиқа… О, гулгун фурсат, Ура-а! Шодликлардан порлайди юзлар. Қадаҳлар жарангги тутар хонани, Янги йил шаънига сипқорамиз оқ. Мен шеърлар ўқийман қутлаб дунёни, Уларда тилайман дўстларимга бахт! Сўнг ўйин бошланар, шунда эҳтимол, Сархуш, бирор қизни тортаман четга… Лекин бу дам оғир хотирот мисол, Нечун ўтган кунлар тушмоқда ёдга? Ха, ёдга тушмоқда, тушмоқда бари, Ҳавойи, қуп-қуруқ, бўшлиги билан. Наҳот, улар дайди еллар сингари, Беиз ўтган — кўнгил хушлиги билан. Рост, нима қилолдим… Қалб бермас жавоб, Бемордек титрайман… Не қилдим ахир? Бас! Шеърлар ёздим мен… Худди талх шароб — Ичгандай нафасим қисилар оғир. Бир туркум шеър нима?.. Ва яна бирдан: Хотирам жам этар улар салмоғин. Дейман: битта шеърнинг сўнмас умрида Бутун бир умрнинг мумкин қолмоғи! Лаҳзалик хаёл бу! Овутмас тағин. Қалбим ҳувиллайди. Сарҳисоб — қийноқ. Янги йил кирмоқда, эски йил билан Менинг хайрлашгим келмайди бу чоқ!!! Митти қўнғироқча жаранглар илкис, Эшикни очаман мунғайиб аста. Остонада турар таниш, дилбар қиз Ва дўстлар ёнига бошлар оҳиста… Кўнгил маъюс тортди йилнинг сўнгида, Билмам, ниманг билан сеҳрладинг, қор. Бугун куппа-кундуз кўзим ўнгида, Яна бир ёшимни ўғирладинг, қор. Қирқинчи қасримга ўтайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди?.. Баҳорим етгудек қўлим узатсам, Етолмай дилимни не деб юпатсам. Лайлакқор, азизим, ғалат байрам бу Кулиб кузатсамми, йиғлаб кузатсам… Дардим жим ичимга ютайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди? Сўрсанг, севинчимдан ўкинчим кўпроқ, Сендан-да кумушроқ сочимдаги оқ. Йилим келмай туриб, йилим кетмоқда, Кўзда табассум-у киприкда титроқ. Мен ҳам сал шошдим-да, қайтайми энди, Кечаги ёшлигим эртакми энди? Янги йил, Келавер қандай келсанг ҳам, Кимлар етди сенга, кимлар етмади. Сен янги йўлдошсан, сен янги ҳамдам, Йўқлаб келганингни ўзи бир байрам. Қулоғингга бир гап айтайми, энди, Кечаги ёшлигим эртакми, энди… Ватандош, ҳаёт ҳиди ҳулвога тўлсин, Эъзозли, эҳсонли ва эркли бўлсин. Паноҳида юринг Парвардигорнинг, Ишқига чулғанинг вафоли ёрнинг. Ният тонгдай тоза, қалбингиз оппоқ, Юзингиз тўлин ой мисоли порлоқ. Енгилиш нелигин билманг ҳеч қачон, Руҳу жон мустаҳкам, қаддингиз равон. Кулгу, тантанага сероб йил яқин, Орзулар ушалур, дилга дил яқин. Лаҳзалар тенглашиб юз асрларга Илиқлик узатур пок наслларга. Гул тутай, ғамларни кетказ, ЯНГИ ЙИЛ! Зор этма, бахт сари етказ, ЯНГИ ЙИЛ! Анор донасидек сочилди бир йил — Лаҳзалар оқдилар мужда ахтариб. Бугун янги йилнинг остонасида Тишланган олмадек турибман ғариб. Қадаҳ сўзи айтар жилвагар ҳаёт, Бир четда мунғайиб турар орзулар. Уларнинг исмини унутаёздим, Менга ишонади боладек улар… Чақилган ёнғоқдек омонат тақдир — Йилларим — аразда қолган изларим. Товонда дунёни тушунаяпман, Фақат товонимда қолди ҳисларим… Бувимнинг қумғони каби эскирдим, Янги йил, янгироқ ғам борми бошга? Тишланган олмадек турибман ғариб — Нима ҳам қилардим байрамдан бошқа?! Анор донасидек сочилди бир йил… Истеҳзо аралаш жилмаяр тақвим. Умр бу — орзулар ёққан оловда, Чарсиллаб ёнмоқлик ва турмоқлик жим… Қадаҳларни сипқординг бугун, Тилакларни тилаб ҳам бўлдинг. Эски йилнинг сўнгги тунини Янги тонгга улаб ҳам бўлдинг. Янги йилга ўтсин эски бахт, Лек ўтмасин эски йил ғами. Табриклайман сени чин дилдан Янги йилнинг эски одами!
2019-12-30
http://nodirabegim.uz/archives/1154
Менчун китоб эдинг — эъзозли, суюк Нурдан пайдо бўлиб камолга етган. Муҳташам, қатлари ифодага бой, Тангрим сени фақат мен учун битган!.. Шундай комил эдинг менинг наздимда, Бебаҳо деган сўз ёлғиз сенга хос. Шунча ожиз эдим, гўё ёнингда Сен учун оддий бир илова, холос… Азизим, мағрурсан, биласан ҳатто Исминг ёдга тушса, титрайди юрак. Лек, нечун билмайсан, буюк китобни Тушунмоқлик учун илова керак… *** У пайт севар эдим… Тунлар юлдузлар Кўнглим қатларига ёғду сочарди. Тонглари ложувард нурлари билан Қуёш деразамни ўзи очарди. Унда севар эдим… Субҳидам қушлар Мен-ла сирлашарди дил розларини. Япроқлар шивирлаб сўзларди менга, Булбуллар ва еллар овозларини. Унда дунё гўзал, ҳам бебок эди, Қора рангги сира йўқ эди унинг. Бинафша атрига тўлганди борлиқ, Жунунваш ифори бор эди туннинг… Севардим… Ўшанда на озор, на ғам, На атроф одамли қайғугоҳ эди… Бир мен, Сен ва Севги бор эди унда, Ҳудо ҳам биз билан ва огоҳ эди! Менга юлдузларни қилмасдинг ваъда, Менинг ҳам асло бу эмасди дардим. Аммо, менга боққан нигоҳларингда Юлдуз порлар эди ҳар гал, сезардим! Нурларга чайилган эди ҳар бир он, Кўнглимиз уфқларга кетмаган эди. Кафтларимиз қайноқ, қалблар туғёнли, Ҳали… Ишқ бизни тарк этмаган эди… *** Қиз ва йигит жим ўтиришади ўриндиқда – хиёбонда, Чунки тилнинг аралашувига эҳтиёж йўқ. Қалблар, кўзлар сўзлашганда бахтдан, висолдан… Ногоҳ ёмғир қуйди, илиқ, ҳузурбахш. Соябонин очиш ўрнига, қиз хурсанд қийқиради, “Ҳиндча ёмғир” бу, ҳа, худди ўзи!.. Гарчи, ёмғир ёки бўрон ва ёки шамол Айни бирор миллатга оид эмас, зотан Ой ва Қуёш, Ер ва Осмон фақат бирор миллат Ёки давлатга тегишли бўлмаганидек; Қиз айтмоқчи бўлгани шу эдики, Ҳинд киноларида ошиқлар севги бўйидан Маст бўлиб юришаркан, уларни алқабми, Қутлабми, ёмғир элаб юборади табиат элагидан. Хуллас, бу ҳам шундай ногаҳон ёмғир, Ва бахтли якун топган худди ўша Кинолардагидек нафис, роҳатли! Қиз ва йигит қаттиқ севишарди бир-бирин Худди француз филмларидек, худди французлардек Ва ёинки испанлардек мардона ва жасур эди. Йигитнинг туйғулари; ҳарқалай асарларда шундай тасвирланади испан ошиғи. Қиз эса мағрурликда қолишмасди бирор Юнон қизидан, ҳатто юнон маъбудаларидан! Аммо, улар ўзбек эди… фақат ўзбеклардагина Йигит — камбағал, қиз – бой ва ёки аксинча бўлса, севги – таъқиқланган ҳудуд ёки оддийгина Таъқиқ мевасидир, агар ер юзи жаннат бўлганида ҳам… Ҳолбуки, бугун жаннат эмас Ер Ошиқларга, туйғуларга, инсонийликка қаршилиги билан бугун ернинг фарқи йўқдир энди дўзахдан…! Гапдан чалғимайлик, хуллас ўзбек йигит ва қиз Ўша ёмғирли кундан сўнг айро кетдилар — айрилиқ ва соғинч деган икки йўл билан. Йигитнинг испанлардек жасурлиги ҳам Ва ёки қизнинг юнонлардек мағрурлиги ҳеч нарса бўлмай қолди ўзбекча удумлар олдида! Фақат иккиси ҳам билишмасди битта нарсани: Ҳижрон қайси халққа тегишли фақат, ёки айрилиқнинг — бадбахт айрилиқнинг миллати борми?.. *** Ҳинд фильмларини ёқтирарди у, Ишонарди йиғлаб-куйишларига. Қиз-йигитнинг бирга қўшиқлар айтиб, Қирларда қувнашиб юришларига. Севган актёрин ижросин кўрмай Бирор кун йўқ эди, кетсин уйқуга. Кинолар сабабми, ё ғўр эдими, Ишонарди севги деган туйғуга… Қандай ишонмасин, кўрганларида Ошиқлар чиндан мард, ботир эдилар. Суйгани деб мудом ҳар нега тайёр Ва ҳамма нарсага қодир эдилар… Маҳбубасин асрар ҳатто еллардан, Гап талош қилмасди ёт оғизларга. Кўрсатиб қўярди қаҳрамон доим Кимлигин, ҳар нокас, паст, ноқисларга. Аммо турмуш… Ҳаёт… Бунчалар фарқли! Қалбдаги суронлар йўқолди, тинди. -Севги тўйгачадир! — Кўнди-ю, аммо Шундан кейин кино кўрмасди энди…
2020-09-01
http://nodirabegim.uz/archives/1184
Индамайман… Аммо, тўғри-да, ҳаммаси ҳам, сен хоҳлагандек мен хоҳлагандек бўлмайди-ку. Ҳаёт — бизга ёқиш учун яратилмаган… Индамайман. Мендан кетасанми сендан кетаманми бир балолар бўлмайдими. Индамайман. Ватан ҳам унинг сиёсати иқтисодига қўшиб бир балолар бўлмайдими. Индамайман. Менинг митти адабиётим ўлиб кетмайдими. Индамайман. Бу оламни қара — Оҳ! Ернинг самода муаллақ туришига қара! Индамайман. Сабримнинг Эшиклар остонасида Руҳимнинг юраклар остонасида — муаллақ туришига қара! Оҳ! Индамайман. Бир инсоннинг бахтсиз туғилиб бахтсиз ўлимини кўрсангчи. Индамайман. Юлдузлар бир яралиб бир портлашига қара. Индамайман. Коинотдан бошлаб тирноқнинг ичигача дард… Индамайман! илтимос, кел индамаганим ҳаққи қучоқла мени… қучоқлашиб индамай тургим келяпти…
2019-12-10
http://nodirabegim.uz/archives/926
Agar uyg‘onmasam Bu tosh shaharda, Yurakdan ismimni xotirla har dam. Qaydadir men haqda so‘z-suhbat bo‘lsa, Degin: tanir edim, ketdi shahardan… Qo‘y, do‘stlar ham biroz seni qiynasin, Desinlar: u odam dunyodan o‘tdi. Sen esa so‘zingdan qaytma, azizim Degin: dunyodanmas, shahardan ketdi… Keraksa, hammani qaytar so‘zidan, Hamma odamlarga havasim kelar – Har onda sen bilan birgadir ular, Taqdiri kuladir, omadi kular. Yolg‘onchi bo‘lmayman, Xavotir olma, “Keladi” deyishar, “o‘ldi” demaslar. Qara, ular qanday insoflidirlar, Meni unutishing hech istamaslar…
2019-10-15
http://nodirabegim.uz/archives/942
Куз келди, қаддим эгилди. Куз эгдими менинг қаддимни; Олтин кузда барглар тўкилди, Тўколмади куз ҳам дардимни. I Боғларда шамоллар шовури урди, Бир ўйчан сарғарди бирдан дала-туз; Сўқмоқлар қўйнида изғирин турди, Сўқмоқлар қўйнига кириб келди куз. Марҳабо азизим, мен суйган фасл, Яна дийдорингга этибсан восил. II Қандай соз, бу гўзал мусаввир очун, Қандай соз, бу кўркам зарғалдоқ маъво. Бошимиздан қуяр ёмғирин нечун, Қорамтир булутли намгин бу ҳаво. Майли ёғаверсин бу салқин ҳузур, Қушларни жанубга кузатайлик юр! III Сувлари чекинган қирғоқ бўйида, Бир зум камтаргина толайлик ёдга; Турфа савдолардан куйинмоқ нега, Бир марта келганмиз ахир ҳаётга. Етар, қайғулардан ўксима юрак, Мен-да, эртамга сўз айтишим керак. IV Лекин қиё боқмас толе юлдузи, Шунданми ўзимга келолганим йўқ. Дунёга нимага келдим мен ўзи?! Нега яшаяпман билолганим йўқ. Нега бош устимда тингла эй ҳаёт, Синграган япроқлар айтмоқда баёт?! V Улар шивирида не ҳасрат, не ғам, Улар қўшиғида не синоат бор?! «Дарахтим, ҳеч қачон қайтмас ушбу дам, Эрта бош устингдан ёғар оппоқ қор.» Баргларнинг шамолда шитраши шундан, Видолашиш олди титраши шундан. VI Шундан боғлар аро дилгир хавотир, Шундан мезонларнинг айро учиши; Бизга аён эмас аввалдан охир, Эрта кунимизнинг қандай кечиши. Нечун бу лаҳзада ғамли бўлмай мен, Азизам, ҳеч мени эслайсанми сен?! VII Ёмғир боғчаларда соябон тутиб, Ҳеч кимсиз бир ўзинг юрган маҳали; Атроф-борлиғингни бир дам унутиб, Мени эслайсанми дунё гўзали. Мудом ҳижронингда куяман билсанг, Оҳ, сени қанчалар суяман билсанг. VIII Билсанг мен куйингда кўпдан саргардон, Кўпдан юрагимни эзиб юрибман. Сени тополмайин ранги заъфарон, Боғларда жимгина кезиб юрибман. Қайда бўлсанг ҳозир дарагингни айт, Мен сени севаман ҳузуримга қайт! IX Қайт, боғлар баҳорга дўнсин қайтадан, Чечаклар очсинлар тағин ғунчалар. Худодан сўрагин менга гулбадан, Шафқатсиз бўлмасин тақдир бунчалар. Ахир истагимиз бир шўъла, бир нур, Ўтиб кетмасидан эртага умр X Кезайлик шу кўҳна жаҳонни гулим, Кезайлик ёнма-ён юриб мардона. Ёмғирлар қуйса ҳам майлига сим-сим, Майлига булутлар қурсин чордона. Сен билан бўлсак бас менга қора кўз, Ҳар қандай фаслдан чиройлидир куз. Қоралаган шеърларни Пушкин, Суратларни Пикассо чизган; Сенми фақат дилгиру тушкун, Менми фақат ҳаётдан безган?! Бу куйларни Бетховен чалган, Бу фожейни куйлаган Расин. Сени шулар шу куйга солган, Қани энди мени йиғлатсин?! Романларда ғам чеккан Маркес, Фалсафада мунг тортган Сартр; Шуми, сен-ла, дардлашган бир ҳис, Шуми мени ютган ғам қурғур?! Етар, чекма изтироб ортиқ, Бу бир пайғом — илоҳий талъат; Бутун бўлсин деб икки ёрти(қ), Бирлаштирган бизларни санъат. Тақдир тан қилмаган экан сизни ҳеч, Насиба эканми бироқ дучлашдик; Юлдузлар чақнаган бу оқшом, бу кеч, Нима бўлса бўлди бир бор учрашдик. Бизни қаршилади хилват гўшанга, Тасалли тополдим гапларингиздан; Латиф бўйингиздан тўйиб ўшанда, Икки бора ўпдим лабларингиздан. Шу оқшом ёритдик кўнгил шамини, Икки ёрти эдик, энди бирлашдик. Ҳаётни ҳис қилдик ширин таъмини, Шамлар ёғдусида уч бор сирлашдик. Дунёда шу бахтдан бўлдим телбавор, Поэзия сенга мен яна қайтдим. Гуноҳлар учун ёр, такрор ва такрор, Тангрига тўрт бора истиғфор айтдим. Кечирарми-йўқми, Яратган билмам, Гоҳ шодон, гоҳ мунгли шеърлар тўқийман; Нима қилай мен ҳам гуноҳкор одам, Ҳар куни беш бора намоз ўқийман. Сен жуда ёш эдинг мен илк кўрган дам, Ўн бешми, ўн олти эдинг чамаси; Мен йигирма бешга кирган ғўр одам, Сен гулдек очилган дунё ҳаваси. Ўйин ўйнар эди мен билан қисмат, Сен дединг: «-Ёшингиз мендан кўп катта;» Ғужурим кўтарди мени шу фурсат: «-Яхши қол, жонгинам,» — мен кетдим шартта. Сен ҳайрон лол қолдинг юраги куюк, Мендан бунақасин кутмаган эдинг; Йиллар ўтиб кетди лотариядек, Aфсуски, сен ютуқ ютмаган эдинг Ва мени кўрдингу бир куни туйқус: «-Мен сизни севаман,-дединг,-азизим.» «-Ўттиз бешга кирдим, энди мен афсус,» Сен эса қарадинг кўзларимга жим. Шундайин айланди гардун-чархпалак, Энди менга келди тарози гали; Сен менга тегмоқ-чун бўласан ҳалак, Мен-чи, бепарволар боқаман ҳали. Ичимни ёндирар қасос ҳамда кек, Сен дейсан: «- Иккимиз тушган бу кема; Мени севиш учун илгаригидек, Тўсқинлик қилмоқда сизга оҳ нима?!» Майлига ростини айтайин сенга, Бекорга мен сендан кетмадим йироқ; Сени ёшинг ўтган, жонгинам менга, Ўн саккиз ёшлилар қизиқарлироқ. Менга сизнинг кўзу қошингиз таниш, Тамкин нигоҳлар- қарошингиз таниш; Ўн олти, ўн етти ёшингиз таниш, Мен сизни қайдадир кўрган эканман?! Кечиринг, хотирдан чиқибсиз бироз, Ҳуснга ярашган сиздаги пардоз; Aйтмабмана сизга бир оғиз ҳам роз, Гарчи сизни суйиб турган эканман?! Ўткинчи ҳисларни мен ғариб куйлаб, Юрибман бу ёруғ дунёни бўйлаб, Сиздан ҳам яхшиси чиқар деб ўйлаб, Aрпамни жуда хом ўрган эканман?! Қанча гўзал кўрдим, қанча дилобар, Aларга қарамай ўтдим биродар, Қилмишим гуноҳ-ла экан баробар, Қай маҳвашга юзни бурган эканман?! Мени англармисиз юраги музлар, Ложувард мунчоқдек қоп-қора кўзлар; Дунёда кўп экан чиройли қизлар, Мен уни битта деб юрган эканман?! Дунё ўзгардими ё мен ўзгардим, Нима ўтган бўлса, ўтди ўзимдан; Кеча мен қизларга шеърлар ёзардим, Гўзаллар қолмасди мени изимдан. Энди ўз бошимга ўзим етганман, Мен шеъриятдан кетганман! Кеча сирлашардим юлдузлар билан, Маҳлиё бўлганча ойнинг аксига; Энди тақдиримга буткул бердим тан, Етолмай бир қаро қошнинг васлига. Менга нима бўлган, ўзи нетганман?! Мен шеъриятдан кетганман! Энди поэзия олтин боғлари, Мен учун ҳам етиб бўлмас бир армон. Умримнинг кечаги гўзал чоғлари, Сизга етишишга мен энди зорман. Ёшликни шу тахлит абгор этганман, Мен шеъриятдан кетганман! Изтироб на учун, афсус на учун, Ўтган у кунларни эсламоқ нега?! Биллур идиш синса бўлмагай бутун, Кўнгил синса ахир топилмас чега. Хотирлар — мен сизни беҳуд титганман, Мен шеъриятдан кетганман! Зеро, англар эдим, мен ҳам ҳаётни, Лек кетдим алвидо, хайр, хуш қолинг; Томорқа қилганлар адабиётни, Фақат ўзингизни сал босиб олинг. Мен сизга энг нафрат шеърим битганман, Мен шеъриятдан кетганман! Виолончель йиғлар вайрон бўлган дил, Энди борган сари кетаяпман зил; Москвада ёмғир қуяди апрель, Тўкилиб кўнглимнинг иқрорларига. Умр-ку беш кунлик сайр алвидо, Эй даҳр дун дунё, дайр алвидо, Мен ошиқ узорман хайр алвидо, Қўлимни силкидим гул ёрларига. Нимага интилдим, нега чоғландим?! Юртдан кетган кундан юрт деб доғландим. Мен Санъон эмасман лекин боғландим, Бир пари-пайкарнинг зуннорларига. Гоҳ кулса, гоҳ кулмас инсон омади, Бу шимол ерларда дилим зорлади, Мен ўзим кетмадим, қисмат чорлади, Совуқ хиром қилган диёрларига. Қайтишни мен жуда хоҳлардим ҳайҳот, Тақдир қилганида зарра илтифот; Алвидо айтарим бор бўлса наҳот, Тошкентнинг тиллодек дилдорларига. Виолончель йиғлар вайрон бўлган дил, Энди борган сари кетаяпман зил; Москвада ёмғир қуяди апрель, Тўкилиб кўнглимнинг иқрорларига. Ҳайвонот боғида турар бир буғу, Ҳорғин бир алфозда истар тинчликни; Эҳтимол егандир бир замонлар у, Қор остидан ковлаб папаротникни. Унга нон отади атрофдагилар, Лекин буғу сира қилмас эътибор; Бу торгина қўра кўксини тилар, О, тақдир бўлмасанг бунчалар ғаддор. Балки кенг далалар кўнглин элитган, Соғинар эҳтимол чексиз ўрмонни; Эй манфур оломон ўзидан кетган, Сен нега отасан буғуга нонни?! Ҳаёт ризқ бергандир кимга кенгу-танг, Инсонга нон азиз, буғуга қиёқ; Агар озодликнинг қадрини билсанг, Сен мазлум буғунинг бу ҳолига боқ. Ҳамон унутмаган ёдида унинг Ёдида қор кўмган ўрмон, далалар; Ортидан илашиб мода буғунинг Чопқиллашиб юрган буғу болалар. Энди о, ҳаммаси қолди хаёлда, Тусини йўқотди ҳаёт ранго-ранг; Бу нар буғуни ҳам олис шимолда, Келар деб кутишар беҳуда аттанг. Мен ҳеч кимга қилмадим шафқат, Совуқ боқдим оламга урҳо; Кўрганларни қамради даҳшат, -Ўзи ахир, ўзи ё, худо?! Тасаввурга сиғдирмадилар, Кўрмаганлар кўрганча илло; Аёлларни туғдирмадилар, Менинг изним бўлмагунча о! Шиддатимда бургут шовури, Ваҳший бўлдим ҳамлада шердек; Оламоннинг ғала-ғовури: -Бу оламни биз сизга бердик… Узурпатор, кечиринг бизни, Омимиз-да, ўйлаганмиз хом?! Мен кўксимда босганча музни, Буюрдим бас: -Ўлдиринг тамом! Ҳукмим кескир янгради ҳар вақт, Сезарканман қудратда ўзни; Тангри гарчанд кечирар илҳақ, Узурпатор кечирмас сизни… Лекин бир кун келару ўлим, Кўзларимни ёпар абадга; Пичирлайман кечиргил тангрим, Учрадим мен дуойибадга… Энди икки дунёлар аро, Тортар мени зулматга бу ғам; Йиғлаб бўзлар бир бахтиқаро, Ўладими узурпатор ҳам?! Дарҳол жавоб айтурлар элда, Қайдан чиқди бундай гап чирик?! Токи қўрқув яшаркан дилда, Узурпатор тирикдир, тирик! Парис Еленани кетди ўғирлаб, Бу ҳол солди қанча шаънларга соя. Агамемнон жангга элларни бошлаб, Қаршингга юзма-юз келди Троя! Беҳаё, бир қочқоқ қизнинг номуси, Кўринди минг-минглаб жонлардан аъло! Троянинг чиқди ахийри миси, Шаҳарга ёприлди ўлимдек бало! Барҳақ қазо топди баҳодир Гектор, Жон берди эмраниб охир Ахиллес; Шунча одам ўлиб кетса ҳам ғаддор, Еленани олиб қутулди Парис. Узоқ йиллар олдин бизнинг шаҳардан, Олиб қочгандилар шундай бир қизни; Агамемнондаги ўша ғурур, шаън, Безовта қилмади ҳеч қайсимизни. Ўзгаргандир балки дунё таҳассуб, Ким билсин, қон тўкиш балки арзимас; Дарахтни бир тепсанг тўкилар тўп-тўп, Эскилар айтгандек қиз қаҳат эмас. Энди булар тарих ҳукмига доир, Минглаб замон ўтиб рўй берган бирда; Ҳайрон қоларлиси Ҳомердек шоир, Эпос қилган шуни гекзаметрда. Мен Ҳомер эмасман куйинай нечун? Ичимга ютганман аламдан сирни; Ҳамшаҳар бир қизнинг қилиғи учун, Безовта қилгим йўқ гекзаметрни. Бўриларни отдилар бир-бир, Солмасин деб қўйларга қирон; Ғарб шамоли эсганда ғир-ғир, Энди бўри қолмади бирон. Чўпонларнинг юзларида бот, Хотиржамлик бўлди ифода. Бу ўлкада бўри йўқ ҳайҳот, Кўпайгандан кўпайди пода. Ҳар баҳорнинг бошида турғун, Эн олинар, бичилади зил; Минг йилларки подалар учун Ўзгармайди шудир таомил. Мен бўриман, бўриларга ёт, Чўпон-чўлиқ, отару-қўра; Ёлғизликда ҳаёт берар тот, Пода бўлиб яшашдан кўра. Ўлган афзал қиру-қиёда, Тоғу-тошда бўридай яйраб; Яшагандан кўра дунёга, Чўпонларнинг раъйига қараб. Дунё таъaссуфки бор нарса, Таъaссуфки мен Борхесман. Хорхе Луис Борхес Сиз дунёни қандай қиладурсиз ҳис, Бу Парижми, Лондон ё Буэнос-Айрес?.. Совуқ тикиласиз юрагингиз муз, Кўрмаяпсизларми, мен ахир Борхес! Жимжит кўчаларни кезган жимгина, Кутубхоналарнинг чангини ютиб; Йўқ мен сиздан асло қилмасман гина, Ҳаммамиз боряпмиз дунёдан ўтиб. “Вақт бизни оқириб кетаётган дарё,” Китоблар – синоат тўла фикрлар; Мен Бобилдан чиққан коҳин каби о, Пичирлаб айтяпман Ҳаққа зикрлар. Сиз қандай дунёни қиладурсиз ҳис, Бу Парижми, Лондон ё Буэнос-Айрес?.. Совуқ тикиласиз юрагингиз муз, Кўрмаяпсизларми, мен ахир Борхес! 25.07.2016 Тошкент — Учтепа Туманларнинг хира рафтори, Тўшаларди ялангликка бот; Ва боғдаги дарахтлар қори, Тўкиларди туйқусдан ҳайҳот. Ёлғизоёқ сўқмоқ оралаб, Кезар эдик олис у чоғлар; Бизга эди орзуманд, талаб, Оппоқ қорга бурканган боғлар. Энди эса йиллар қатида, Йўлларимиз қайрилди ўзга; Учиб сароб муҳаббатига, Севаман деб айтмадим сизга! Йиллар ўтди, ёғиб ўтди қор, Туман тушди ялангликка бот; Биз-чи, бунда айро тушиб ёр, Бегонага айландик ҳайҳот. Девор — мозаика, пол — линолеум, Баъайни ложувард қандил шокила. Билмам муаттарми, сафсарми гулим, Ақл мутакаббир, кўнгил оқила. Эшик тарошланган локланган эман, Дераза сандалми арғанун роми; Мен сени ҳаммадан кўпроқ севаман, Жовидон умримнинг эй дилороми. Эрон гиламлари мисли ёниқ чўғ, Маҳобат тимсоли чех мебеллари; Истак менда эмас, сиздадир йўриқ, Не тусаса бордир ёр кўнгиллари. Дрезден соати уради капгир, Радио куй чалади мустар осуда; Қайда бўлсанг ҳам кел, барака топгур, Мен сени соғиндим, соғиндим жуда. Жуда кўп эмасми, йигирма йил зор, Йигирма йил кутдим ҳар кун бетоқат; Менда сен истаган ҳамма нарса бор, Сен йўқсан, сен йўқсан, сен йўқсан фақат. Муҳаббатсиз дунё йўқдир, билдим мен, Урён бу бағримни нечун тилдим мен; Олисдан маҳлиё бўлиб келдим мен, Ўтдай ёниб турган маёғингизга. Билмасдим оловда кул бўлишимни, Хоки пойингизда эҳ сўлишимни; Билардингизку сиз мен ўлишимни, Жимгина тикилиб байроғингизга. Сўнги бор тик боқдим қошингизга ёр, Кўмилиб ўлмоқ-чун сочингизга ёр; Ҳумо бўлмоқчийдим бошингизга ёр, Aммо етиб келдим қаёғингизга. Ёлвордим, сиз менга дилдор тутининг, Шерзод Комил Халил дейсиз ўтининг; Булбул бўла туриб сиздай тўтининг, Учдим мен қандайин сайроғингизга. Менга нима дейди энди эл-улус, Мен юлдуз эмасман, энди сиз юлдуз; Тоғни талқон қилар пайтимда афсус, Шапшакдай йиқилдим оёғингизга. Қушлар учиб кетди, кузги боғлардан, Баргрезон дарахтлар шовулладилар; Aкс-садолар қайтди кабир тоғлардан, Итлар ғингшиб-ғингшиб вовулладилар. Кўча эшигингни қоқдими шамол, Бўронлар қўпдими, довулладилар; Битта бўсанг менга тақдирдек аъмол, Юзларинг оловдек ловулладилар. -Шапалоқ тортайми, — дединг юзизга, Кўзларинг мунчоқдек жовулладилар; -Ҳамма гап менгамас, балки, ўзизга, Кетинг, келиб қолмай овулдагилар… Қайтдим, ортга охир, юз мингта кўзлар, Йўлсизлар тарафга роҳ йўлладилар; Сир қолсин дегандинг, нечукдир сўзлар, Шеърга айландию бир гулладилар. … Aкс-садолар қайтди кабир тоғлардан, Итлар ғингшиб-ғингшиб вовулладилар; Қушлар учиб кетди кузги боғлардан, Баргрезон дарахтлар шовулладилар… Шовуллади боғлар ал-омон, Зир титради сурондек ерлар; Чайқалди-ю ҳайтовур замон, Биздан қолди бўрондек шеърлар! Дош бермади вақтнинг асаби, Жунжиктирди шамоллар тукни; Гумбурладик қалдироқ каби, Чақмоқ каби ёритдик кўкни. Нурафшонда ёққан ёмғирдек, Ёғилдикми ёт соҳилларга?! Бу майдонга биз нечун кирдик, Қулф урилган бўлса дилларга?! Тингладими бизни давворлар?! Йиллар ўтди ҳамалу савр! Улкан эди гарчи залворлар, Лек шунчаки унутди давр! Донг қотдик биз бу қандай асрор?! Эслайсизми бизни ўртоқлар?.. Шеърларимиз янграйди такрор, Сизлар бизни унутган чоғлар!
2022-09-13
http://nodirabegim.uz/archives/4842
Сен топилгач бари йўқолди – қўрқув, андиша, турғунлик, жимлик (қайда учрадинг сен?). Ичимда сас берди нимадир ўша — мен доим занжирбанд қилган ҲИСлар уйғонди бош кўтарди тик қаради кўзимга. Қўлларинг-ла юзимга тегиб силадинг ва юлқиб олдинг жилмайган ниқобимни. Ниқоб ортидаги аянчли, абгор – менга боқдинг қучдинг: кетдик… ҲИС юлқиди мени диққинафас офисдан, автолар шовқинидан, юмуш тўла уйдан. Олиб кетди ўз оламига эрк иси уфуриб турган баландликларга. Сен билан мен барини йўқотдим – ҳаёт ва ўлим орасида сарсон бўлган номсиз туйғуларимни. Сен кимсан? Нимасан? Қандайсан? *** Мен сени деярли билмайман – ёқтирасан қайси гул, қайси фаслни. қайси филм, қай китоб сен учун севимли. Мен сенга тикилиб қарамаганман – менга номаълум кўзларинг ранги. қандай ифор таралар сендан қўлларингни тафти қанақа. Мен сен билан қўнғироқлашмаганман билмайман ҳатто телефон рақамларингни. Иссиқ қаҳва ичмаганман сен билан бирга, овозингни эслолмайман ҳам. Лекин… Биламан ичингдаги исёнларингни, ҳеч кимга айтмаган иқрорларингни, юракдаги мангу оғриқларингни, сени забт этган қўрқувларингни. Биламан, сиртингда сокинсан қалбингда тошади пўртана. ичингда яшайди бир одам ҳар куни у сени …ўлдирар. Ҳисларга бўйсуниб яшайсан ёзасан, ёзасан, йиртасан. отасан оловга – куласан ўзинг ҳам жизғанак бўласан. Мен сени деярли билмайман – Кимсан сен? Нимасан? *** Бугун англадим – ҳеч кимга ҳеч қачон керак бўлмаганман Керак бўлган – мендаги оналик мендаги хотин мендаги дугона мендаги шогирд мендаги имкониятлар мендаги ютуқ мендаги эҳтирослар мендаги даромад Ичимда кўплаб менлар яшайди бор ҳар бирининг ўз бурчи ўз оғриқлари, чарчоқлари улар орасида йўқотиб қўйганман аслиятимни. Бугун бўй кўрсатди йиғлаб юракнинг қаеригадир яшириниб олган митти қизалоқ ҳеч ким қўл чўзмади унга бағрига олмади юпатмоқ учун юз бурдим мен ҳам кўргим келмади ожизлигини Унинг оғзини ёпди сиёҳ теккан қўллари билан мендаги ижодкор силтади кет дея мендаги намунали ходим Мен буларни кузатганча туравердим жим… ва англадим теран ҳеч қачон ҳеч кимга керак бўлмаганимни. *** Бегоналик тўйдирди мени жамият, одамлар, оламга сўнг ўзимни тушунгандек кўрсатдим гарчи тушунмасдим одатларингиз, қарашларингиз, орзуларингиз, туйғулар ва мақсадларингиз ҳаммаси бегона эди менга ҳозир ҳам сизларни англолмай йиғлагим келяпти… Мендан ясадингиз саккизқўл одам яратдингиз ўнлаб ниқобларимни майда ва арзимас муаммоларни битталаб тердингиз елкамга мен эса бегона бўлмай деб дунёга яқиндек сездирдим кўнглимни пинҳон тутдим изтиробимни энди қулоқларимни маҳкам ёпиб учгим келяпти! Сизга бегона эди мендаги орзу, қизиқиш, оғриқ ва туйғулар фарқсиз бўлиб борар тобора ўзимнинг ўзимга етти ётлигим кўзгуларни синдириб ташланг унда кўргим келмаяпти аксимни қолди фақат биргина истак — ўлгим келяпти, ха, ўлгим келяпти. *** Эшикни ҳеч кимга очмайман Келишар, қўнғироқ босишар, Ва кейин жимгина кетишар – Бошқа бир эшикни қоққани. Телефон тинимсиз жиринглар Экранда кимлиги билинар, Мен яшил тугмани барибир Босмайман жавоб бергани. Автобус кутаман – лиқ тўла Мен эса бекатда қоламан, Манзилга пиёда кетаман Сени бир узоқдан кўргани. Сен келсанг… Эшигим очардим Жавоб ҳам берардим Қўнғироқ қилсанг. Юр десанг кетардим Қайга бўлса-да Лиқ тўла автобус Ёки пиёда. *** Дунёга сиғмасанг ухласанг, ухласанг беомон қандай яшаш кераклигин тушунмай ухласанг Туш кўрсанг июлни ва уни ёз қанот уйқунгда сев-севил истасанг Ухласанг кексаймай қачондир ўзга макон ва замонда кўз очсанг англасанг тушунсанг. унгача ухласанг безовта қилмаса ҳеч кимса. *** Ўзимни яхши ҳис эта бошладим – Аҳамияти қолмагач ҳеч нимани. Энди фарқи йўқ қандай яшашни Нима ейиш, нима ичишни Тунда неча соат ухлашни Ишга ўз вақтида боришни Фақат кулиш мумкин чин дилдан Йиғлаш мумкин истаганингча ва ёзиш кечирган туйғуларингни эркинлик сезасан узоқлашсанг одамлар, одатлар, оқибатлардан ўйламасанг келажагингни эсламасанг ўтмишингни ҳам яшасанг ҳозирги сонияларда тузмасанг бирор бир режа ёпиб қўйсанг орзу дарчаларини тинглаб ётсанг битта қўшиқни ва рақс тушсанг унга ҳамоҳанг мактуб ёзсанг узундан узоқ ташласанг уни почта қутисига (ахир қачондир етиб борар у) соғинсанг, шунчаки жилмай пичирлаб қўй шаббодаларга аҳамияти йўқ қаердалигинг шаҳарнинг бетон деворлари қуршаб олган бўлсада сени ичингда бор керак ҳаммаси – денгиз, орол ва ўрмон ва юрагингга қамаган инсон сен яратган митти дунёда яшаяпсан бирга бахтиёр юрак асабий ғижимлансада қақшасада асаб торлари балки бордир бунинг чораси — тамаки тортиш ўпка тўлгунча томга чиқиб тонггача ухлаш қабристонда тўйгунча йиғлаш токи ўйласин атрофдагилар марҳум учун чекяпти фарёд сезмасин аслида ўзингни ўлдирганинг ва кўмганингни *** Ўрани ким ёпади? Ким нуқта қўяди бунга Сизифнинг елкасидаги Оғир тошни келтиринг Оғзини маҳкам ёпинг Юз аср очманг сўнг Ишонинг ҳеч кимса Сезмас йўқолганимни. Мўраламанг ўра ичига Бирор жон борми деб Ғам чекиб ўтирманг – Тирик вужуд йўқ бунда Кўмилишни истайдиган Дунёдан беркинишни Оламдан узилишни Истайдиган руҳ бор, холос. Руҳки, исёнлари ошкор бўлмаган Сиз каби Годони ноумид кутган Кечиккан ўзгалар яратган Тақдирини қайта қурмоққа Жазо топган фақат ўзидан Вужудидан сирғалиб учган Само эса қабул қилмаган Аросатда қолмоқ истамай Ер остин макон қилган. Илтимос, ўтманг бефарқ Минг йилдан сўнг эҳтимол Руҳим топиб ўзлигин Кирганида янги вужудга Сизни топиб албатта Қўлингизни сиқиб қўяди Сўнг кўзлари қамашиб Боққанида чексиз самога Булутлар ҳам йўл очар унга Яқинлашар балки худога. Ҳозир эса ўрани ёпмоқ керак. *** Одамлар елкамга ўтказган игналарни санайман бир-бир ҳар бирининг бор тарихи, ўз оғриқ ва изтироблари рангба ранг иплардан ўргимчакдек тунлари беун тикаман камалакранг кашта то қолмасин теримда чандиқ билмайман ким санчган дўстми у, душманми ё ахир иккиси ҳам йўқ эди менда (кўринмайди уларнинг афти) балки ҳамон ёнимда игна чархлаётган бўлса эҳтимол… мен уларга ўтказиб мовий, пушти, сариқ, оппоқ ипларни яратаман бир куни қанот ва шубҳасиз кетаман учиб мени кутар чексиз коинот тезроқ қанот қоқишим учун бермоқдасиз сиз менга кўмак. *** Беркинишни истадим Бу мен болаликда ўйнаган Беркинмачоқ эмасди Мен аввало ўзимдан Беркинишни истадим Бироқ зум ўтмай Топиб олавердим Ўзимни ўзим Беркина олмадим Қолмади шаҳарда Беркинишга арзир Бирорта макон. Балки юрагингни Бир чеккасидан Ажратарсан жой? *** Мен сендан сўрадим Қаттиқ соғинганимда Изтироб чекайми Ёки тамаки Қай бири менга Бермайди озор Сен дединг тамаки Чекканинг афзал Бу соғлиғинга камроқ Келтирар зарар Мен эса барибир Изтироб чекдим. *** Ишон Пайдо бўлади Кимдир ва Олиб ўтар Йўлнинг нариги тарафига
2022-09-14
http://nodirabegim.uz/archives/4847
«Akademnashr» нашриёти “Излам” туркуми остида 8 нафар ёш шоир ва бир носирнинг китобини чоп этмоқда. Ҳозирга қадар улардан олтитаси китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Қуйида мазкур муаллифлардан сара шеърларни улашамиз. Деразанг ёнига қўнди кабутар Илкида ўроғлиқ мактуб бор эди. Сенга боқиб турган маъюс кўзлари, Шу онда недандир умидвор эди. Сен эса пардани ёпиб қўйдинг жим, Ўша мен эдим-ку, ўша мен эдим. Кўчага чиқдинг сен боғ айлангани, Дайди шамоллардай хаёлинг тарқоқ. Боғ кезиб юрардинг шунда ногаҳон Оёғинг остига тушди бир япроқ. Ўша япроқ каби сочилганди ким? Ўша мен эдим-ку, ўша мен эдим. Боғда гуллар тердинг авайлаб аста Ногоҳ қўлларингга санчилди тикан. Нозик қўлинг билан суғурдинг уни Дединг: “Шундай гулда тикан бор экан”. Сенга талпинганди шу тикан, гулим, Ўша мен эдим-ку, ўша мен эдим. Сўнг қайтдинг уйингга ўй суриб сокин, Дераза ёнига қўйдинг гулларни. Тин олмоқ дардида чўкдинг тўшакка Ва йиғлаб ўқидинг “Ўткан кунлар”ни. Кимнидир ўйладинг, кўзлари сим-сим, Ўша мен эдим-ку, ўша мен эдим. Ўз жазавамни севдим. Хаёлимда шеърлар ёздим ва унутдим хаёлимда. Ўз жазавамга чидолмадим ўзим — Қололмадик лаҳзани ушлаб. Қон қусдим. Кунларнинг жасади устимга қулаб тушди Остида қолдим. Аммо ўлмадим Йўқолиб кетмадим. Овозим қолди фақат … Бўғзимда Бўғзимдан қон отилди гуриллаб. Қон кечдим. Дунёнинг маликаси, шоҳлари Қон тутди идишларида Қон ичдим Ва идишларини ўз бошларига уриб синдирдим Қон қусдим ва қон кечдим. Қонда олов кўрдим Жоду кўрдим қонда Зотан ҳар нарсанинг жозибаси йўқолган Рангги ўчганди Қонда жилва кўрдим, Қонда ранг кўрдим. Қон ичдим ва қон кечдим. Эркни севар эдим деб алдадим ҳаммани Зотан доим эрксиз эдим. Эркка интила интила Интилишлардан тузоқ қўйдим ўзимга. Ўзим қўйган тузоқдан ақлимдан оздим ўзим. Эрксиз эдим Ўзимда йўқ ва ҳеч қачон эга бўлолмайдиган ҳар нарсадан нафратлангандек нафратландим эркдан ҳам. Эрксиз эдим, аммо эркни севар эдим деб алдадим ҳаммани. Танамда қоним совиди. Кунлар устимга қулайдими Эрксиз ўлдимми яшадимми ё яшамадим фарқсиз бўлди. Томиримда совиди қоним. Қалбимни қўёлмадим бирорта жойга. Дилимни бахш этолмадим. Алдадим ҳаммани. Севмас эдим эркни ҳеч қачон, Озодликни севмас эдим, Ўлимни севмас эдим, Борликни севмас эдим, Номусни севмас эдим, Севгилимни севмас эдим, Севгини севмас эдим, Ҳаммани алдадим. Бегоналик эдим ва ташна эдим бир бегоналикка Севгилимни ўпа туриб Бўса учун ўзга лаб тусар эдим. Севгилимни севмас эдим. Бор бўлганми йўқ бўлган бир бегоналик эдим. Оч эдим бегоналикка. Зиддиятлар ичимда урчиди. Минг бошли аждаҳодай юрагимни еди зиддиятлар. Севсам — ташлаб кетдим. Севаман деб айтдим севмасам. Ўлим тиладим энг яқинларимга. Озодликни севмас эдим, Эзгуликни севмас эдим. Зиддиятлар тули эдим. Қули эдим ўз ётлигимнинг. Тўлғониб- тўлғониб қон ичдим Ҳасрат тунларида қон кечдим сочимни ёйиб. Телбалик тули эдим. Озодликни севмас эдим. Қон қусдим ва қон кечдим. Ўз жазавамга чидолмадим ўзим. Нима ёздим Нима дедим, унутдим. Қандай яшадим — унутдим. Эсимдан тушиб қолди барчаси. Дунёни йиқитасиган сўз ахтардим. Охир сўздан чарчадим, Дунёдан чарчадим. Чарчадим ахтаришлардан Ва унутдим. Дунёни севмас эдим. Севмас эдим мен қонни Фақат жодуга ошиқ эдим. Қонда ўлим жодуси, Қонда ёнғин, Қонда олов жодуси. Қайда жоду кўрсам, Ўзимни ёқдим жилвасида. Иблисда жоду бор. Бахцизликда жоду. Бегоналик, фироқда жоду. Эрк истасанг, эрксизликда жоду. Не истасанг, истамасликда жоду. Жодуда ўзимни ёқдим Жозиб кўрмадим дунёда бундан бир бошқа. Ранг кўрмадим, Таянч, Суянч кўрмадим. Дарвоқе, мен туғилганда Қулаб бўлганди аллақачонлар Дунёнинг устунлари. Эркни севмас эдим Ўлимни севмас эдим Яшашни севмас эдим Қон қусдим ва қон кечдим. Севгилимни севмас эдим Қон қусдим ва қон кечдим. Қусган қонимдан Олмахонлар туғилар эди Митти жончалар Дунёнинг тўрт томонига олиб кетди Улар Қон Ётлик Ва зиддиятнинг жодули ҳидларини. Жозиба қидирган ҳар телбага мастлик олиб кетди олмахонлар қоннинг ҳидида. Ўзимни севмас эдим. Ҳеч кимни Ҳеч нени севмас эдим . Қон қусдим ва қон кечдим. Бугун кўришайлик, Ёмғирни қара! Сувга бўккан мушукдай шаҳар. Осмон яйловлари булутга қарам, Кўнгил – ташрифинга, Йўқ дема фақат. Бугун кўришайлик, хиёбонни қўй, Соябон кўтариб юриш ҳам маҳол. Йўқсул пешонамда ғарибгина уй, Унга икки олам сиғар бемалол. Ҳислар чиқсин, майли, қуюшқонидан, Хўмрай таъқиқларга, Елиб кел, гулим. Сен қаҳва ичасан ойна ёнида, Мен унсиз чекаман, сенга термулиб. Бугун кўришайлик, иккиланма ҳеч, Урунма бошқа кун фурсат топишга. Пиёда йўлга туш – автолар сотқин. Нозик баданингга чиппа ёпишган жиққа ҳўл либосда кўзимга ботгин. Довдираб эшикка суяниб қолай, Ёмғирда ивиган қаро сочларинг учидан чакиллаб томганча шарбат дилдираб уйга кир, Доод, ифорингдан, Шилқ этиб йиқилай, сархушу сармаст. Кел, ҳозир кўксимнинг ичи тўла ганж, Ёр, уни, ёр! Уни, Ёруғ нурданам. Кечиксанг бефойда, ёмғир тўхтагач, Айланиб қоламан совуқ мурдага. Бугун кўришайлик, Йўқ дема фақат… *** Сени тушимда кўрдим. Ҳаммаси жуда ҳам оддий эди: лабларингга тегиб кетди лабларим, кейин кулиб қўйдинг уни сийпалаб, бир оз қизиллашди юзларинг. Қизиқ, ўнгда бундай бўлиши учун қанча тасодиф керак одамга? Масофачи?.. Биз бирга бормаган ёқларда узоқ сайр этдик. Бир узун кўприк узра тунги чироқлар ёғдусига чўмилиб узоқ югурдик. Нега бунча ҳовлиқдик? Яшаб бўларми, айт, бахтни ҳовлиқмай, ухламай яшаб бўларми уни?.. Сени тушимда кўрдим, жуда ҳам оддий эди ҳаммаси. *** Суратларингни ёқиб юбордим… Мусиқа тингламай қўйганман аллазамонлардан буён. Кўз ёшларимни қайта — қайта ичкарига қамайверяпман. Яна… Яна яшаяпман! Нафас олгим келмаса ҳам, Яшайверяпман! Осмонни яқин қилиб қўйдим, Ерни юмшоқроқ. Армоннинг номини сочимга боғлаб, Жамалак қилволдим ярашмаса-да! Соатларга қарамаяпман, Ойнанинг юзига дастрўмол ёпиб, Суратларингни, суратларимизни юбордим ёқиб… Унутмаслик учун Сени ўлгунча… *** Бораман. Бизни адаштирган йиллар оралаб Жингалак сочимга тақасан ялпиз. Сўнг ортга қайтаман… Кимни қоралаб Ёлғиз. Мен такрор бораман Бу не жасорат… Ўтмишга судрайман вақт милларини. Ўғирлаб қайтаман… Деразангдаги Бахт гулларини. О, яна бораман Бу қандай таҳқир… Кўзимдаги бари томчилар озод. Ногоҳ қўлларимдан тутади тақдир Кишанбанд этади жисмимни ҳаёт. Барибир бораман Ҳеч бўлмаганда Руҳимни дон каби ютганда бир қуш. Сен титроқ кафтингда ушоқ тутсан Сўнг учиб кетаман Қайгадир сарҳуш. *** Тўкилиб кетасан эшикни ёпиб, ташқарида изғир мезон нафаси. Қайдандир… бир суврат оласан топиб – ғалаён кўтарар кўксинг қафаси. Ҳозир бахт сўзини эшитгинг йўқдир, Шунчаки… бир ўзинг йиғламоқчисан. Ташқарида Ишқни шивирлар ёмғир, ўз-ўзингни шеърга чоғламоқчисан… Қўлга қалам олдинг, тўлдинг ғуссага, хонангга ийманиб киради Афсус. Камига дардларин ортиб жуссангга юрагингга кириб келаётир Куз. *** Энди дўст қолдими, қайда суянчиқ, ким бор – ҳисларимни қилган эҳтиёт? Ўтмишим тобора аччиқдан аччиқ, кеча севганларим бугун етти ёт! Зулумот кўз ёрди кунчиқар паллам, кунларим майишди ой теграсида. Дунё кўзларимга ботар маҳалда ичимда ичикди қай норасида? Ахир, Cен бор эдинг ва ўзинг айтгил! Сен қолиб мен кимга келдим сиғиниб? Кимдир олисларда унутган пайти, наҳот, яшаяпман ҳамон соғиниб?! Гарчи маҳшар яқин, қазойим – мубҳам, саҳарлар ўчиргай шомларим рангин! Қушлар ташлаб кетсин, майли бугун ҳам, эртага сен билан қолсам бас, Тангрим. :
2022-09-26
http://nodirabegim.uz/archives/4868
( Кет. Ақлли кет. Ҳозир Шунчаки Кет. Ҳаммадан воз кечиб Кет. Қолма бу ерда. Ғалати бу ер. Расводир бу ер. Кет. Энди кет. Кетишга Ихтиёринг бўлиши билан Кет. Имконинг бўлиши билан Кет. Қарама ортга. Эслама. Унут энди. Барини унут. Тушингга ҳам кирмагандек Эслама уларни. Энди кет. Ақлли кет. Ҳозир кет. …ва бироз яша. *** Улар Сени севмайди. Ишонма уларга. Улар сени алдаяпти. Севги бунақа бўлмайди. Сен кетишинг керак Ҳозир. Ақлли кетишинг керак. *** Ишонма уларга. Гапираверади улар. Сен қарама уларга Улар томон Бошингни бурма. Сен уларни тинглама Эшит фақат Эшитиш ҳам қанақа — Уларга қараб Худди тинглаётгандек Жим қараб туравер Уларга. Улар эса гапираверади. Сен эса улардан кетишинг керак Шуни тушун. Сен Ҳозир Кет. Ақлли кет. Улар барибир сени севмайди. *** Эшитма уларни Уларнинг олдида турма Тушуняпсизми… деб, Гапираверишади… Гапираверишади… Уларга Кетмасанг бўлди, Улар сени қолдирмоқчи эмас Аммо, кетмасанг бўлди уларга Улар шунақа ғалати бўлади На сени севмайди На сени қолишингни сўрашади. Аммо, кетма дейишади. Тупур уларга. Сен ҳаммадан воз кеч Ва ақлли кет. Сен уларга айт Кетишингга имкон беришсин Йўлларни ёпишмасин Учишни тақиқлашмасин. Уларни эшитгандек Уларга қараб Эшитгандек бўлиб туравер Ва имкон бўлиши билан Кет. Ҳозир кет. Ақлли кет. Сен кетишинг керак. *** Бошингни оғритишмасин сени Бош фақат сенда борми, дейишмасин Агар айтишса Айт Ҳа, бош фақат менда бор, деб айт. Бошинг борлиги учун ҳам Сен кетмоқчисан Сен кет. Ҳозироқ кет. Уларнинг олдида турма. Кет. *** У сен билан кетмайди. Нима сен, у мен билан кетади, деб ўйлайсанми? Ўлиб қолса ҳам Сен билан кетмайди. Чунки сен кетмоқчисан Уларга эса кетадиганлар ёқмайди. Айниқса Ақлли кетадиганлар. Сен эса кет. Кутма уларни. Ялинма уларга. Бирга кет деб. Уларни қолдир Ва сен кет. Улар сенга керак эмас. Улар сенга зарур эмас. Улар сени Зотан Севмайди. Сен эса кет. Улар эса Зотан Барибир Севмайди. Сен эса кет. Ҳозир кет. *** Нега ўзи улар севмади. Йўқ, сен таҳлил қилма. Ўйлама уларни. Улар керак бўлса Ўзини ўзи таҳлил қилсин. Сени вақтинг йўқ Уларни таҳлил қилишга. Сен кетишинг керак Сенинг вақтинг Фақат кетишга қолган. Сен чиройли кет. Ақлли кет. Вақтида кет. Хуллас, Кет. Ҳозир кет. *** Кетсам бўладими, деб сўраб ўтирма Бало борми сўрашга. Нима Умрингни сенга Улар берганми? Ҳаётингни сенга Улар бердими? Жонни сенга Улар бердими? Юрагингничи? Асра юрагингни улардан. Кет. Ҳозир кет. Юрагингни асра улардан. Юрак бир марта берилади инсонга. Битта сен Битта юрагинг Ҳозир кет. Кет деяпман сенга. Кет. Ақлли кет. Чиройли кет. Кет. *** Шартта юрагингни олгинда Кет. Уларга қолдирма ўзингни. Кетаётган юрагингга қараб қолсин Музликлар. Сени севмайдиган Муз аҳолиси. Кет улардан. Қара ҳаммаёғингни муз босиб кетипти. Музлардан қоқ ўзингни. Силкинсанг Муз парчалари сочилиб кетсин Атрофга. Кетаётганингда қолмасин сенда муз. Йўлда кетаётиб эрисин сендан музлар. Сен кет. Ҳозир кет. Ақлли кет. *** Ҳозир келаман, дегинда, Кет. Шу ерда туриб туринглар дегинда Кет. Кетиб юбор. Қайтма. Биз зотан Қайтмай Кетиш ҳақида гаплашяпмиз. Қайтсанг Кетишга бало борми унда. Биз Тугал кетиш хақида Тамоман кетиш ҳақида Бутунлай Муқаррар Аниқ Ва ақлли Кетиш ҳақида Гаплашмоқдамиз. Сен кет. Гаплаша туриб Кет. Эшитиб туриб Кет. Ҳозир, бир дақиқа дегинда Кет. Сени кетмайди деб ўйлашсин Кетади деб Ўйлашса ҳам Бир тийин. Нима деб ўйлашлари Зотан Улар ўйлаб бўлишди. Вақт ҳозир Фақат Сенинг кетишингга қолди. Бошқа ҳеч нарсага Вақт қолмади. Кет. Муз аҳолисидан Кет. Музлама бошқа. Оҳ, Юракни иситиш Қайта Юракни иситиш Майли, ўйлама Аввал кет. Кейин булар. Буларнинг бари кейин. Сен ҳозир кет. Ақлли кет. Кет. *** Ортингдан Қараб қолишса ҳам Кет. Ортингдан Йиғлашса ҳам Кет. Улар Ёлғон йиғлаяпти. Улар сенга ўхшаб Рост йиғламайди. Жинни бўлма Уларга ишонма. Сенинг кўз ёшларингга ўхшамайди уларнинг кўз ёши Уларнинг кўз ёши Сунъий ёшдир. Қарама ортга. Нима сен, улар менга ўхшаб рост йиғлайди, деб ўйлайсанми Жинни бўлма. Кет. Ҳозир кет. *** Ўзинг кета туриб Йиғлаб юборма яна Оҳ, Бало борми Уларга йиғлаб Улар сенинг На кулгинг На кўз ёшингга арзир. Улар сенинг Кетишингга арзийди фақат. Сен фақат Улардан кет. Улар сендан Фақат Кетишни кўрсин. Кет. Ҳозир кет. Ақлли кет. *** Нега кетди деб ўйлашса ҳам. ўлиб кетишмайдими энди Сен лекин кет. Ачинма уларга Зотан улар Ҳеч ачинадиган ҳолда эмас. Юрагингга ким ачинади унда Муз босиб кетган юрагингга. Кет улардан. Ташлаб кетди дейишса ҳам. Кет. Ўйлама уларни. Сен кетишинг керак. Бўлди энди Ўлгунингча Қолма уларнинг ёнида. Улар сени севмайди-ку. Зотан, Улар сени севмади. Қачондир кетишинг керак эди барибир. Ўша қачондир деган сана Бугун. Ҳозир. Кет энди. Кет. Ҳозир кет. *** Ҳалиям шу ердамисан? Энди Кет… *** Сен барибир кетмоқчи эдинг-ку тўғрими? Энди кет. Улар сени севмаганига Баттар бўлишсин. Сен эса кет. Кўзинг учгани йўқ уларга Улар қолсин ўзи Уларни ўзига қолдир Улар — Сени севмайдиган Аҳмоқлардир. Қолдир уларни Ўз ихтиёрига. Ихтиёри билан Қўшмозор бўлишсин. Сен эса Уларнинг ёнида қолма. Айт Мен кетаман, де Дам олиш маъносида Дамингизни олинг, де Кет улардан. Ҳозир кет. Ақлли кет. Ортга қарама. Кет. *** Кейинроқ кетарсан дейишса Алданма уларга яна. Яна улар сени алдаяпти Сен ўлгунингча Алданма Яша бироз Рост яша Бироз рост яша… Уларсиз яшасанг Рост яшаган бўласан Улардан сен Ҳозир кет. Улар Сени севмайдиган Ёлғончилардир. Улардан Юрагингни олгинда Тез кет. *** Қолсанг ҳам бўларди, дейишади сенга Бўлмайди, де! Қачонгача бўлади дейсан? Бўлмайди! Кет энди. Кет. Уларнинг Унақа эди, Бунақа эди, деган жиннича гапларини эшитма. Совуқлигини қара уларни. Гаплари сени музлатади. Гапларидан музлаб қоласан. Эшитма уларни Улар ўзининг Гипотезаси билан Қўшмозор бўлсин. Сен кет ҳозир. Кет. *** Эртами Кечми Кет. Сен кетишинг керак. Эрталабми Кечқурунми Кет. Илтимос Кетгин. Кет улардан. Улар сени бошқа Топа олмасин. Севишларини Кутма. Улар барибир Сени севмайди. Севса зотан Биттада севарди. Қолгани эса Абсурд нарсалар Ортиқча умид Аҳмоқона умид Абсурд умид. Сен маъноли иш қил Кет. Уларни кутишинг Бу уларга жуда кўп. Улар ким бўпти ўзи? Сен эса кимсан! Арзийдими улар сенга? Йўқ, албатта! Шунинг учун Кет. Ҳозир кет. Илтимос, кетгин. *** Адабиётини Ўзига топшир. Фалсафасини Фикрларини Бошига сол. Сен ўзингни Олиб Кет улардан. Сен буни қиласан Уддалайсан буни. Юрагингни Музликлардан олиб кетасан Иссиқ ўлкаларга! Оҳ Уларга айтма қаерга боришингни. Сен шунчаки Уларни тарк эт. Кет улардан. Ҳозир кет. Кетгин. *** Майли, Сени инсонлар Ўлган деб эсласин Кетган деб эсласин Қайтмайди деб эсласин Тупур уларга ва кет. *** Бу ерда жаҳл йўқ Ҳотиржамлик ҳам Бу ерда Фақат Кетиш бор. Кетиш ҳақида Ушбу ёзиқлар. Сен эса Кет. Ҳозир кет.
2022-10-18
http://nodirabegim.uz/archives/4905
Бўм-бўш кўчаларда шамоллар кезинар, майсалар унар, ёввойи гулларнинг очилар чиройи. Хаёлан узооққа отланиб, Сен севган тушуниксиз тилда бошлайман хиргойи. Уфқлар томонга кўзларим тиксам, Майсалар лабига қадасам ёшлар, Муаллақ дунёнинг бир чеккасида менинг деразамни пойлайди қушлар. О, маъсум қушлар ҳам кўзёшларини ҳовучимга тўкар, ҳеч йўқ шу билан тушларим ювилиб ўтар сув билан… … Бўм-бўш кўчаларда қонлар кечиб келар беаёв шомлар, ғамгин сояларни тўшаган кўкнинг кенгликлари аро тағин кимгадир бир нафаслик ҳаво қилади йўқлик. Бу гал очилмаган намозшомгуллар пойига йиқилар бирма-бир туннинг. Кимлардир янгидан эртаклар айтар, Кимлардир янгидан бошлайди кунни… Мен эса, гардларин ювганча деразаларнинг, сен севган тушуниксиз тилда бошлайман хиргойи, Барини унутиб, ҳеч йўқ шу билан бахтли кўра олсак эди дунёни… *** Ҳаяллади бугун ҳам оқшом, Кечикиброқ рангланди уфқ. Тун йўлини пойлайман хатто, Бутун кўкнинг кўзлари мушфиқ. Эшитилмай қолар соатнинг, Бир зумга ҳам тинмас чиқ-чиқи. Наҳотки бу югуроқ вақтнинг, Хўрсиниғи? Дақиқалар қадами оғир, Акси — юрак тезроқ уради. Намозшомнинг остонасида, Йўлларимга тоғлар қулади. Чунки… Сени ўйладим яна, Беҳудага кутаяпман мен?! Ҳеч бўлмаган хотираларга, Намозшомгул тутаяпман мен. Юрагимни кўксимга босиб, Мен йўл олдим уфққа якка. Орзумандман энг дунёдаги, Кўнглим ўхшар ёниқ шафаққа. Хаялладим… О, хаялладинг… Бугун ҳатто вақт чорасиздай. Қолиб кетдим кундуз ва туннинг, орасида. Чунки сени ўйладим яна… *** На кўнгил асради бизни, азизим, На хуш қаршилади бу йилги кузак. Йиғлаётган торлар узилади чирт, Япроқлар тўкилар кўксимга музлаб… О, яшаш мумкинми сукутлар ичра олдингдан оқётган вақтни симириб? Истамам, қачондир ортга қайтмоқлик насибинг бўлмасин кузни қидириб. Ахир, қачон эди менинг келганим, Ахир, кетмоғимни сездирмай қорлар йўлингга ёғилар, йўлинг оқ бўлсин… Менинг кўзёшларим сенинг савобинг, Афсусларинг менга бир гуноҳ бўлсин. Аммо, сен яратган куй бор умримда, Ҳаволарга сингган наводир ҳазин. Торлар чалинади кузнинг бағрида ўтса ҳам минг аср… На кўнгил асради бизни, азизим… *** Бу тун оғир тун эди, о, Дарахтларда мезон оғир, Юрагимда гумон, оғрир, биласанми?.. Ойна орти тушлар сузар, ўнг фақат мен, қайтармикан ўзимники бўлган тушлар? О, ёмғирлар ёға бошлар ташқарида, деразамни муштлаб, муштлаб. Очолмайман юрагимни, томчиларнинг куйларига боғлар тўлсин. Англадимки, сен мен учун умримдаги етиб бўлмас узууун йўлсан… Сен қанчалар куюнмагин, бу дунёнинг ишларига, Хавотирим, қанотлари хориб келган, худди мезон қушларидай қишдан эмас… Унутишдан… Кунлар келиб бу боғлардан, изларингнинг ўчмоғи бор. Ўшанда ҳам руҳим масрур, Ўшанда ҳам кўнглим хумор, бир ишқ бўлиб қоладирман… кўнасанми?.. *** Тун қай томон оғиб борар, тонг қадарми шом қадарми?.. Кўкка боқсам юлдузлари кўринмасу, Аммо нурлар оқиб борар… Қаршимдаги ё хатарми? Кўзларимни узолмадим уфқлардан — шарқу ғарбнинг манглайига қон югурар. Мудраётган йилларини уйғотолмай бир ўлканинг боши узра асрларки тонг югурар. О, бир тонгки, сувлар босди келаётган йўлларини, шамоллардан боғлар бир-бир қулайверди. …Остонангга етолмаган нурларини ичга ютиб, кўкда қуёш нурайверди. Нима десам уйғонасан тушларингдан, Нима десам ўнгланади жавобларинг? Парчаланган кўзгуларга кўзим тушган, асролмадим… Совурганча ҳаволарни, еллар келди тўрт томондан. Йўллар қайга оғиб борар, Пешонамга битилган бу саратонда Юрагимга бир ёмғирлар ёғиб борар… О, бир тонгки, тунлар тўсди келаётган йўлларини… *** I Қайда эдим, билмайсанми? Кўзгуларга қараб туриб, неча аср ўтганини англолмадим. Жимлигини елкасида кўтарганча, неча йўллар ўтганини тан олмади, бу кузгача… Қай кунларни яшаб ўтдик, қай тунларда тушларимиз уйғоқ қолди, Ё бизгача бу тупроқда кимдир эркни туйганмиди — йиллар толди… Ёритмаса энди қуёш қароларга бўялган бу борлиғингни, Кўксингни оч, ҳеч йўқ ўтмиш изларидан, сезиб турса о, кимлардир борлигингни, борлигимни! II Елкам узра улкан тоғлар ўсаверди — Суянганим улар бўлди қачон десанг. «тўрт қарич ер, тўртта девор — кўзингга сурт, булар бари сенинг учун ватан», десанг, Ўз дунёмни денгизларга улоқтирдим… III …Қайда эдим, билмайсанми? Мен билганим пешонамга остонангни босиб ўтмоқ чизилмаган. Ахир мен ҳам аёл эдим, бош қўймоққа маскан излаб, совуқ еган оёқларим изиллаган. Тушимда ҳам тунларимни оққа ўраб яшаб ўтдим. Аммо бу кун бир ҳовуч сув тутолмадинг ўчирмоққа вужудимни ёққан ўтни… қайда эдинг?..
2022-10-21
http://nodirabegim.uz/archives/4910
Men puflayman- Tutaysan uzooq, Shafaqlanar yurak ko‘zlarim. Men puflayman- Nafaslar so‘nggi, Tong yuziga sepasan kullar. Men puflayman- Ufurib umid, Kesiladi qorachiqlarim… Taqdirimda bormikin yoqish? Senda esa yonish qismati? Xayolimga qulaydi tunlar. Gul va xazon. O‘qildi nikoh, Quchog‘imga mushtlab kirdi Kuz. Kiprigimga chirmashgan mezon Kalavalar ko‘nglimni hanuz. Sorig‘lanar ishqning ranglari, Sorig‘lanar yaqin-yiroqlar. Gulkovushda suzib boraman, Shivirlaydi xasta yaproqlar. Tonglarda mung, kechalar darvish, Oy nigohi huvullab borar. Yaqinlashsam, yonaman lov-lov, Qochsam, tunlar uvullab borar. Gul va xazon. O‘qildi nikoh, Yuragimga tepib kirdi Kuz. Binafshalar yodi so‘kilgan Ro‘molchamga soldim oltin iz. Yuragimga tepib kirdi Kuz!
2022-10-24
http://nodirabegim.uz/archives/4915
Товланади қорачиқда биллурдайин томчилар, Салқин ёмғир оғушида титрай бошлайди танам. Сезаяпман мендан гина қилиб маъюс ғичирлар, Эшигимнинг тутқичида қолган пушти шамсиям. Мен ёмғирни соғинганман, сен бўлмагин домангир, Муздай тафти боссин куюк юрагимнинг оҳини. Мен чидайман, бор вужудим майли, ивитсин ёмғир, Фақат, ювиб кетса бўлди қалбим дилсиёҳини. Ёмғир чак-чак сизиб тушар сочларимни пайпаслаб, У фалакнинг тараҳҳуми, удир беназир инъом. Пушти рангли меҳрлигим, ҳеч боқмагин аразлаб, Сенсиз ёмғир остида мен кезмоқчиман беармон. Мана ёмғир тинди, қалбда қувонч қолди осмонча, Енгил бўлдим, тарк этгандек бўлди дилдан бор алам. Шодлигимга шерик бўлиб, сездим менга боққанча, Сен ҳам бироз жилмайгандек бўлдинг, пушти шамсиям. Товланади қорачиқда биллурдайин томчилар… *** Жудоликнинг зарбидан ғамга чўкмангиз, зинҳор, Охиратда дийдорнинг борлигини биламан. Айрилиқ ўткинчидир, кўзёш тўкмангиз, зинҳор, Жаннатларда висолнинг ёрлигини биламан. Биламан, ёддан чиқар ўша андуҳ, озорлар, Айрилиқнинг яраси кун келиб битиб кетар. Фасллар алмашади, қайтар яна баҳорлар, Кўзларга қумин сочган қуюнлар ўтиб кетар. Неча саҳродан ўтдим, гулбоғларни бўйладим, Дуч келгани негадир, макрни мақом билди. Минг шукр-ки, аларнинг йўриғига юрмадим, Ва фақат ҳунарлари сабримни адоғ қилди. Шаррос ёмғир овози эркалайди кўнглимни, Хаёл беланчагида уйқуга кетар юрак. Пастлайди-ю булутлар ўпиб қўяр қўлимни, Энди гўзал жайронлар тушимга кирар бешак. Ҳолсизланиб бораяпман, толгандайин вужудим, Оғриқларнинг чўғига ловиллайди бу танам. Тўнг азоблар пойига йиқилади умидим, Ҳайҳот! Ўлим малаги мўралайди дарчадан. Юрак музлар, совуқдан ёрилар шиша чироқ. Муз ҳарорат узгандай етмиш икки томирим. Зулмат ичра ётипман, куй таралар тиниқроқ, Онамдайин аллалар шивалаган ёмғирим. Гар, сизни ташлаб кетсам бу фоний дунёларда, Мендан ранжиманг, жоним, будир менинг қисматим. Маъсумгина нигоҳим соғинсангиз, агарда, Осиб қўйинг деворга энг чиройли суратим. *** Нозиккина ниҳол эдим. Қададилар заминга, Ўғит бериб, сув қуйдилар меҳр билан ардоқлаб. Қуёшдан нур, ердан қувват сингиб жону танимга, Кунлар ўтган сари кўкка талпинардим япроқлаб. Улғаярдим эркаланиб фаслларнинг бағрида, Кўз ўнгимда улканлашиб борар олам сурати. Мўъжазгина бир ўриндиқ ўрнатишгач пойимга, Секин англай бошладим мен одамларнинг сийратин. Кун кунора макон қилди ўриндиқни ошиқлар, То шом қадар ўтиришар, тугамасди изҳорлар. Негадир ҳеч ўйлашмасди чимилдиқни ошиқлар, Ўтса ҳамки қанча қишу қанча ёзу баҳорлар. Танам узра боғланарди ҳар алдовдан бир тугун, Қисмат экан. Гувоҳ бўлдим қанча ёлғон-яшиққа. Кечагина бошқа саҳна кўрган бўлсам, Эҳ бугун, Ўша сулув карашмалаб турар бошқа ошиққа. Йиллар ўтар ўриндиқнинг буёқларин ўчириб, Энди менинг япроқларим заъфарондир яшилмас. Ихлосим ҳам сўнди гўё, пойгинамда ўтириб, Муҳаббатдан сўйлаганлар назаримда ошиқмас. Сўзлай десам соқов эдим, ичга ютдим барини, Дардларимнинг фиғони деб шовулладим эрталаб. Бир ўтинчим, олиб кетинг ўриндиқни кўчириб, Ёки мени ўтин қилинг аямасдан болталаб! *** Алангаман, оташман. Бир замонлар суйдирган, Ёронгулдай нозланиб ҳусним билан куйдирган. Сизни дея тошларда унган ўша майсаман, Сиз ўшасиз, илкимни ёлғон билан тўйдирган. Кўкка боқиб излайман булутлардан аксингиз, Шўр кўз ёшим қуйилса тошарди дарё, денгиз. Соғинчлардан ситилган жонга қилдим жабр деб, Наҳотки, надомат-ла эзилмасми бағрингиз. Кузнинг ғамгин пойига ишқ ёйибди пойандоз, Хазонларда суратим кўрдим ҳорғин, бепардоз. Тўзим тилай жонимга. Ғамим еяр кимим бор, Сабр қилсам умримга келар баҳор, келар ёз. Қаро тунлар малакдай тушингизга кирдим мен, Дилда туғён, Сездирмай сокингина юрдим мен. Саҳрода ёмғир кутиб қовжираган чечакман, Сизни дея умримни армонларга қордим мен. Дасталадим гулларни ишқ боғидан ўзимга, Сизни кўрсам, бу дунё жойланарди кўзимга. Меҳрингизга зор бўлиб қайрилди-ку кўкайим, Боқмадим, неча изҳор увол бўлди изимда. Сарғаймаган ҳисларим, ғунчалайди уриб ниш, Кўнглим яйратар ҳали муҳаббат қилиб хониш, Енгилмайман армонга, кучлидирман, Ҳарқалай, Тошни ёрган майсаман, нима бўпти кузу қиш! Алангаман, оташман… *** Оҳ, ҳарир либосинг бунча чиройли, Бунчалар дилбарсан, ширинсан Ҳаёт. Тонгларинг сулувдир, тунларинг ойли, Гўзаллигинг узра ёяман қанот. Улуғвор тоғларинг самога туташ, Хушовоз қумрилар чорлайди боққа. Найнинг оҳангидан эрийман сармаст, Хоҳиш йўқ бу ердан асло кетмоққа. Бирдан! Чақин чақиб қушлар тўзғийди, Чанг тўзон ичида қораяр осмон. Қўрқувдан титрайман. Танам музлайди, Қоронғи зулматга боқаман ҳайрон. Анави дарвеш ким?! Ридоси жанда, Менга ўқраяди ёвга боққандай. Бир вақтлар сенингдек эдим, деганда, Бўлди товонимдан чаён чаққандай. Кўз ўнгимда олам кетди тўлғониб, Саҳрога айланди, кўпчиди тупроқ. Туш бўлса кетайин тезроқ уйғониб, Агар, ўнгим бўлса, бу қандай жумбоқ? Жилғаларда сувмас оқаётир чўғ, Тиз чўкдим. Тиззамни куйдирди замин. Шоқоллар кўзини қилиб турар лўқ, Гўёки, сезгандай ўлжанинг таъмин. Ё Раббим! Бир гуноҳ иш қилдимми ё, Бу азоблар нечун, синоат недан?! Бир сас келди: -Асли ёлғондир Дунё, Ўтаяпсан Синов Чиғириғидан! *** Айланар ер гардиши, тонг отару кун ботар, Тақдир бир бошинг силаб, гоҳи итдайин қопар, Ким бахтини бой бериб, кимлардир бахтин топар, Бировга арзанда-ю бирисига ёмонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Ой сузилар самода, бўйи етган қиздайин, Кўнглим синиқ, ёронлар, синиққан юлдуздайин, Йўқотган марваридим қай манзилдан излайин, Кимларгадир интиқмиз, кимга эса армонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Бу дунёнинг синови, имтиҳони мўл экан, Бир ёни Боғи Эрам, бир ён саҳро, чўл экан, Гул деганинг тикан-у ўнг деганинг сўл экан, Дўстга нордон сўзли-ю ёвга ширин забонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Зумрад бўлиб ичикдим, уйим кўриб келайин, Самарқандга сочилган Сўзим териб келайин, Хаёллари улоққан шоирангиз бўлойин, Битта қайиққа тушган яхлит тақдири жонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Айтинг, Ким бу дунёдан кетдим, деб сўраб кетар, Кеча кўрган инсонинг бугун тобутда ётар, Э воҳ, айрилиқлардан юрагинг нураб кетар, Бугун бормиз, эртага бор-йўқлиги гумонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Тун бағрини тилкалаб ёриштирган чақмоқдир, Умримиз барқ уриб сўнг хазон бўлган япроқдир, Ҳар банданинг тўшаги охири шўр тупроқдир, Кетгунча бу дунёнинг боғидаги боғбонмиз, Ғаниматдир бу дунё, биз дунёга меҳмонмиз. Айланар ер гардиши…
2021-04-23
http://nodirabegim.uz/archives/3978
( К сожалению, я всегда искал счастья в других Но я так и не понял себя в конце концов Потому что мне казалось, что все в итоге падает в воду И что мне не повезет через много лет Тишина испортила все аспекты моего существования и испортила события И я, все еще не зная обо всем, решил быть обычным человеком Потому что мое счастье спряталось где-то далеко Мне было все равно, что мне говорили другие Я хотел перекрыть любовь запятой Невозможно, чтобы все оставили меня без причины И что они, как всегда, хотят создать для меня худшее. Должен быть способ создать коллапс, пока не стало слишком поздно Потому что я знаю, что все в жизни есть способ И всегда есть Тот, Кто все видит, знает и слышит Моя душа страдает эмоциональным безумием как часть существования Я не тот, кто уйдет от кого-то без связи Время, возможно, никогда не было на моей стороне И я сделал все из прошлого Он спал со многими женщинами мира и громко хвастался Он решил быть сильным, а не добрым джентльменом. Что ж, я бы протянул руку кому-нибудь полюбить меня такой, какая я есть Но это не работает, этот мир стал мусором во всех смыслах И все хотят создать самое худшее в моем поведении, во мне Они даже не встречались со мной, но я знаю, что они меня осудят Потому что для кого это значит, как я себя чувствую сегодня Никто. Людям нравится слышать то, что они хотят Но им все равно, что я чувствую в глубине души Мелочи причиняют мне боль так же, как и все остальное вокруг. Я просто с улыбкой притворяюсь, что все в порядке Потому что я должен жить с чертой из моей жизни Я молчу, но не лаю. Хуже всего то, что я до сих пор так себя ценю И дела мои будут говорить обо мне и загорится сказка Он будет жить независимо от моей судьбы Линия жизни и на этот раз не оставит меня Когда дело касается меня больше всего, я буду дурачиться вслух Потому что время — это превращение чувств и стигмы в мозг Управляемый разными людьми, и я не боюсь Ничего кроме одного Смерть.
2021-05-21
http://nodirabegim.uz/archives/4086
*** Соғинаман. Кутаман. Остонамдан ўтолмайди Вақт. Сен кетдингу келмай қолди – Шодлик ваъда қилган Бахт. Кўзларимни юмиб яшадим – Ҳижронингда куймай деб. Лабларимни ямаб яшадим – Фироқингни куйламай деб. Бироқ Томир уйғоқ, Руҳ уйғоқ – Қўярмиди ҳиссиз, туйғусиз?! Ғамлаб олиб Сабрдан кўпроқ излаб кетдим Ўзлигим сенсиз… *** Қаршижон – бағрингда дардларим яшар, У мени унутди, қайғуни эмас. Кўзларини бир бор кўрмоқ истадим – Юрагимнинг илк армонига қараб. У мени унутди, ўйламас ҳамон, Билмайди, ортида оввора қолди. Уни кўргим келар, севгим келмайди, Тангри юрагимни бардошга белар. Кимнингдир сириман, асрайди мангу, Кимгадир армон ҳам қилдим-ку тортиқ. Бироқ, ҳамон таъқиб қилар бир туйғу – Фаришта бўлолсам Вафо исмли… Севинчнинг бандини синдириб қўйдим, Энди човгум хушҳол, баралла қайнар. Етар, бўлди, дардли нолангдан тўйдим! Етар, менга тезроқ ўзимни қайтар! Соғинч ҳамон қайнар, биқир-биқири Мени тушунмайди, тинмайди ҳамон. Руҳимга етади ҳасратнинг тиғи Чидолмай йўл олгум хонамга томон. Бироқ хонамнинг ҳам қўллари узра Сенинг хотирларинг қалашиб кетган. Мен сени унутмоқ қасдида ёнсам – Чувалган ўтмишинг дилимга етган. Уйимдан чиқаман, тўрт тараф оппоқ Совуқ ёмғирлари тўсар йўлимни. Ёлғиз юраккинам безовта ҳамон – Хотиранг иситар совуқ қўлимни. Мен йўллар босаман, оёқ остида – Хазонмас, севинчим инграйди ночор. Сен-ла кезаману хаёл тоқида Йўлда эса ёлғиз кетяпман ҳамон. Унутмоқнинг оғир, чўнг ҳасратида – Ҳавога эврилиб боряпман секин. Сенга борган ўша мактуб қатида Нур юбордим, энди совқотма севгим! *** Сентябрь – хазонлар фасли Ғамгин дардлар тўкар юракка. Кел, кўнглимни тинглагин асли – Дунё ўхшар менга керакка. Юракдан ғамларни супурар тўзон, Туйғулар тилсими чорлар тинмайин. Ҳисларга кўмади умидвор хазон, Чақиргин, қошингга учиб борайин. Отам нигоҳидек донишманд шу куз Менга эртам учун очади китоб. Қанийди, ортимга қайтолсам шу кез, Илтижо қилардим, карам қил, Офтоб! Лекин куз… ғаддор, бешафқат Отам нигоҳини қизғанар мудом. Менку машҳаргача қилурман тоқат, Ёлғиз хавотирим – мунисам, онам… *** Икки ҳасрат – икки нигоҳ Ногоҳ учрашиб қолса – Бордир сенга саволим, Борми менга жавобинг? Баъзан, тунлар оралаб – Гўшак аччиқ йиғлайди. Келарми дил қоралаб – Кўнглим йўлга қарайди. Чувалган симлар аро Жим кетган бахтим маним. Бутун дун мотамсаро, Сен бўлиб эслолар ким?!
2021-06-09
http://nodirabegim.uz/archives/4255
Тонг отсин… Тун бўғзини кессин ёғдулар, Фараҳ келсин муштоқ бу жонга. Кунларимни кунларга улаб, Термуламан рангсиз дунёга… Лабларингдан қувилди исмим, Соғинчларим бағрида хуш қол… Кўзларингда экан жон изми, Бош олиб кетмоғим… оҳ, душвор! Қол демассан… Қалбга ўт қалаб, Мушкулмасми дил узмоқ ёрдин?! Хатларингни битта битталаб, Ишққа қўшиб ёқиб юбордим… Тонг отсин… Чекинганда зулмат қушлари Ридосини ечганида тун, Сўнг ўнгидан келар тушларим Кўринади сенсизлик ва НУР! *** Яна куз ва ўша самовот, Боқ, яна уфқ лаби ярақлар. Дарахтлар — хотира дафтарим, Хазонлар — йиртилган варақлар… Қадрдон ўша куз боғлари, Сўзлади сен ҳақда пичирлаб. Лаҳзада саросар музладим, Лаҳзада ўт ёнди ичимда! Мен баҳор эмасдим, азизим, Қўлингга қайта қалб тутгувчи. Мен — кузнинг ғамангиз ёлғизи Ёғдули тонгларни кутгувчи… Ва ҳамон тонгларга илҳақман, Зулматда кўп ёмон толиқдим… Ишонгум, Кимдир бахт келтиргай фараҳдан Кўзига жо қилиб Холиқни… *** Кўнгил яқин, йўлларим йироқ, Лабларимда қотган табассум. Менга боққан кўзлар бегуноҳ, Менга ёққан нигоҳинг маъсум… Йўқотибман сенли йўлларни, Гарчи менинг энг сўнгги чорам. Тикиламан оламга, ранглар Оқ қора… Оқ қора… Оқ қора… Қачондир Бу оқ қора оламларимдан Қушлар олиб кетгайдир мени! Ва ҳеч қачон ўнгидан келмас Тушлар олиб кетгайдир мени… Йўллар яқин, кўнгиллар йироқ, Кўз ўнгимдан ўтарсан кулиб… Яшарман, эй матлаби фироқ Сен ҳеч қайтмас йўлга термулиб… *** Кипригинг — сиротий кўприклар, Юрагинг — пешонам сужуди. Сингишиб боряпман йўқликка Тўкилиб кетяпти вужудим! На мужда тополдим, на фараҳ, Ишқ йўли сен томон йўллади. Қолдирма! Қолдирма… муаллақ Узалса илтимос қўлларим. Қўшилиб йиғласа хазонлар, Куй чалса руҳимга мос хазин. Сўнгги дам лошимга Масиҳдек Жон берсин муҳаббат сураси… *** Сокин дерлар: «Хайрли оқшом! Тунларингиз осуда ўтсин…» Жилмаяман, жавобим ўша, Лек ловуллаб кетади кўксим… Чарчаганман ёдингни енга, Гоҳ сукун, гоҳ хазондек тўздим. Кимлар териб қайтарар менга Лабларингдан тўкилган сўзни?! Бир қалқийди ичим ларзакор, Юрак эса безовта муштлар. Саросима жоним қушларин Овутаман кўксимни ушлаб …Ёдингдами каҳкашон осмон? Ҳилолгача қўярдик мақдам. Тунлар юлдуз ёнимга тушиб Куй чаларди кўзларинг ҳақда! Энди сен йўқ… Ой эса ҳазин, Юзларимга сочмагай шуъла. Кўзларимдан уйқу кетказиб Ситоралар айтмас ашула… Нечун ҳамон сенга илҳақман, Нечун исминг куйдурар лабим? Қанча йўлдан ўтдим-ку сақлаб Юрагимда ишқинг, кавкабим! …Унсизгина мавжланар само, Ҳеч кас дилга яқин сўз демас. Кечаларим осуда, аммо Не тонг, сенсиз хайрли эмас… *** Кўзларинг жаллод десам, Дод десам, сен шод эсанг… Ё Раб! Бер сабот десам, Фарёд десам, имдод эсанг… Икки чашминг жилмайиб, Кўксимни айлар майиб Жисм-у жоним кун сайин Барбод эса… обод эсанг… Пешонанг ўпмоққа шай Субҳидамда порлагай Сажжодангга чорлагай Бомдод эсам, бомдод эсам! Кунларимга фараҳ бер, Сенга элтмас тараф бер! Ишқ десам бўғзим куяр Ношод эсам, нишот эсанг… Сендан йироқ кетгум, бас Сенга фироқ элтгум… бас! Бир умр тутиб бўлмас Сайдинг эсам… сайёд эсанг… *** Сочинг-ла бўялди самонинг ранги, Бағрида ёқилди миллиардлаб фонус. Келмайсан, ўйимда гумонлар жанги, Кўзларимда куз… Зулумот тун қоши қорайиб борар, Гумон — ҳаловатга отилган минг ўқ. Тоқатим олами торайиб борар, Сендан дарак йўқ! Руҳимга лашкарин тортмоқда қўрқинч, Халос эт! Уларга келолмайман бас! Ботиним ғалаён, зоҳиран мен тинч… Ололмам нафас. Ҳаловатим нураб борар, во дариғ Руҳим осмонида гоҳи нур, гоҳ сел. Қўрқинчлар юракка урмасидан тиғ Фақат тезроқ кел… Хаёллар ғарқ бўлди севинч қаърига, Кунчиқмас самодек бўлганди таъбим. Хайрият, сен келдинг, оёғинг ўпди Остона лаби…
2022-06-01
http://nodirabegim.uz/archives/4448
*** нимадир ёзгим келади ҳислар, муносабатлар ва сен ҳақингда ҳам бир шаҳарда яшаймиз, бир ҳаводан оламиз нафас, бир йўлдан юрамиз, сен тамаки олган дўкондан мен сотиб оламан қоп-қора қаҳва ҳовур кўтарилар қаҳвадан қайноқ тамаки ифори кўкка ўрлайди заҳарли тутунга тўлган кўксингга менинг муҳаббатим нега сиғмайди нимадир ёзгим келади дарахтлар, қушлар, сен ҳақингда ҳам мендаги депрессия сенда азалдан бўлишгим келади баъзан дардимни эшитсанг, йиғласам, юпатсанг, руҳимиз бирлашиб кетсайди чекишни ташлашга етган ироданг мени севиб қолишга нега етмайди қалбимни қон қилди сўроғинг йиғини бас қилда кет дейсан мен устун қўяман эркимни, бор, йўлингда давом эт дейсан нимадир ёзгим келади бу гал туйғулар ва қушлар ҳақида эмас балки ўнг бўлмайдиган тушлар тушга кирмайдиган ўнглар ҳақида сен менинг тушимсан тамом ўнг бўлма *** 1 исканжага олар руҳимни замон ва макон ҳавфи йиллар бостириб келар қора шарпадек ва унга мафтун бўлишим кутар асрлаб қандай жозиба бор шарпада? жозибаки, уни англамоқ учун эргашасан ортидан ёки дуо ўқийсан уни йўқотиш истаб 2 исёнми, о, буюк исён воқеликка қарши кўтариш мумкин фақат, лаънати йўқ нарсани қандай инкор қиласан? нега эҳтиёж кўп уйдирмаларга? ғилдирак ичида югураётган олмахонга нима бўлди охир? қандай якун топди унинг тақдири? шунингдек, кимга қизиқ сенинг тақдиринг? ғилдирак ичига тушиб қолиш билан унга айланишнинг фарқи нимада? бирида бўғилган эркинг, бирида озодсан 3 узоқларга кет аҳамияти йўқ қаергалиги истасанг мен, истасанг шарпа билан *** ўзимга энг содиқ душманман ширин сўз айтмайман ойнага қараб тўйимли нонушта турса-да мен раво кўраман заҳардек аччиқ ва қоп-қора қаҳва дарвоқе финжон ҳам қаҳва рангига уйғунлашиб кетган ғалати… кўзим қора, қошим қора, тақдирим қора аммо эгнимдаги кийимим қизил қоннинг ранги қизил, жазавамнинг ҳам… депрессиянинг буюк амрига кўра ҳаётим, борлиғим, вужудим фақат икки рангдан ташкил топган палитра ҳар куни қазийман муҳташам қабр инжа ҳисларимга тупроқ тортаман эговлаб, бурдалаб, парчалаб охир нўноқ ҳайкалтарош мисоли ясайман қайтадан ўзимга кўнгил. *** Тунда, сочларимни силади шамол, силтандим, бу ҳолат келганди малол. Биламан, Шамоллар менга номаҳрам. Бу кеча. Ёлғизман, яна ва яна. Ой, деразамдан қаради ана. Рад этдим, ул ойнинг муҳаббатин ҳам. Оқшом. Мактуб олдим ёрқин юлдуздан. Очиб ҳам кўрмадим, рухсатсиз сиздан. Сўнибди. Юлдузга ачиндим бирам. Тонг… Дош бермай қуёш тафтига Қўл бердим, ногоҳ нурли кафтига. Ҳолимни ширин бир гуноҳга йўйдим. Ўзимни қуёшга топшириб қўйдим. *** йўл қидирма фойдаси йўқ замин гўё улкан қафас қафас ичра бахтлиман де қичқир майли таскин бўлсин овозларинг бўғилгунча янги дардлар туғилгунча исён қилма кимга керак фақат йиғла шунга рухсат *** бу шодлик қаердан эзгу ниятларим ушалган гўё аслида чироқни ўчириш ҳам келади малол ухласам туш кўраман ёруғ тушлар бўлади улар уйғонсам тушнинг акси жин урсин-а, нега уйғондим ўсимликлар, ҳайвонлар, ёдгорликлар кирар тушимга ва яна вақтни тўхтатиш мумкин истаганча измимга солишим осон бир лаҳзалик дийдорни абадиятга ҳукм қилса бўлади туйғулар дош берса бўлди, кифоя… алаҳсираб қолдим менимча туйғулар мўрт, омонат, ёлғон ҳаа, мустасно эмасман ўзим ҳам таассуротим, саргузаштим кимга қизиқ кеча мароқлидек туюлган нарса бугун ўта табиий, оддий ҳодиса малҳам истаб гоҳида кўча кезаман топганимда жароҳатим битган бўлади янгисини яратиш керак энди у яра шунчалик катта бўлсинки, охир мажбур бўлай ўлишга… *** мен агар истасам, қаҳвага гул япроқларин солиб ичаман эълон қиламан бугунни, мойчечак куни дея. ёмғир ёққан дамда соябонсиз китоб ўқийман хўл бўлса сенга нима?! барибир сен менга ҳеч китоб совға қилмагансан-ку! ***
2022-07-23
http://nodirabegim.uz/archives/4769
Сўзсиз яшолмайман, борлиғимда сўз, Сувсиз яшолмаган тилла балиқдек. Сўз менинг дарёим, сўз менга денгиз, Сўздан ташналигим қонар булоқдек. Оташим – оловим икки оғиз сўз, Чақмоқдек ёнарим сўздир бегумон. Бир нуқта ер билан чилпарчин қилса, Сўз сабаб руҳ билан бирлашар осмон. Сўзсиз юкинаман сўзнинг кучига, Сўзнинг қудратини олдида жимман. Қудратин олдида бошимни эгиб, Аслида ҳеч кимман, ҳеч кимман. Сўз бу қадим йўлдир, сўз бу сўқмоқ йўл, Изидан эргашиб юрар хотира. Сўзнинг томирида илдиз отар гул, Бир гул-ки тонг каби маъсум, бокира. Беришта боғланган мен қадим маҳкум, Сўзлардан қурилган бино ичига. Ҳар лаҳза таслиму гоҳ ғолиб бўлиб, Ҳар куни яшайман сўзнинг ичида. Борар манзилим сўз, қароргоҳим сўз, Аввал-у охирим сўздир, каломдир. Осмондек дилимга ажр ўрнида Худонинг бергани ёрлиқдир, шондир. Сўзсиз яшолмайман сувсиз балиқдек.
2022-07-29
http://nodirabegim.uz/archives/4773
Балки ёмон бўлди, қирқ даражадан Қулади ёз деган муҳташам бир тахт. Айни йигитлиқда, умр авжида Куз деган касалга чалинди дарахт. Қаранг, бечоранинг ранги ўчмокда, Бир-бир тўкилмокда чизиқ ва шакл. Қушлар кўронида ёшлик кўчмоқда, Тонглар ҳавосидек совийди aқл. Баргдек тўзғимоқда ёз салтанати, Новдалар учидан сабр қулайди. Содда дарахтларни нима алдади, Фасл товонини нима тўлайди? Қуёш унутилган муҳаббат каби, Тобора хирароқ, тобора кичик. Яшаш — тирикликнинг мангу матлаби, Унга қочиб келар ўқ теккан кийик. Кўнгилдек тиниди анҳор сувлари, Хазон — сарғайган халқ, четга уйилар. Уч ой ҳаётимда ёз жавлон урди, Нима меҳнатига ҳайкал қўйилар? Очуннинг қамрови нуқтадек торми, Қуруқ оғочларни тутар ваража. Куз. Сариқ касалнинг давоси борми, Дарахт ҳарорати 41 даража! * * * Нима бўлди сизга? Хафасиз, Титраяпти нечун қўлингиз, Ширинликни, мева ё гулни Тусадими озган кўнглингиз? Тўқиётган нарсангиз нима, Сизга бунча қарайди айвон, Пайпоқ, қўлқоп тўқияпсизми Ёки менга аталган ёлғон? Ўтирибсиз. Зерикмайсизми? Бир зайлда судралади кун. Мен биламан, қўлқоп, пайпоқча Туғилажак болангиз учун. Бунча чаққон бармоқларингиз, Бунча бахтли қўлингизда сим. Соя аниқ чизиб бермоқда: Сочингизни силаётир ким? Меҳр берар кафтингиз. Бахтли Кўзларини юмар бароқ мош. Тиззангизда бўлса шу вақтда Эриб кетар эди ҳатто тош. Эрка жонвор мудрайди. Билмас Қанча харсанг, қоялар — кукун, Қанча тоғлар талқон бўлдилар Қўлингизни бир ушлаш учун. Ҳўллаб олинг томоғингизни, Қуйиб турсин биров ширин чой. Ёнингиздан ё нарироқдан Топиларми мен гумроҳга жой? Кўп ўтириш зарарли. Тез-тез Сайр қилинг очиқ ҳавода. Содиқ, посон итингиз сизни Қўриқласин ҳар не маъвода. Ташвишларни ўйламанг. Ташвиш Сиздан жуда узоққа кетган. Белги, имо, нафас, ҳаракат Юзингизни қип-қизил этган. Ҳушёр бўлинг иссиқ-совуқдан, Майда-майда ташлангиз қадам. Тинчингизни бузган хириллоқ – Томоғимни куйдирган алам. Бахт эмасми соябонингиз, Ҳомийингиз — саодат? Вале Пайпоқ, қўлқоп тўқияпсизми Ё кимгадир аталган толе? *** Кўрпасидан чиқади шамол, Совуққотар чайқалган жони. Уйғонади уйқудан хаёл, Чорлар боши оққан томони. Ёлворади кечаси аёл, Садо берар сас, товуш туриб. Эрга ўхшаш шарпами, шамол Ўтиради қўл қовуштириб. *** Фалакларнинг юксак тоқида Кўрдим сенга аталган жойни. Дунё дунё бўлгандан буён Кўрмаганди сен каби ойни. Яхшиямки, сен борсан, олам Ёруғингда топар йўлини. Кўз, қош, лабинг… бўлиб жамулжам Сайр этади кўнгил кўлини. Етказганим сенга заҳматлар Томиримда қондек кечмокда. Лабларингда оби раҳматлар, Кўксимдаги саҳро ичмоқда. Яшамаган бўламан, билсанг, Кўзларингда ёш кўрган куним. Ё қаҳр, ё мурувват қилсанг, Гулзорингга сочилсин кулим. Парлар каби тўзғиди, кетди, Сен бошини силаган ғозлар. Бошқаларни бахтиёр этди Елкамизни илитган ёзлар. Фалакларнинг юксак тоқида Кўрдим сенга аталган жойни. Дунё дунё бўлгандан буён Кўрмаганди сен каби ойни. *** Бари ўтди . Тугади. Тамом. Яхши боринг. Соғ бўлинг. Хайр. Боринг янги бахтингиз томон, Бу боғларда қилмангиз сайр. Бу боғларда ҳар битта япроқ Кафтингизни солади ёдга: Харитада ҳар чизиқ — фироқ, Ҳар бир нуқта тўхтар ҳаётда. Қаро қисмат харитасини Кўчирмишлар пешонамизга. Кўнглимизнинг фариштасими, Кетди. Энди бегона бизга. Ҳар дарахтнинг соясида — куз, Ҳар сояда рақс бор кўзимдан. Мен излайман — чекаркан афсус, Қуёш каби кетиб ўзимдан. Бу боғларда қилмангиз сайр, Бари ўтди. Тугади. Тамом. Яхши боринг. Соғ бўлинг. Хайр, Боринг янги бахтингиз томон.
2022-08-16
http://nodirabegim.uz/archives/4805
Сиз қорсиз – бир марта чиро-о-ойли ёғган, Ва баҳору ёз ҳам ёдда мустаҳкам. Мен қорман – болалар ўйнаб ясаган, Баҳор келгунича йитар истеҳком. Сиз музсиз – томларнинг лабида шакар, Қуёшнинг ўпичи акслангувчи. Мен музман – куртаклар бошига хатар, Оёқлар остида дарз-дарзлангувчи. Сиз гулсиз – кетса ҳам қақраб-сарғариб, Авайлаб қўйилган дафтар қатига. Мен гулман – бурчакда дардисар, ғариб, Тушмаган ҳеч кимнинг муҳаббатига. Сиз ишқсиз – суйишга лойиқ қаралган, Дарди ҳам таратар ширин уфунат. Мен ишқман – куйишга маҳкум яралган, Бахт деса акс-садо берар сукунат. Сиз борсиз – кўнглимда ҳаётдир ҳаёт, Гўё исмингизга тўла ашъорман. Мен борман – ёдингиз тирнаган фарёд, Кимдир битта малҳам суртгунча борман. Мунча ўхшашмиз-у, мунча фарқлимиз, Қўйинг, қайғунгизни кўзимдан тўкманг. Ҳали қалбингизга кирар мовий ҳис, Ғолибман – ўшанда мен йўқман, йўқман. Ғолибман – йўқман… * * * Денгизни кўрмаганман деб хўрсинасан. Ёлғончи, деярли ҳар кун кўрасан-ку денгизни. Силайсан оқ ҳошияли мовий ва қат-қат этакларини… Камалак юқиб қолган тошчаларни терасан… Она бўсасидай тотли сувда суғорасан чанқоқ қўлларингни… Қумлоқ соҳилга изларинг тўкилиб, югурасан учишни унутган чағалайдай… Ойни қамаб бармоқларинг панжарасига, ётасан сочинг денгизга қўшилиб… Ёлғончи, деярли ҳар кун борасан-ку денгизга! Ҳар тун борасан-ку, қуёшнинг сариқ рўмоли сувнинг фируза бағрида ёйилиб ётишини, чайилиб ётишини томоша қилгани… Ҳайратланиб қарайсан – кўзларинг денгиз. Умринг – зерикарли туш, тушларинг – орзуваш умр. Ухлаб ўтаётган умрингда уйғоқ тушларинг оралаб бориб турасан денгизга… Тушларингга келади денгиз… * * * Ўйламагин ‒ қирқта эмас бу жоним, Бу жоним бўлинган қирққа, эҳтимол. Бахтли деб қўясан ‒ яшасам ёниб, Дардимни беладим кўркка, эҳтимол. Ўйлайсанки ‒ ўзим кулиб яшайман, Ишим йўқ бандасин эҳсони билан. Дарахт ‒ илдизли, Боғланмиш яна Ерга чумолилар арқони билан. Менам дарахтман, Илдизим ‒ жоним, Яшайман сувсасам кўзёшим ичиб. Сен чумоли эмас, яқин инсоним, Сен сиртмоқ бўлмагин, Бахт бер, ишқ бер, Ишқ!.. * * * Менга кузги гуллар кўпроқ ёқади, Ёқади хазонбўй, ҳуркак ҳолича. Ёқади сариқ-бўз япроқлар аро Бодомдай бемаврид гуллаган олча. Кузнинг гуллари ҳам кузранг ‒ оловранг, Исми унутилган бировдай таниш. Бозор растасига бормаган етиб, Йўл бўйига чиққан кўйича қолмиш. Оҳ, кузги гулларим, озғин гулларим! Зўрлик бор кичкина савлатларида. Хуш бўйдан маст бўлиб эрийди илк қор Атиргулнинг қават-қаватларида… Уларга келганда чарчайди қуёш, Ёмғирлар эзади, гўёки ўгай. Шамол билан ҳаёт талашиб гуллар Гўё ғунчалармас, муштларин туггай… Битта узилмасдан узиларкан жон, Қўймаслар табассум эҳсон тутишни. Менга ўргатишар шу кузги гуллар Бу дунёдан қандай гўзал кетишни! * * * Кетгинг келиб қолар бошингни олиб, Ўзингни шарт узиб ҳар хил таъмадан. Еру кўкда юз хил уловлар қолиб, Ариқда чайқалган қоғоз кемада. …қоғоз кемада… Тиллолар милтирар бармоқларингда, Кўзларинг чақнайди кўрганда китоб. Лекин вақт! Вақт йўқ хос орзуларингга, Дам оласан бироз, бўлганда нотоб. …вақт йўқ орзуларингга… Майсалар устига сочилгинг келар, Хонқизи аралаш териб шабнамни. Ўзингни севишинг – ўзингдан ортиб Яхши кўрганингдай мунис онангни. …фақат истак бор… Дўконлар бор бўлсин, ишинг бор бўлсин! Дераза бор бўлсин, қўясан бўйлаб – Ўтиб бораётир қорлар, ёмғирлар, Уларни севишинг қўясан ўйлаб. …шунчаки ўйлаб… Оқ-қора тасмада аза-байрамлар, Ойларни, йилларни бир хил кечурсан. Роҳат учун эмас, ташвишлар, ғамлар Сусайиши учун қаҳва ичурсан. …нима ичурсан?.. Очқайсан, чанқайсан, кийим танлайсан, Яшаш-чун чўкасан ҳаёт – уммонга. Гоҳида… сабабин билмай йиғлайсан, Кетиб қолгинг келар кўнглинг томонга. …кўнгил томонга… Илҳомни чорлайман, У эса сени… Исминг хаёлимга бўлар сарлавҳа. Кафтларимга тегиб, кўйлаги – чинни, Қўлларинг тафтини эслатар қаҳва. «Ҳозир юрагимдай қолади бўшаб!» – Зарда-ла чайқатиб сурсам олдимга, Тўлқинида кафтим чайганим ўша Қаҳваранг сочларинг келар ёдимга… Диққат-ихтиёрим тортар комига, Тўрт юз грамм кўзгу қуйилган финжон. Мен – маъюс ҳайкалга титраб қараган Аксим кўзларида аксинг намоён. Ҳовур ҳовучида чайқалган ифор Эслатар шамолга сингган анбаринг. Яхшиям ҳажр бор – севдим телбавор, Яхшиям ҳажр бор – йўқдир хабаринг. …Вақтга нигоҳим тушар ногоҳ ва Воқелик юртига қайтиб кўчаман. Менга ёқмайдию совиган қаҳва, Сени қизғанганим учун Ичаман!.. 1. Эркин-эркин чизгиси келар, Ичкин-ичкин чизгиси келар, Тақиқларни бузгиси келар, Гуноҳларни сезгиси келар… Бўёқларда ёйгиси келар Севишганлар кирган тушларни. Матоларга ўйгиси келар Таниш ханжар ботган тўшларни. Хиёнатнинг чирк завқларини, Илдизида қуриган гул ва Қизга либос танлашган кўзгу Хаёлларин қоғозда жилва Эттиргиси келар… Лекин у Машраб каби қўрқмас-у дордан, Уялади ўз кўзларидан, Уялади Парвардигордан! Эркин-эркин чизгиси келар, Истеъдоди чоргардиш бўздек. У мусаввир – мусаввир Аёл, У мусаввир – мусаввир ўзбек. Ичкин-ичкин чизгиси келар, Дил тублари ў-ў-ў баланд унинг! Рамазонга кирган лаиндай (калитини ютиб юборган) Мўйқалами кишанбанд унинг. 2. Суратимни гўзал чизасиз, Кўрган борки, шукуҳни англар. Атрофимда, эгним, юзимда – Ўзимда йўқ турфа гулранглар. Ўчирасиз кўздан қайғуни, Табассумни суртасиз қуюқ. Суратимга келар ҳавасим, Бу тиниқлик ўзимда йўқ, йўқ… Эй мусаввир, лоф учун раҳмат, Сотмадингиз фарёдларимни. Фақат… фақат чизинг бир бора, Ростдан ҳам бор қанотларимни…
2022-08-18
http://nodirabegim.uz/archives/4808
Сени унутишни бошладим Бугундан Энди ҳар куни Сени Унутишни ўйлайман. *** Агар сени унутолмасам, Бу ҳақда Сенга айтаман Охирида… *** Сен Ҳаммани кечирдинг охири. Аммо, бир киши қолди кечиролмаганинг — Ўзинг. *** Ўзингни топгунингча — ҳамма нарсани йўқотиб қўймасанг бўлди, дедим, ўзимга. *** Нега сенга эришолмади, деган савол тушиб қолса, уларга узундан-узун таржимаи ҳолимни кўрсат: мен ким. боғчада, ухла! — дейишса индамай, ухлаган бандаман… *** Сен асли, камгап эмас эдинг. Суҳбатдошинг Йўқ эди, холос. *** Севги менимча: Ёмғир ёғмаётган кунда ҳам уни эслашингдир. *** Биз бир-биримизни тушунмаслигимизни тушундик охири. бу жуда даҳшатли эди. *** Кетсанг Ҳеч нарса Ўзгармаслигини Сендан аввалгилар Исботлаб кетган. *** Уйларга, бегоналар кириши мумкин эмас, деб ёзилса Кўпчилик кирмасди Ўз уйига. *** Нега сенга кеч эришди, деган савол тушиб қолса, уларга узундан-узун таржимаи ҳолимни кўрсатиб: уни боғчадан кеч олиб кетишарди У кеч қолишга ўрганиб қолган, деб айт… *** Мендан, зўр Танкист чиқади Бу кетишда. Аммо, бу ҳақда онамга айтмайман. Ҳавотир олади.
2022-08-18
http://nodirabegim.uz/archives/4811
Сўнгги сўз кутамиз иккимиз, Гарчи айтдик кўп бора уни. Бетоқат кутамиз… Йўқ! Музлаймиз, вақт эса куйдириб ўтар жуда тез. Сония минг бўлар изҳор қошида, Аммо жуда тез!.. Йиғлайсан. Қўлимдан тутасан «Йў-ўқ!» дея Ва мен бўйсунаман унсиз — Бузилмайди ҳеч кимнинг тинчи. Умрини яшашга уринар севги — Видолар қошида жон сўрар тизлаб. Энг пастқам бахтларга кўнамиз — Сен йиғлаб, мен титраб бир умр Сўнгги сўз айтсайдик бир-биримизга. * * * Бедорлик санчилар туннинг бағрига, Бир оғир нафасда оғринар кеча. Хаёлнинг тизгини талаш-ҳо талаш, Иштибоҳ чанг солар. Шундай давом этар такрор-батакрор, Тундан тун чўнглашиб боради ўйлар, Лаҳзалик имконга кўнар бир туйғу, Қайси бир соф ҳислар тортар хижолат. О, даҳшат! Чиқмайди вақтнинг измидан, Тобора тўлишар ҳаётий кўрим. Туйқусдан бир бўшлиқ… қолмас ҳафсала, Ҳақиқат айланар иштибоҳларинг. * * * Ҳамма нарса сен ҳақда, Яшолмаган умримиз ҳақда, Қилинмаган орзулар, Тушга кирмас кун ҳақда. Сенга боғлиқ ҳар нарса бордир, Фақат сен йўқ, сенда эса мен. Тилга кирар ҳар битта зарра, Фақат сенда ва менда сукут — Ҳайқириқ. На кун бор, на тун бор, Мувозанат йўқ! Сўнгсиз ўйларга қоришган коинот, Борлиқда тентирар аянчли кулги… * * * Сездим: бугун йиғладинг, Ўшанда ҳам йиғлардинг… Ва яна қачондир йиғлайсан. Биласанми, бу кўнгил фақат кўз ёшингни сезади, кулганингнимас. (Бу учун ўзимни кечирмайман:) Илтимос, йиғлаб тур — Ҳис этай! Фақат жуда кам, баъзи-баъзида… * * * Қулоқларингни ёп, Тинглама бу куйни! Сену мен, бутун ошиқ аҳли — айроларнинг дарди бор бунда. Эшитма! Мен эса тинглайман бутун вужудим билан — Кўзларим билан, Нафасим билан, Кафтим билан, Товоним билан… Бу куйнинг руҳини сўриб оламан! Тўймайман-тўймайман, Дардсирайман мен. Фақат сен эшитма, қулоқларингни ёп! Айнан сендан қизғанаман уни, Чунки сен… Бу дардга лойиқ эмассан. Титрайверинг, мезон торлари! * * * Қон сачрар танимга, Ҳансирар ғазаб. Кўзимнинг оқида оқар қон дарё, Дераза ойнаси қип-қизил, Ёриқлардан сизади… Тўймайман. Бир алвон кўримга келади дунё. Бир жирканч илжаяр узилган бошлар, Кўзларда кўринмас зарра талваса, Кўринмас бир умр — ярқ этган виждон, Кўрмоқ истайман! Бармоққа ёпишар қуюқсиган қон, Сукутни парчалар тамшанган лаблар. Ғимирлар, тинмайди бурда-бурда лош, Чўзилар узилиб ётган кекирдак. Фақат менга етмайин нафас, Пажмурда тус олар, оқарар танам… * * * Қўй, энди не деймиз, бўлганича шу, Исён қилмоқликдан кимга не фойда? Қанчалик эдию бизнинг севгимиз, Хилват қолганмидик қайсидир жойда? Нималар дегандинг, мен нима дедим, Умид қилганчалик борми сўзимиз? Нигоҳлар қачон бир тўқнашди тайин, Қачон кўзгу бўлди бизга кўзимиз? Юракда нимадир бор эди аниқ, Сенда ҳам, менда ҳам, фақат у нима? Севги эрта тугаб қолган воқелик Ва бироз чўзилиб кетди хотима.
2022-11-09
http://nodirabegim.uz/archives/4832
Энди фарқи йўқдир, қишлоқ ё шаҳар, Барида яшамоқ бирдай азобдир. Ҳаёт уммонига қанча шўнғимай, Барибир чиқади бирор тасодиф Ва ёдга солади кулгуларингни, Йиғиларингнию, туйғуларингни, Мушукдай мулойим уйқуларингни, Аразинг, нозларинг, эркалигингни, Мени ухлатмаган сергаплигингни, Қаҳратон қишларда совуқни сезмай Биргалашиб юрган йўлларимизни, Иссиқ ёзларда ҳам қўйворилмаган Бирга терлаб кетган қўлларимизни, Дераза ёнида ойга термулиб Йўллардан ҳам узун ёзишганимиз, Сувнинг ёқасида белингдан қучиб Титраб, эс-ҳушлардан озишганимиз, Эшик олдигача кузатиб бориб Кейин дарров қайтиб чақирганларим, Кейин… ҳар нарсадан баҳона топиб Урушганлариму, бақирганларим, Тилингдан кўнглимга санчилган тикан, Қўлимдан юзингга тушган тарсаки, Ваъдалар, қасамлар бузилган кунлар, Ва бундан бу ёғи бари қалбаки, Сохта изҳорлару, сохта афуслар, Ёлғонлар, алдовлар, ўйинлар турфа, Ўйлаб уйқулардан кечилган тунлар, Мутлақ исботлари топилган шубҳа, Ёрликка танланган янги одамлар, Худдики ўтмишда ҳеч нарса йўқдай, Икки ёққа кетган кескин қадамлар, Ва бари тугади, қўйилди нуқта. Улфатлар, ичкилик, сарҳуш кечалар, Янги ҳамроҳларни кўрди кўчалар, Китоблар ўқилди неча-нечалаб, Хаёллар сурилди янги мавзуда, Қарорлар қилинди ҳаётга доир. Ўрганиб ҳам қолди юрак қайғуга, Туюла бошлади барчаси оддий. Бир кун ўтмай қолар бир қултум ҳам май, Яна ўтмиш билан қоламан ёлғиз, Ҳаёт уммонига қанча шўнғимай, Барибир чиқади бирор тасодиф Ва ёдга солади… *** Дарахтлар осмонга қараб бўй чўзар, Куй чалар шамоллар япроқлар билан. Сени менсиз бахтинг кундан-кун ўсар, Аста хайрлашиб титроқлар билан. Атиргул шаклига кирар ғунчалар. Бунчалар баланддир қушлар парвози. Шамоллар япроқлар билан куй чалар, Шунчалар юракни эзар овози. Сен ва дунё кетар олдинга сари, Умидлар умидга маҳкам бойланиб. Мен ортга қайтяпман, йўлим тескари, Мен эрта қоламан ерга айланиб. Дарахтлар осмонга қараб бўй чўзар… *** Ярим умрим кетиб эришдим мана, Энг баланд чўққиси энг баланд тоғнинг. Энди нима қилай, не истай яна, Орзу-мақсадларнинг бордай поёни. Бирдан маънисиздай туюлди дунё, Барча истагига етгач юрагим. Бир фикр энди ҳеч тинч қўймас аммо: Энг чуқур жарликка келар қулагим… *** Бугунга янгимиз, эрта эскирган, Бизни менсимайди бу дунё қадим. Нега ишқнинг дарди дунёдай улкан, Мен яна соғинчга чидаёлмадим. Ер айланаверсаю, тағин у дамлар Айланиб-айланиб қайтиб келмасми? Икки ёққа кетган эзгин қадамлар Ғамгин узрларни айтиб келмасми? Ўша гуноҳингла сен бахтиёр бўл, Мен жим яшайвергум тилсиз дунёда. На олдда манзил бор, на орқага йўл, Қайга ҳам борардим йўлсиз дунёда… Дийдам қотди, ёшсиз кўзларим гувоҳ, Лекин сендан қолган туйғуга қулман. Қачондир қайдадир учрашсак ногоҳ, Боладай термулсам устимдан кулма. *** Кўзларимда мунг бир сокин, Ва доимги шу ҳаётим — Ортга қайтмас тинч бир оқим, Руҳим унда сузиб борар, Сезилмайди. Ботинимда тошга дўндим, Кундузлари бунга кўниб, Тушларимда телба кўнглим Сенга гуллар узиб борар, Сезилмайди. Балки бир кун олмай таниб, Сезмайсан ҳам кўрсанг мани, Кечирилмас кечмишларим Юзимга нақш чизиб борар, Сезилмайди. Ҳам кулдириб, ҳам йиғлатиб, Баҳор ажиб куй чалади. Бу дунёси кўп ғалати, Умрим аста тўзиб борар, Сезилмайди. *** Эгилсанг қиблага эгилгин, бошим, Ёрилсанг тошларга урилиб ёрил. Тўкилсанг ичимга тўкилгин, ёшим. Сўзларим, соврилсанг шамолга соврил. Ёқмасам бағрингга сиғдирма, дунё. Тугасанг вақтида тугагин, умрим. Менга бошқа қизни учратма, Худо! Бошқа қизни сева кўрмагин, кўнглим… *** Тун. Осмонда ой кўринур, Кўлмакда акс этган надир? Дарахтлар нотинч шамолдан, Шудгорда рақс этган надир? Хаёлимга сен келганда Ичимда «қарс» этган надир? Хотира ҳар сафар исён Қилганда бўлиниб кетдим. Капалаклар ўлар-кетар, Гуллар сезармикан, билмам. Йўлчилари қайтмаганда Йўллар сезармикан, билмам. Ўзинг-ку кўниккандайсан, Қўллар сезармикан, билмам, Ўзга қўлни тутганингни Билганда бўлиниб кетдим. Кўчада касб-у кор қилиб, Уйимга ош-у нон топгайман. Дўст-у душман орасида — Дунёда шараф-шон топгайман, Ғуруримдан чимдиб-чимдиб Рўзғорнинг камин ёпгайман, Рўзғоримнинг ками бир-бир Тўлганда бўлиниб кетдим. Баъзан май-у баъзан овқат, Баъзан дори-дармон едим. Шу ҳолимда кимга орзу Кимларгадир армон эдим. Сўнг исмим ҳам дуолардан Ўчиб бориб секин-секин, Айтилажак сўзлар қарғиш Бўлганда бўлиниб кетдим. Гадодайин оламидан Нафосат тиланиб ўтдим. Кўзингизни очинг дедим, Адолат тиланиб ўтдим. Ёлғонлардан кечинг дедим, Садоқат тиланиб ўтдим. Хуржунимни очмоқ пайти Келганда бўлиниб кетдим. Худо, агар сен бор бўлсанг, Ва Қодири Мутлақ бўлсанг, Барчасини яратгувчи, Бошқаргувчи бир Ҳақ бўлсанг, Ҳар бандангнинг ҳамдларига, Ноласига илҳақ бўлсанг, Зарраланиб кетган мени Баҳорги найсон қилиб тўпла, Қийналмасдан бир ўқ билан Ўлгувчи жайрон қилиб тўпла, Энг тубдаги бир тош бўлай, Манзилим уммон қилиб тўпла, Қўнмайдиган бир қуш бўлай, Ё қушга осмон қилиб тўпла, Ҳеч бўлмаса, ҳеч бўлмаса Бошқача инсон қилиб тўпла, Ҳар синовга майдаланмас Мустаҳкам иймон қилиб тўпла, Чунки сенинг номинг дилда Ўлганда бўлиниб кетдим. Хаёлимга у келганда Ичимда «қарс» этган надир?
2022-09-01
http://nodirabegim.uz/archives/4456
Кўча четида ташкилотларнинг зарҳал ҳарфларда битилган тахталари остида турмиш аҳлат қутиларга ачинаман худди ожиз бечораҳол дайдини учратган мисол зотан, мен ўшаман сигарет қолдиқлари ғижимланган қоғоз бурдалар чайналган сақичлар овқат ёрлиқлари сув идишлари ҳиссиз отилган аҳлат қутиман йиғаман йиғавераман ва охир тоқат етмас пайт тўкиламан ёриламан портлайман ўзимдан катта бардошлироқ БОШҚА ҚУТИГА… *** доим қўрқув бор йўқотиш қўрқуви ўтган куни йўқотгандим калитимнинг бир пойини аслида бошқаси эди чўнтакда ясатиб олишим мумкин эди аммо изладим қўнғироқ қилдим асабий ағдардим чўнтакларимни йўқ эди зим-зиё кўп ўтмай чиқиб келди бошқа кийимдан бугун ҳам атайин йўқотдим кейин чир айландим хоналарни титкиладим нима эди йўқотган нарсам қандай эди асрагандим нима сабабдан тополмадим ичимни ағдардим қўрқувдан бўлак ҳеч нарса чиқмади сўнг ариққа бордим телефонимни туширгандим шунда бир пайтлар ирғитдим улоқтирдим атай узоққа қўрқувни йўқотишдан қўрқмаслик учун *** Совуқ! Совуқ… Январ гуллар эккан уйлар томига Офтоб эритмоқчи бўлар Одамлар ичидан янгроқ совуқни Сен эса Сигар тутунин қаҳвага сут қилиб Ё қаҳва мазали сигарни тортиб Куласан Кутасан Хабарни Хабарни *** Исмимни айтма, исмимни қўй Ундан кўра айт оркестрга Оғир, биқиқ мусиқа чалсин Рақсга тушсин онг ўйинлари Исмим унут, исмимни айтма Бунда асфальт, бунда тош уйлар Катакларда товуқдек яшар Хаёлан бор кумуш одамлар Исмимни қўй, исмимни унут Бизга фақат мусиқа чалсин Олтин булутларда қон изи оқар Кун оғади нари дунёга Қўй исмимни, исмим йўқ мени Кулги бунда азобли ўлжа Тилим-тилим қилинар тиллар Тилим-тилим этар оламлар *** мен сени дуо қиламан тонг ҳали қуёш бош кўтармай оғир уйқуда тушнинг энг инжа энг ҳарир қимматбаҳо пардаларига ўралашиб дуо қиламан қўлим қовушмайди лабларим пичирламас айтмас исмингни аммо дуо қиламан ўнгимда тош кўчалар сершовқин серёмғир гулдурос кўчалар бўйлаб ўтиб бораркан кулранг исканжадан ўзни олиб қочмоққа жой излаганча босим ғазаб хушсизлик аро ўзни англамай сени дуо қилавераман токи Тангрининг келсин раҳми зеро ўлиб борар қотиб борар бари-бариси раҳми келсин ва оёқларинг қўлларинг ўрнида ўссин сузгичлар ва сузиб кетгин олис-олисга уммон тубига худди тушингдаги каби балиқ ва илонлар бирла… мен эса сени дуо қиламан қилавераман… *** бари фалокатлар тонгларда бўлади содир дейлик бир йигит туни билан эртасини этади режа ва туйқус атай қилгандек олтида уйғонолмай қолади ана касофат шундан сўнг бари чаппасига кетар айланиб бажарилмас туни билан қилинган режа келмас омад ҳеч улкан шиллиққуртдек судралар ўлим қутқаролмас бундан дуо ҳам ахир бари ёзуқ тақдир илоҳий ким ҳам қарши бўлар хуллас фожеалар тонгларда бўлади содир худди содир бўлганидек бахт кечалари
2022-03-15
http://nodirabegim.uz/archives/4652
Оппоқ сочли бобожон, Юзи нурли хокисорим. Онажонимнинг отаси, Набиралар бобоси. Меҳрибоним ягонам Бирдонамсиз бобожон. Сизга нима кўз тегди? Касал бўлдингиз бирдан? Хаммамиз ҳавотирда, Сизни ўйлаб ташвишда. Соғайиб кетмадингиз Бағримизга қайтмадингиз. Ёлғизим бобожоним, Бизни ташлаб кетдингиз. Хаммамизни йиғлатиб, Нега алдаб кетдингиз. Сўнги кунингизда ҳам, Бир сўзиз эшитолмадим. Биттагина армоним, Хайрлаша олмадим. Сиз учун дуодамиз, Доим қалбимиздасиз. Унутмаймиз сизни ҳеч, Қалбимизда яшайсиз. *** Тилло кўпригларим менинг Сарбон карвонларим менинг Саҳрою-биёбонларим менинг. Алишмасман олтину-зарга. Шоир ёзган асарларинг Боғимдаги чаманларинг. Қўлимдаги қаламларинг. Алишмасман олтину-зарга. Темур қурган саройларинг Ҳофиз айтган наволаринг. Тарихдаги инъомларинг. Алишмасман олтину-зарга Замахшарий тилло сўзларинг. Жайрон сенинг мови козларинг. Онам сенинг ойдек юзларинг. Алишмасман олтину-зарга. Тўмариснинг хилқатлари. Бошдаги зар ипаклари. Бобур бобом салҳатлари. Алишмасман олтину зарга. *** Меҳр тўла кўзингиз, Менга кулиб боқади, Ҳар бир айтган сўзинғиз Йўлимни ёритади. Менга берган билимингиз Олтинлардан қимматдур, Сизнинг бу меҳнатинғиз Бизлар учун ибратдур.
2022-01-04
http://nodirabegim.uz/archives/4715
Тонг отди — кўзгуда яна шу сурат Дилда куртак очди умидлар яна. Нималарни топдим истаб адолат? Мен ҳали яшашни истайман, она. Кўз ўнгимдан ўтар ҳар битта куним, Гавдаланар макон, ҳудуд, замона Таҳлил қилиб тинмай излайман айбим, Мен ҳали яшашни истайман, она. Гуноҳ бор ҳаммада, хатолар бисёр Гардкамига қўйдим жоним! Ёмон-а? Нега кенг дунёга сиғмас одамлар? Мени ҳайдашмоқчи бутунлай, она. Қуёш нури тушди деразам узра, Илиқликка зорман ўзим ҳайрона. Оловларда ёқди, билмасдан сира. Ўзимни яқиним, ўзимни она… Иймонга хиёнат қилмадим асло, Номусга бўлмадим ҳеч ҳам бегона! Балки топмоқдадир бари интиҳо, Мендан рози бўлинг азизам, она. Қир-адирлар ичра юрмоқ истайман, Майсалар устига босиб товоним. Она ер тафтингни ҳис қилсам дейман, Шунчалар соғиндим ватан тупроғин. Пахтазорлар ичра кезар болалик, Тутлар соясида ётибди кўнглим. Булоқ сувидан йўқ ширин ичимлик, Қовун, тарвузингни соғиндим юртим. Доим бир-биридан огоҳ маҳалла, Қўшнилар қўшнига беради мадад. Ахир қайда ҳам бор ўзбек чойхона? Халқим йўқолмасин сендан оқибат. Ҳар бир қарич еринг жонимдан азиз, Сенсан менга шараф, ғурур, ризқ, иймон. Номинг улуғласин ҳар бир ўғил қиз. Гулла, яшна, юксал ҳур Ўзбекистон! Хаёли паришон, беҳол, бемадор, Фарзандин ёнидан жилмайди она. Дилбанди тузалмас дардга гирифтор, Фиғони ичида, йиғлайди она. Мана неча кунки ўғли туз тотмас, Ҳатто кўз очмайди, бир қарамайди. Табиб чақирганди. У ҳам текшириб: Афсус ила айтди: Йўқ, тузалмайди… Тунда хайриятки ўғли кўз очди Терлаб кетган бола, пешонаси ҳўл Сув ичди ва айтди энг сўнги сўзни -Она, онажоним мендан рози бўл… Ўз ўғли қўлида жон берди бу тун Онанинг фарёди оламни тутди Умр йўлдошидан ёлғиз ёдгори Ёдгорни ҳам бу тун қаро ер ютди. Қабрни қучоқлаб йиғлади узоқ Наҳот ўзидан бир қолмас нишона Қабрнинг устида жон берди у ҳам Кўзда ёши қотган бечора она… Тушунмай азобинг, дард, уқубатинг Жойига қўймабди майли ҳурматинг Топтамоқ истади наҳот иффатинг? Йиғласин, қақшасин у хирсли кўзлар. Беномус сўзидан зор титрар фалак Мушкулинг ечгум деб этдилар ҳалак Қилмоқчи бўлдилар сени бир эрмак Синсин билагингга узалган қўллар. Ёлғиз бошгинангда минг битта ташвиш Мактаб, боғча, рўзғор — хилма хил юмуш Ғуруринг синдирма азиз бояқиш Ёнсин сенга ола боққан нигоҳлар. Ҳаммаси ўткинчи, вақт олий ҳакам Ўксинма, бўйсунма, олға кет шаҳдам Азоблар роҳатин албат кўрасан Доғда қолсин ўша хирсли нигоҳлар.
2022-07-21
http://nodirabegim.uz/archives/4766
Йўқ, юрагимнинг дук-дуки эмас, сен айтётган кучли уриши — Улар — сенли туйғуларимнинг Югурётган қадам товуши. Сен ўйлама, ҳис ҳам қилмагин, фақат яшаб тургин бул лаҳза ва соғинчим гуллаган сайин уни ҳидла… бунда ҳеч нарса сен ўйлаганчалик эмасдир, Ер — аслида ёнаётган шеър, Осмон — менинг кўзимда асир. Ҳис қилганинг муҳаббат ҳаммас, нафратдир у, қайдан биласан? Ном ҳеч нени билдирмас асло, бари нисбий, бари қиёсан… …шундай қилиб, англагил буни, хушёрлик бу —ишқнинг мастлиги. Балки энди англагандирсан, кўксимдаги юракмаслигин… *** Майли, не қилсанг қил, розидирман мен, розиман, оловга ташла лошимни. Жазола, айблиман қошингда албат, сочинг каби қора кун сол бошимга. Розиман, азоблаб роҳатлан мени, жоним оғриқларнинг ватани бўлсин. Қийнагин жимгина, кўзимга қараб, илтижо қилмирам шафқат деб, шафқат… Айлагил умримни бебурд ва ҳароб, қайғулар бағишла кўнгилга… фақат мени қийнаётган вақтингда эй ёр — кўзим теграсини айлабон бенур, дардларга мубтало этганда минг бор, мени севиб тургин, мени севиб тур… *** Тунларни тунларга уладим бетин, тунларни тутамлаб титради таним. Айни дам… ҳаётга оғир ботади менинг ер устида яшаётганим. Гарчи бу умримнинг лаҳзаларидан дилдаги орзулар сероброқ эрур ва яхши кунларнинг умиди ила кўксимдаги шамлар таратади нур. Турасан жонимга кўзингни тикиб, ёдинг ёдим ичра изғир беқўним. Эй руҳимга қўрқув ниҳолин экиб ўзи қуритётган телбаваш ўлим. Қачонгача йўлим тўсмоқчисан, айт, келяпман, деб алдаб қўясан токай? Сен билан эркакча ҳисоблашаман, фақат… шу шеъримни тугатиб олай… фақат шу шеъримни тугатиб олай… *** Эй дил, хабарим бор забун ҳолингдан, сени қийнаётир оғриқсиз оғриқ. Мен кетиб бораман Ҳақ хаёли-ла мангулик йўлида… қўлларим боғлиқ — саждалар қиламан Аршга юкуниб. Сен эса дардсизсан, нега — не учун? Кетаман осмонга бесас тўкилиб — руҳимда унади ифорий жунун. Ё Ҳақ, шаккок тутма сендан Дард сўрсам, қизғонма Изтироб тўла зиёни. Кўнглимга ёдинг-ла тушган бир қатра қайғуга алмашгум икки дунёмни. Дардсираб дайдийман ўзимда ўзим, сийратим соғинчдан киймишдир ридо. Очиқ эканида бу ташна кўзим жаннатий бир ғусса нисор эт, Худо! Манглайим туфроғ-ла айлайди суҳбат, сукунат сиримни очади — ҳадсиз. Яшамоқ мумкинми ахир, Ўзинг айт — бу улкан кўнгилда илоҳий дардсиз… *** Кўзингдаги ёшда шеър эриётир — мисра томар руҳим ҳилватларига. Дард тажассум этар кўзингдан оққан ёшнинг бир лаҳзалик жилваларида. Сен… бир лаҳзага тўхтаб қолар вақт. Роҳила ишқ чулғар қалбимнинг туйғу қадами етмаган еригача… ва сийратимга сингий бошлар шаффоф бир қайғу. Шу пайт… мен саҳро, сен ёмғир бўласан, гулим, ҳар битта қатрангдан яшнай бошлайман. Сочимдан то тирноққача жунунга тўлиб, сени севган ондан яшай бошлайман… *** Эрк ёди сингари хароба вужуд яқинлашиб сўрар мендан – лаҳаддан: Айт, сенинг ҳам кетгинг келадими ҳеч, бу Кетмоқ истаги номли шаҳардан? Шарпалар сукутин елкалаб боргум, изларим мавҳумдир – йитган, тўзғиган. Руҳимни чорлайсан, мен эса бу дам бир поклик излайман ҳирсчил кўзингдан. Бир поклик излайман, бари нораво, биласан, азалдан қулга хосдирман. Ишон, лек шубҳалан, бил, лек билдирма – азоби ёлғону оҳи ростдирман. Ҳар томчида ўзин фош қилган денгиз ва кўрмоқ истаган ўз кўзин рангин… Мен шундай музтариб, сен шундай зариф ҳилватда олинган бўсалар янглиғ… Бошим уриб бордим Гуноҳ пойига, қарғишлар умримни отди комидан. Вале мени топдинг, ишқинг – интиқом, осмоний талваса издиҳомидан. Қасамлар ичасан Ҳавво номи-ла, ай, менинг хаёлим Одамда кезар. Оғу тутқазасан жоннинг жомида, ичаман,ўлмасман, дилни шу эзар. Сезурман, Исрофил сури зангламиш, йўқса мен борман-ку, қани Қиёмат? Кет энди, келмоғинг кутилган бахтдир ва лекин кетмоғинг – энг улуғ омад. Шарпалар сукутин елкалаб боргум…
2021-12-09
http://nodirabegim.uz/archives/4279
Олимлар туғилди, китоб кўпайди, Ғоялар туғилди, шитоб кўпайди. Самода верталёт, учоқ кўпайди, Кўпайди, вафосиз ваъдалар қатор, Ҳаёсиз ўқрайган олчоқ кўпайди. Гўдаклар туғилди, миллат кўпайди, Одобиёт бузилди, иллат кўпайди. Ичкилик элитган шерлар кўпайди, Кўпайди, сотилган очиқ баданлар, Аёлга ўхшаган эрлар кўпайди. Шаҳарлар қурилди, юртлар кўпайди, Битмасдан қулаган мўртлар кўпайди, Фаришта суратли лаин манфурлар, Хиёнат кўпайди, хоин кўпайди, Кўпайди, оридан кечган манқуртлар. Касаллик кўпайди, бемор кўпайди, Тиланчи кўпайди, беор кўпайди, Қўлингга қараган табиб кўпайди, Кўпайди, гуноҳга тавбалар қилган, Иймонга ўранган ҳабиб кўпайди. Олам ва одамзот узилмас занжир, Оламнинг кўксига одам тиғ санчир. Коинот кирланди, гардлар кўпайди, Кўпайди, инсоннинг орзу-истаги, Табиат қалбида дардлар кўпайди. Кўпайди, чангалда қисилган бошлар, Юрак тош, кўзларда қуриган ёшлар. Саволлар кўпайди, жавоб бетайин, Кўпайди, адолат излаган диллар, Сабрдан бошқани ҳайхот, нетайин! Тафаккур уфқимиз осмон қадар кенг, Бирлашган билаклар буюк кучга тенг. Кўпайди, манзилнинг нобоп йўлаги, Ёлғонга кўмилган иркит дунёда, Кўпайди, умиднинг синган бўлаги. Кўпайди, нажоткор эзгу тилаклар, Ҳаловат билмаган интиқ юраклар. Қийнайди, қайларда қолди оқибат? Орзулар қурбони эмас бу ҳаёт, Уйғонсин, мудраган меҳр-мурувват! Саҳролар бағрида гўзал бир диёр, Тоғларга туташган сарҳадлари бор. Куйласа булбуллар бунда бахтиёр, Жанубдан наволар таратган макон, Юрагим парчаси-шу азиз Сурхон. Бахшига дўмбира тутган дардингдан, Орим деб кўксини керган мардингдан, Ўргилиб яшайман содда халқимдан, Бир томон туркман эл, бир томон афғон, Тожик ла нонини бўлишган Сурхон. Полвонлик отадан болага мерос, Одат қадр топган, анъана эъзоз, Меҳмонга ошиқиб чиқишар пешвоз, Бироз чапани халқ, лек одамижон, Меҳри ҳам тафтидек илиғим Сурхон. Ҳар томон кенг водий Денов, Шеробод, Ҳар ёқда шаҳарлар бўлмоқда бунёд, Алпомиш алқаган Бойсун қўнғирот, Термизийлар ётган муқаддас қўрғон, Онамдек мўътабар, улуғим Сурхон. Табиат севганки, шундай сулувсан, Боғ оро қирларинг дилга сурурсан, Сўйласам таърифинг-шеърсан, шуурсан, Бари ноз-у неъмат, тўкин дастурхон, Шукрона этарман Ватаним- Сурхон. Қуёш ҳам меҳрибон сўлим заминга, Нурларин тўрт фасл таратган ерга, Оллоҳнинг назари тушмаса сенга, Бунчалар бўлмасдинг сен жаннатмакон, Жайҳундан сув ичган қадимсан Сурхон. Хайём билан сирдош тутиндим, Ҳушёр эдим, кулмас эдим мен. Даргоҳига кирмоқ ўтиндим, Ҳайрон эдим, билмас эдим мен. Биллур жомин узатиб менга, Дедиларки: «Қайтмасин қўлим». Мен ҳам ташна жомдаги майга, Дедим: «Ишқдан жонимга ўлим». Мен ўжар қудуқнинг тубига, Кўмаман минг йиллик дардимни. Бойчибор ёлини силайман, Ёнимга йўлатмай ғанимни. Минг ёшли чинорлар қартайиб, Қаддини тиклашга уринар. Сўзлари болалик эртагим, Бешигим тебратган кўринар. Минг ёшли минорлар гердайиб, Мозийдан бир садо сўйлашар. Ёдгорим эркалаб ўпаман, Барчиной куйди деб ўйлашар. Манглайда борини кўраман, Алпимдан дарак йўқ, то ҳануз. Алпларнинг шартига кўнаман. Чилбирнинг чўлида чанқовуз… Биёвлаб, биёвлаб, бийлайди, Бийларнинг кимлигин билмайди. Бойбўри бобомдан ўчим бор, Чанқовуз ўртаниб куйлайди. Минг йиллик вафога жафолар, Қалмоқлар қўлида сўлмайин. Бойсунга етказинг додимни, Алпомиш келгунча ўлмайин. Шундаям бўларми, энажон, Ўзбекнинг қизига зўрлар бор. Молига, ҳолига кўз тиккан, Жонига бепарво «шўрлар» бор. Олти ой ўтди-я, чечажон, Алпимдан хушхабар келди-я?! Доғларда қолдириб барини, Висолнинг шамоли елди-я?! Мард эрлар орини асрайди, Ўзбеклар бут бўлар, қўш бўлар. Минг йиллик аразлар тарқайди, Қонида ботирлик жўш урар. Ўтовнинг бағрида сиримиз, Момолар иримин қўймайди. Эллар бир, бирлашди дилимиз, Чанқовуз ўртаниб бийлайди, «Биёв»,»биёв»…
2021-09-16
http://nodirabegim.uz/archives/4300
Паранжини йиртиб отганман, Бузилгандир қанча қолиплар. Бу усти-бош, бу либосимда Мени ўлдиради толиблар. Aхир келдим бошни тик тутиб, Кимгадир қасд қилгандай шаҳдам. Битта ўзим чиқдим кўчага Тушиб турган соям — номаҳрам. Ўққа тутмас улар саҳнани, Саҳнаки, воҳ, пардаси бордир. Улар нишон қилади мани, Бу жоҳиллар ҳар нега қодир. Совуқ кунлар ҳали олдинда Қон кетади тупроққа сингиб! Оқ орзули ойдин қизларнинг Дипломларин ёқиб исингин… Шеър айтаман кўксимга уриб, Ва ўзимча қалбим ўртарман. Aйни дамда ўша ёқларда Пайдо бўлишга қўрқарман. Моҳитобон каби, Ғавғо Тобон каби Шайдо бўлишга қўрқарман. Чанқаб турган толиб олдида Дарё бўлишга қўрқарман, Чарчаб турган толиб олдида Бўйра бўлишга қўрқарман, Майда бўлишга қўрқарман, Ҳадя бўлишга қўрқарман. Хатто ўйлаб кўриш ҳам даҳшат. Aмудан бир сакраб ўтмоқлик. Бунда қолиш хавфсиз барибир Мени бир зум тарк етмас ҳадик: Aммо бунда қолмоқ ҳам оғир, Қолмоқ — эмас хатардан ҳоли. Мен аёлман — қаерга бормай Сирлигича қолар аҳволим? То қиёмат, Дарс ўтар ҳаёт — Толибаман… Жўломонов, Жўломон, Жўломонжон, бўл омон! Наҳотки танимадинг?! Сенинг онанг бўламан. Азроилни йиққанман. Инграб, зўрға туққанман. Отинг шунга Жўломон. Сени жўлда туққанман. Жун деб кетганинг йўқку. Ун деб кетганинг йўқку. Болам, хун деб кетгансан, Дун деб кетганинг йўқку! Ёқут бўлади дебман. Барқут бўлади дебман. Қачон менинг фарзандим Манқурт бўлади дебман? Гул гул бўлмай қолди. Йўл йўл бўлмай қолди. Болам, қайтмай қўяқол. Эл эл бўлмай қолди. Болам менга ташланди. Шундан кўзим ёшланди. Мени ютиб юборсин Сариўзак даштлари. Душман қувлади. Қочдик. Душман қочди. Қувладик. Болам, бир кун келади Асрга татигулик. Жўломонов, Жўломон, Жўломонжон, бўл омон! Қайтсанг, фақат халққа қайт, Оломонга жўлама! Бу дунёнинг кўргазмаларин Кўзларимга хато кўргизма! Бугун санъат галереяси Ташкил этмиш фотокўргазма. Кимга нима? Билмадим. Юрак Чок-чокидан ситилган эди. Бунда сурат кўрдим: аёлнинг Оғизлари тикилган эди. Пардоз гўзал қилган юзингни Қани энди ёшинг билан юв. Фаранг хоним бунинг ўрнига Журналистга берар интервью: “Жуда юксак баҳолаш мумкин Муаллифнинг маҳоратини…” Мен мақтовни эшитганим йўқ, Фақат… тақдир ҳақоратини. Кўргулик деб ўқибман, узр! Кўргазма деб битилган эди. Бунда сурат кўрдим: аёлнинг Оғизлари тикилган эди. Шу оғизга кўкрагин тутиб Она сутин ичирмаганми? Шу тикилган лаблар қачондир “Севаман” деб пичирлаганми? Шеър сўрайсиз. Дафтарларимнинг Варақлари титилган эди. Шеър сўрайсиз мендан… Ўша кун Оғизларим тикилган эди. Маликаи Турондодим, Қаерларга кетиб қолдинг? Менинг саркаш хаёлимни Ўзинг айтгин, нетиб олдинг? Маликаи Турондодим, Қани бергин, учта савол. Эр йигитлар жавоб бергай, Берсанг, бергин юзта савол! “Тоғдан тушган оҳулар каби Бир эл бордир қизлари кўҳлик. Бир эл бордир эрлари ўқли, Бир эл бордир эрлари оҳли, Яна хафа бўлиб қолмагин, Йигитлари доғули, дўқли. Маликаи Турондодим, Эшит мани сурон, додим. Турон — оҳим, Турон — додим! Усиз эмас бирон додим. Кўҳлик қизлар қайга кетди? Қайга кетди ўқли эрлар? Қайга кетди оҳли эрлар? Қайдан келди қирон, додим! Бу дарахтлар эмас дарахт, Душманга тегмаган ўқлар. Жанг пайти санчилиб ерга Минг йилдан сўнг кўкарганлар. Кўҳлик қизлар ёрсиради. Ўқли эрлар юртсиради. Келингларей, деб чақирсам, Ётсиради, ётсиради. Маликаи Турондодим, Эшит мани сурон, додим. Турон — оҳим, Турон — додим! Усиз эмас бирон додим Маликаи Турондодим, Эртакдан чиқ, Бўй-бастингни Бир кўриб қўйсинлар токи. Эртакдан чиқ, Энди бу халқ Эртакларга ишонмайди. 1 Широқ кезиб юрар даштларда, Хавфни сезиб юрар даштларда, Ёвни енгиш учун қулоғин, Бурнин кесиб юрар даштларда. Бирам хунлик дунёларида, Бирам хунук дунёларида Етти кунлик йўлга чиқмоқда Бу беш кунлик дунёларида! Қумларга қон томиб боради, Қумлар қонга қониб боради. Бутун бошли ёв лашкарини Эргаштириб, ёниб боради. Дилни еган буйруқ берилди. “Ҳийла” деган буйруқ берилди. “Дарров тутиб маккор чўпонни Қийна!” деган буйруқ берилди. Қанча шоҳ-у аёнлар келди, Ёвлар, ўқ-у камонлар келди. Широқ билан чироққа буткул Эҳтиёжсиз замонлар келди. Широқ кезиб юрган даштларда – Бугун беда, бурган даштларда. Қўйларини боқар чўпонлар Ёвни Худо урган даштларда. 2 Китобни муқова асраган киби Чопонни асрайди чопоннинг ипи. Кўклам бу даштларни сўроғлаб келди, Шунда болалади чўпоннинг ити. Қўйларни ҳимоя қилишсин дея, Бўрилар бағрини тилишсин дея, Кесдилар итларнинг қулоқ, думини Тутган жойларини юлишсин дея! Итлар катта бўлса хуришадими? Бўрилар билан тенг уришадими? Тўралари билан қўраларини Энди қўриқлашиб юришадими? Ҳақиқат излаб ўнг-сўлингни кезгин, Яқинроқ бўлсин деб йўлингни кесгин, Беғамлик қулоғин, лоқайдлик бурнин Кесгин! Кесолмасанг, қўлингни кесгин! Қонхўр бўриларни еган усуллар, Элинг учун яша деган усуллар, Наҳот қўй боқишга яраса, наҳот! Боболарим ёвни енгган усуллар? Широқ кезиб юрар даштларда, Хавфни сезиб юрар даштларда…
2021-09-17
http://nodirabegim.uz/archives/4312
Қачонлардир, кимнидир, йўқотганмисиз? Шунчаки жим, сокин, сабабсиз… Юрагингиз тўкиб пойига ва лаҳзада усиз қолгансиз. Қачонлардир ёниб ҳисларда, Зулматларни ёритганмисиз. Қаҳратоннинг қаҳр қаърида, Қолганмисиз, ёлғиз, адоқсиз?! Қачонлардир кўнгил ҳувиллаб, Зор қақшатиб ожиз руҳингиз, Ёнаётган олов деб ўйлаб, Ва сўнгида адашиб, эссиз. Йўқотганмисиз, кимнидир изсиз, Шунчаки жим… сокин ва ҳиссиз… *** Сентябр — сенингдек беқарор, Гоҳ кулиб туради, гоҳида маҳзун. Мезонлари учар сенингдек беор, Гоҳида тентираб, гоҳида беун. Қуёши жилмаяр сендек афсусда, Нурлари бетизгин, ёлғон арғамчи. Шамоллари эсар борлиқни юлқиб, Ўзингга ўхшаган айёр, алдамчи. Сентябр тонглари кўнглингга уйқаш, Баъзан жунжиктирар, баъзан эркалар. Тунлари юрагинг тубига ўхшаш, Хотиржам, ҳайқириб видолар айтар… Шомларга инади беҳол туйғулар, Зўрға олганича сўнгги нафасни. У ҳам сенга ўхшаб айтолмай кетар, Борлиғини ёққан оташ ҳасратни. Сентябр — сен каби қадрдон менга, Кузакнинг энг тотли ибтидосидир. Руҳимга киргану ҳудди сенингдек, Бевафо кўнглингнинг инъикосидир. Сентябр — сенингдек беқарор, ҳиссиз, Мавҳумликлар аро узоқликларда. Сентябр — менингдек ожиз ва эссиз, Сенсиз яшолмаган мингта кузакда… Нега тушларимга кирмайсиз ёниб?!.. Оппоқ тонгларимга кулиб боқмайсиз. Нега яшолмайман мен сизга қониб, Юз минг томиримда ишқдек оқмайсиз?! Айро манзилларда мудом чалкашиб, Ниҳояси мен бўлган жой топмайсиз. Минг ишвалар жилвасига адашиб, Мендан ўзга бир кўнгилга ёқмайсиз. Мағрур боққан нигоҳингиз етади, Майсаларга, осмонларга, тоғларга. Нега малҳам бўлай демайсиз, Юрагимда қоп-қорайган доғларга. Нега ҳануз изларимдан қолмайсиз, Милён йиллар мени излаб, ахтариб. Дунё яралгандан бери кутаман ахир, Тушларимга кирай демайсиз ёниб?!.. Она… кўзларингиз кўкка ўхшайди, Булутсиз, тип-тиниқ, покиза тусда. Сизга боқсам, кўнглим яйрайди, Севаман мен сизни ҳар битта ҳисда! Она… кўзларингиз мавжланар сокин, Не сирлар яширин нигоҳингизда. Ўйласам, жизиллаб ачишар юрак, Мен сабаб эмасми армонингизга?! Она… кўзингизда баъзан хавотир, Бу недан дарак деб, ўйга толаман. Агар кўзларингиз ногоҳ ёш тўкса, Юрагим тўхтайди, адо бўламан. Она… кўзларингиз рангида дунё, Ҳар қатраси нурга беланган. Сизни бунча яхши яратмиш Худо, Жон томирим сизга уланган! Она… кўзларингиз ҳаловат менга, Томиримда оққан бахтнинг аксидир. Борлигингиз таскин бутун умримга, Пойингиз Жаннатнинг остонасидир! *** Ҳануз-ҳануз яраландим, Баланд қояларга урдим тўш. Юр кетайлик юрагим, дедим, Дунё қолсин изимиздан хуш. Тоғу тошлар томон қочдим-у, Товоним қонатди тошлари. Ҳарсангларда парчаландим-у, Денгиздайин оқди ёшларим. Фақат ёндим, яшамадим, Бахтлар узоқ куттирди. Кўнглим қонаб яраландим, Зулматлар толиқтирди. Тупроқларни жим тирнадим, Қон қотди бармоқларимда. Унсиз, сўзсиз йиғлаганимча, Умр бўйи сўйладим қисса. У бир қисса алвон рангида, Бедор тунлар ёзилиб, битган. Ёлғиз отган тонглар бағрида, Афсонага айланиб кетган… Қадарларда сарсона кездим, Адашиб зўр савдоларида. Бахт-ку, дея ўйлаганларим, Сароб бўлди саҳроларида. Кўзларим очдим-у, зулматни кўрдим, Баҳор дея кузакни кўрдим. Уфққа чўккан шафақ рангида, Ёниб битган юракни кўрдим… *** Бизлар Ернинг одами эмас, Жаҳонгашта сайёралармиз. Меҳр излаб, бир кўнгил истаб, Дунёсида овворалармиз. Сарсон-сарсон туйғулар ғаюр, Кўнгил иши сира битмайди. Юрагингнинг сочилиб ётган, Парчаларин ҳеч ким термайди. Ўйланасан, хаёл сурасан, Музтар бўлиб боқасан гирён. Сабаб излаб девона кўнглинг, Инграб ётар туйғулар бир ён. Чексиз-чексиз осмонлар узра, Исён этган туйғуларингни, Қафасидан озод этгин-у, Кенгликларда қутқаргин уни! Кенгликларда қутқар руҳингни…!!! *** Суратингга қарайвераман, Ҳар нуқтада қотар нигоҳим. Кўзларингни яқинлаштириб, Қорачиққа айланар кўзим. Суратингга қарайвераман, Гарчи у жим, сўзламаса ҳам. Нигоҳингни тутмоқ бўламан, Нигоҳимни англамаса ҳам. Суратингга қарайвераман, Ёд бўлгандир ҳаттоки соянг. Эшитилар ўтмиш қаъридан, Шивирлаган ёлғон ҳикоянг. Суратингга қарайвераман, Олға босмас умрим кунлари. Айтгин қачон ортда қолади, Сен бор бўлган сенсиз кунларим…
2021-09-26
http://nodirabegim.uz/archives/4335
Энди унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас. Ишон, тирикларни унутиш анча қулай Марҳумларни унутишдан кўра – Улар рўёларингга аҳён-аҳён кирар, Дуога эҳтиёжлари оз марҳумлардан кўра Севгилари кучли марҳумлар севгисидан. Ярашмас тириклар мозорига Чечаклар, кўзёшлар, хўрсиниқлар Истаган сўзингни айтолмайсан улар ҳақда. Тириклар мозорида чироқ ўчиши билан Ёна бошлар марҳумлар мозорин чироқлари Руҳлар жамланар тириклар зиёрати учун Эй сен, дўст эканлигин ўзи-да билмас дўст, Бу зиёрат қўрқинчини мендан – Тириклигидаёқ унут бўлган одамдан сўра. Ишон, унутилиш учун мутлақо ўлмоқ шарт эмас. *** Тонг отар Малина ифорли тонг Бальзак ёшидаги бари аёллар Кўча супуришга ошиқар Бузар мезон сокинлигин Супургининг Енгил шовқини Ёшликнинг Кийик қадамларила Навниҳоллар ўта бошлар – Келажак баҳорлар! Ўтаётган Кунлар юки Оғирлашиб борар хазон қопларидай Бальзак ёшидаги аёллар елкасида *** Октябрь, Шу қадар ҳақир, Шу қадар мазлум, Шу қадар таслимсанки, Сени чизмоқликка Юзта Левитан зарур. Мен бир уқувсиз мусаввир – Тасвирлаб беролмам гўзаллигингни Далли ровийга айлангум шу боис — Кўрганимни кўрганимча сўзлаб бермоқ учун. *** Куз – сабр косаси тўлган Қақнус. У ёққан олов Тўхтамасдан уч ой ёнар Ўт қўяр ўзига Оламларга Уфқларга Томонларга Қалбларга Туйғуларга Бир-бирига Интилган қўлларга Куз – қайта туғилмайдиган Қақнус Қақнусбола эмас Замҳарир чиқиб келар унинг хокидан *** Қаҳрамонлар Аждаҳонинг боши қолиб Думи билан курашга чиқар “Сен бахтлисан” хитоби Миллатни йиғлатар Кулдириш ўрнига Оч қурсоқларни Тўлдирмоқ бўларлар Мусаффо осмон билан Осмонни эса Шу пайтгача ҳеч ким еёлмаган – Унинг эгаси бор Эгали нарсалар Дахлсиз қолажак Ҳамма замонда *** Куз қайғу ҳомиласин тўқсон кун кўтариб юрар Ҳеч ким Унга боқмас хайрихоҳ Некбинлик қолмаган дунёда Тутиб Озғин қўлларидан Ўтқизмаслар ҳордиқ учун Қарғалар Тумшуғида кетар Сўнгги мевалар Болалар Териб олар Тўкилган ғуддаларни Оч қолган Қайғу ҳомиласи Туғилмоқ имконин бой берар яна *** Куз – малла Ван Гог Мени Кунгабоқарга айлантирар Кунгабоқар боши уруғлардан эгилгандек Бошим эгилади сўзлардан – Қуёшга тик қаролмам ортиқ. Миямда тинмай ғувиллаган овоз Гуллаган Кунгабоқар теграсидаги Болари галасин эслатар Куз – қайсар Ван Гог Мени шу телбаваш Ҳолатимда чизмоқни истар – Шабба бармоғила кўрсатаверар Ҳовли четидаги эски кўзани *** Мен уни илк бор Шаббалари борлиқдан илиқлик излаётган Олма дарахтининг остида кўрдим – Кўзлари тўқ каштан рангида эди Мавсумнинг адашган гуллари Ярашмай турарди олма шохига – Кампир қорнидаги ҳомила мисол Уяси бузилиб шамолда Тентираб юрган ўргимчаклар Чап бермоқ истарди қиш уйқусига Қушларни одамга Одамларни қушга айланмоқ орзуси ўртаган Фаслни яшардик жимгина … Мен уни илк бор Қайғу ояти япроғида туширилган Олма дарахтининг остида кўрдим – Кўзлари қачонлардир Сева туриб рад этганим кўзлар каби – Тўқ каштан рангида эди.
2021-10-19
http://nodirabegim.uz/archives/4381
Сиздан мужда етказмай қушлар, Тонглар отди, тунларни кунлаб. “Ишқ”, “ишқ”, — дея саловат айтар Ёмғирлар ҳам қалбга қўйди лаб. Хижронларга хосдир оғриниш, Тилимдан дард кўкариб чиқди. Этагимдан тутди соғиниш Кўнглингизга кўнглим ичикди. Пинҳон куя оташингизда Ададсизу сарҳадсиз севдим, Сеҳр тўла қарошингизда Ойдек балқиб, тўларман девдим. Чалкашдим-о, ололмай таниб, Адаштирди шамоллар, еллар. Хасрату дард туғин кўтариб, Айро тутди довуллар, селлар, Кимсиз? Билмай минг йил ахтардим Тор туйилди ҳувиллоқ дунё, Пешонамга битилган висол Балки, балки… қиёмат кун ё. Парвосизим, бағрим гул, хазон, Фарқи йўқми баҳору кузни. Келмадингиз, йўқламадингиз, Туйғулардан тонмаган қизни. Қонга тўлди қуёш челаги Қисматтоғга боши урилиб, Ҳижронларнинг ҳалинчалаги Наҳот кўкда кетса узилиб. Сиздан мужда етказмай қушлар… *** Азизим вақт, этмадинг шавқат Елдим, учдим, тўқнашолмадим. Кўкда байтлар ўқидим минг бор Ўзим билан учрашолмадим. Отлиқ бўлдим сабрсиз гоҳи Ё ботинда сабрнинг асли Кўзларимда ухлади тонглар Келгунича ёмғирлар фасли. Кутди, кетди, кутмаганларим. Сойдай оқди сеҳрли сўзлар Мени менга олиб кетмади Кўзларимни унутган кўзлар. Азизим вақт, этмадинг шавқат Сўзлашмадим, куйлашолмадим ва ер, кўкдан изладим аммо Ўзим билан учрашолмадим… *** Зеболикда етолмайди ҳеч гул, лола, Гўзал эди етти олам санамлардан. Кеча-кундуз сарсарига айтиб нола Тополмадим донғи кетган чаманлардан. Ким экан у васли олис ердаги моҳ, Ўрим-ўрим кокиллари бойланмаган. Минг ошиқлар ҳузурига боргани чоғ Нетонг ўша бир таманно айламаган. Ул парирўй қай маконда олар нафас, Ўхшайдиму нилуфар ё қизғaлдоққа. Ё бағрига солинганми олтин қафас, Балки ташна у ҳам меҳру бир ардоққа. Соғинаман бинафшалар гуллаган пайт, Висолингга етолмасдан кўнгиллар кул. Нечун боғу бўстонларга келмайсан айт, Ёввойи гул! Ёввойи гул! Ёввойи гул! *** Фазо. Бўшлиқ. Эски доира Юксакларда рухнинг парвози, Қуёш сокин, ойда жимжитлик, «Дук-дук» келар юрак овози. Душман шамол келар эшилиб, Кўнгил шами тортар хавотир. Тиз чўкмоқлик — абадий гуноҳ, Йиқилмоқ ва синмоқ хатодир. Ахир учма, қайрилмагин деб Елкам узра зирқирар шу юк Йўқ! Дунёдан олиб ўтарман Бу — мен учун жазодир буюк! Фақат дардинг оқизма уммон, Фақат бевақт ёғмагин ёмғир, Биласанку -эгилмоқ осон, Осмонларга оғирдан оғир… *** Нега мени танлади қалам Олов ҳислар ёқтириб қолди. Менсиз ёлғиз ухламади ой Юлдузлари кўзимдан томди. Бир илоҳий май ила сарҳуш Руҳ ҳумори тутган найсонда Мени кутди зумрадранг баҳор Кўҳна чашм, биллур ошёнда. Қуёш янглиғ чорлади ҳар кун Саҳий меҳр, кумушранг дунё Мени ватан этди ўлмас Ҳақ Мени севди абадий зиё. Не оҳ, сира бермаслар жавоб Андуҳларни аритмоқ учун. Ўлдирдилар туғилтирдилар Мени менга танитмоқ учун. Руҳим кўкдан тушмас беэга Жисмим тупроқ билан қоришиқ Қақнусдек қалб сиғмайди ерга Ферузаранг осмонга ошиқ. Сўз тўлғоғи вулқон ҳарорат Ўчиролмас томчидир уммон Кўз юммайин кўраяпман туш Ухламоққа имкон йўқ, имкон!.. Тушларингдан ҳайдама мени, Суратимни ташлама йиртиб Сохта дарди алдамчи дея Кўзларимни қўйма унутиб. Тушларингдан ҳайдама мени, Ишқимга тор осмону ерлар. Бунда хижрон, айрилиқ билмай, Униб чиқар ялпизли шеърлар. Тушларингдан ҳайдама мени, Муҳаббатни сақлайлик омон Бизнинг ғамлар тиниқ, покиза Кирланса гар йиғлагай осмон. Тушларингдан ҳайдама мени Соғинчингни шамолларга ёз! Олисдан-да исмимни айтсанг, Қулоғимга келади овоз. Тушларингдан ҳайдама мени, Эслаб тургин дейман-да, бот-бот, Унутсанг, мен яшашим гумон, Қалбим юлиб ургайман фарёд. Тушларингдан ҳайдама мени! Суратимни ташлама йиртиб. Сохта дарди алдамчи дея Баҳоргача қўйма унутиб! Қайтгунимча қўйма унутиб! Йироқласам, оғринма осмон, Дардимизни ойлар билмайди. Мен ойларга ҳеч вақт, ҳеч қачон Юрагимни бергим келмайди. Қайлардадир интиқмикан бахт Ва лек кўнгил сезиб-сезмайди. Гиналайди битта муҳаббат, Юрагимни бергим келмайди. Армонларда ёнганим ҳаққи, Ўз-ўзимдан тонганим ҳаққи, Бир ўлимдан қолганим ҳаққи Юрагимни бергим келмайди. Кўп айтмишлар тақдири азал, Не тонг тақдир азал билмайди. Ўзинг кечир, эй Буюк Гўзал, Юрагимни бергим келмайди. Ўзинг кечир куйганим учун, Кул бўлиб бахт туйганим учун. Юрагимни бергим келмайди Сени, сени севганим учун!.. Эҳ, сиз, мени танимайсиз, йўқ! Қалбим эзиб этмангиз сўроқ. Менман бир вақт билиб-билмасдан Бемаҳалда қилган қўнғироқ. Кўрмагансиз! Учратмагансиз… ….ва ким баҳор, ёзи йўқ кузни! Ўзидан-да юраги катта Девонавор ғалати қизни. «Менман ўша…» дейман пичирлаб фикри — еру, хаёли — осмон Некбинликни асрар жоҳилман Мен ёлғончи одамман ёмон! Дард истаган, соғинган оғриқ Минг йилларким йиғига зорман Мен кўкламда очилмаган гул! Мен аёзда ёғмаган қорман! Сиз топмаган, ўқимаган минг Номаларим ёнган оловда Айтадиган сўзим йўқ сира. Туйғуларим ётар қировда. Кутадурсиз, сурасиз ўйлар Исмим излаб титасиз дафтар. Олиб келар янги ғамларни Биз ҳақдаги эскирган гаплар Қулоғим кар, тилим гунг мудом Сийратингиз илғамас кўзим Фидодурман, тутқунман абад ўйнаётган ролимга ўзим! Эҳ, сиз мени танимайсиз ҳеч! Бир эзгу қуш кетмоқда олиб Унга кўнглим туҳфа этарман «Тақдир» деган узукка солиб.. Эх сиз мени танимайсиз хеч…
2021-05-22
http://nodirabegim.uz/archives/4089
Булғанди, Туркистон қони булғанди, Яссавий қабридан ўрлайди афғон. Ахриман қийқириб тўзғиган халқнинг Бошидан тўп ясаб ўйнайди чавгон. Ори йўқ, нори йўқ, жиғилдони бор, Ўлгунча еса бас, тортқилаб, шилиб. Одаммас бадният, бадфеъл жонивор, Сўнгаклар ичинда айниган илик. Бир ҳақгўй топилмас, ўкирса шердай, Бекор титкилайди ўтмиш қарини. Араб, мўғул, ўрус… энди ўз эрлар Ҳайитда зўрлайди малакларини. Пушти куймоқдадир, чалади сурнай, Шалтоққа ағанаб тушади рақсга. Гўллиги каммиди, шодумон, хуррам Бир-бирин шаънини ботирар наҳсга. Булғанди, улуснинг қони булғанди, Келдими башорат қилинган фурсат? Одил Ахурамазда, сен-да ёлғонми? Чин бўлсанг шафоат йўлини кўрсат! Кўрсат нажоткорни, борай қоралаб, Тамуғ чаёнлари беҳад урчиган. Ахир етти аср ўтди орадан, Барлос туғилмасми Қуёш буржида?! Покиза дарёлар, бизга қон беринг, Виждонга тўйинган соф иймон беринг. Кавсар сувларида қалби чайилган Нафсига тош босган Кўрагон беринг. Кемага чиқайлик унга эргашиб Ва ёмғир қуйилсин йиртиб уқбони. Туфроғу наслимиз тозармай туриб, Заминга қайтарма, қайтма, Руҳбоним. *** Ким қалбимни қорар туфроққа? Ким қадримни кўкка кўтарар? Тоғ қашқирин ғингшиб ҳурмоққа Ўргатолмас итфеъл тўдалар. «Кирланмасин ҳурлар этаги», Сомон йўлин супуради ким. Ўнгиб кетган ҳаёт эртагин Янгилашга етарми илким? Тирикликнинг онасидир субҳ, Тунда тушдим ёрилиб қорни. Шалвираган жасадларга руҳ Ато этар нафасим борми?! Борми ажал изидан чопиб, Тутгач тепиб жойлаган қопга. Ким Санъондек Қуръонни ёқиб, Ботинида Худони топган? Чимчилайди тилимни савол, Тинглармикин ҳайқирганда ҳу-у. Шоирини осмас қай замон? Осмадими? Туғилмаган у. Унда кимман? Қуртдек беқадр, Ғижирлаган эски ароба. Илдизим – ғам, миллатим – жабр, Алқаб юрган юртим – хароба. Ахир пўстим шилинишга шай, Ахир бўйним сиртмоққа интиқ. Мағрур кетай руҳдошларимдай, Пешонамга ўқталинг милтиқ. Дунё тўйган зоғу тўтига, Арслонини кутмоқда башар. Оғир ўзни ахлат қутига Ташлангандек ҳис қилиб яшаш… Ким кўнглимни кўкка кўтарар? Ким ичимда кўрмоқчи изғиб? Ғажинг, майли, итфеъл тўдалар, Тўйдирайин ҳеч қурса, сизни. *** 1 …Сайроғида қушларнинг, Чашмаларнинг юзида. Лаззатида нўшларнинг, Чумолининг кўзида. Шудрингларда аксланар. Олти ёғимда ҳам у. Ризвондан кечгум агар, Ватани бўлса тамуғ. Шаробми? Хумга дўнай, Девон? Ўқий ҳижжалаб. Қамишми? Бир най йўнай – Тегиб турсин лабга-лаб. Руҳининг хушдориман, Қуръондир, муслимман, бас! Дурустгина қориман – Ҳатмига етмас нафас. Қарсак урманг йиғласам, Икки дунёйим фалаж. Соясини силасам Адо бўлар эди ҳаж! 2 Азоб бўлса висолга тўлов, Чўнтакларим бут. Ҳарқалай ман… Бир яйрасин ишқпараст олов, Мен унга ўзимни қалайман. Сўнгагимнинг чакиллаб ёғи, Мушкианбар бўйласин ҳаво. Жунунлансин эсидан оғиб, Увайсликни унутган авом. 3 Ёдда қолмас тушлардан Ўнгарилиб кел, ҳушим. Ханжар ботмас тўшларда, Бошпанангни қур, қушим. Кўзларимни занжирлаб Олсин озод парвозинг. Мазҳаби ҳирс хачирлар Эмас сенинг сарбозинг. Уч! Ваҳдат майин ичиб, Тутмасидан манфурлар. Ҳеч замон туфроқ кечиб Юрган эмасдир ҳурлар! Ўзинг-ла ол, руҳим шай, Ошиқлик не йўлларсиз? Фаровон яшолмагай, Маликалар қулларсиз!.. *** Кафтингни сиққандай Хўжаи Хизр унвонлар сеники, минбар сеники, сеники, шаҳарнинг энг сулув қизи. Фақат сен жим яша – Ҳаммаси гўзал! Нодонлар ўлимин бўйнига олиб, арзимас виждонга сотилиб кетар. Ҳуда-беҳудага ҳайқириқ солиб, оқибат итдайин отилиб кетар. Фақат сен жим яша – Ҳаммаси гўзал! Ҳақиқат тиланма ўғрию ғардан, минг йиллик покиза қонингни булға. Юзингни терс буриб бечоралардан, қарсаклар ичида кун сайин улғай. Ёқангдан илишсин: “Айт, нега жимсан?” Хулоса қилишсин: «Тўйдиришгандир. Тарихда бўлганми сендайин кимса, бўлса-да, пуштини куйдиришгандир?» Эътибор бермагин уларга иним, кафтингни сиққандай Хўжаи Хизр унвонлар сеники, минбар сеники, сеники, шаҳарнинг энг сулув қизи. Барига мардона жимлигинг сабаб! Ажабмас, ҳолинга ачиниб Эгам киргизиб юборса жаннатига ҳам. Фақат сен жим яша – Ҳаммаси гўзал! *** Ташқарида тунми, Кундузмиди ё? Дарахтлар баҳор-ла қовушармиди? Тўлишган сойларнинг ашуласига Ёмғир жўр бўлганин эслайман, холос. Қушлар сайрамасди, Чирилдоқлар жим, Кўзларим ғорида порламасди нур. Машраб бўлганда ҳам қиларди ҳавас, Шўнғидим, Эҳтирос жомин қаърига — Қўймади бир тўйиб олмоққа нафас. Яшил тўлқинларга чайилди руҳим, Жисмимни қоплади оловли ҳубоб. Лаззатдан тап-таранг тортилган кўкмак Томирим чертарди Ишқ мисли рубоб. Унга қуйилдим мен Энг сўнгги қатра Қонимни қалбининг тубига элтдим. Юрак уришининг титроқларига Ёввойи қўрқувдек сингишиб кетдим. Бу қудуқ, Бу хилват Осмондан чуқур, Пайғамбар меҳридан кам эмасди ҳеч. Ҳиссиёт жомини тўлдирар лаблар Ва қатъиян буйруқ берардилар “ич!” Ичдим, Ичавердим Тош дафтар гувоҳ, Дунёдан узилдим, бангидек сархуш. Ташқарида тунми, Кундузмиди ё? Кўрганим ўнгмиди, Ё лаҳзалик туш? Билмайман. Билганим — ёмғир шитири, Дарахтлар баҳор-ла қовушарди маст. Вужудим руҳимни кетмиш қидириб — Мен —менда эмасдим, Мен — менда эмас… *** Тош кўчалар, жонон кўчалар, Маъзур тутинг темир пошнамни. Қўмсаб келдим. Соғиниб келдим. Ҳовлимизни… Чўпон ошнамни… О, қаранг-а, тикилиб қаранг, Теракларда юзлаб яшил мушт. Тортилганда тун ёйи таранг, Ойни ўпган ариқлар — кумуш. Илк бўсамнинг гувоҳи, пастқам, Ранги учган девор бормисан. Момом эккан анжир — маҳбубам, Менга мендек интизормисан?! Осилтириб узун тилини, Дайдиб юрган кучуклар салом! Ўйнаётган юзи тилиниб, Болакайлар — пучуқлар салом! Салом шудринг тутган бўғотлар, Бедил сажда қилган пок даҳа. Бобом «Ёсин» ўқиб уйғотган, Салом сенга эй субҳи саҳар! Ечиб отдим киборлигимни, Чопонимни кўрсатинг, қани! Акбар жўра, ҳайда қўйларни, Далалаймиз сурув боққани. Сой сувидан қониб ичамиз, Соя берар арчалар мўмин. Тоғ қўйнида ўтар кечамиз, Ўт ёқамиз картошка кўмиб. Бери келчи, учқунимиз суст, Ҳе, Ҳисорнинг эгаси — қашқир. Сен сабабли о, дуппа-дуруст, Шеърга дўнган биринчи машқим. Дўлананинг шохига чиқиб, Аввалгидек юлдуз тераман. Илҳом берсанг бўлди бир сиқим, Тангрим, шеърлар ўқиб бераман! Қалқиб чиқар сўзнинг қаймоғи, Юракнинг энг чуқур еридан. Тун чайқалар эсидан оғиб, Жонтемирнинг қайноқ шеъридан. Уйғонганда қари ҳарсанглар, Шоҳ кўйлагим ёқасин очиб. Тутаману тонги шамолга, Юбораман дардларим сочиб… Сўнг қайтади тоза руҳ билан, Тандири йўқ уйига боди. Фақат олиб кетар опичлаб, Болаликнинг бокира ёдин… Тош кўчалар, жонон кўчалар, Маъзур тутинг темир пошнамни.
2021-05-24
http://nodirabegim.uz/archives/4100
Ҳаёт эртагида мен бир йўловчи, Севги дарахтидан узилган қалбман. Кутиш поездига тўлов тўловчи, Парча қоғозлардан тузилган қалбман! Ҳаё эртагида мен бир гадоман, Ёлвориб сўрарман висол – бахтимни. Aсло таслим бўлмас, толмас адоман, Унутилган қалбга қурдим тахтимни. Ҳаёт эртагида мен бир савдогар, Бахтга ошна бўлган сотаман дардим. Висол келди дея мен солсам-да жар Унинг ўрнига ҳам соғинч тутгум жим… Ҳаёт эртагида мен бир кемачи Лек унда бир ўзим юраман кезиб. Қайтмас йўловчимни ҳамон кутганча, Тешилган кемамда юрибман сузиб! Ҳаёт эртагида ҳамма йўловчи… *** Мени Сенга етмаслик ўйлари ўлдирар ва қайтарар сенга етган хаёллар- қайтгунча! Исминг пирчирлайман… лабим куйдирар – ҳали лабларингга етмасдан шунча!.. Исминг дудоғимдан кетмас, Қизиқ – бўса таъми каби. Хаёлимга оғирлик қилар тасвиринг… юракда талваса – Истак ва Оғриқ Дилга қадалади улғайган Сиринг. Aхир, мен кимни Соғиндим шунча йил? изладим бир оғир Севинч Дилда томир отган Кимнинг исми- юракда чарсиллайди Куй… Сен эмасми?! Менинг ҳеч нарсам йўқ хаёлдан бўлак ва ҳамма нарса-Сен ҳақингда ўй! *** Оғриқ берар кемтик қовурғам жонталабдир қолган қисмига… Гарчи, умр ўзим учун бўлса-да Тақдиримни бердим Исмингга! Оҳ… бунчалар оғирдир Севги Оҳ, бунчалар даҳшатли севинч… Бир он термулмоқ умрдир минг бор Термуламан таъқиқни бузиб, олмай тан! — Берилгандек Яшашга имкон яна қайта ўлим олдидан… Ахир, Севги сабаб дунё яралган! Севги сабаб, балки, тугайди… Келгандайман сени излаб дунёга Балки, туғилмоқни миллион йил кутдим! Томир отиб борар Исминг қалбимда қўшилиб бормоқда томирларимга! Сен деб ўлмоқ учун дунёга ўтдим!.. Сени севиб қолдим – қалбим оғриди… Сени севиб қолдим – гуллади тақдир! *** Йўллар беркинади нигоҳларимдан, Туманлик чўкади кўзим ўнгида. Фақат дарахтларнинг шивири ёнар Узоқдан кўринган нурнинг сўнгида… Мен эсам жойимда сураман хаёл, Хазонлар сарғайиб бунда йўл бошлар. Гўё армонларим мени элтгудек Шиддатли шамолга, улар-қардошлар! “Бўйсунмоқ ғавғодан олиб чиқар” дер, Одам нега яшар? илмий изоҳлар!.. Aсли дунё туман – фақат йўл битта Улар-чи “бўйсун” дер, қўяр тузоқлар. Билдимки, туманлик ичра ўй суриб Тутқун қилинаркан инсонлар асли- Одамлар ичига… айро яшашдан, Қоларкан бир четда ҳақиқат васли! Кўзига тўлдириб туманнинг рангин Бўйсуниб яшаркан инсонлар мағрур… *** Нетайки, яшолмаяпман, чоғи… Сезимларим сезмас ўзини! Липиллаган хаёл чироғи Бир четда ётган дилнинг ёритолмас зангли юзини!.. Кечасиз, эртасиз, бугунсиз қолдим Шунчаки яшаш деб аталган чохда! Осмон майдаланиб кўзимга кирган, Ернинг чангидаман хаёлсиз, сохта… Ўмарилган ўйни жойлаб ўйимга Ўзим бахтли санаб келган эканман. Йиллар қулайверди, ситилган дилдек Ўзим ўзимга санчилган тиканман!.. Ҳа, мен ўзисиз қолган бир юрак! Шамолларда фақатгина овозим бордир. Кулмаган кулгум-да бўғзимда тошдек Сўқир айрилиқда ёнган танамда қондарим оқмоққа томирим тордир!!! Нетайки, яшолмаяпман чоғи..! *** Неча йилки яшар эди Тунлар ичра у тинчгина. Уни бир кун эрк бошлади, Тонг қўйнига… хаёл – зина! Боқди, шунда кўзларини Қамаштирди тонгнинг нури… “Оҳ, бу – азоб” деди инсон Ёнди ақли ва шуури. “Бу туришда кўзларимдан Aйриламан, бу керакмас!” Қайтиб кетди орқасига Кўзларини асраса бас!..
2021-07-14
http://nodirabegim.uz/archives/4190
Бир гўзал уйқу бер уйғотадиган, Сени кўрмоқ учун кўзларим юмай. Бир гўзал туйғу бер куйлотадиган, Тупроқ остида ҳам сўз бўлиб унай. Бир гўзал кулгу бер йиғлотадиган, Ҳақиқий, табиий, самимий бўлсин. Художон, белги бер Буроқ отида* Борар Ишқ йўлларим қадимий бўлсин. Бир гўзал уйқу бер уйғотадиган… * * * На ўқиб бўлади, на уқиб бўлмас, Гоҳо даҳри дуннинг мубхам хатларин. Чин севган жим севар азалдан, билъакс Ҳақиқий бўлмайди муҳаббатлари. Ишонгинг келади баъзан кимгадир, Кўксинг деворига бош урар юрак. Дунёнинг ёлғони ҳақиқий, бироқ Ҳақиқий бўлмайди ҳақиқатлари… * * * Қалбимни, руҳимни улғайтирди йўл, Товоним қонади довонлар оша. Кимларга, неларга сабр этди кўнгил, Умр тоғларидан кўкка тирмаша. Ҳеч ким ўлган эмас мусофирликдан, Неча бор бўғилдим мен эса — билмам. Ҳуржуним ортмоқлаб кетдим Шеър томон, Унинг тупроғида яшасам гуллаб… Қалбимни, руҳимни улғайтирди йўл… Беҳиштдилим, ҳажри беҳиштни Юрагимдан курайвераман. Сен кимлардан кутган пок Ишқни Мен Худодан сўрайвераман. Дайдиб юрар хаёлан хаёл Кўзларингнинг қирғоқларида. Нетай, гуллайвераркан ҳаё Кўзларимнинг қурғоқларида. Юрагимнинг уриши тасбеҳ, Юрагимнинг хониши такбир. Тасбеҳ бўлиб тизилар исминг, Кўксимга бош уради тақдир. Соҳили йўқ мовий ишқ дарё Охири йўқ оғриқдай татир. Гарчи дийдор йўлимиз айро, Aйролиқ йўлимиз биттадир. Сен кимлардан кутган пок Ишқни Мен Худодан сўрайвераман… * * * Оқ-қора йўллар чалар илкис Бармоқларнинг оёқларидан. Клавишлар ранг олган сўзсиз Кўнгилларнинг бўёқларидан. Чайқалади сукутда олам, Ноталарда ошиқ соғинчи. Манглайидан тўкилади шам, Тўкилади пианиночи. Кошки билсак тақдир нотасин, Клавиш гулласа субҳу шом. Ҳаёт куйларини бахтиёр Чалармидик балки ўшал дам… * * * Тошларга қоқилдим юрагим билан, Aзоби битмади, битгунча битдим. Гарчи мен ютмадим, ютмадим сира, Ҳамма ғолибликни ичимга ютдим. Тошларга қоқилдим юрагим билан, Юрагим зарбидан тошлар қонланди. Ич-ичим ёмғиру ёмғирдур бирам, Кўнглим тарновида ёшлар жонланди. Тошларга қоқилдим юрагим билан, Қоғозга нақш инди бармоқларимдан. Қаламдай тўғри сўз кўрмади олам, Aдашдим ичкари бормоқларимдан. Тошларга қоқилдим юрагим билан, Ўпган тупроқларим бўстон бўлади. Эй азизи ғаним, кўп ҳам суюнманг, Йиқилган маконим осмон бўлади. Тошларга қоқилдим юрагим билан… * * * Ичикмоқлик майин ичдим, Ўзимни изларман сархуш. Тор дунёдан охир кечдим, Кезар руҳим мисли дарвеш. Жоним йўқдир талофатсиз, Оним йўқдир маломатсиз, Ибодат ҳам ҳаловатсиз, Кечар ҳар ишим фаромуш. Aсом қалам, Мусом қалам, Ҳақдан парча Нисом қалам, Шамсу абринайсон қалам, У қаламни бошқарар ишқ. Юрак ичда наштар тутар, Излар, кутар, излар, кутар, Кўзёшимдан чашма битар, Томчилари кумуш-кумуш. Қайда бўлса-да менсизнинг, Етти самога тенг ҳиснинг, Кўзларда тубсиз денгизнинг Хаёли хуш, фироқи хуш. Кўришгаймиз биз албатта, Ишқдан кўкси сиёҳ хатда, Ҳеч бўлмаса қиёматда… Эй кўҳна дард, эй соғиниш…
2021-04-30
http://nodirabegim.uz/archives/3999
Хотира бор экан, тирикдир миллат, Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур. Хотира — элни халқ этгувчи қудрат, Хотира — эртани ёритгувчи нур. Ҳатто майсанинг ҳам хотираси бор, Майса хотираси — нурга интилмоқ. Кўкарса — иккига бўлиб ташлайди Йўлининг устида турса ҳатто тоғ. То қуёш осмонда порлаб тураркан, Осмондай мангусан, эй, она халқим! Ҳар бир фожиага, ҳар бир шарафга, Баҳо бермоққа ҳам ёлғиз сен ҳақли! Уруш тугаб кетган аллақачонлар, Босилмиш тўзонли жангларнинг чанги. Тинчлик деб тупроққа тўкилган жонлар Она Ер қалбидан жой олмиш мангу. Уруш тугаб кетган, У энди тарих, Сарғиш мактубларда қолмишдир доғи. Оловли йилларнинг шонли ҳам тахир Ёдидан сўзлайди Ғалаба Боғи. Уруш тугаб кетган… Эсланар элас, Гўё тўзғигандай тонгда ёмон туш. Лек, дўстлар… у буткул кўмилган эмас – Ҳандақда пайт пойлаб ётибди Уруш. Қонсираб, жонсираб тўлғонади у, Ўлим майдонида саргузашт излар. Онгларга қуяркан томчилаб оғу, Алаҳлар: “Туғилсин янги фашистлар!” Занглаган рамзларни сайқаллаб яна, Чириган байроқни ямасам, дейди. Пайҳон гулзор узра қилиб тантана, Гўдаклар қонини яласам, дейди. Иноқ кўнгилларга солиб қутқу, кин, Минг йиллик дўстларни пинҳон қайрагай. Чиқолмас – тўрига тушиб қолса ким, Ўргимчак мисоли ямлаб, яйрагай. Минали далада юрган аскардек Мажбурмиз ҳар лаҳза бўлмоққа ҳушёр. Худо, деган элни Ўзи асрар, лек Қисматнинг беомон савашлари бор. Биз ерга бир ниҳол қадаган дамда Қай зотлар минг ажал уруғин экар, Кўпкари ҳолига тушган оламда Талашиб ётибди хунхўрлар эгар. Зангори экранга тикилиб гоҳо, Инграйсиз қора ғам исканжасида. Гўё босиб келар ёвуз аждаҳо, Эзғилаб дилларни кир панжасида. Зулмат шарпасидан чўчиган қизим Пинжимга суқилиб, маҳкам ачомлар: Қучаман: “Қўрқмагил, сен – кулар кўзим, Уруш тугаб кетган аллақачонлар!» Жажжи юрагини асрамоқ учун Қалқонман – қалбини тилмасин хуруж. Лек… кўз-кўз қиларкан разолат кучин, Биз учун ҳеч қачон тугамас уруш! Жангчимиз… Шунчаки шеър тизганим йўқ, Жанггоҳдан сўзларни битталаб тердим: Сизнинг кафтингизга тўкар экан ўқ, Сизнинг қўлингизга бир шамшир бердим! Сени ҳеч тупроқдан яратган эмас, Тошдан бино этган балки танингни. Бериб ўн саккиз минг оламга бир дарс, Матонат сувига чайган жонингни. Шундай бўлмаганда кўзинг ёшидан Эриб кетар эдинг аллақачонлар. Тоғлар бошин эгиб турар қошингда, Оҳингга урилиб тинар суронлар. Оналар, келинлар, ёрлар суюкли — Қаноти таланган қушларим ночор. Урушлар аямас, бағри куюкнинг Қалбига чўғ босиб ўйнайди озор. Ўқ теккан кўксини яшар ғижимлаб, Жангдан олисда ҳам жангга назари. Билмадим, бир иқрор унар ичимда, Аёлга очилган урушлар бари. Қайда кўрган эдим ўлмаган жонни, Устухон ўрнида сўнгсиз ирода?! Эрлар ер тишлатар манфур душманни, Оналар бор экан токи дунёда. Беш юлдуз ўртада ўроқ ва болға Бобомнинг кўксида турар медалён Урушдан эсдалик, фелдчердан совға Ўралган қоғозда зангори бир ўқ… Бирида ўнг қўлим, бирида ҳасса Иккисин хам дадил тутганлар бобом Гўёки туюлар хали ҳам аскар Дахшатли урушни ютганлар бобом. Дейдилар аланглаб, кўзлари яйраб -Эшитяпсанми а, тинчлик куйини Асли шу мукофот менга олий бахт Эгаллаган роҳат ўзбек уйини! Гуллар олиб келар, ака-опалар Хар тўққизинчи май, шундай ўтарди Бобом ҳурсанд булиб, юзин ўпарлар Кейин улар билан, суҳбат қурарди. Менга эса қизиқ биргина савол Нега гапирмайди уруш ҳақида Оқсоқланиб юрар, базўр, бир аҳвол Оғриқни ҳис этиб ҳар қадамида. Бир куни… Ярим кеч. Уйғониб кетдим. Бобомнинг алаҳлаб айтган гапидан Кўзлари очиғу, ухлайди лекин Ҳуддики келгандай уруш давридан. Менга қараб дейди: прапорщик Юрич Душманлар пистирма қўйипти йўлга. Менинг ҳамқишлоғим Абдуллаевич Бўлиниб кетибти мина деб ўнга. Сталинград фронти ғазабга минган Чекинсак ўламиз очликдан аниқ. Еб бўлган совуқни, рухимиз синган Генираллар ҳам йўқ, бўлмайди таниб. Немислар келарди ҳотиржам бироқ Қирилиб бўлган деб, қизил армия. Советнинг ерлари босарди титроқ Немисларга қарши сўнгги жамият… Менинг ҳамқишлоғим, Абдуллаевич Бўлиниб кетибти мина деб ўнга. Қасдини оламан, прапорщик Юрич Гранаталар отиб душман қўшинга. Оёғим остида зангори гилам Бурним ҳам танимас порхнинг ҳидини Чунки бугун қоним сизар порх билан Милтиқ ҳам тинчимас ўқларнинг ини. Ана ёнимда бир Қозоқ «шиши» лаб Динамит қўлида югурди танкка Отарди мерган ҳам ўқин битталаб Прапорщик ҳам кирди, «в перёд» деб жангга. Ўнг оёғим бирдан қолди ишламай Тешиб ўтибти ўқ сонимни чархлаб Окопларга ётиб отдим тўхтамай Устимдан ўтарди Тожиклар сакраб. Эмаклаб юрардим мен ҳам олдинга Прапорщик ётарди оғзи тўла қон. Тутқазиб байроқни мени қўлимга «толька в перёд солдать» дея берди жон. Ён тарафдан фелдшер бақириб менга «оёғингга» дея оппоқ бинт отди Жарохатни боғлаб қайтгандим жангга Ҳудди шу он яна ўқ мени топди. Душман чекинарди мен эса ерда Судралиб қувардим ўликлар билан Бугун мен айландим ярадор шерга Оғриқ ҳам чекинди бу ғалабадан. Победа деган сўз эштилди охир Кимлардир табассум қилганча ўлди Тириклардан кўпроқ ўликлар ахир Жанг майдони шаҳид кетганга тўлди. Мен эса ўрнимдан турдим амаллаб Қизил қон байроқни илдим милтиққа Кўксимдаги ўқни ўзимча алдаб Хурсандчилик қўшгим келди ютиққа… Бу алаҳсирашми, ёки оддий туш Бобомни эшитиб жойимда қотдим. Яхшиям тугаган ўшанда уруш Жимгина қайтдиму жойимга ётдим. Беш юлдиз ўртада ўроқ ва болға Бобомнинг кўксида турар медалён Урушдан эсдалик, фелдшердан совға Ўралган қоғозда зангори бир ўқ. Уруш йилларидан, Сўзлади бобом: -Отамнинг дўстига, Келди қора хат. Маҳаллада тарқаб, Кетди бу фиғон. Онаси жон берди — Қаттол мусибат. Қўшни кўчамизда Нормат тоғага Ўғли ёзган экан Соғинч саломин. Аммо бу севинчлар Узоққа бормай, Шаҳид бўлган экан, Жасур ўғлони. Урушга борганлар, Ҳақиқий ботир. Уларнинг шаънига, Тарифлар бекор. Ҳар қайси миллатни Буюк давлатни Уруш деган иллат Қилгайдир абгор. Анави Зарифа, Қўшнимиз бор-ку. Ўша ёрин кутди Садоқат билан. Отаси, онаси — Тўй қилмоқ бўлди, Аммо ёрин кутди, Сўнгги кунда ҳам. Биров отасидан, Биров ўғлидан. Айрилганди ўша, Уруш йилларин… Лекин сен билмайсан, Ўйлаб кўрмайсан. Жуда қийин эди, Халқнинг кунлари. Зулматда қоларди Ҳар қандай ҳовли. Ўғлининг номига Келса қора хат. Ярадор қайтганлар, Эди бир нави, Кимдир оёғидан Айрилган солдат. Урушнинг энг сўнгги Кунлари эди. Тоғамдан хабар йўқ, На яхши — ёмон. Бувим шўрлик ўтди, Эшигин очиб. Ўғлим қайтиб келар Ўлмаган дебон. Урушда болалар Келди бизларга. Бағрин очди Ўзбек, Ўғил — қизларга. Энг қисқасин айтай, Сўнгги сўз айтай, Даврон келди, болам, Даврон сизларга. Бироз чалғиб кетдим, Кексалик қурсин. Дунёда урушлар Бўлмасин, болам. Доимо порласин, Мусаффо осмон, Қушлар озод учсин, Тинч бўлсин олам. Бир умрга мажруҳ Бўлганлар ҳам бор. Миллат қаҳрамони — Ном ҳам бердилар. Унут бўлмасин деб, Нишон қолсин деб, Кутган онамга сўнг Ҳайкал қўйдилар… Бир даста гул терди тонгда саралаб, Йўл солди сўнг соғинч, азоб оралаб. Гулзорда қолганди жони тўкилиб, Бир қирга тирмашди толиб, эгилиб. Ортидан судралиб келарди умри, Пойига ёмғирдай ёғарди кўнгли… — Ҳаёт, кўзларингни этиб тур пана… Ўғлининг қабрига гул қўяр она. Бир қарор ёзилмиш, остига унинг Нокаснинг имзоси тегмиш муҳрга. Балки бу қарорнинг қисмига бирор Битилган жой бордир: «Олға! Ҳужумга!!! » Ҳар бир сонияни таъқиб этар жанг, Одимлаб боради немис қўшини. Бутун ер – икки ён – кўтариб олган Қўрғошин тиғини. Қарғиш тиғини. Нокаснинг боласи, ит эмган Гитлер, Кўзёшдан қурибсан абадий дорни. Эй малъун, айт-чи, ё бу дунёда тинч Яшашнинг Берлинга сояси борми? Бобомнинг миясин ўйиб ўтган ўқ Келиб санчилади менинг қонимга. Йўлга сололмаган бир боласин деб, Лаънат ўқиб ўтгум немис номига!!! Бир қарор ёзилмиш… У замонлар Одамларда Садоқату вафо бўлган. Йигитларда ору- номус, Қиз қалбида ҳаё бўлган. Дунёлар ҳам гўзалликка Ташна ўзга дунё бўлган. Улар жони арзон эмас, Ватанга жон арзонлари. Улар асли она юртнинг Етмиш йиллик ҳижронлари. Уруш кетган… Қайтгани ҳам Оёғини ташлаб қайтган. Бўш қайтмаган ёшлик деган Қирғоғини ташлаб қайтган. Қайтганда ҳам етмиш миллат Боласини бошлаб қайтган. Уй тўрини дўсту- ёрон Меҳмонига бўшатган эл. Йиғлаб турган ҳар бандани Дилбандига ўхшатган эл. Кутавериб гуллаб кетган Кетмонлари асо унда. Эр йигитга Ватан учун Ўлмай қайтмоқ жазо унда. Ўпич кўрмай кетганларнинг Кўкламлари жавзо унда. Мусофирга етти тишлам Нондан сиқим тупроқ азиз. Шу тупроқда ҳар мўминга машҳаргача ётмоқ азиз. Саратонда чўллаб қолсанг Лабингга сув тутган эл бу. Ёшин ичга оқизган эл, Дардин ичга ютган эл бу. Худо берган синовлардан Имони соғ ўтган эл бу. Ватанда шод яшамоққа Барчамиздан ҳақли кўпроқ. Уруш даврин Одамлари Одамлардан одамийроқ… Эй қуёшга қариндош юрт, Қаро қош эл, офтобрўйим… Менку битта майда боланг Сенинг билан баланд бўйим. Сен бутун Халқ бўлган кунинг- менинг етмиш йиллик тўйим! Шу кунларда ёнгинангда боланг бўлиб турмоқ азиз. Ўзинг учун яшамоқдан Ватан учун ўлмоқ азиз! Ватан учун ўлмоқ азиз!! Ватан учун ўлмоқ азиз!!!
2021-09-05
http://nodirabegim.uz/archives/4027
Ёмғур ёғаётур… Сен… Мен… Йўл… Айтмаган сўзларим аросатда ˗ ҳур, Қанотим – қўлларим ушламаган қўл… Бекмисан, Бек, фикринг баён эт, Ёмғур осмонданми илоҳий дурждир? Одам одаммиди, улимаган ит, Илтифот айлагил жавобга, Гуржи. Солиҳа, хайр, хўп, розилан, кеткил. Касмиз хас ушлаган сарғайган хасдек. Ўлик вақт туғилди, тирик вақт битди, Айри бўлолмадик, бирга эмасдик. Ёмғур, нигоҳимни сенга қаратдим, Кетиб бораётган бардошимми Ул. Дунёдан чекиндим, дунё яратдим, Энди ўзим учун ўзим буюк қул! Билмам, кимга аталган бу дор? Унда кимнинг боши осилган… Елга бўйин эгмай ёғар қор Тусланилган сўнгги босимдай. Тил айланар, тилимдан қоч, деб, Мағлуб сўзлар ғолибдек тегар Танасидан айрилган бошнинг Тинглаётган қулоқларига. Оқлик кўмар ерни оҳиста, Тушлар аро кезинар ҳануз Айтарини еткармоқ истаб Сочларида олов ёққан куз. Бекор… Кафан ўрайди майса, Ёмғир янглиғ ёғилади тош. Ахир, сен ҳеч қачон ўлмайсан, Дор оғзида қолиб кетган бош! *** Йиғламоқ ва кулмоқ шартидай шартда Тирноққа чанг солар беғубор ғубор. Кўкда ой сингари уйқусиз дардда Мен борман ва менсиз туғилганлар бор. Борлиқ борлигининг хиёбонида Сут келган жувондай турар кўрикда Жон қўшиб жон тўла жонсиз жонига Мен билан ва менсиз ўлган ўриклар. Қай нигоҳ ўғирлаб нигоҳларимни Нурлаб тикиламан нурга юлдуздан. Лабга бўса каби ўрайди жимлик Мен билан ва менсиз туғилган сўзлар. Уммонга ғарқ бўлиб сув излайди сув, Тубсизлик қаърида тубланар туб жон. Пайғамбар эдими, Ҳақ эдими у Мен билан ва менсиз порлаган осмон. Ҳавойи ҳар нега шакланар шаклим… Икки қат қоринда киндигин ямлаб Туғилганлар каби яшамоқда жим Мен билан ва менсиз туғилмаганлар… Акилласа итлар дард ёзиб, Алҳонига поймона тўлди. Шўрлик қисмат бўлди овоза, Мен ит бўлдим… Туғилдим… Ўлдим… Ғийбат авждир, тўлишган ой — шам, Дахшат тутар оқшомни гоҳи. Сув – кўзимга қуйиладир ғам, Инсонпарвар ўтли нигоҳим. Ўтган ўтди, улимадим ҳеч, Мушукларга алданмадим ҳам. Отиб ташланг бўлмасидан кеч, МЕН – ит бўлиб туғилган одам. Танҳо эдим, қисматим енгди, Соч-соқолдан тўйинар битлар. Мен ит бўлиб ўларман, энди, Одам бўлиб туғилар итлар. *** Шаҳар Ёлғиз Мен Учинчи қават Осмон билан тенг Шу осмонга Бош қўйиб Ўйлайман Тўйиб Аммо Жуда тўйимсиз Худони истарлик ҳис Бу Очлик туридир Беватан Руҳимни қурутиб Барини ўзимдан Этурман жудо Учинчи қават Мен Ёлғиз Худо Ўткинчилар ўтган йўлаги ҳур деб Қора асфальт қилиб ётқизилган тан. Осмон боши эгик, Ер боши эгик. Ёлғиз одамларнинг қадлари баланд. Ҳар ким ўзи чўри, ҳар ким ўзи бек, Шамоллар жим қолар, қулоқлар сергап. Ҳаё хаёлингга ташланганидек Йиртиқ поябзаллар экилган ерга… Бинолар эътироф этар челаклаб Булутларга қўнган малакларини. Сўроғи йўқ қўллар қурар фалакда Ўзлари сиғинган фалакларини. Ҳавотир ҳавф ортиқ уфққа тенгдир Қадам ҳеч кўрмаган йўлак сасида. Дарахтлар қуёшни излайди энди Баланд одамларнинг кўланкасидан. *** Осмон бошимизда мовий аланга, Ёруғлик доимо ғолибдир жангда, Борлиқ –аросатда тик қотган танга, Илоҳий бахт каби туюлар, жоним, Aччиқ ёшларимни тўксам ярангга. Тилсизмиз, сўзловга сўзимиз қўлдир, Кўзимиз манзили фалакка йўлдир, Мен сенга тўлайин, сен мени тўлдир, Сассиз лабимиздан сас чиқса, жоним, Ўлдир, ўзингни ҳам, мени ҳам ўлдир. Мен бу кун хиёнат, сен бу кун ёрсан, Мен бу кун диёнат, сен бу кун орсан, Мен бу кун қиёмат, сен бу кун дорсан, Умр айролиқсиз ўтармиз, жоним, Бағрингга ўқ каби суқилиб борсам. Мақбас деворини бузиб тўрт ёнга, Жимликни алишиб сарафроз онга, Яксаржон жонини кўпайтиб жонга, Шарқироқ сув каби оқармиз, жоним, Кўҳак томирини тўлдириб қонга. Сарбасар вужудлар ҳароратга зор, Хотиралар товши мусаффо азон, Йироқлик шамшири –даҳшатли жазо, Руҳимиз кўк сари борадир, жоним, Нигоҳлар суҳбати – муқаддас азоб… *** Тескари қарагим келар негадир, Такрорий ҳаётдан йўқ энди маъни. Ғурур оёғимга ташлади занжир, Тескари кузатиб турдим ҳаммани. Боқарлар кўзларга ёш олиб, секин, Ёқимсиз мусиқа чалар қадамлар. Тўхтанг. Жавоб беринг. Aхир кимсиз, ким, Эй, менга тескари бўлган одамлар? Охирги манзилда қандай сир-асрор, Қаердан келдингиз, борурсиз қайга? Мавжудлик ҳавога бўлса шунча зор, Самовий ёруғлик – қуёшда не айб?! Дунё тизгинига тушмас ҳеч ларза, У босиб ўтади ўз йўлин оқсаб. Ёқимли – ҳамма тик боққан маҳалда Ёлғиз мен қуёшга тескари боқсам. *** Соям, сўз излама безабон тошдан, Ортимдан эргашиб, айлама тақлид. Ёнаётган билан иссиқ қуёшдан Таралиб турибди музлаётган ҳид. Денгизга ўткинчи қора извошдан Юлдузлар қулади ўз аксига зид. Ой – ёруғлик ичра асл маошдир, Осмон – эгасидан айри тушган ит. Еллар қуролини дамба-дам ўқлаб, Япроқлар шивири топгайми тўзим Инсон қони ила тупроқни тўқлаб. Овора бўлмасин ўлим ушбу зум Сапчадек узилган бошимни йўқлаб, Узилган бошимни элтарман ўзим. *** Мени пулланг бозорда, ота, Журъат ёлғиз топилар сизда. Кун ботмасдан аввал тонг отар – Офтоб санчар нурларин муздай. Парчаламанг, сотинг бус-бутун, Жасорат ёр ўғил пулланган. Оёғини узатади тун Кўрпа-тўшак солган кунларга. Ночор деманг, алқанг, фахрдан Чор атрофни даллол ўрасин. Сиз сотишни рад этсангиз ҳам, Сотиб кетишади… Кўрасиз! Иккиланманг, ғурурга минманг, Айирбошланг отга, тақага. Ахир, осмон пуллайди тинмай Юлдузларни сариқ чақага. Билганим бор турмуш ҳолини, Ул ширинлик – тотилмаган гар. Бу дунёда ҳеч ким молини Пулламайди сотилмаганга. …мени пулланг! *** Гитарка… Еттинчи торман жисмингда – Ҳар чертки из бўлиб Исмимдай Бармоғимда қолиб кетаркан. Кафт – дарахт… Гриф – харита… Қўнжимга эврилиб ўтли кибордай… …хрип – Баритон – Хуррак отаётир ҳар мунгли торда. Ҳуштакка дўнсам Овози ҳазин, Куйлама, Бўғзингни йиртгунча ҳайқир! Қўшиқ керак бўлса, Юрак мунтазир – Кўзимда муаллақ сўз каби қалқир. Чироқ ўчик хона, Вақт ўлик… …оқар – Бир бош чаноғида дарё иккита. Ҳаётмиз, Жононам, Куйла! Ўлмоққа Қолган бир сония умримиз етар… Ги… Тар… Ка… *** Мен қушларга суянаман, Исмим Елпинмаган қанотга дўниб. Улар учмоғимни кузатмайди жим Одамларнинг бошига қўниб. Қушман, ҳа, афсуски қушман Нолиши кўп ҳонишларидан. Гар ухласам уйғотмас ҳеч ким Бегонанинг болишларидан. Ўзим саҳро, ҳам обиҳаёт, Юлдуз учди… Ортга қайтмайди… Нега юрак ухламайди деб Қулоғимга ҳеч ким айтмайди. Ҳаа, лабимда бир томчи кўзёш, У кимнидир унутди, Ўтди, Ўз дардингни ичингга ют деб Тушларимга кирмайди қуёш… Ахир қушлар бунчалар ғамгин Кўзларимдан изламас маъни. Энди асло ухламангиз деб Уйғотмайди ҳеч ким ҳаммани. Тўйимлида ташвишлар, Олинг, Бир тотининг бу ҳам бир бахтда. Ўзидан бездирган дунёнинг Ташвишлари унмас дарахтда. Шундан оқсоқ оёқларимни Қанот қилиб кўкка бўйлайман. Не фарқи бор, энди мен кимнинг Тушларида кимни ўйлайман… Ҳа, мен қушларга суянаман… Нада оро, на бермасдан зеб Ким ҳам ҳаёт юкини ортар?! Ахир, қушлар ўлим нима деб Ўлмагунча қилмас безовта…
2021-05-16
http://nodirabegim.uz/archives/4045
The Sybillas of this town speak to me in the mirror. One and zero, they type desolate like a bridge between unstoppable words and the dark abyss Beautiful this omnipresent silence! The stars don’t forget. The mind, yes. So the oblivion is a city where nothingness cracks the space, distort the light and makes everyone blind. Sweet Revenge. Oblivion is also people’s clothes that hides his memories and neither God, like a pearl in the sky, avoid the veil of its inhabitants. The mind is a reflection of nothing. With nothing, ghosts appear like electrical pulses in machines or the numbers on the phones. *** Eurydice, your ghost memory it’s beautiful. When the hammer sounded, her voice created shapes and dementia entered through the pores and veins Do butterflies — holograms — flutter when she walked? Maybe butterflies were just old papers yellow that announced deaths, overdue mortgages or politicians doing the freak circus Is she still on my mind? Or is it just the light that sings? Things they move away, memories are supplanted and everything is scattered but the sun never hides the memories. *** Is love logos? Not, Love just disappear the things and there will be no atom no language to find -all- that destruction. And with love we came back, to be cretaceous dust a trace of the primordial root verbs before the explosion and acoustics in a vacuum. Definitely, the little faults are inherited for love.
2021-05-19
http://nodirabegim.uz/archives/4077
*** Йўқотажак ҳеч нимам йўқ ортиқ Сарф этдим бирма-бир Ишқимни эҳтиёж йўлига Ҳисларимни нафрат йўлига Ҳаётимни ўлим йўлига Сарф этдим Йўқотажак ҳеч кимим йўқ ортиқ Оиламни орзуларим Дўстларни ёлғон ваъда Ўзимни шеър йўлига Сарф этдим Йўқотажак давлатим йўқ ортиқ Велосипедим бор эди сотдилар Мушугимни кўчага Энг севимли пояфзалимни ахлатга Гул иси таралган болалигимни чиркин ҳаёт қўлларига отдилар Йўқотажак ҳеч нимам йўқ ортиқ сарф этдилар бирма-бир *** Бир шеър туғилар сарҳушликдан Туғилар ҳасратдан Туғилаверар ғам-аламдан бир шеър Бир ишқ туғилар чорасизликдан Туғилар ёлғизликдан Туғилаверади нафратдан бир шеър Бир гуноҳ туғилар жазбадан Виждонсизликдан туғилар Туғилаверар сенсизликдан бир гуноҳ Дерманки энди мовий умид туғилсин Кўк юзи каби тиниқ Долғалар каби жўшқин Илоҳийлар каби ичкин Бир умид туғилсин Бир умид туғилсин *** Қани кел учажакмиз Менинг кимса билмас самоларим бор Қанотларим бордир кимса кўрмаган Ишқимнинг чеки йўқ чегарасиздир Жасоратим бордир кимса туймаган Қани кел учажакмиз Менинг дунё қадар умидим Садоқатим бордир дунёлар қадар Сенга атаган бир қалбим бор ва Бўлишажак ҳурлигим бордир Қани кел учажакмиз Бир стакан сув ол сигарет илаштир ёнингда бир қоғоз ва қалам бўлсин Ёмғир деразага юзини урсин сен ёз Тепа қаватдаги қиморбоз қўшним Минғирлайди Қоронғи кечага қоришиб кетар хотинининг изтироблари қулоқларим остида маъсум хотиннинг «Мени ҳам қиморга тикар бир куни» деган овози … Илгари ҳеч қачон емаган каби хурмо еяпман ғазаб билан Қуёш чиқсин, яшай бошлайман Илгари ҳеч яшамаган каби ҳирс ила Минғирлашни қўймас қиморбоз қўшним Золим кечага қоришиб кетади хотинининг изтироблари *** Сур пуфлайди қулоқларим остида Исрофил Томирларимда қон ўрнига қўрқув кезади Оёқларимнинг ердан узилганини Бармоқларим увушганини ҳис этаман Қалбим жаҳд ила отилмиш тўп каби Кўксимни парчаламоққа чоғланар Ҳамон сур пуфлайди қулоқларим остида Исрофил Сочларим арқон бўлиб Бўйнимга чирмалар Ҳаво… Ҳа-во… Сур Исрофил Ичимда Қиёмат Қўпмоқда … ҳ-а-в-о *** Бугун хонамда бир гул сўлди Сув қуйдим, чиқардим қуёшга Aммо кеч эди Ўша кун балконга қўйгандим Қуёш кўрсин дея Ташқарида унутдим Совуқ эди кеча Гўзал эди, ҳасратлашардик Сен не ажиб тақдир эгасисан Боқдим дегунча кўзларим кулар Дегандим унга Бугун у гул хонамда сўлди Сув қуйдим, чиқардим қуёшга *** У кунлар шундай эди Тўп ўйнарди кўчаларда болалар Кулардилар, берилиб кетардилар қизиқ ўйинларига У вақтлари менинг ҳам бир хаёлий ўйиним бўларди Беркинишни истардим ҳаётдан Ё қочиб қутулишни Бироқ тушлардаги каби Қадамларим илгариламасди Бақирсам овозим чиқмасди Сўнгра нима бўлди? Жуда кўп нарса юз бермади, асли Тўпларни жойидан фақат шамол силжитар бўлди Ўйнамай қўйдилар болалар кўчаларда *** Стаканимдаги қора чойга хона жимлигини қўшиб ичяпман бирам тотли Икки кишилик кексга сенсизликни қўшиб еяпман бирам аччиқ Бир уй тебранар осмон арғимчоғида Бир-бирига чопган ошиқлар мувозанат сақлай олмай йиқилар Кўзларингни очолмайсан, очган заҳотинг Қора булутларнинг Бошинг узра ёприлганини Ва сочларинг орасига шамолнинг Қайғу уруғини экканини кўрасан Деворга суяниб тиз чўкарсан Ҳозирлангани каби саждага қулнинг Тилингга на ишқ на илоҳ инар… танглик… танглик танглик *** Ҳалқумимда қон таъми Оғзимда тирноқларим орасидан сизган қонга қоришган сақич эзиндиси Тупуролмайман Ютолмайман ҳам Ҳеч нима етишмас Фақат сирқирар… Танам илк бор титроқ туйганида Жуда кичик эдим Қалин кўрпа устидан уни қучганча Титраётгандим У шеър ўқирди: «Қани айт мақсадинг нимадир сенинг Нечун тилкалайсан бағримни оҳанг» Мен йиғлардим ва дуо қилардим: Тузалсин дадам Бугун тонгда Қўлларимни дуога очдим Бир-икки жумла шивирладим Aрзон истакларни Тил учига индирдим Мантиқсиз Қизарди яноқларим Нечукдир бемаҳал тутган бел оғриғи Ва миямда пашша каби учган калималардан бошқа ҳеч нимани ҳис этмаяпман Оғзимда қонга қоришган кечмиш эзиндиси Тупуролмасман *** Барчамиз бахтсиз эдик Биримиз ишқ Бошқа биримиз севгисизликда Биримиз ёлғиз Бошқа биримиз тугалликда … бахтсиз эдик Барчамиз дардли эдик Биримиз виждонсиз Бошқамиз ахлоқсиз Барчамиз эрксиз эдик Тамаки ва шаропдан эрк излардик Суйиб суйкалардик хатога Ҳурлик қанотларини қарзга берсин дея Яна бахтсиз эдик Барчамиз фақир эдик Кимимиз ижарада Кимимиз саройда яшасак-да Барчамиз турғун эдик … ҳар недаги маънисизликни англагандик афсуски Барчамиз ҳорғин эдик, чунки асир эдик маҳкум эдик ҳаётга ўлимни кутиш оғир эди *** Ҳаммаси гўзал эди Хаста эканимда йиғлаб Севинсам кулганлар бор эди Ҳаммаси гўзал эди Сенга боқишдан уялиб Дераза ойнасидаги аксингга боққаним каби Ҳаммаси гўзал эди Ёддан ўчган хотиралар Инсонларнинг қалбимдаги сиймолари каби Aввал қандай эди билмам Бироқ сенга ошиқ экан Ҳаммаси гўзал эди *** Руҳим синиқлари қалбимга ботмоқда Тағин кула биляпман Бу кулимсираш тоғ каби оғир Соғинч каби маъсум Инонмагил менга Кўтаролмам елкамдаги юкни Бу ҳаётни ортмоқлаб юришга Мажбур эмасман Баъзан оқар сувга ташламоқ Баъзан бешинчи қават деразасидан отмоқ Кечар ақлимдан Силвиа Платни ўйлайман Нилгун Мармарани … Ёзув дафтари узра узанган Қаламни тишлашга уринган мушук Тарқатиб юборар ўйларни Яна оқшом чўкар *** «Қон бор барча сўзлар ортида» Кел, яхшиси сўзлашмайлик Сигарет чекайлик юзма-юз ўтириб Қучоқлашайлик қаттиқ Фақат сўзлашмайлик Чунки қон бор барча сўзлар ортида Умидимни сўндирма Йиқма қалбимга иншо этганим сени Нима қилсак қилайлик фақат Сўзлашмайлик қон бор барча сўзлар ортида Дарахтлар сўзлашмас Булутлар… Қара арғимчоқлар-да сассиз садосиз Тебратар дунёни Ялангоёқ лўли боланинг пешонасидан ўпич олайлик Ишқ бўлсин Aммо етар сўзлашмайлик Қон бор барча сўзлар ортида Очиқ деразадан шамол кирди Ўйнашар сигарет тутуни билан Қоришдилар … Биз ҳам ғойиб бўлайлик Мен сенда Сен менда Руҳимизни чайнасин Мажнун кўппаклар Фақат сўзлашмайлик Қон бор барча сўзлар ортида *** Она мени қучоғингга ол Бундай тикилма Ол қучоғингга Кап-катта қиз дема Улғаймади юрагим Ол қучоғингга Бундай қарама хаста эмасман Синдим, тўкилдим фақат Тинглайин юрагинг зарбини она мени қучоғингга ол Бошимни силагин, токи Кимлигингни билсин сочим толлари Қара энди уялмасман сендан Сигарет ёқаман қаршингда ва Соямда ўпишар ошиқлар Бундай нафрат билан тикилма Ол қучоғингга Ярамас қиз эдим ҳар замон Помидор ўғирлардим қўшни боғчадан Тош отардим кўчадан ўтган-кетганга Дафтаримдаги баҳоларга ишонардинг Аъло эди Ўқишни севмасам ҳам гарчи Ёдингдами мен урган болаларнинг оналари келарди уйга Aммо сен баҳоларга ишонардинг Чарчадим ўзимни тафтиш этмакдан Сен бўлишни истайман Баҳоларга ишонма Нолман қабул эт … Ёлғизман она Қучоғингга ол *** Мен ўзимни севишни ўрганолмадим Ўзимга фидо бўлишни Чуқур яраларимга малҳам қўйишни Сирқироқларни тўхтатишни ўрганолмадим Бироқ кўмишни ўргандим Жуда эрта Кўмиб тупроқ тортишни Бир сафар итимизни ўлдиришганда Гул экишни ўргандим мозорларга Дадамнинг кўзимга боқа-боқа айтгани: «Ўликлардан эмас, тириклардан қўрқиш керак» — деганини ўрганолмадим Ҳануз қўрқаман ўликлардан Улғайгач тириклардан ҳам қўрқа бошладим Негадир қўрқувни енгишни ўрганолмадим Ёлғонни ростдан фарқлашни сир сақлашни Ҳаёт саҳнасида рол ўйнашни ўрганолмадим Йиқилдим тиззам қонади пуфлаганча йиғладим ярам теграсига қуш чиздим Умид қилишни ўргандим Юсуф каби сабр қилишдан бир оз хабарим бор аммо… Зулайҳо каби севишни ўрганолмадим Ичимда не шайтонлар базм қилади билмассиз Ҳисларга қул бўлдим, оташини қиздирдим… Ёққан оловимни сўндиришни Қақнус каби ўз кулимдан қайта яралишни Ўрганолмадим Отилган еримда қолдим Ўқиган шеъримда қолдим Чалинган суримда қолдим Унда қолдим бунда қолдим Қаерда бўлмай мағлубман негадир Ғолиб бўлишни Ўрганмадим
2021-05-21
http://nodirabegim.uz/archives/4083
: Темур ака, Сиз ўтган 2019-йили Тошкентга борганингизда, биз кўп адабий суҳбатлар уюштиргандик. Ўтган йиллар давомида кўплаб ҳикоялар ёзгач, ўзимда адабий инқирозни ҳис этаётгандим. Биқиқ адабий муҳит, деярли изланмай қўйган катта ёшли ёзувчилар, маҳмадона ва билими саёз бошловчи ижодкорлар, ҳаммасидан қўлимни ювиб қўлтиққа урган, ҳафсалам буткул совиганди. Мен бир адабий қутб ахтараётгандим. Аммо мен ҳурмат қиладиган катта ёзувчиларимиз Одил Ёқубов, Шукур Холмирзаевлар оламдан ўтишди, истиқболли ижодкор акаларимиз бу ёзувчилар кўтарилган маънавий-руҳий нисбатга кўтарила олмадилар. Ёзувчини фақатгина хослар танирди, омма шоир, ёзувчи деганда, артисту яллачига «шиғир» ёзиб берадиган касни тушунадиган бўлди. Бундай шароитда профессонал адабиётнинг аҳамияти кескин пасаяди. Сиз билан адабий мулоқотларимиз мана шу даврга тўғри келди. Мен Солженицинни ҳеч қачон кўрмаганман, Чингиз Айтматовни талабалик вақтимда Тошкентга келганда узоқдан кўрганман. Лекин мен ўзбекнинг катта ёзувчиси деб билганим Сизни кўриш ва адабий суҳбатлар қуриш имконига эга бўлдим. Сиз билан илк адабий суҳбатимиз интернет орқали бўлган, газетада босилган суҳбатимизда Сизни афсонавий ёзувчи сифатида тилга олгандим. Ўшанда Сиз мен учун ўз биқиқликлари ва қумқумига ботиб олган ўзбек адабиётида бир адабий қутб ўлароқ кўриндингиз. Тошкентда менга Москвага боришим, адабий фобиялардан буткул халос бўлиш ҳақида гапирдингиз, орадан тўрт ой ўтгач, мен 2020 йилнинг февралида Москва келдим, муайян янги муҳитни кўрдим, мен учун аввалдан кутилмаган адабий доиралар билан таниша бошладим. Яқинда Переделкинога келишим ҳам янги асарлар ёзиш ва яратиш йўлида катта иштиёқ берди. : — Биласанми, ёзувчи тор, кичкина муҳитларда шаклланмайди. Катта адабиётга кириш учун катта адабий ҳаёт муҳитидан нафас олиш керак. Шу маънода Москвага келиб тўғри қилдинг. Шаҳарнинг руҳи, нотаниш одамлар, аввал кўрмаган нарсаларинг ёзиш учун ўзгача фикрлар беради. Мен илгари Тошкентда яшаган вақтим Москвага кўпинча атайин поездда келардим. Томоша қилиб, ҳаёт манзараларини кўриб, дунё ва адабиёт ҳақида ўйлардим. «Ғойибнинг иккинчи сафари» асарини ғояси ҳам Москвада Тошкентдан поездда келаётганимда туғилган. Поездда юрганимда узоқдан Орол денгизининг ўлимини кўрдим, денгиз бўйида ташлаб кетилган балиқчи кемалар, вайрона бўлган уйлар, шамол билан келган туз, булутларни ҳидини сездим, даҳшат эди бу, бир денгизнинг ўлими, бир халқнинг ночор қолганини кўриш. Чолнинг исми ҳам Ғойиб, бу ҳам бир символ, агар табиатни инсон ўз қўли билан ўлдирса, ўзи ҳам келажакда ғойиб бўлиши ҳақида. Москва келгач, бирдан ўтириб ёзишга киришиб кетганман. Саёҳатлар ёзувчи учун шунақа туртки, ёзиш учун руҳ беради. Кўрмасанг, билмасанг қандай ҳис қиласан, қандай ёзасан?! Балки ёзиш мумкиндир, аммо асар жонли ва ҳаётий чиқиши учун деталларни кўришинг керак. Кўрмасдан ёзган ёзувчи билан, кўриб ёзишни катта фарқи бор. Москва адабий муҳитига келишинг шу маънода санга катта фойда беради. Тошкентда ёзувчиларни нима ўйлантирмоқда, Москва эса нима, солиштириш имкониятинг бўлади, ўз мавзуйингни топасан. Мен Қрим мавзуларида деярли ўттиз йилдан бери ёзиб келаман. Қримнинг ўз ёзувчисидек бўлиб қолганман. Борсам ҳар бир қадамимгача ёзишади, Темур Пўлатов ундай қилди, Темур Пўлатов бу ёққа борди, ҳайкални очилишига қатнашди ва ҳакозо. Яқинда яна бораман. «Самурайлар театри» романи қрим тилида босилиш арафасида. Шунга чақиришган. Поездда бормоқчиман, худди аввалгидек, йўл хотираларига берилиб, ҳаёт ва табиат манзараларини кўриб, Қримга йўлга чиқаман. Қрим қаҳрамонлари ҳақида янги асарим ҳам бор. Мен шу ёшда изланиб юрибман, сен ёшсан, ғайратингни фақат адабиётга қарат. Москвада Ёзувчилар уюшмасида ўн йиллар давомида раҳбар бўлганимда, кўп вақтларим шу ташкилий ишларга кетди, баъзан ўйлайман, шу вақт ичида ҳам адабиёт билан шуғулланганимда кўп нарсалар ёзишим мумкин эди деб, аммо начора умр йўли шундай экан. Нимагадир эришиш учун нимадандир воз кечаркансан… : Шеърият ва насрни йўли, кейинги тақдири қандай бўлади? Шу ҳақда мулоҳазаларингизни билмоқчиман. Шахсан ўзим ҳам шеърда, ҳам насрда ёзганим боис, булар ҳақида кўп ўйлайман. Ёзаётган асаримда қайси шакл, услубда бериш маъқул?.. Назм таъсирлироқми, ёки ҳикоями?.. Шу борада Сизнинг фикрингиз қандай?.. Фикримча, ҳозир шеъриятнинг даври ўтди, ҳаётнинг ўзи насрчиликни талаб қилмоқда. Прозанинг йўли кўриниб турибди. Реализм, магик реализм, модернизм, постмодернизм ва бошқалар насрнинг истиқболли йўлларини кўрсатиб турибди. Шеърият янги шакл топа олмади. Бир пайтлар аруз асрлар мобайнида бир хиллашиб, хиралашиб ўз оҳорини йўқотгандек, назмнинг ҳам нисбаси шунга қараб кетмоқда. Шеъриятни шундай тақдир кутмоқда. Бу албатта менинг назаримда. Наср эса кенг имконият йўлига эга. Жойс, Кафка каби ёзувчиларнинг асарларида насрнинг янги методлари, йўллари яққол кўриниб турибди, шеърият эса, ўзига янги шакл топа олмади, янги тил ва овоз назмда сезилмади. Жаҳон адабиёти бойлиги насрда намоён бўлиб келмоқда. Катта адабиётни наср белгилаётганига анча бўлди. Ўзбек адабиёти кузатишимча, асосан шеъриятга урғу кучайган, наср кам, назм кўп, бу яхши ҳолат эмас. Кучли адабий жамиятда доим наср етакчилик қилади. Жаҳон адабиётига қара, китобхонлар асосан жаҳон адабиёти дейилганда, биринчи навбатда насрни назарда тутишади, шеъриятни эмас. Санга ҳам тавсиям насрга асосий эътиборингни қарат, шеър ўз йўлига. : — Албатта, шунга ҳаракат қиламан, устоз. Яқинда Москвада Ленин кутубхонасида архив газеталарини варақлаб ўтирсам, Правдада Чингиз Айтматов ва бошқа кўп таниқли адибларга доир ғалати ҳодисага кўзим тушди. У Солженицин ва Сахаров каби катта инсонларни қоралаш компаниясига аралашган, ҳатто бунга қўл қўйган экан. Айтматов асарларини Ўзбекистонда кўпчилик қатори мен ҳам яхши кўраман, аммо бу ҳол, ёзувчи шахсига, ҳатто асарларига бўлган муносабатимизга ҳам соя солади. Аристотель айтганидек, Платон менинг дўстим, лекин ҳақиқат ундан устунроқ. Ҳатто Пушкин, ҳақиқат ҳатто Россиядан ҳам устун деган, шу маънода Сиз ёзувчининг жамиятдаги фуқоролик позициясига қандай баҳо берасиз. Ёзувчи қандай бўлиши керак?.. : — Мен буларни Ёзувчилар уюшмасида ишлаб юрган вақтим, уюшманинг архивларидан ўқиганман. Энди нима дердим?.. Ёзувчи давр талаби ва партиянинг буйруқларига бўйсунган, аммо бу бўйсунишдан олдин виждонига қулоқ тутиши керак. Мен Абдулла Қодирий, Чўлпон ва ҳатто Шукруллони санга айтишим мумкин, улар аввало виждонига қараб иш тутишган. Агар бошқалар каби йўл тутганларида қамалмасликлари ва отилиб кетмасликлари мумкин эди. Ёзувчининг позицияси йўқми, демак унинг ўрни ҳам йўқ. Чунки бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга китобхонлар ёзувчи нима деркан, деб қараб туради. Ёзувчининг позициясини сиёсат эмас, ўз ички мени — виждонининг овози белгилайди. Мадомики, катта ёзувчи бўлишни истар экансан, катта саволларга жавоб қидиришинг керак, Москвага шунинг учун келганингни унутма. : -Темур ака, насрда тарихий даврни акс этиши масаласи, ёзувчининг бу борадаги роли, тарих ва сиёсат мутаносиблиги каби масалалар кўпчиликка қизиқ албатта. Келинг тарих ва тарихий асарлардан гапни бошласак, тарих қандай бўлиши керак, уни акс эттириш масаласи-чи?! Шулар ҳақида фикрингиз қанақа?.. : — Биласанми, тарих сотқин деган гап бор. Бу ерда тарихнинг ўзи эмас, уни ёзувчиларининг тарихни ёритишдаги муносабати, ҳукмрон синфга хизмат қилиши масаласи назарда тутилмоқда. Айниқса, кейинги йилларда яратилаётган тарихга, инчунун тарихни ёзма шаклига боқсанг, буни яққол тасдиғини кўрасан. Гўё тарих сиёсатнинг малайига айланиб қолган. Биргина иккинчи жаҳон уруши тарихларини ўқи, Россияда улуғ ватан уруши деб, Польша ва Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши каби бошқа бир ўзанда ёзилган. Ўзи бир уруш бўлса, поляклар, грузинлар, ўзбеклар, тожиклар ўзини ватанини ҳимоя қиладиган урушда қатнашган. Ўтмишда тарих бундай ёзилмаган албатта. Тарихни отаси Геродотнинг «Тарих»и ёки шарқ тарихчилигини отаси Берунийнинг «Ҳиндистон», «Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар»ни кўр, у ерда бус-бутун, сиёсатга мосланмаган, халқлар ҳаёти, урф-одатлари акс этган ўзгача руҳни туясан, давр ва тарих руҳини ҳис қиласан. Мен ҳатто ўтмишдаги Қуръони Карим нусхаларини кўрганимда, ўрта аср шарқ миниатураларини кузатганимда ўша даврнинг руҳини туяман. Мана, Данте «Илоҳий комедия»ни «Инжил» таъсирида ёзган. Бу ерда ҳам ўрта аср италян адабиёт доираларининг, хусусан Дантенинг тарихга муносабати бадиий бўёқларда кўрсатилган. Аммо кейинчалик тарих сиёсатнинг югурдагига айлана бошлади. Тарихни ёзиш нотўғри ўзанга кетаётганини Нитше ўз даврида биринчилардан бўлиб сезганди. У «Тарихни фойдали ва зарарли томонлари» ҳақидаги эссесида, Гётедан бир иқтибос келтиради. Гёте айтади: «Агар тарих менинг дунёқарашимни кенгайтирмаса, менга бундай тарихнинг кераги йўқ.» Бизда қандай ёзишмоқда, чор Россияси даврида Туркистон тарихи бошқача ёзилган, совет даврида бошқа тарих, мустақиллик даврида бошқа, ҳозирги янги раҳбарият даврида бошқача бўлиши мумкин. Аслида тарих бир тугалланган давр бўлса, унга нега сиёсат кўзойнаги билан қараш керак?.. Шунинг учун ўтмиш тарихларини ёзган муаррихларни ўқисанг, ўзгача руҳ оласан, ёзувчи учун тарихий асар ёзишга иштиёқ уйғонади, яқин тарихларни ўқиганда эса, бундай руҳни туймайсан. Билъакс сиёсатнинг «мия чайиш услуби» ишлаётгани ҳафсалангни пир қилади. Келажакда ёзувчилар бу тарихларни ўқиб қандай асар ёзади?.. Шунинг учун мен тарихни борича, ортиқча оҳангжамаларсиз бус-бутун акс эттириш тарафдориман. Менинг фикримча, нафақат тарихни, унинг ёзма шакли бўлган насрчиликни кино, театр, тасвирий санъат, ҳайкалтарошлик ва бошқа санъат соҳаларига таъсири катта бўлган, шунинг тарих келажакда ҳам, умуман ҳар қандай даврда санъат тури сифатида ўз йўлида давом этиши керак. : — Албатта устоз, бу борада ҳақсиз. Ҳақиқатан ҳам тарихни сиёсатга боғлаб, мажбурий улаб ёзилган бадиий асарлар охир-оқибат, тарих ахлатхонасига улоқтирилди, бундай асарларнинг маълум давр ўтгач ўқувчилари қолмади. Тарихга ҳам, тарихий асарга ҳам давр сиёсатидан туриб баҳо бериб бўлмас экан албатта. Ўтган даврда яқин тарихимиз ва адабиётимизга сиёсат Сиз айтгандек ўз кўзойнаги билан қаради. Бу пайтда яратилган тарихий асарларга қандай қарайсиз, уларни баъзиларини китобхонлар севиб ўқишган, айримлари ўқиш учун асосий адабиёт сифатида эътибор марказида тутиб туришган. Тарихий асар ёзувчиларининг айримлари ўлмас ақидаларга бўйсуниб, ўз виждон амрига қулоқ тутиб ўз асарларини ёзган бўлса, бошқалар билъакс, сиёсат ва мафкура чизиб берган йўлда ишни давом эттиришди. Ҳозирги адабиётимизда ҳам шу анъаларни баъзан давом эттираётганларни кўриб, наҳотки шундай ёзиш учун шунча қоғозни увол қилганига ҳайрон қоласиз. Ўзим ҳам бир неча тарихий ҳикоялар ёза бошлагандим: ватанпарварлик, мустақиллик курашчисини акс эттириш ва ҳакозо бугунги кун ғоялари таъсирида, кейин бирдан ўзимни қўлга олдим. Шунчаки акс эттириш эмас, нимани қандай ёзиш керак?! Мен бу даврни биламанми, у пайтдаги руҳият, одамларнинг кайфияти, жонли ҳаёт қандай бўлган, буни бугунги мулоҳазалар билан акс эттиришим эртага кулгили туюлмайдими деб ўйладим. Сизнинг бу борада фикрингиз қандай?.. : — Ўтган даврда кўплаб тарихий асарлар ёзилгани тўғри. Лекин қандай ёзилди?.. Масала шунда. Лев Толстой «Уруш ва тинчлик»ни Наполеон рус ерларига бостириб кирганидан бор-йуғи 50 йилча вақт ўтгач ёзган. У урушни билган, ўзи Севастополда урушда қатнашган. Севостополь ҳикояларини яхши биласан. У урушда қатнашган ёш аскарларни топиб, улар билан суҳбатлашади, ўша давр манзаларини ҳар ҳолда жонли эшитади, уларнинг овозини эшитади, руҳиятини ҳис қилади, шунда ҳам «Уруш ва тинчлик»ни тарихий асарга айлантирмаган, у бунга даъво ҳам қилмаган. Ҳолбуки, шундай қилиш учун унда ҳамма асос бор эди. Толстой тарихни бадииятга бундай муҳрлаш мумкин эмаслигини ҳис қилган. Шунга қарамай асар эълон қилингач, айрим генераллар, армия офицерлари эътирозлар билдиради, воқеалар бундай бўлмаган ва ҳакозо. Бизда эса, нафақат яқин тарихни, ўзлари кўрмаган, чуқур ўрганмаган олис тарихларни ҳам бир-икки манбани асос қилиб олиб, қаторлаштириб романлар, қисса, ҳикоялар ёзиб ташлашди. Қандай ёзгани, қанчалар даражада акс эттиролгани энди вақт ҳукмида. Мен тарихнинг фақат ўз давригагина хос бўлган руҳиятини бошқа макон ва замондан туриб англаш ва ҳис қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайман. : Узр-куя Темур ака, лекин Сиз ҳам Жалолиддин Мангуберди ҳақида ҳикоя ёздингиз-ку?.. : -Мен Жалолиддин Мангуберди тарихини ёзишни, уни кўрсатишни мақсад қилмаганман. Мен инсонни ёлғизлигини, атрофдагиларнинг сотқинлиги, унинг ўзидан бошқа ҳеч ким қутқаролмаслигини кўрсатмоқчи эдим. Мўғуллар ортдан келаяпти, шаҳарларга боради, амирлар қўрқиб Жалолиддинни ичкарига киритмайди, дарвозаларни ёпиб олади, бошқа шаҳарга боради, унда ҳам шундай, охири бир курд қўлида ўлим топади. Мен кўпдан улуғ инсон ёлғизлиги масаласини ўйлаб юрардим. Ҳар кун курашишинг керак, атрофдаги одамларнинг сенга бегоналиги, бу кураш йўлида сенинг ёлғизлигинг каби ўйлар хаёлимда айланиб юрарди, Жалолиддиннинг қисмати шу борадаги ўйларим билан шунчаки кесишиб қолди ва шуни ёздим. Аммо яна қайтариб айтаман, тарих ёзиш бу ерда менинг мақсадим бўлмаган. Мен Жалолиддин ҳақидаги тарихий ҳақиқатни академик Бартольддан ўқидим ярим бет нарса ёзган бу ҳақда, лекин ҳикояда, бадиий ҳақиқат йўлидан бордим. -Лекин келинг, шу ўринда «Тарозий тошбақаси» романига ҳам тўхталиб ўтсак. Бу ерда ҳам воқеалар ўрта аср Бухороси, карвонсаройлар, савдогарлар, хуллас, яна тарихга тўқнашгандаймиз. Германиянинг машҳур адабий газеталаридан бири » Франкфуртер альгемайне цайтунг» да, Сэмюль Бахли деган адабиётшуноснинг «Тошбақа сири» деган бир илмий тақризи босилганини Сизни Москвада чиққан тўртинчи жилдингизда кўзим тушганди. Тўғридан-тўғри немис тилидан рус тилига таржима қилинган мақолада франкфуртлик менга номаълум муаллиф катта илмий салоҳият билан «Тарозий тошбақаси»ва Сизга жуда улкан эътирофга сазовор бўладиган фикрлар билдиради, шу мақолани ўзбек тилига ўгириш керак. Чунки унда ўзбек ёзувчисига жаҳоний баҳо берилган. Хуллас, С. Бахли Сизни танимаслиги, аммо шунга қарамай ўзбекларнинг шундай ёзувчиси борлигидан ҳайратини яширмаган ҳолда, Темур Пўлатовни Кафкадан юқори кўради. Кафкани қаҳрамони одамдан ҳашоратга айланади, Пўлатовнинг қаҳрамони эса, билъакс одамга айланади. Бу борада у Кафкадан юқорилиги ҳақида хулосага келади муаллиф. Сизни Кафкадан кўра гуманист, одампарвар деб атайди. Бу қанақа асар Темур ака?.. Ўзбек адабиётидаги ғаройиб мавзулардан бирида ёзилган роман деб биламан гарчи?.. : «Тарозий тошбоқаси»даги воқеалар ҳам гарчи ўтмишда бўлганлиги қаламга олинсада, бу ҳам тарихий асар эмас. Бу қандайдир хронологик воқеалар қаламга олинган тарих эмас, билъакс, миф бу, менинг афсонам. Асар эълон қилинганда, адабиётшуносларнинг баъзилари социалистик реализмга ёт бу романни танқид остига олганлар ҳам бўлди, модернистик, ҳатто постмодернистик асар деб олқишлаганлар ҳам топилди. Майли ҳар ким ўз насибасини ахтаргандир. Асарга қарашда ҳар хил қарама-қарши фикрларни ва баҳсни уйғотадиган фикрларнинг бўлгани яхши, бир хил қотиб қолган фикр берадиган асарларни умри калта бўлади. Бу менинг ўз ички ҳисларим, туйғуларим, инсонга муносабатим ҳақидаги асар. Ўн олти ёшимда Қизилқумга ишга борганман. Урал-Газли деган сув чиқарадиган бир бригадага. Газлида сув излаб топиш ва чиқаришда қатнашганман. Ўшанда мен Қизилқумнинг табиати, ҳайвонот дунёси: эчкиэмарлари, тошбақаларини кўрдим, бу менга кейинчалик романни ёзишимга стимул берган. «Мулк» қиссамни ҳам ғояси Қизилқумда калхатни кўрганимда туғилган. Албатта асар ҳақида кўпроқ китобхонлар ва ўқувчилар фикр юритгани маъқул, ёзувчи ўз асари ҳақида узоқ гапириши очиғи уятли. : Темур ака, тушундим, асарларингиз ҳақида китобхонларни ҳам, адабиётшуносларни ҳали айтадиган кўп гаплари бор, бу борада Сизни ортиқча хижолатга қўймоқчи эмасман. Шунга қарамай Сизнинг асарларингиз ҳали ўзбек тилига тўлиқ чоп этилгани йўқ. Чамамда асарларингизни чорак қисми ўгирилган, аксарияти мустақилликдан олдин, кейинги вақтда ёзганларингиз ҳали ўз таржимонларини кутиб ётибди. Ҳолбуки Сизнинг асарларингизда ўзбек миллий ҳаёти, дарди ва миллат дунёқараши қаламга олинган. Масалан, охирги романларингиздан бири «Самурайлар театри»да ҳам гарчи япон асирлари фожеасини ёзсангизда, Навоий театрини қурадиган усталар ва бош қаҳрамонлар урушдан қайтиб келган ўзбеклар. Эски Тошкентнинг кўчалари, Шайҳонтоҳур маҳаллалари, оддий одамларнинг ҳаёти, бир-бири билан муносабати ва миллий хусисиятлари ҳақида ёзасиз. Шу билан бирга Сиз ҳеч қандай ғоявий-мафкуравий қолипларга бўйсунмайдиган жиҳатларга эгалиги билан бошқа ўз даврингиздаги адиблардан менимча фарқ қиласиз. Бу ўринда кўп йиллар «Дружба народов» журналида муҳаррирлик қилган Сергей Баруздин ҳам ижодингизга бағишланган ўз мақоласида, Сизни Айтматов билан солиштириб, Айтматов бу Айтматов, аммо Темур Пўлатов бу мутлақо ўзга даражадаги ёзувчи деб лутф қилган. Унинг бу фикрларида ҳам Сизни асарларингиз на сиёсий, на мафкуравий тўлқинларга қараб эмас, сизни ўз ички менингизда кечаётган воқеалар бу сиёсий ва мафкуравий тўлқинларни билъакс тебратганлигини кўриш мумкин. : — Сергей Боруздин Ўзбекистоннинг дўсти эди. У мамлакатга кўп келарди. Мен Москвада борганимда ҳам, Ўзбекистон ҳаёти билан қизиқарди, ёзувчиларни янги асарларига қизиқар эди. У Шароф Рашидов билан ҳам дўст эди. Ўзим ҳам раҳматли Шароф Рашидов билан бир неча бор учрашганман, бир гал чақирдиларда: «Темуржон, асарларингиз Москвада пайдар-пай босилиб, олқиш олмоқда. Нега ўзимизда таржима қилинмаяпти, — деб сўраб қолдилар. — Бирон сабаби борми?..» «Асарларимнинг тили ва услуби қийин демоқда таржимонлар», — деб очиғини айтдим. «Ие, бу ёғи қизиқ бўлдику? — деб кулиб юборди Шароф ака. — Бизда Достоевскийни таржима қилишди, ҳатто «Илоҳий комедия»ни ўгиришди. Гётени «Фауст»ини таржима қилишди. Нега сизникини таржима қилиб бўлмас экан?..» Бирдан Ҳамид Ғуломга қўнғироқ қилиб, топшириқ бердилар. Мен ҳайрон қолдим, Рашидовнинг жонкуярлиги ва талабчанлигига. Эртаси куни Рашидовнинг гапи билан Ғафур Ғулом нашриётига, ўзини ўзбек халқини отаси деб юрадиган Ҳамид Ғулом ҳузурига бордим. Котибаси исмимни ёзиб олиб, ичкарига кириб кетди, кутиб ўтирибман, ярим соатларда чиқиб, индамай ўз ишини қилаверди, кеч бўла бошлади, беш соатга яқин кутдим, жаҳлим чиқа бошлади, кетиб юбормоқчи бўлдим, аммо Рашидовни ҳурмати учун ўзимни босдим, ахийри чақиришди, кириб салом бердим. Ҳамид Ғулом алик олмади. Бир вақт ёнбош қараш билан менга тикиларкан: «Кимсиз, нега келдингиз», -деди. «Мен Темур Пўлатовман». Унга Рашидов билан бўлган суҳбатни мазмунини билдирдим. «Шикоят қилдингизми?»-деди у. Мен ҳайрон бўлдим. «Йўқ, нега?!» Мени Рашидов юборгани учун китобимни таржимон топиб ўзбек тилида чиқариш учун олдингизга келдим, — дедим. «Ҳа, шундайми?.. Яхши, ўйлаб кўрамиз», — деди Ҳамид Ғулом. Бу ўйлаб кўришидан у Рашидовни ҳам гапини олмади, ўзбек тилидаги китобим, фақат Рашидов ўлимидан кейингина босилди. Яқинда чиққан уч жилдлик асарлар ўша вақтда чиқиб, бултур қайтадан босилди. Ким бу уч жилдликни ўқиган бўлса, маълум бўладики, менинг дунёқарашим, тарбиям бошқа. Мени коммунистик партия билан ишим бўлмаган. Мен совет даврида ҳам мақтамаганман ҳеч кимни, кейин ҳам мақтамадим. Менинг ишим сиёсат эмас, мен сиёсатчиларга баҳо берадиган шарҳловчи ҳам эмасман, мен ёзувчиман. : — Темур ака, Сизнинг ва бошқа ҳурфикрли ёзувчиларга, олимларга муносабат яхши бўлмагани маълум. Солженицин, Сахаров, ҳатто Пастернакка совет давлати доим ёт кўз билан қараганинининг асосий сабаби бу уларнинг фикрлари ва асарларида кўтарилган ҳурфикрли ғоялар билан боғлиқ. : — СССР йўқ бўлгач, 1994 йил Солженицин Россияга қайтди. Мен ўша пайтда ёзувчилар уюшмаси раиси эдим. Мен Солженицинни ёзувчилар уюшмаси аъзолигига тиклаш масаласини ёзувчилар мажлисида қўйдим. Ҳар хил фикрлар бўлди, унга қарши чиққанлар ҳам топилди, лекин охир-оқибат Солженицинни уюшма аъзолигига тикладик. Албатта, менга ҳам бу қисмат бегона эмас. 1966 йил «Бўлак манзилгоҳлар» қиссам босилган Москвада. Қиссада коммунизм қурмоқчи бўлган камондорнинг кечмиши баён қилинган, у Гаждувон шаҳри (аслида Ғиждувон шаҳри)да катта шаҳар қурдирмоқчи, аммо 30 йилдан кейин қайтиб келганда шаҳарнинг бори ҳам тўкилиб тамом бўлгани, коммунизмнинг сароблиги ғояси илгари сурилган. Мен бунда отамнинг тақдирини ёзгандим. Отам мени жуда яхши кўрарди, баъзан ичидаги дардларини айтарди. Агар ўлсам, қаерда бўлса ҳам шу Темур етиб келади деркан, ҳақиқатан у охирги йилларида жуда одамови бўлиб қолганди. Ҳеч ким билан гаплашмас, бир уйда хўмрайиб ўтирарди. Олдига кирсам, бир юрагини очиб қолди. Менга алам қилади, деди у. -Яқинда Тошкентга бордим, мендан ҳатто Бухоро амирлиги саройида раққос бўлган бачча ҳам кўпроқ пенсия оларкан. Шуни кўриб қолибди. У шахтада директор бўлган, мактабда директор бўлган, ўзи коммунист эди, давлатга умрини охиригача содиқ хизмат қилган, аммо озгина пенсия билан нафақага кузатилган. Отам ҳаммаси сароб экан, бекор экан, деб қўл силтади. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилганди, шуни «Булоқ манзилгоҳлари»да отамни прототип қилиб ёзгандим. Исми Исҳоқ, отамнинг исми ҳам Исҳоқ. Босмачи эпизоди ҳам бор Бобоназар деган. Хуллас, шу асар антисоветча руҳга эга деб топилган. Москванинг буйруғи билан Борис Пармузин деган Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси котиби «Литературная газета»да катта танқидий мақола чиқарди. Бу пайтда мен Киностудияда муҳаррир эдим. У ерда одамлар шов-шув қилиб қолишди, охир-оқибат Киностудиянинг бош муҳарририни КГБ чақиргани маълум бўлди. Бош муҳаррир айтди: -Темур энди ўзинг ариза бергин кетишга, деди. Киностудияда Сергей Бородин ва Иззат Султонларга ҳурфикрли гапларим шундоқ ҳам ёқмасди ўша пайтлар, уларни тепадан цензур қилиб юборишганди, асосан кино муҳокамаларида келишарди. Жимитдек миллийлик ўтиб кетса ҳам бирдан бу жойи бўлмайди, деб танқид қилишарди. Қизиғи бири айтган фикрни, иккинчиси тўлдирарди. Булар аввалдан келишиб олганга ўхшарди, ҳеч кимни фикри ўтмасди, мени ҳам, Фарҳод Мусажоновни ҳам. Кейинчалик «Тарозий тошбақаси»ни ёзишим ҳам социалистик реализмга ёт ишлар сифатида, мени кўп ташвишларимга сабаб бўлган, аммо бошқача ёзишни ўйлаган эмасман. — Темур ака, Иззат Султон ва Сергей Бородинни цензур сифатида тилга олдингиз. Собиқ совет давлати даврида бу икки шахс, бири катта адабиётшунос сифатида, иккинчиси ёзувчи сифатида етарли ҳурмат ва иззатга эга бўлишган. Қизиғи, биз тарихий асар ҳақида суҳбатлашарканмиз, Бородиннинг «Самарқанд осмони узра юлдузлар» романини ёзгани ва Темур шахсини қора буёқларда кўрсатгани эсимга тушди. : — Сергей Бородин «Дмитрий Донской» деган асари учун Сталин мукофоти олганди, асарида Сталин образини тасвирлайди. Шу ёзувчи Москвада нимадир қилиб, маълум вақт Тошкентга келиб яшашга тўғри келди. Шу вақтда Темур шахси ҳақида тарихий роман ёзди, Амир Темурни қонхўр, каллакесар қилиб тасвирлади. Шу вақт машҳур академик Иброҳим Мўминов 1968 йилда » Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли» асарида Бородинни ҳам Темур шахсини бир ёқлама ёритгани учун танқид остига олганди. Бородин Москвага бориб, ҳукуматга Иброҳим Мўминов устидан шикоят қилади. Мўминовни миллатчилик қилишда, Темур шахсини улуғлашда айблашиб, ишдан олиш бўйича қарор чиқаришади, афсуски бу ҳол файласуф олимга қаттиқ таъсир қилади. У киши касалланиб ётиб қолди, кейин кўп ўтмай вафот этди. Тўғри гапни айтгани учун, ҳақиқатни айтгани бошига шуларни олиб келган. Мана, тарихни бузиб кўрсатувчиларни уни объектив кўрсатганларга таъсири, улар ҳаётини остин-устин қилиб юборганлиги ҳақида ҳолатлар, аммо мен ҳақиқатни кеч бўлсада, ҳеч айтмагандан кўра айтишни афзал билдим… : — Устоз, раҳмат. Ўзбек фалсафаси асосчиси Иброҳим Мўминов борасида айтганларингиз шахсан мен учун жуда таъсирли янгилик. Ўзим фалсафа бўйича таҳсил олганим учун булар менга қизиқарли, шу билан бирга жуда фожеий қисматдек туюлди. Суҳбат учун Сизга ташаккур!
2020-11-08
http://nodirabegim.uz/archives/2812
Фурқат: Ноҳақлик. Билатуриб ноҳақлик қилиш. Кумуш: Ёлғиз юришим. Кимгадир суянолмаслигим… Фурқат: Уйимда. Ота-онамнинг ёнида. Саёҳатни яхши кўраман. Лекин инсон фақат уйидагина бахтли бўла олади. Кумуш: Ўрмонда. Ҳар куни минг бор адашиб, минг бор йўл топиб яшашни истайман. Фурқат: Тўғрисини айтсам, ҳаётимнинг ҳар лаҳзасини бахтли лаҳза деб биламан. Тириклик – қандайдир яхши ишлар қилиш учун имконият. Хоҳ ўзим учун, хоҳ бошқалар учун. Кумуш: Шубҳасиз, она бўлган куним. Фурқат: Билмасдан қилинган хатони. Кумуш: Хатолигини билмай қилинган хатоларни… Фурқат: Ўзбек ойим. Унда ўзбек аёлини тўла-тўкис кўриш мумкин. Кумуш: Шоҳсанам! (“Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достони) Фурқат: Пьер Безухов. Кумуш: Гои! (Акутагава Рюноскэнинг “Тансиқ таом” ҳикояси). Бу персонаж ҳақида жуда узоқ гапиришим мумкин. 30 йил ҳам умр кўрмаган япон адибидан шунча яхши асарлар ва персонажлар қолган. Фурқат: Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам, ҳазрати Умар розияоллоҳу анҳу. Кумуш: Жуда кўп. Амир Темур, Алишер Навоий, Бибихоним, Ганди, Чўлпон ва в.ҳ. Фурқат: Онам. Кумуш: Биламан, бу саволга асосан онамизни тавсифлаймиз. Она, барибир, она! Аммо катта опамни бошқача ҳурмат қиламан. Унга тақлид қилиб яшашга ўтганман рости. Ҳар дақиқа унинг она бўлишини, рафиқа ва дўст бўлишни истайман. Фурқат: Эркин Оролов деган рассом акамиз бор. Ўша акамнинг санъат асарларини яхши кўраман. Дилга яқин асарлар. Кумуш: Артур Джон— болаликни тасвирлаган картиналарини севиб томоша қиламан доим. Фурқат: Одатда дўмбира нағмасини кўп эшитаман. Кейин Моцартни кўпроқ тинглайман. Кумуш: Мен мусиқачидан ҳам кўра мусиқа асбобига меҳр қўядиганларданман. Масалан виоланчель ва найни ким чалишидан қатий назар, севиб тинглайман. Агар айнан бир шахснинг ижодини олсам француз бастакори Оливье Мессианни кўпроқ эшитаман. Фурқат: Иймонли. Кумуш: Эркак номига муносиб бўлиши керак. Фурқат: Иймонли. Кумуш: Фаросатли ва камтар. Фурқат: Камтарлик. Кумуш: Яхшилик қила олиш. Фурқат: Фойдали илм ўрганаётганимда. Фан илми назарда тутилмади. Кумуш: Кино кўраётганимда. Кўраётганим, эшитаётганим, идрок этаётганимдан хурсандман бўламан. Агарда йиғлаб кўрсам борми, ичимда ҳали нимадир тирик эканидан икки карра хурсанд бўламан. Фурқат: Ўзимнинг ўрним ўзимга маъқул. Кумуш: Ўзимнинг ўрнимда. Фурқат: Самимият ва мардлик. Кумуш: Ҳозирги ҳаслатлари ўзи билан қолса бўлгани. Ўзгармасин! Фурқат: Ҳаддан ортиқ кўп ўйлайман. Ҳамма нарсани. Кумуш: Шеър ёдламай қўйганим… Фурқат: Оқ ва қора. Кумуш: Ҳаворанг. Фурқат: Хушбўй ҳид таратувчи ҳар қандай гулни. Кумуш: Оқ атиргуллар! Фурқат: Бургут. Кумуш: Чағалаклар… Фурқат: Яхши ёзадиган ҳар қандай ёзувчининг асарини севиб ўқийман. Улар саноқли. Кумуш: Нодар Думбадзе. Фурқат: Кўнгилнинг тубидаги гапларни сўзга чиқара олган шоирларнинг шеърларини қадрлаб ўқийман. Тилнинг учида турадиган гаплардан ясалган “шеър”ларга шунчаки бир қараб қўяман. Кумуш: Шавкат Раҳмон. Фурқат: Йўқ. Лекин болалигимда учишни орзу қилардим. Кейинчалик қизиқмай қўйдим. Кумуш: Учишни истайман. Фурқат: Имонли ҳолда, хурсанд бўлиб. Кумуш: Онам ва болам олдида эмас. Фурқат: Дунё бир кундир – у ҳам бугундир. (Бу кайф қилиб яша, дегани эмас) Кумуш: Имконинг борича яхшилик қил. Яхшилик қилолмасанг ёмонлик ҳам қилма! Фурқат: Мўътадил. Кумуш: Жудаям тинчман. Бирорта пандемияга оид нохуш хабарларни ўқимайман ва шу вақтимни ўзим ҳамда оиламни асрашга бағишлаяпман.
2020-08-13
http://nodirabegim.uz/archives/2850
Байрам Али: Хиёнат. Ўзимга нисбатан бўладими, бошқа бир инсон ёки бошқа бирор нарсага нисбатан бўладими, фарқи йўқ. Умуман, мен хиёнатга гувоҳ бўлганимда жуда хафа бўламан. Манзура: Одамларни бахт қидириши. Ахир уни излаш шарт эмас. Байрам Али: Тошкентда. У ерда соғлиғимни тиклашим, нашриёт ва адабий нашрлар билан боғланишим учун кўпроқ имкониятлар бор деб ўйлайман. Манзура: Намангонда, Тўрақўрғонда, яъни туғилиб ўсиб яшаётган мана шу жойимда. Байрам Али: Ота бўлган куним! Манзура: «Хонзодабегим»ни ёзаётган лаҳзам (боиси у вақтлар орзумдаги Манзура Абдуллаевани намоён этмоқ бахтини туярдим ва кейинроқ фарзандим Хонзодабегим туғилганда, менимча қолган бахтиёрлик лаҳзаларим шу иккисига етмаса керак. Байрам Али: Аслида мен деярли ҳар қандай хатони ҳам кечира оламан. Фақат аввалига сал асабийлашаман, отга ўхшаб бироз депсинаман, дегандай… Совушим учун эса кўп эмас, атиги ярим соат, узоғи бир соатча вақт керак бўлади, холос. Лекин агар сиз ҳозир қандай хатони кечира оласиз, демасдан қандай хатони кечира олмайсиз, деб сўраганингизда, балки мен кечириб бўлмайдиган хатоларни кечира олмайман, деб жавоб берган бўлардим. Манзура: Яқин инсонларимни қалбига озор, ҳаёти, соғлигига зиён-заҳмат етказмаган хатоларни кечира олсам керак, хатто ўзимга нисбатан содир этилганларини ҳам… Байрам Али: Сония. Манзура: «Хонзодабегим» қиссамдаги Хонзодабегим. Байрам Али: Расколников. Манзура: Тоғай Муроднинг «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидаги Бўри полвон. Байрам Али: Наполеон. Жасур, ақлли, кулгили бўлганлиги учун. Алишер Навоий. Истеъдодли, эътиқодли, инсонпарвар бўлганлиги учун. Манзура: Муҳаммад (с.а.в), Увайс Қараний, Шамс Табризий, Машраб. Байрам Али: Опам. Манзура: Раҳматли биринчи онамнинг оналари — бувижоним сўнгра дунёдаги жамийки она мақомига эришган аёллар. Байрам Али: Ҳамма таниган рассомларни мен ҳам танийман, уларнинг ижодини мен ҳам қадрлайман. Лекин рости, бирортасининг ижодини севаман дея олмайман. Манзура: Поль Гоген. Байрам Али: Шопен, албатта. Манзура: Бетховен Байрам Али: Ростгўй, ҳалол, самимий, меҳнатсевар ва ғурурли. Манзура: Ориятли, виждонли, жасур. Байрам Али: Биринчи навбатда ғурурли, сир сақлай олувчи ва албатта камтарин. Манзура: Қалби гўзал. Байрам Али: Садоқат. Манзура: Ҳақпарварлик Байрам Али: Уйдаги қушларимга дон бераётганда, жониворлар билан ўйнаганимда. Бир неча кун уйда бўлмаган кунларим ҳовлида кўриниш берсам, мени кўрган тўтиларим дунёни бошига кўтариб шовқин солади. Ана ўшанда айниқса ўзимни жуда бахтли ҳис этаман! Манзура: Фарзандим жилмайганда, ўз тилида гапираётганда, бағримга босганда, эркалаётганда умуман у билан биргаликдаги бари лаҳзаларим. Байрам Али: Соғлиқни сақлаш вазирининг ўрнида… Ҳазил эмас, жиддий гапиряпман. Манзура: Ўзимни. Байрам Али: Биродарлик, ҳалоллик, самимийлик… Ва уларнинг жониворларни яхши кўришларини ҳам истаган бўлардим. Манзура: Кўнгли поклик Байрам Али: Жаҳлим жуда тез чиқади. Манзура: Беҳад ишонувчанлик. Байрам Али: Сиёҳранг. Манзура: Сиёҳранг Байрам Али: Ёввойи гулларни кўпроқ яхши кўраман. Одатий гуллардан – Атиргулни. Манзура: Лолақизғалдоқ Байрам Али: Опам болалигимда сассиқпопушакни сеҳрли қуш деб айтганди. Ўша пайтлари узун тумшуқли, тождор бу ола-чипор қушни мен гоҳ том устида, гоҳ бирор тепаликда кўриб қолар, назаримда у атайлаб мени кузатиб юргандай бўлаверарди. Ҳар замонда ва доим ёлғиз учратганим учун, унинг сеҳрли қуш эканига, агар дўстлашиб олсам, кўнглимдаги ҳамма тилакларимни бажара олишига қаттиқ ишонардим… Сассиқпопушакларни яқин ўртада кўрмадим. Аммо унинг сеҳрли қуш эканига ҳали ҳам ишонгим келади ва у мен учун дунёдаги энг ажойиб қуш. Манзура: Турна Байрам Али: Ўзбек адабиётидан Луқмон Бўрихон, Темирпўлат Тиллаев, Назар Эшонқул. Жаҳон адабиётидан Достоевский, Маркес, Хулио Кортасар, Акутагава… Манзура: Тоғай Мурод, Мурод Муҳаммад Дўст. Байрам Али: Абулла Орипов, Усмон Азим, Хосият Рустамова, ёшлардан Шаҳриёр Шавкат. Манзура: Усмон Азимни. Байрам Али: Бор, табиблик. Манзура: Рассомлик. Байрам Али: Тинчгина… Олдимда эса албатта аёлим бўлишини истардим. Чунки кутилмаганда менга нимадир керак бўлиб қолиши мумкин, эҳтимол унга тайинлайдиган бирор гаплар чиқиб қолар. Манзура: Руҳан покланиб, Ҳақни ёд этиб. Байрам Али: Шиорларсиз яшаш. Манзура: Ҳеч қачон тушкунликка тушмаслик керак. Байрам Али: Толиққанман. Чунки янги қисса қоралаяпман. Ёзиш мен учун доимо жуда оғир бўлган. Манзура: Сирли кўприкдан кўзларим боғлиқ ўтиб бораётгандек.
2020-08-28
http://nodirabegim.uz/archives/2896
А: Англата олмаётганларим ёки англай олмаётганларим. Н: Аросатдаги (нима исташини билмайдиган) одамлар. А: Ёмонликлардан узоқ ҳар ерда. Н: Мен керак, менга керак бўлган одамлар орасида. А: Кетиш оним энг бахтлиси бўлилишини истайман. Н: Улар жуда кўп. “Бир кунда энг бахтли, энг бахтсиз аёл” деган шеър бор эди-ку! А: Надомат ва тавбаси борларини. Лекин унутолмайман.Чунки унутиш менинг қўлимда эмас. Н: Билмайман. Авваллари менимча кечиримлироқ эдим. Билиб қилинган хатолар кечирилмаса керак. А: Ҳалол аёл. Н: …ақлимга келмаяпти… А: Ҳалол эркак. Н: «Қиёмат қарз»даги Сарсонбой ота. Бу ҳам онлик фикр. Аслида асарлардан қаҳрамон излаш менингча ақлли фикр эмасдек. Чунки ижодкор ўзи истаган инсонни ёзади, чизади. Ҳаётдан қидириш керак. Масалан, менинг бобом энг яхши кўрган қаҳрамоним, десам сизга мавҳум бўлади. Аммо ростдан ҳам шундай. А: Пайғамбарлар. Н: Ҳамма қаҳрамонларни ҳурмат қиламан. Қаҳрамон бўлиш осон эмас. Ростдан ҳам ҳеч осон бўлмаса керак. А: Онам. Н: Аямни ҳурмат қиламан. Борган сари қаттиқроқ, борган сари кўпроқ. Қайнонамни! Самимий айтаяпман. Ва яна мен ҳурмат қиладиган аёллар жуда кўп. Фитнаси оз, кучли, тўғри аёлларни ҳаммасини ҳурмат қиламан. А: Винцент Ван Гог. Н: Мен илюстриядан кўпроқ мазза қиламан. Перро, Уонтер… кўп жуда. А: Муҳаммад Отажонов. Н: Ҳозир ўйлаб қолдим. Мен бирор шахсга буткул тўхталиб, мутлоқлаштириб қолмас эканман. Шунинг учун алоҳида ажратиб айтишга қийналаяпман. Битта ижодкорнинг ҳамма асарини мукаммал бўлмаслиги мумкин. Шундай бўлганида ҳам ҳаммага бирдай таъсир қилмаслиги мумкин. А: Сотилмайдиган. Сабрли. Н: Аллоҳ қандай яратган бўлса шундай бўлади. Мен ундай бўлсин, бундай бўлмасин деб гапиролмайман. Бўлганича бўлади. А: Билимли, жасур ва ҳалол. Н: Аёл киши ҳам! Кийим тиктираётган бўлсангиз агар тикувчига айтасиз, ёқаси бундай бўлсин, енги бундай бўлсин деб. Яратилган мавжудотларнинг ҳеч бирининг қандай бўлиши Сиз билан менинг истагимизга ва ёки тасаввурларимизга боғлиқ эмас. А: Ризо. Н: Азмлилик. А: Намоз ўқиётганда. Н: Ўзим истаган ишимни қилаётганимда. А: Чўпоннинг. Н: Ҳеч кимни ўрнида бўлишни истамайман. А: Ўзларини ва бошқаларни алдамасликларини истардим. Н: Дўстлик фазилати бўлсин. А: Учолмаганим. Н: Нуқсонларим кўп жуда. Менимча, хавфли жиҳатим кўп ва хўп аяйман ҳаммани. Ичıмда бўлади жанглар. Аммо бир пайти келадики қўл силтайман ҳаммасига. А: Шаффоф. Н: Ҳамма ранг ёқади. Ҳаётдаги барча ранглар! А: Қуримаганлари. Н: Гулларни ҳам ажратмайман. Янтоқ гуллаганини кўрганмисиз? Жуда чиройли бўлади, масалан. А: Оқ чорлоқ Жонатан Лвингстон. Н: Қушларниям ажратмайман. Аммо мусичани овози ёқади. А: Саъдий Шерозий. Н: Чингиз Айтматовни. А: Маддоҳ бўлмаганларини. Н: Ўзлиги бўлган ҳамма шоирларни. А: Тушда узоқроқ қолиш. Н: Ундай орзуйим йўқ. А: Иймонда. Н: Калимамни келтириб. А: Шиорим йўқ. Н: Шиорим ҳам йўқ. А: Сокин. Н: Жуда яхши.
2020-04-09
http://nodirabegim.uz/archives/2931
Х.С: Таниш-билишчилик… И.У: Жоҳиллик. Кўп, балки барча иллатлар шунинг замирида ётади менимча. Х.С: Оилам билан ота-онам ёнида. И.У: Гарашада (ота, она қишлоғим). Х.С: Ота-онам ҳаёт бўлган дамлар… И.У: Она бўлишимни билган куним. Кўп бахтли кунлар бўлган (бўлаверсин, илоҳим), айнан биттасини айтиш керак бўлса, деб, шу жавобни бердим. Х.С: Хиёнатдан бошқа ҳар қандай хатони… И.У: Ўзи кечиримлиман, айнан иккиланмай кечириб юборганим хатоларни эслолмадим, иккиланганмидим ўзи ёки йўқ? Х.С: Кумушбиби. И.У: Асарни яхши кўриб ўқишим мумкин, лекин айнан бирон образ учун эмас. Мени персонажлардан кўра асарнинг тили, сюжети тортади. Бирон аёл персонажни яхши кўришим учун у идеал аёл бўлиши керак, ҳали бунақасини учратмадим. Бу даъвойим ғалати туйилиши мумкин. Ўзимизнинг асарларда аёллар тор доирада тасвирланади деярли, чет эл адабиётида эса эркинликнинг ақлим ва гоҳ тарбиям бовар қилмас чегарасида… Х.С: Мартин Иден. И.У: Бу саволга ҳам аёл персонаж ҳақидаги жавобим. Х.С: Пайғамбар алайҳиссалом, Амир Темур. И.У: Ҳеч бир тарихий қаҳрамонни яхши кўрмайман, танийман холос, билмайман у шахсларни. Қайсидир жиҳатдан ҳурмат қиладиганларим кўп. Х.С: Шубҳасиз, раҳматлик онам… И.У: Реал ҳаётда танишларим унча кўп эмас, яқиндан танийдиганларим эса жигарларим холос. Онамни бир қараганда оддий, ҳамма қатори ўтган ҳаётларида у ҳаётнинг оддий кўринишига сабаб бўлган сабр-у қаноатлари учун ҳам, опаларимни ҳам шу жиҳатдан ҳурмат қиламан. Танишлардан ҳурмат қиладиганларим кўп, лекин баъзида бу туйғу дарз еб қолавергач, шунчаки ҳурматга ўтдим, шунчаки, сохта ҳам эмас, чуқур ҳам эмас. Баъзи жавобларимга қараб, бу меҳрга хасис экан деб ўйламанг, ёмон дейилган одамнинг ҳам яхши томонини кўришга ҳаракат қиламан. Кўр-кўрона яхши кўролмайман холос, илло Аллоҳнинг яратиғи деб яхши кўраман, самимийси шу. Х.С: Камолиддин Беҳзод. И.У: Бу борада танловим ўзгарувчан. Айни пайтда Адольф Гитлернинг картиналарини кузатяпман. Х.С: Янни (Хрисомаллис) И.У: Бетховен, Ванесса Мэй. Х.С: Аввало инсон бўлиши керак. И.У: Иймонли, масъулиятли, тадбиркор, ўқимишли, ҳунарли. Х.С: Она тимсолида бўлиши керак… И.У: Аёл ҳам. Ва яхши маънода айёр. Х.С: Яхшилик ва кечиримлилик. И.У: Фаросатлилик. Х.С: Ижод вақтида. И.У: Ҳовли супураётганимда. Тўғриси. Хаёл сури-и-иб. Х.С: Ўз ўрнимда… Чунки бу илоҳий битик. И.У: Ҳеч кимнинг. Биз ҳавас қилган кимнингдир ҳам ўзига яраша кишибилмас оғриқлари бўлиши мумкин. Х.С: Оқибатни ва охиратни унутмасликларини истардим… И.У: Ҳеч қандай, уларни шундайликларича қабул қилганим учун ҳам дўстларим-да. Х.С: Дангаса ва ишонувчанман. И.У: Ўтган йиллар характеримни анча ўзгартирди, ўзимни-ю ўзгаларни ўтмиш-у бугун-у келажакда ўйлайвериш одатим қолиб кетса яхши бўларди, одамови одамнинг хаёллари кўп ҳам ёқимли бўлавермас экан. Х.С: Оқ. И.У: Кўк Х.С: Райҳон… Чунки унда онамни эслайман. И.У: Мойчечак ва қоқигулни «кулиб» туришлари учун, атиргулни ифори учун яхши кўраман. Х.С: Қалдирғоч. И.У: Товус, чиройли патларига доим маҳлиё бўламан. Х.С: Тоғай Мурод (Жаҳон адабиётидан Чингиз Айтматов). И.У: Нодар Думбадзе, Эркин Аъзам. Ўзларига хос услублари бор. Х.С: Абдулла Орипов (Ҳозир Шодмонқул Салом). И.У: Лойиқ Шерали, Андрей Вознесенский кайфиятидаман шу кунларда. Х.С: Бахши (достон айтувчи) И.У: Иккита бор. Бири ошкор – дардмандларга Аллоҳдан шифо сабабчиси бўлишни истардим. Х.С: Жойнамоз устида… И.У: Жудаям қариб-чуримай, оғримай-ётиб қолмай, қарз-у юклардан фориғ, осон ва гўзал, калима келтириб, рўзада, саждада. Х.С: “Ҳаммаси яхши бўлади…” И.У: «Ўтган вақтга ачиниб ўтиришга вақт сарфлама». Х.С: Кўтаринки. И.У: Соғинч ва хавотирдаман.
2020-11-09
http://nodirabegim.uz/archives/2919
Муҳаммадхон: Бизга боғлиқ бўлган ҳамма нарсанинг ҳам тизгини ўзимизнинг қўлимизда эмаслиги. Юлдуз: Бепарволик. Муҳаммадхон: Исландияда. Бетакрор табиати, юқори ҳаёт даражаси ва ярим миллионга ҳам етмаган аҳолиси учун. Юлдуз: Денгизга яқин жойда. Муҳаммадхон: Ҳамма “биринчи марта”лар: мактабга биринчи марта чиққаним, биринчи дўстим, биринчи муҳаббатим, биринчи марта отамннинг кўзида фахр кўз ёшларини кўрганим… Ҳамма-ҳамма “биринчи марта”лар. Умид қиламан-ки, олдинда улардан ҳали кўплари кутиб турибди. Юлдуз: Соғинганларимни кўрганимда. Муҳаммадхон: Ўйламай қилинганларини. Чунки узоқ ўйлаб қилинган хатолар жуда ёмон. Юлдуз: Деярли ҳамма хатоларни кечира оламан. Фақат эътиборсизликни ҳазм қилолмайман. Муҳаммадхон: Девид Уорк Гриффит томонида 1916-йилда суратга олинган “Тоқатсизлик” филмида “тоғлик қиз” лақабли персонаж. Унинг ҳатто исми ҳам йўқ, шунчаки, “тоғлик қиз” деб аталади. Аммо шу персонаж орқали кинога биринчи марта эркин, мустақил, мағрур аёл образи кириб келган. Бу персонаж кинода, умуман, санъатда аёлларга бўлган бирёқлама муносабатга умуман тескари эди, балки, шунинг учун ҳам менга ёққандир… Юлдуз: Жейн Эйр. Муҳаммадхон: Ноланнинг “Қора рицар”идаги Жокер. Юлдуз: Чингиз Айтматов асарларидаги ҳамма қаҳрамонлар. Муҳаммадхон: Ҳа, бир талай: Спарта подшоси Леонид, Чаплин, Оскар Шиндлер, Дезмонд Дос, Ганди ва барча Улуғ ватан уруши қатнашчилари. Ўзимиздан Биби Хоним ва барча жадидлар. Юлдуз: Мусо алайҳиссалом. Муҳаммадхон: Биринчи навбатда – онам. Онам менга она бўлмаган тақдирда ҳам, агар уларни таниганимда бундан кам ҳурмат қилмаган бўлардим. Агар онани, бунақанги саволда шубҳасиз тилга олинишини инобатга олиб, қўшмасак, унда, Меҳриноз Аббосова ва яна бошқа бир қатор менинг ҳаётимда чуқур из қолдирган хонимлар. Юлдуз: Аям. Муҳаммадхон: Салвадор Дали. Юлдуз: Мен кўпроқ фотографияга қизиқаман. Фотокўргазмаларга қолдирмай бораман. Айниқса, Зафар Рўзиқулов, Ҳасан Пайдо, Муҳиддин Али ижодларини кузатиб бораман. Муҳаммадхон: Маршал Метерс (Эминем), бастакорлардан эса, шубҳасиз Ҳанс Зиммер. Юлдуз: Скрипачлар ёқади кўпроқ. Моцарт, Антонио Вивалди, Ванесса Мей… Муҳаммадхон: Эркак тўхтамаслиги керак. Энг муҳими шу. Юлдуз: Юраги ҳам, билаги ҳам бирдай кучли бўлиши керак. Муҳаммадхон: Мустақил. Юлдуз: Тадбирли, хушфеъл ва сирли. Муҳаммадхон: Бошқача фикрлаш. Инглизча таърифи аниқроқ: “Thinking out of the box”. Юлдуз: Мардлик. Муҳаммадхон: Бу ишимнинг маҳсулидан одамларга фойда тегишини билсам, бахтли ҳис қиламан. Юлдуз: Кимгадир ёрдам бера олганимда. Муҳаммадхон: Ўзимнинг, фақат тўққиз йил олдинги. Юлдуз: Болаликдаги Юлдузнинг ўрнида… Муҳаммадхон: Ўзларидаги мавжуд ҳислатларни борича, яширмасдан кўрсатишса, бўрттиришга интилишмаса, шу кифоя. Юлдуз: Садоқат йўқолса бошқа туйғулар ҳам ўлади. Шунинг учун вафода ҳамиша собит бўлишларини хоҳлайман. Муҳаммадхон: Яқинларим билан тез-тез дийдорлашиб турмасам, улардан узоқлашиб кетаман. Бу жуда ёмон. Юлдуз: Кимдандир ранжисам, кўпинча тортишмай, олишмай, индамай воз кечиб кетаман. Буни мен камчилик деб биламан. Баъзан ранжларнинг ё сабабини ва ё ҳисобини сўраш ҳам керак. Муҳаммадхон: Оқ. Юлдуз: Қора. Муҳаммадхон: Нилуфар. Юлдуз: Пушти атиргул. Муҳаммадхон: Бойқуш. Юлдуз: Оққушлар. Муҳаммадхон: Чехов. Юлдуз: Чингиз Айтматов, Азиз Несин, Чехов. Ўзимиздан Саид Аҳмад, Шойим Бўтаев. Ёш ижодкорлар ичида ҳам доим кузатиб, ўқиб юргичларим бор. Муҳаммадхон: С.Есенин. Юлдуз: Умар Хайёмни. Муҳаммадхон: Ухламасдан ҳам яшай олсам эди, дейман. Шунда, балки, ҳамма нарсага улгурардим. Юлдуз: Скрипка чалиш орзуим… Муҳаммадхон: Фақат жисман… Юлдуз: Шараф билан. Муҳаммадхон: Биз бошқа бировдан эмас, кечаги ўзимиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилишимиз лозим. Юлдуз: Нақшбандийнинг ўша машхур ҳикмати шиорим: Дил ба ёру, даст ба кор (Кўнглинг Худода, қўлинг меҳнатда бўлсин). Муҳаммадхон: Ҳаловатни ҳис қиляпман. Пруст саволларига жавоб ёзишни анча чўзиб юрдим, бу, албатта ўзимнинг айбим. Ва ниҳоят, бугун, жавобларни ёзиб, якунладим. Бундан ҳаловатни ҳис қиляпман. Юлдуз: Ўйчан.
2020-09-15
http://nodirabegim.uz/archives/2993
– Биласиз, Хемингуэй ёш ёзувчиларга газетада ишлашни тавсия этган; ўзини “Kansas City Star”да содда, равон тилда ёзишни ўрганишга мажбур қилишганини алоҳида таъкидлаб ўтган… Бироқ бу машҳур маслаҳатнинг давоми ҳам бор: “Газетада ишлаш ёш ёзувчига ҳеч қандай зарар етказмайди, қайтага фойда бериши мумкин, агар у вақтида кета олса”. Афсуски, мана шу “вақтида кета олиш” масаласида кўпчилигимиз оқсаймиз. Бунинг объектив-субъектив сабаблари ҳақида ваъзхонлик қилиб ўтирмай, шусизам ҳаммаси равшан. Газета қаламкашга тезкорликни ўргатади. Ҳамон ёдимда, босмахоналарда ҳарфлар қўрғошинга қуйиладиган замонларда, туман газетасида ишлаб юрган кезларим, мисол учун, масъул котиб “Ярим соат ичида фалон мавзуда саксон йўл мақола ёзиб бермасангиз, газета чиқмайди”, деб тураверарди. Ёзмаям кўринг-чи!.. Биз “Касб одамни эмас, одам касбни безайди” деган ақида таъсирида ўсган авлодмиз. Балки шу сабаблидир, ижодкорнинг қайси соҳада рўзғор тебратаётгани эмас, ўзининг ишидан нималарни ола билгани, истеъдоди муҳимроқдек туюлади. Акс ҳолда Чехов бир умр врач, Достоевский инженер, Солженицин математика ўқитувчиси, Айтматов эса зоотехник бўлиб қоларди. Дарвоқе, яқинда шунга ўхшаш бир савол беришганди, ўшанда айтган жавобимни такрорлаб қўя қолай: Институтни битирганимдан кейин йўлланма билан заводга келиб, беш йил ишлаганман. Бунинг устига, ишлаб чиқариш ўз номи билан ишлаб чиқариш-да: қандайдир оҳанрабоси бўлади. Тасаввур этинг, кун бўйи цехда тарақ-туруқ, шовқин-сурон. Алюмин қуймаларини печкада эритамиз, кумушранг суюқлик қолипларга қуйилади, кейин бу деталга станокларда ишлов берилади, бўялади, қарабсизки, тап-тайёр маҳсулот қўлингизда турибди! Моддий! Гўзал! Кунлик режа адо этилдими, жисмоний чарчоқ, иш устидаги бақир-чақирлар бирдан ёддан чиқади, Адабиётга эҳтиёж туғилади: ҳузур қилиб зўр асар ўқимасанг ёки ниманидир қораламасанг, ётиб ухлаб бўлмайди. Менинг ўзимга ёқадиган кўпгина машқларим айнан ўша ерда ишлаб юрган пайтларим қоғозга тушган ёки кўнгилнинг бир чеккасига тугиб қўйилган. Балки шу сабаблидир, ҳамон заводни, беғубор иш муҳитини соғинаман, тушларимда кўриб чиқаман… – Таниш савол. Жавоб ҳам ўша-ўша: Дарахтдан бир япроқ бесабаб узилмайдиган бу рубъи маскунда йўқдан бор бўлмайди. Ҳеч нарса, ҳеч қачон ўз-ўзидан қуйилиб келмайди. Ҳаммасининг сабаби, асоси бор. Менинг ёзиш услубим бошқаларникига тўғри келмас ҳам. Боз устига, бу жараён ҳаммада ҳар хил кечиши табиий. Хуллас, камина учун ёзишнинг биринчи шарти – қаламга олинажак воқеа ўзимни ҳаяжонлантирган бўлиши шарт. Бусиз мумкин эмас (мен учун, ҳар қалай). Ҳаяжон қанчалик кучли ва самимий бўлса, асар ҳам шунчалик яхши чиқади (ёзиш азоби – бу энди бошқа масала). Воқеа фақат “калла”да эмас, юракда ҳам пишганида, сал лофи билан айтадиган бўлсак, ёзмасликнинг иложи қолмаганида столга ўтиришга ҳаракат қиламан. Ана шунда, Абдулла Қаҳҳор топиб айтганидек, қаҳрамонлар ўз айтар сўзларини қулоқларингиз тагида шивирлаб туради, воқеалар силсиласи эса шундоқина кўз олдингизда туради: уларни қоғозга туширишга улгурсангиз бас… Қўшимча қиладиган бўлсам, куз, қишда ишим сал унади. Ёзда вақт асосан таржима ва ўқишга кетади. – Бир нечта. Аммо уларнинг қайси бири асар бўлади, қайси бири чиқитга чиқади – олдиндан бир нима дейиш қийин. Умуман, туғилмаган болага исм қўймай турган маъқул. – Сиз – худди келишиб олгандай – кейинги тўрт-беш йил ичида каминадан у-бу нарсаларни ёзиб олган мухбирларга ўхшаб савол беряпсиз. Майли, жавоб ҳам бу борадаги нуқтаи назарим ўзгармаганини кўрсата қолсин. Хуллас, бир соҳада ишлагандан кейин дунёқараш, онг-шуур, тафаккурда, умуман олганда эса оламни ва одамни англашда (идрок этишда) кўз илғайдиган даражада муштаракликлар мавжуд бўлади. Бу эса икки инсоннинг бир-бирини жуда тез, ҳаттоки сўзсиз ҳам тушуниб олишига замин яратади. Назаримда, бу ҳаммаси эмас. Қизиқишлар ва интилишлар умумийлиги ҳам қалбан, ҳам руҳан бир-бирига яқин икки одамни сал юксакликка чорлаб, майда-чуйда ташвишлар ботқоғида ўралашиб қолишига йўл қўймаса керак, деб ўйлайман. Ахир “Сени тушунишларининг ўзи бахт” деган ҳикмат бор. –Катталарида тузуккина адабий истеъдод бор. Уларнинг машқлари бизнинг аралашувимизсиз ҳам газета-журналларда эълон қилинган. Тўрт йилча бўлиб қолди, бир нашриёт қоп-қоп ваъдалар билан оиламиздаги ҳамма ижодкорларнинг асарларини тўплаб, китоб ҳолида чоп этмоқчи бўлди. Адашмасам, корректураси ҳам чиққанди. Шундан буён бирон хабар йўқ. Ёзув-чизувнинг машаққатини кўриб катта бўлишгани учунми, билмадим, фарзандларимиз бошқа касбни танлашди. Ҳечқиси йўқ. Агар ҳақиқий истеъдод бўлса, бир куни ёриб чиқишади. Агар шунчаки ҳавас бўлса, бошқа касбни танлаб, янаям тўғри иш тутишгани аён бўлади… –“Сокингина қалбингизга баногоҳ баҳорий чақиндай гулдурослар ила бостириб кириб, юрагингизни ларзага солган, таъбир жоиз бўлса, ағдар-тўнтар қилиб ташлаган; неча-неча тунлар шусиз ҳам қип-қизариб кетган кўзларингиздаги уйқуни беаёв ўғирлаган; кундузлари телба мисоли довдираб, инсон ҳиссиётлари кўпириб-тошган воқеалар гирдобида ожиз банди бўлиб юришга мажбур этган; кулиб туриб йиғлашни, йиғлаб туриб кулишни, ҳар иккала ҳолда ҳам дил-дилдан куйишни ўргатган; адабиёт, эҳтимолки ҳаёт ҳақидаги тасаввурларингизни буткул ўзгартириб юборган Буюк Асар мутолааси…” Ўсмир ёшимда Гёте қаламига мансуб “Ёш Вертернинг изтироблари” романини ўқиганимда шундай аҳволга тушганман. Кейинроқ ҳаётимга улуғ Достоевский кириб келди, ҳатто “Телба”ни ўқиётган йигит” деган шиғир ҳам ёзиб ташлаганман. Касб тақозосига кўра ҳам ҳар гал янги қўлёзмани қўлимга оларканман, яна ўшандай ҳиссиётларга ошно бўлармиканман, деган илинж кўнгилнинг тубида ожизона липиллаб туради. Асарни ўқиб чиққач, Некрасов билан Григоревич тун бўйи Петербургни тентиб, ёш Достоевскийни излагани, “Адабиётимизда янги Гоголь пайдо бўлди!” деб жар солгани каби, мен ҳам Тошкентни изғиб муаллифни қидирсам, таниш-билишларга қўнғироқ қилиб, “Даҳо ёзувчи пайдо бўлди!” дея суюнчи сўрасам дейман. Аммо, таассуфки, неча йиллардан буён бу умид ушалмаяпти, билъакс…. Ўқиганларим эса, “бир хил, бир хил, бир хил”. Гўё иссиқхонада яратилгандай нимжон. Бироқ, умидли дунё бу, зора… – Балки адашаётгандирман, аммо, фикримча, адабиётда устоз-шогирдлик тушунчаси сал бошқачароқ, айтайлик, нисбийроқ. Яъни баъзан ёши улуғроқ адиб ёш ижодкордан кўп нарса ўрганиши ҳам мумкин. Бунга жаҳон адабиётидан ҳам истаганча мисол топиш мумкин. Мисол учун Лев Толстой “Санъатнинг моҳияти тўғрисида” номли асарида ибратли бир ҳолатга алоҳида тўхталиб ўтади: “Бутун Европа алқаб келувчи Золя, Бурже, Гюисманс, Киплингларнинг машҳур роман ҳамда қиссаларини қунт ва ҳафсала билан ўқиб чиқдим. Айни вақтда, мутлақ нотаниш бир ёзувчининг болалар журналида босилган бир камбағал бева хонадонида пасхага тайёргарликнинг бориши тасвирланган ҳикояси ҳам қўлимга тушиб қолди. ( Золя. Бурже, Гюисманс, Киплинг ва бошқаларнинг роман ҳамда қиссаларини ўқиб, мен бирор сония таъсирланганим йўқ… Номаълум муаллифнинг болалар ва жўжалар ҳақидаги ҳикоясини эса бошимни кўтармасдан ўқидим, чунки муаллифнинг тасвирлаганлари – эҳтимолки бошидан кечирганлари, ҳис этганлари менга дарҳол юқди-қўйди…” Шубҳасиз, улуғ Толстой ўзини ларзага солган асарга умумадабиёт талабларидан келиб чиқиб ёндашган, шунчаки “сен бошловчи ҳаваскорсан” деб муаллифнинг елкасига қоқиб қўймаган. Хуллас, фикри ожизимча, ҳақиқий ижодкор энг яхши асарларини ёшлик йилларида, ҳали қандайдир “изм”лар касалига чалинмаган, “фалончи-пистончи”ларнинг назарига тушмаган пайтлари ёзиб қўяди. Бундай қаламкаш учун 17 ёшида китоб чиқармаслик фожиа эмас, яхши асар ёзмаслик асл фожиа. Яна Хемингуэйга қайтамиз: “Ёзувчининг вазифаси ўзгармайди. Унинг ўзи ўзгаради, вазифаси эса ўша-ўшалигича қолаверади. Бу вазифа ҳар доим рост ёзиш ва асил моҳиятни ўқувчининг онгу-шууридан жой оладиган қилиб ифодалаб беришдан иборат”. Сиз айтаётган таклифга келсак, билмадим, балки кимгадир қандайдир даражада кўмак берар. Бироқ, дейлик, ўзим бировга “ундай ёз, бундай ёз” деб ақл ўргатишни ўлгудай ёмон кўраман; қандайдир ноқулай аҳволга тушасан киши. Бундан ташқари, Мопассанга ўхшаб ёзганларини йиллаб чоп этмай юришга кўнадиган сабр-тоқатли шогирдлар топилармикан бугун?.. – Бугун ўқийман деган одам учун имконият ақлни шоширадиган даражада улкан. Маълумотларга қараганда, интернетдаги фақат рус тилидаги бадиий китобларни ўқиб чиқиш учун 300 йил керак бўларкан! Яна денг, уларнинг сони кунба-кун ҳандасавий кўпайтма асосида ўсиб бормоқда. Демак, саралаб, танлаб ўқишга мажбурмиз. Китоб жавоним асосан вақт ўтган сайин таъми-шираси янада ошиб борадиган асарларбилан тўлган. Булар, шубҳасиз, Достоевский, Толстой, Гёте, Драйзер, Хемингуэй, Моэм, Гамсун, Маркес… “Ўзимизнинг” ёзувчилардан Эркин Аъзам, Исажон Султон китоблари. – Ижод –индивидуал, ҳамиша бирликда кечадиган ҳодиса. Унга умумий рецептлар, қолиплар билан ёндашиб бўлмас. Муҳими “Керак пардани топган Матмусалар яшасин!”. Камина ҳам дастлаб уйқаш мисраларда бир нималарни ёзиб юрганман. Уларнинг айримлари эълон ҳам қилинган. Бир кун қарасам, беш юз бетча шиғир, беш-олтида достон тўпланиб қолибди. Ношир дўстимиз Шерзод икки-уч йил бурун қўярда-қўймай уларнинг бир қисмини “Бу дунёда мўъжизалар бор” деб номланган китоб ҳолида чоп этди ҳам. Мактабда ўқиб юрган кезларимиз Абдуғани исмли синфдошим бир-икки машқларимни хиргойи қилиб юрарди. Кейинроқ Охунжон Мадалиев “Бир куни келадир, шаҳзодангни кут” деган қўшиқни айтди. Сўнгроқ Абдулла Убайдуллаев деган ҳофиз “Ҳеч бир қиз сенга ўхшамас”ни. Ниҳоят Озодбек Назарбеков “У гўзал бошқа”ни. Шу. Унча кўп эмас. – Ёзувчи Терри Темпест Уильямснинг бир гапи бор: “Мен кўпинча оқ ва қора рангдан иборат дунёга ранг бериш учун ёзаман… Мен дунёни ўзгача кўринишда тасвирлаш учун ёзаман, балки ана ўшанда у чиндан ҳам ўзгарар…” Яхши китобларни ўқинг ва уқинг, ана шунда дунё чиндан ҳам ўзгаради. Яхши томонга, албатта.
2019-03-10
http://nodirabegim.uz/archives/824
-Ижодга онам қизиқиш уйғотган. Фарғонанинг Риштонида, Авазбой деган кичкина қишлоқда туғилиб-ўсганман. Тиғиз боғлари, кишиларининг сиймолари ҳалигача кўз ўнгимда. Онамнинг маҳалласи Қуйи Авазбой, у Юқори Авазбойга келин бўлиб тушган. Бутун ҳаётини болаларига бағишлаб юборган бу мушфиқ зот ҳақида қанча гапирсам оз. Кишилар тўнғич фарзандига жуда катта умид боғлашади. Онаизор ҳам адабиётга шоён қизиққани боис, ўғлининг адиб бўлиб етишишини орзулаган бўлса не ажаб… Хуллас, ўн-ўн бир ёшда бўлсам керак, икковлон “Тошкелинчак” деган ҳикоя ёзганмиз. Ҳозир ўйланиб қоламан, у маҳаллар ўзимда бир нимага истеъдод борми-йўқми фарқлаёлмас, ўйин-кулгига қизиққан пайтларимиз эди. Онаизор “Шу боламда бир нима бор-ов” деб ўйлаганми, ишқилиб, мени бадиий ижодга йўналтирган. -Йўқ, бошқалар бу йўлдан боришмади. Ҳаёт олатасирларида ўз йўлларини топиб кетишди. Лекин сингилларимда, холамда адабиётга иштиёқ кучли. Балки қондан ўтгандир… ким билсин. -Устозсиз сира иложи йўқ. Бир ижодкорнинг шаклланишида ота-онаси, яқинлари, мураббийлари билан бир қаторда, турли-туман кишиларнинг – ҳамюртлар, тенгдошлар, дўсту биродарлар, қисқаси, умр давомида тақдир рўпара қилган минглаб кишиларнинг улуши бўлади. Шу сабабли устозларимизга, улуғларимизга, тенг-тўш дўстлару ака-сингилларга, эл-юрт аро оддийгина умр кечираётган ҳамда асар яралишига ўзларининг мавжудиятлари билан ҳисса қўшган барча кишиларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш керак. -Сиз айтган танлов Англиянинг “Hertfortshire Press” нашриёти ҳамда “Eurasian Creative Guild”томонидан 2011-йилдан буён ўтказилиб келинади. Бу йил унда Ўзбекистонимиздан 47 киши қатнашди, беш киши финалгача етиб борди. Дунёнинг 37 мамлакатидан 1100 дан ошиқ ёзувчи иштирок этган танловда бу жуда катта натижа. Шартларига келсак, бундай тадбирларда аввало оригиналликка, яъни оламнинг биз кўриб турган қисмидаги илғанмаган жиҳатларига, шунингдек, тижорий томонларига ҳам эътибор қаратилади. Янада каттароқ танловларда эса инсонни илгари чорловчи, илҳомлантиручи ғояларга диққат қаратилади. Аслида жаҳон андозаларига кўра ёзиш деган тушунча йўқ. Ўз муҳитида одам боласини ҳаётда тутиб турувчи энг қувватли туйғу, мулоҳаза қайси? Унга нима куч-қудрат ато этаётир? У ғоя оламдаги барча инсонларга ўрнак бўла оладими? Мана шу сингари жиҳатлар изланади. Ёш ука-сингилларимизга эса шуни айтардимки, сира тортинмаслик керак. Бизнинг ўзбекона тарбиямиз ёшлар онгига “Эл-улус олдида, катталар қаршисида одоб сақлаб тур” деб уқтиради. Бу- ўз муҳитимизда, Ўзбекистонимизда тўғри. Халқаро танловларда қатнашишга ҳар кимни чорлаган бўлардим. Чунки дунё миқёсидаги ёки хорижий танловларда Ўзбекистон номи янграшининг ўзи катта гап. Бу ҳам халқ орасидан олинган асар-да. Ўзбекистоннинг жанубидан шимолига қараб юрсангиз, минг чақиримдан зиёд йўл босасиз. Ҳар қишлоқнинг тутуми, шеваси ўзга… Ҳар бирида қачонлардир, қайдадир Хизрга дуч келган киши ҳақида ривоятлар эшитасиз. Гоҳида ажабланасиз ҳам: қанақа ажойиб юрт бу, ҳар қишлоғига бир Хизр қадам қўйган бўлса? Қолаверса, у ғаройиб зотнинг ўзи ким? Киши умри давомида Хизрга уч бора дуч келади, дейишади. Қай қиёфада, қай маҳал намоён бўлади? Ота-она, дўсту ёрми сиймосидами, фарзанд ёки шунчаки бир ҳамюрт кўринишдами? “Олдимдан Хизрдай чиқдингиз” дейди мушкули осон бўлган киши кўмакдошига. У ҳолда, эл-юртнинг Хизрлари кимлар? Хуллас, бутун дунё излаётган нуроний зот билан боғлиқ ўзбекона тасаввурлар ҳақидаги асар. -Насиб қилса, шу ой “Шарқ юлдузи” журналимиз тўлиқ ҳолда эълон қилади. Шунингдек, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи китоб ҳолида нашрга тайёрламоқда. -Ҳа, унинг рамзий қаҳрамони – Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси, генетик олим Иброҳим Абдураҳмоновдир. Иброҳимжон — ўсимликлар ва инсон генетикаси соҳасида катта кашфиётлар қилган олим. Мени қизиқтирган мавзу –тоғ этакларидаги жуда оддий бир қишлоқ боласининг олимга айланиш жараёни. Ҳамма қишлоқлар бир-бирига ўхшаш, “ўқиб олим бўлармидинг” ёки “сендан ким чиқарди” деган танбеҳларни болалар кўп эшитган. Лекин “Умид билан суқилган таёқ, Бир кун берар меваю япроқ” дейилганидек, ўша оддий қишлоқ боласи бугун оламни лол қолдирган кашфиётлар эгасига айланди. Генетика фани айтадики, ҳар сулола кишиларининг истеъдоди йўқолиб кетмасдан, авлоддан-авлодга сифатида ўтиб бораверади. Сулола қанчалар қадимий бўлса, истеъдод калитлари шунчалар кўп бўлади. Кишиларнинг ҳар бир ҳужайрасига ўчмас тарзда муҳрланган шонли тарих бу! Мана шундай мулоҳазалар чет бир қишлоқда туғилиб, тирик жон эгалари ҳаётини бошқариш усулларини топган эл боласи ҳақидаги “Генетик” асарининг яратилишига туртки бўлди. -Теваракда асарлар йилт-йилт этиб кўриниш бераверади. Воқеалар, ҳодисалар, айтимлару тутумлар асар бўламан деб туради. Лекин кишиларга айтадиган гапнинг масьулияти ҳам бор. Нокамтарлик демасак, айтсам бўлар: мен оиламсиз бир сатр ҳам ёзолмайман. Ҳозир бир асар устида ишлаяпман, ёзиш анча қийин бўлди. Тарихийроқ-да. Атай Фарғонадан онаизоримни чақириб олдим. Вазият шундай: эрталаб саҳар уч ёки тўртда туриб ишимни қиламан, онам ҳам эрта туради. То тонг ёришгунча ижод. Кейин биргалашиб нонуштада ҳар хил гапларни гаплашиб ўтирамиз. Бугун нималар қилишни маслаҳатлашамиз, оғзига нима ёқишини сўрайман, орада мен бозорга бориб айтганларини олиб келаман, она-бола кечга биргалашиб овқат пиширамиз, хурсандлигини кўриб ўзим ҳам шодланаман… Болалар ўқишдан қайтишади. Уларга ҳам яхшигина ўрнак: отанинг ўз онасига муносабатини кўра-кўра улғайишади. Ҳар хил гапларни гаплашаверамиз, суҳбат эса тугаш билмайди. Ижод эса енгиллашгандай туюлади. Ким билсин. Балки кимдандир хавотир олиб турсангиз, асар ёзилмас? Балки асар ёзилиши учун мутлақ хотиржамлик, ором керакдир? Ёки бахт керакдир-у, менинг назаримдаги бахт шудир? -Ёшларнинг ўзига хос бетакрор истеъдодини кўриб, шогирд дейишга ҳам ийманасиз киши. Гоҳида уларнинг машқларини кўриб, ўзимнинг ўшандай пайтим ёдга келади. Бугуннинг навқирон ёшларида менинг ўша маҳалда ёзганларимдан кўра анча кучли асарлар бор. Ўрни келганида ижодкор ука-сингилларимизга бир мулоҳазамни айтсам айб бўлмас. Халқимиз онг-ўйида яшаб келаётган тимсоллару ифодаларни жаҳоннинг баъзи ўлкаларининг ёзувчилари эшитишса, хазина топгандай севиниб кетишарди. Жуда кўпчиликнинг хаёлига келмаган, дунё учун янгилик туюладиган образларимиз бор. Мисол учун, ҳамма биладиган Эр Кенжа эртагини олайлик. У бўлғуси ёрини излаб дашт кезиб бораётганида тошбақага, илонга, чумолига дуч келади, уларга ёрдамлашади. Мушкул вазифани адо этиш вақтида эса улар ҳам кўмакка келишади. Эсладингизми? Энди бунинг замонавий талқинига қаранг: халқимиз айтяптики, эзгу ният ила йўлга чиққан кишига бутун теварак ёрдамлаша бошлайди. Чунки жуда улкан ҳодиса рўй бермоқда: элнинг бир боласи ўзига жуфт изламоқда, у жуфтликнинг ҳақиқати эса зурёддир. Бу — бор-йўғи биттагина ривоятнинг тагмаъноларидан бири. Эртагу достонлардан тортиб ҳар қишлоқнинг ўзига хос ҳикоятлари халқ орасида олтиндай сочилиб ётибди. Уларни ифодалашнинг замонавий усулларини топиш керак. Элни дунёга танитадиган шу шарафли йўлда ҳар бир ёш ижодкорга сабот, матонат ва зафарлар тилайман. (2018-й)
2019-08-10
http://nodirabegim.uz/archives/896
— Раҳмат, суҳбатга чорлаганингиз учун ташаккур. Ижодий гурунгларни мен ҳам севиб мутолаа қиламан. Имкон қадар, саволларингизга жавоб беришга ҳаракат қиламан. — Таҳририятга келган ва келаётган ҳеч нарсага бефарқ эмасмиз. Фақат талабимиздан ташқарига чиқолмаймиз. Машҳур ёзувчи Уильям Фолкнернинг «Адабиётда ёзувчи эмас, асар муҳим», деган гапи бор. «Китоб дунёси» ҳам шу қоидага амал қилади… Почтамизга кўнгилдагидек қўлёзмалар келганда байрам қилишимизни кўринг… Бир биримизни табриклашимизни кўрсангиз… Сабаби, эртага газетамизни кутаётган ўқувчиларимизнинг юз ифодалари кўз олдимизда туради. Бизга завқ берган, ҳаяжонга солган асар уларни ҳам бефарқ қолдирмаслигини биламиз. Газета ҳам инсоннинг юзига ўхшаркан… Ҳар нарсани чаплагинг келмас экан. Энди айтинг-чи, бизни ҳайратга солмаган асар ўқувчини ҳаяжонлантирармикан? Бизниям баьзан таниш-билишчилик қилгимиз келади, кўча-кўйда, кўз — кўзга тушганда жилмайиб ўтгимиз келади. Аммо, яна ўша гап… Юзимиз… Ва кундан кунга янада яқин бўлиб бораётган ўқувчиларимизнинг норози қиёфалари бунга йўл қўймайди! Адабиёт ҳеч қачон кечирмайди! — — Шеър ҳақида шеър ёзиб туриб гапирсанг… Столдан қаддингни кўтаролмай, адойи тамом бўлаётганингда гапирсанг… ва шу пайт сочларингни оқараётганини сезсанг, томирларингни чиртиллаб узилаётганини эшитсанг! Сўнг… шундай кунларда китобларингни номлари ҳақида ўйласанг! Айтмаслик ёки гапирмаслик учун тузукроқ баҳонаям тополмайман. Оргиналликка интилганмидим? Йўқ, менимча. Хаёлимга келган, холос. Мен ҳамиша ўша пайтда хаёлимга келган нарсани Ўзи юборган, деб ўйлайман ва ким нима деса ҳам ўша фикримга суяниб туравераман. Баьзи номлар устида сал норози бўлинган вақтлар бўлди, юзимни қаттиқ қилдим, кўзларимни олиб қочдим… — Холбуки, мени шоир деб баҳолаб, савол бераётган экансиз, тан олишим керак, мени Кўчқор Норқобилнинг талаблари шоир қилди. Мен ёзаётган вақтимда йиғлайман қўрқиб, шу инсоннинг олдида юзимни шувит қилма, дейман! Баъзан мақтангим келади, зўр ёзсам, мени мақтасалар, дейман. Шеъримни ўқиётганларида юзларидан кўз узмайман, тикилиб туравераман… ўша лаҳза билиб оламан кимлигиму нима ёзганлигимни… Улкан муҳаббат билан севсанг ва уни Сендан баландлигини ҳис қилиб турсанг… ҳаммаси яхши бўлади! — Китоб ўқиганимда хаддан ташқари ҳаяжонланаман. Ҳозир ўлиб қоладигандек бўламан баъзан. Ҳаммаси ихтиёрингдан ташқарида бўлаётганга ўхшайди… Чеки-чегараси йўқ осмону бир кафтгина ер. Ҳаётим шу қадар кичкина кўринадики, ховучимга олсам йўқ бўлиб кетадигандек… Мана шундай ҳолатда китоб ўқимоқнию омон қолмокни ва чексиз бахтиёр бўлмоқни тушунтириб беролмайман. А. Пушкин, Л. Толстой, Ф. Достоевский, М. Булгаков, Г. Флобер, И. Тургенев, Ж. Жойс, Х. Картосар, В. Набоков, О, Бальзак, И. Бунин, А. Камю, Ф. Кафка, В. Биков, М. Цветаева, А. Ахматова, О. Мандельштам. Т. Морисон…. Буларни тугатиб бўлмайди. Ва яна зинапоя шаклида ёзилмайди ҳам. Бир чизиқда… юлдузлар шаклида тасаввур қилиш мумкин. — Болалик. Қачондир ёзган эдим, “Кўрдим – болалигимни — кўмиб ташлабди хазон”, деб. Негадир болалик ҳақида ўйласам, Онамнинг китобни яхши кўрганларию, мен Онамни китобдан рашк қилганларим хаёлимга келади. Болалик тассаввуримда Онам китобларни биздан кўра кўпрок яхши кўрардилар. Табиийки, чидолмасдим! Китобларини йиғилган кўрпачалар қатига яширардим. Онам сезардилар шекилли, сўрамай қидирардилар… Мен эса без бўлиб тураверардим! Кейинроқ китобнинг таъмини мен ҳам тушуниб қолдим. Тонггача китоб ўқийдиган бўлдим. Эртага мактаб йўқми, деб жаҳллари чиқарди дадамнинг. Онам эса индамасдилар. Шундай вақтларда ўзимни «Евгений Онегин»даги Татьяна деб ҳис қилардим. Биз ўша пайтларда маҳаллада янги хўжалик бўлиб, кўчамизнинг бошидаги крандан сув ташиб ичардик. Мен эрталаблари қўшик айтиб, қишлоқи ойимқиз — Маша бўлиб сувга кетардим… — Тўғриси, бировни шогирдим дейишга уяламан. Устоз билан шогирднинг вазифаси, бурчлари бордир балки, билмадим. Кимдир мендан маслаҳат сўраса, билганларимни бажонидил баҳам кўраман. Аммо, менинг ўрганадиганларим уларникидан кўра кўпрок бўлсачи?! — Юртимиз тинч бўлсин, аввало. Тинч юртда инсонлар китоб ўқийди, ижодкорлар қалам тебратади. Ана шу бахтдан айирмасин. Мароқли суҳбат учун сизларга ҳам ташаккурларим. Соғ-омон бўлинглар.
2019-10-20
http://nodirabegim.uz/archives/961
— Роман ёзиш истаги билан бошланган! Нақадар кулгули бўлмасин, рости ҳам шу! Отам қишлоқ идорасида ишлар ва табиийки ишдан кеч келар, биз соғиниб интиқ кутиб ўтирардик. Аммо отам овқатланиб бўлиши билан қўлига китоб оларди. Кейин тамом – ҳаммаёқ жим-жит! Катта, қалин жилд, биз буни «семиз китоб» деб атардик. Ўқигим келар, аммо кирилл ёзувини яхши билмасдим. Отам «семиз китоб»ларни ҳаш-паш дегунча ўқиб тугатиши ҳавасимни келтирарди. Аммо ҳеч қачон китобларнинг мазмунини ҳақида бизга гапириб бермаганлар. «Айтиб беринг нима ҳақда экан?» дердик, отамнинг бироз қовоғи осилиб «Қизиқ, катта синф бўлсанг ўзинг ўқийсан» дерди. Балки вақти бўлмагандир, балки бошқа сабаб, аммо мен учун ўша дамлар ҳозир энг мўтабар онларга айланган. Вақт етди- катта синфга ўтдим, кирилл ёзувни ўрганмасанг, чаласавод бўлишинг турган гап эди! Сўнг отам ўқиган китобларнинг кўпини ўқиб чиқдим. Шунда бирдан мен ҳам роман ёзгим келди. Кўпчиликда шундай бўлса керак. Буни иштиёқ деб номласа бўлади. Ёш эдим, 20 бетга зўрға етказганман, ёзишдан зерикиб қолдим, қандай тугатишни ҳам билмасдим. Кўп қийналдим, ёзганларим ўқиган китобларимдай эмасди. Сўнг роман ёзишдан кўнглим қолган, энди фақат ўқий бошладим, дуч келган китобни… Энам ҳам хўржин халтага албатта, тўртта нарса соларди: яримта нон, қирмизи помидор, газетага ўралган туз ва китоб. Агар биронтаси қолиб кетса мен учун баҳона топилар, пода шом тушмай ортга энарди. Узоқ йиллар фақат ўқидим, ёзиш нима кераги бор, дердим ўзимга-ўзим… Аммо ўқиб турибсиз мен ёзяпман… Ўтган асрнинг 60 йилларида дунё адабиётида идеализм кучайгандан кучайди, дунёни ўзгартирмоқчи, тозаламоқчи бўлган ижодкорлар даври ҳам дейиш мумкин… Албатта, бугун телефондан бўшамаётган авлод бу гапга кулиб қўйишар, аммо мен уларга ишонганман, роман ёзиб дунёни тозалмоқчи бўлганман. Кейинчалик бу дунё Ватаним ва миллатим хариталарига кўчди. Балки бу кулгулидир, аммо мен ич-ичимдан ҳаётини тозалашни истовчиларни (шу ўрин муҳим) тозалашга (ўзим ҳам улар ичида борман, албатта) интиламан. — Кутубхонада ишлашни орзу қилмаганман. Аммам қишлоқ кутубхонасида мудира эди. 2006 йилда чиққан бир бемаъни қарор туфайли барча қишлоқ ва туман кутубхоналари ёпилди. Шунда кўрдик китобларни қанчилик хор қилиш мумкинлигини! Китоблар тепкиланди, китоблар одамлар кетига қоғоз бўлди. Бошига эмас, кетига …(минг бор узр). Кўп қатори аммамнинг кутубхонаси ҳам ёпилди. «Ўтин кам, печкага тутандириқ керак, кутубхонага чоп!» Бу мен учун даҳшатли манзара эди. Ўшанда катта опам билан бирга аммамдан кўпроқ китоб олиб кетишга уринганмиз… Ёш бўлганимдан саралай олмаганман, аммо ҳозир уйимизда йиғилган китобларга қараб, опамнинг дидига қойил қоламан. Анча-мунча яхши китоблар йиғилган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси алоҳида мавзу… Қишлоқда китобларнинг қандай хор бўлганини кўрган бўлсам, бу ерда қандай эъзозланишига гувоҳ бўлдим. Китобни фарзанди каби эҳтиётловчи кутубхоначиларни кўрдим. Улар ертилган бир варақ учун ҳатто кўзёш тўкишарди. Институтда дарслар ўзига яраша, шунинг учун кутубхонага қочардим. Биринчи марта борганимда бепул, бетаъма китоб ўқиш мумкин бўлган шундай катта жой борлигидан севиниб кетганман. Кейин эски кутубхона бузилиб, янгиси қурилди. Очилишини бир йил кутганмиз. Иш бошланиши арафасида эса бир ҳафта навбатга туриб аъзо бўлганман. «Бу бола ҳар куни келади, шуни ишга олиб қўя қолайлик» дейишгандир… Кутубхона нашриётида уч йилдан ошиқ ишладим. — Ҳали шуҳрат ва «маҳлиёлик»ка эрта деб ўйламан. Наср оғир ва шарафли тақдир йўли. Бунинг қиммати ёзувчи қисмати билан ўлчанади. Ички сезги билан ҳис қилиш – асарни англаш ва ҳеч сўзга сиғдириб бўлмайдиган нозик сирларини тинглай олиш, диққатни узоқ вақт бир жойга жамлаш ёзувчи учун жуда муҳим. Сиз кўрган ва хаёлдан ўтган ҳар қандай нарса – санъат эмас, бир воқеа холос. Бугунги телеграм каналлардаги «уй бекаларига маслаҳат» рукнида бериладиган лавҳаларни кўринг… Айримлар шундан сал бошқачароқ ёзишади ва ўзини «санъаткор» сифатидан тан олинмаётганидан нолийди. Бадиий асар бошқа нарса – қонингизни зулукдан ўн баробар кўп тортади, аммо бу азоблар сизнинг руҳингиз ва танингизга роҳат бағишлайди. Ёзганларим – изланишларим, қайсидир маънода маъқуллари ҳам бор, аммо кўнглим тўлмайди. Ҳикояларимда юраги уриб турган одамлар бор ва улар ўз ҳаётини яшаётганига умид қиламан. — Адабий муаммолар башар муаммолари билан бирдир. Икковини ажратиб тасаввур қилмайман. Адабий муаммо инсоният хатоларидир. Камчиликлар ва инсоннинг тўкис яшашига бўлган тўсиқлар ҳар давр адабиётининг ўткир нигоҳида дучор бўлган. Аммо барча замонда инсоннинг яшовчан руҳи баридан ғолиб келган. Бу адабиёт ғалабасидир, аслида! Биздаги адабий муҳитга келсак, буни яратиш учун ишлаётган ташкилотлар ҳамон эскича. Бугун замон қоидаларига мослашмаган, ҳатто отамнинг замонига ҳам қарилик қилади. Адабиёт тарғиботимиз деярли йўқ. Халқаро адабий аълоқалар 0 (нўл) даражада. Таржима мактаблари парчаланди, ҳали минглаб яхши китоблар биз учун етиб бўлмас сайёрадай гап! Яхши асарлар учун (шахс учун эмас) мукофот, рағбат йўқ. Шоир ва ёзувчилар дунё билан бўйлашиш у ёқда турсин ўз ватанида уй-жой ташвиши билан яшашга банди қилинган. Рўзғоридан ортиб ёзолмай қолган истеъдодлар қанча. Чунки шунга мажбур, қалам ҳаққи йўқ. Бу ҳақда қонун чиққанди, амали эса сариқ чақа! Бугун XXI асрнинг илк чораги, дунё шиддат билан янгиланиб бормоқда. Адабиёт тарғиботи шунга мослашмас экан, «хаёлпарастлар» деган ном билан яшаб қолаверади. — Бугун ёшлар орасида насрга қизиқувчилар кўп эмас, аммо мен ёзилаётганларнинг кўпини ўқийман ва ўзимга кўп нарса оламан. Ютақиб ўқиганимни айтаман ва бундан севинаман. Шуни биламанки, бугун адабиётни қисмат деб билган, нияти тоза 50 дан ортиқ ёш тенгдошлар керак. Шунда адабиётимиз ўсган, дунё қарашлар ўзгарган бўларди. Келажак не бўлишини Ўзигагина маълумдир, биз умид қилувчилармиз! — — Болалигимда мен кўришни орзу қилган кўпгина ёзувчи-шоирлар билан Тошкентга келгач (2010) танишдим. Мен Шукур Қурбон, Хуршид Даврон, Набижон Боқий, Олим Отахон, Музаффар Аҳмадлардан кўп нарса олганман ва ўзимни улар олдида қарздор деб биламан. Кутубхонада ишлаб юрганимда пулим тез тугаб қоларди. Шунда Шукур ака ўзи учун олиб келган емакнинг ярмини илинарди. Буни унутиб бўладими? Хуршид Даврон илк ҳикояларимга яхши фикр билдириб, сайтда эълон қилган, маслаҳатларини аямай келяпти. Набижон Боқий эса ёзувчининг мардилиги ҳақида тирик афсонага мисол, шундай ўз йўлида қатъий турадиган ёзувчи ўзбекларда яна нечта бор? Олим Отахон, Музаффар Аҳмаднинг бетакрор таржималари, маслаҳатлари мен учун катта ўрнак бўляпти. Мен уларни устозларим деб фахр эта оламан! — Толстой. У мен учун доим азиз. У менга бегонамас, гуё. Ясная Полянага боришни эса болаларча инжиқлик билан хоҳлайманки, чегараси йўқ… Ўша ўрмонни бир айлангим келади… Сизда ҳам шундайми? Толстой асарларини ўқиб чиққан китобхон ўз ҳуқуқини яхши таниб олади. Унинг кенглигида сузган одам, тор балчиққа қарашдан жирканади. Мен, доим аввало Толстойни ўқишни тавсия қиламан! Унинг ўқувчиси бўлиш қандай бахт? Толстой кенг маънодаги «Ёзувчилар конституциясини ёзиб қўйган» адибдир! — Сўзсиз, ҳар иккаласи ҳам! Аммо доим ёзувчилар учун зиёлиларнинг фикри хавфли бўлган. Чунки энг ҳақли, латиф фикрлар ҳам, энг носамимий фикрлар ҳам зиёлилардан чиқади. Халқники эса доим самимий бўлган… — Оилам! — Сизга ҳам… Эслатма. 28-октябр куни соат 12-00 да Миллий кутубхонада Жавлоннинг “Икки қалб учрашуви” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтади. Барча қизиқувчиларни таклиф этамиз.
2019-10-25
http://nodirabegim.uz/archives/980
Суҳбатдош ҳақда — Шу саволни кўпчилик беради. Тўғри, ижод намуналарим 2019 йил баҳордан бошлаб даврий нашрларда, асосан, “Бекажон” газетасида чиқа бошлади. Бунчалик кеч кўриниш берганим ўзимга ҳам ғалати туюлади, гўё ўн йилга кечиккандекман. Лекин буни ўзига яраша сабаблари бор. Йигирма ёш атрофларида ёзган ҳикояларим умуман пичоққа илинмас эди, кейинчалик драматургияга берилиб кетдим. Институтда Навоий, Бобур ва бошқа тарихий шахсларимиз хақида пьесалар ёзардим. Ҳатто Навоий ҳаётидан олиб ёзилган “Насиҳат” деб номланган пьесам ҳаваскор театр труппаси томонидан институтда 2005 йилда саҳналаштирилган. Ўша пьесаларнинг қўлёзмалари ҳозиргача бор. Талабалик йилларидан кейин иш фаолиятим билан ўралашиб қолдим. Кейинчалик яна ёзишни бошладим, ўттиз ёшгача анча қоғоз қораладим, ҳар икки-уч ойда “Бекажон”га , “Шарқ Юлдузи”га, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” нашрларига ижод намуналаримни юборардим. Аммо ўша пайтлари муносиб кўрилмаган шекилли, чиқаришмаган. Бу биринчи сабаби. Иккинчи ва муҳим сабаби шунда эдики, мен кўпроқ ўқишим керак деб ҳисоблардим. Ёзувчи кучли билим заҳирасига эга бўлмай туриб ўқишга арзигулик нарса ёзиши қийин. Мен шу йиллар давомида ўзбек мумтоз ва жаҳон адабиётини тинмай мутолаа қилганман. Кўплаб ёзувчиларнинг техникасини, стилистика ва услубини ўрганганман. Қолаверса, ҳаётий тажриба ва ёзувчининг дунёқараши ҳам ўттиз ёшдан бошлаб анча бой ва сермаъно касб этади. Бу эса унинг асарларини муваффақиятли чиқишига замин ҳозирлайди. Шуларни ҳам эътиборга олганман. — Бизни пайтимизда аниқ фанларга ихтисослашган лицей-интернатлар кўп эди. Ҳозиргидек адабиётга йўналтирилган ижод мактаблари бўлмаган. Мен ўқиган лицейда аниқ фанларга кўпроқ урғу берилгани сабаб, она-тили ва адабиётга юзаки қараларди. Фақат қизиқишим билан бирор бир адабиётга алоқадор ўқиш йўналишига кира олмасдим. Бунга кучли назарий билим ҳам талаб қилинарди (имтиҳонлардан ўтиш учун). Шу сабаб иқтисодиёт соҳасида ўқидим. Бунга ҳозиргача афсусланаман. Ўзимни соҳамга ҳеч қачон қизиқмаганман. — — Жаҳон адабиётини жонимдан ортиқ кўраман ва буни ҳеч қачон яширмаганман. Мен шу йиллар давомида жаҳон адабиётининг ичига кириб кетган бўлсам, ҳануз ташқарисига чиқа олганим йўқ. Ўзбек адабиётини ҳам кам ўқиганман демайман. Йигирманчи ўзбек адабиёти талабалик йилларим билан ажралмаслик, узвийлик касб этган. Қодирий, Ойбек, Абдулла Қаххор, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Ўткир Хошимовларни талабалик йилларимда деярли барча асарларини ўқиб чиққанман. Фақат ҳозирги 21-аср ўзбек адабиётидан кам ўқиганман (жаҳон адабиётидан ҳам албатта) дейишим адолатли бўлади. Асримиз адабиётининг ночор ҳолати бунга сабаб, асримиз адабиётидан қониқиш ҳис қилмайман, руҳимни мудом қийнаётган саволларимга жавоб топа олмайман, маънавий эҳтиёжимни улар худди босолмайдигандек туюлаверади. Назар Эшонқул, Мурод Муҳаммад Дўст, Исажон Султон, Улуғбек Ҳамдам ва Абдуқаюм Йўлдошларни ҳисобга олмаса, бошқа замонавий ўзбек адибларини деярли ўқимаганман. Бунинг яна бир бошқа сабаби ҳам бор. Абдуқаюм Йўлдош ўз интервьюсида айтганидек, ҳозир ўзбек адабиётида бир хиллик кучли, яъни ҳамма бир-бирини такрорлаяпти, холос. — Адабий муҳитга кириб келганимга унча кўп бўлмаган бўлса-да, битта нарса мени қувонтирди. Ижодкорларни ўзаро бир оиладек бўлиб мулоқот қилиши, маслаҳатлашиши ва фикр алмашиши. Биласизми, банкда ишлайман ва у ерда бетоб бўлиб кунлаб ишга чиқмасангиз ҳам биров сизни ҳатто смс орқали йўқлаб қўймайди. Бу адабий муҳитда эса ҳатто ўнлаб, юзлаб километрда узоқда бўлган ва бир-бири билан ҳаётда учрашмаган ижодкорларнинг ҳам бири иккинчисига жони ачийди. Адабий оламимиздаги тўсиқ ва имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, имкониятлар кам деб ўйлайман. Ижодкорлар учун мўлжалланган адабий газета ва журналлар ўнта ҳам чиқмайди. Сайтлар ҳам саноқли экан. Бундай вазиятда ижодкорда мотивация йўқолади деб ўйлайман. Ҳар бир ижодкор айтмоқчи бўлган фикрини ҳикояси, қиссаси ёки шеъри орқали ифодалайди. Булар эса унинг столини устида чанг босиб туриб қолмаслиги, муносибми, ҳалққа тақдим этилиши керак. Тўсиқлар ҳамма замон ва маконларда бўлган, шунинг учун уларга алоҳида тўхталиб ўтирмайман. Бу чайналиб кетган мавзу. Фақат битта нарсани айтмоқчиман: ижодкорга баҳо беришда унинг адабиётдаги узоқ йиллик ўрни, номи, чиқарган китобларига ёпишиб олиш нотўғри. Бизда эса шу камчилик бордек. Тушунинглар, шакл эмас, мазмун муҳим. Аслида таниқсиз ёзувчи томонидан бир дона бўлса-да яхши ёзилган ҳикоя, ўнлаб таниқли номларнинг китобларидан кўра “оғирроқ” бўлади. Худди шунингдек, адабиёт ташқарисидаги инсон унинг ичида йиллаб юрган одамдан яхшироқ ҳам ёзиши мумкин. — Замондош ёзувчилардан ёш ёзувчиларни назарда тутдингиз шекилли? Ёш носирлардан кўпроқ Жавлон Жовлиев, Рахшона Ахмедова, Холиёр Сафаров, Биби Робия ва сизни кузатиб бораман. Ёш шоирлардан Жонтемир, Шерзод Комил Халил, Шуҳрат Ориф, Хуршид Абдурашид ва Нозима Хабибуллаеваларни. Оноре Бальзак “Бой берилган хомхаёллар”, Виктор Гюго “Кулиб турувчи киши”, Фёдор Достоевский “Телба”, Генрик Сенкевич “Ақидасиз”, Г. Гарсия Маркес “Бузрукнинг кўзи”. — Ҳикояларимда руҳият чизгилари устун эканини кўпчилик таъкидлайди. Бунга сабаб қуруқ сюжет ва оддий тасвир услубини хушламаслигим. Шундай бўлса, персонажларим орқали одамларни эмас худди жонсиз марионеткаларни тасвирлагандек бўламан. Шунингдек, ташбеҳлар ва метафоралардан ҳам деярли фойдаланмайман. Ўқувчи зерикади булардан. Руҳиятга кўп урғу беришимга келсак, бу Достоевский ва Камюнинг таъсири деб ўйлайман. Роман ёзиш ҳақидаги саволингизга ижобий жавоб бераман. Бу менинг орзум. Ҳозир менда ҳаётий тажриба бор, ёзсам ҳам бўлади. Ҳатто ёзишни бошлаганман (сизга биринчи бўлиб айтяпман). “ Мона Лиза табассуми” деб номланган роман. Ёзги таътил пайтимда саксон варақча ёзилган. Кейин иш фаолиятимдан ортмадим, эндиликда соғлиғим билан боғлиқ муаммолар буни давом эттиришимга тўсқинлик қиляпти. Насиб қилса, кейинги йилни охирига тугатаман. Фақат чиқарадиган мард нашриёт бўлса бўлди. — Бизда драматургия “ухлаяпти”. Буни очиқ айтаман. Миллий ёки Муқимий театрида охирги йилларда саҳналаштирилаётган пьесалар маиший мавзудаги, анча саёз ёзилган ва бачканалик устун бўлган драматик асарлар. Сюжет бор холос-да. Ўша театрларда яқингача саҳналаштирилган Шекспир, Гунтекин, Эдуардо Де Филппо, Вина Дельмарларнинг пьесалари билан юқоридагиларнинг саҳна кўринишини четдан кузатган исталган зиёли одам бу фикримни тасдиқлаши мумкин. Менимча, Ўзбек насри билан бирга Ўзбек драматургиясини ҳам туртиб-суртиб тараққий этиш пайт келди. Лекин ёшларнинг орасида пьеса ёзишга умуман қизиқиш йўқ, шу мени хафа қилади. Катталар эса бир қолипга, аниқроғи савияси паст томошабиннинг дидига мослашиб улгурган. Шуларни ўйласам Миллий руҳдаги театримизнинг келажагидан хавфсирайман. Театрга бораётган томошабинларнинг камлиги ҳам яна битта оғир муаммо. Шу озчилик томошабинни ушлаб қолиш учун ҳам уларнинг дидига мос пьесалар саҳналаштирилаётгандек ўзбек драматургиясида. Гоголни томошабин даражасига тушириб бўлганимизга анча бўлган. Энди мазкур даражадаги театрга Беккетнинг “Годони кутиб” ёки Ионесконинг “Курсилар” пьесасини тақдим этсангиз, шу озчилик қисмдан ҳам айриласиз. Дангал қилиб айтганда шундай. — Биласизми, нега рус классик адабиёти бутун дунёда ҳалигача севиб ўқилади? Чунки у ердаги адиблар бири иккинчисини такрорламайди, уларнинг ҳар бири новатор ва ўз услубига эга, шунингдек умумбашарий мавзуларда ёзишган. Гоголь, Тургенев, Достоевский, Толстой, Чехов — шуларнинг бири иккинчисига ўхшайдими? Йўқ, албатта. Француз ёки олмон адабиёти ҳақида ҳам шу фикрларни айтишим мумкин. Биздаги ҳозирги авлодда эса (катта ёзувчилар ҳақида гапиришни истамайман) услуб деярли сезилмайди, айтмоқчи бўлинган фикрлар ўхшаш, сюжетга урғу кучли, руҳият силаб-сийпаб ўтилган, табиат манзаралари ва ташбеҳлар билан қоғоз тўлдириш урфга айланган, умумбашарий мавзулар айримларимизда, шунда ҳам бармоқ билан санарли қисмимизда мавжуд, холос. Демак, ўзбек адабиёти жаҳонга чиқиши учун бизга биринчи навбатда новаторлик етишмайди. Иккинчидан, Ёзувчилар уюшмасининг бу борадаги фаоллиги сезилмайди. Ижод фонди орқали иқтидорли ижодкорни биринчи китоби чиқарилади-да, у ёғига ўз аравангни ўзинг тортавер қабилида иш юритилади. Кейинги фаолиятида қўллаб қувватлашни сезмайдиям бечора ва охири бир порлаб сўнади. Кейин эса… ё рўзғор ташвиши билан овора бўлиб, ё ижоддан совиб ўзини бошқа соҳага уради, шу битта китоби адабиётдан эсдалик бўлиб қолади унга. Бу битта истеъод йўқ қилинди дегани. Шундайлар йўқ деб ўйлайсизми ҳозир? Бор ва оз эмас. Уюшма бўлса, ўзининг аъзолари бўлган катта ёшдаги ёзувчиларнинг китобларини чиқаришга бел боғлаш билан овора. Тунов куни 30 та ёш ижодкорнинг суратларини сайтингизга жойладингиз. Шулардан нечтасини уюшма аъзоликка қабул қилган? Мен уларнинг ичидан Фозил Фарҳодни уюшмага аъзолигини биламан, холос. Ваҳоланки, қолганлар ҳам қирқ ёшга қараб кетяпти, лекин аъзоликка ҳануз қабул қилинмаган. Уларнинг орасида икки ё учта китобини ит азобида, қийинчиликлар эвазига чиқарганлар бор. Уюшма ҳам, нашриётлар ҳам жаҳонга чиқишдан кўра чиқмаслиги аниқ бўлиб улгурган катта ёшдаги ёзувчилар билан овора бўлишса, эртага бу ёш ижодкорлар қандай қилиб жаҳонга чиқади? Шу саволни ким ўзига беряпти. Битта китоби уч-тўрт йилда нашриётдан чиқса (чиқса ўшандаям), гонорар аянчли ҳолатда бўлса, уюшма “биринчи китобим” лойиҳасидан кейин уларни унутиб юборса, улар қайси дастаклар эвазига жаҳонга чиқади? Учинчидан, жаҳонга чиқиш учун ўша миллат адабиётида бадиий таржима ҳам фаол йўлга қўйилган бўлиши керак. Бизда чет эл адабиётларининг таржималари учяпти. Мен бизнинг ижод намуналарининг чет тилларига таржималарини назарда тутяпман бу билан. Назаримда, буни ҳам Ёзувчилар уюшмаси ўз зиммасига олиши керак. Ижодкорларнинг муносиб деб топилган ҳикоя ва романларини чет тилларига таржима қилиш ва у ердаги нуфузли журналларда эълон қилдиришга уюшма бош-қош бўлиб, зиммасига олса бўлади, бунга бюджетдан уюшмага ҳар йили ажратилган маблағлар кифоя қилади. Ёзувчи эса бир ўзи ҳеч нарса қила олмайди, чунки ёлғиз отнинг чанги чиқмайди. Шунда бу ёшларни жаҳон адабиёти танийди, жаҳон адабий муҳитининг назарига тушади. Шунда эҳтимол биздан ҳам Нобель мукофоти лауреатлари, Гонкур ва Дублин ҳалқаро адабиёт мукофотлари совриндорлари чиқар. Бизга бевосита шундай тарғибот керакда. Акс холда, ҳар йили кузда бошқа давлат ёзувчиларини (ўшалар ҳам биздан ортиқ ёзмайди) Нобель олганини даврий нашрларимизда оғзимиз очилиб-очилиб эълон қилаверамиз. — Саволингиз ҳам, танқидлар ҳам ўринли. Аслида мен исмим ёнида отамнинг исмларини биргаликда қўллашни ўйлаганман. Фақат бирданига тахаллус қўллаш менга қандайдир эриш туюлган. Балки насиб қилса вақт ўтиб, навбатдаги ижод намуналаримда шундай қиларман. Шунда бу муаммо ўз-ўзидан ечилади деган умиддаман. — Эътиборингиз учун ташаккур! Адабий сайтингизнинг келгусидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламан! Муаллифнинг электрон китобини юклаб олинг:
2019-02-11
http://nodirabegim.uz/archives/990
— Билмадим, ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Дарҳақиқат, қашқадарёликлар орасида ижодкорлар кўп. Биласизми, шу ўринда бир гапни айтиб ўтсам, негадир менга ижодкорни у туғилиб ўсган диёр билан боғлашса, эриш туюлади. Ахир, пурвиқор тоғлар билан ўралган диёрда яшовчиларнинг ҳаммаси ҳам шоир эмас-ку, бепоён саҳролар узра болалиги қум кечиб ўтган инсонларнинг ҳаммаси ҳам адиб бўлиб кетавермайди. Ижодкорлик халқнинг руҳи, кайфияти билан чамбарчас боғлиқ. Қашқадарёликлардан кўп ва хўп ажойиб ижодкорлар чиқаётган бўлса, демак элининг кўнглида айтилажак гаплар мўл. Тасаввур қилинг, бутун вужудингиз, руҳингиз қандайдир аламдан зирқираяпти. Бироқ сиз уни фақатгина тилингиз орқалигина билинтира оласиз. Ё бўлмаса кўз ёши билан. Ижодкор ҳам элининг ана шу тили, унинг кўз ёши, ўрни келса, мушти деб ўйлайман. Ҳа, энди қувонса кулгиси! Шунинг учун ҳам минглаб одамлар орасидан битта шоир ёки битта носир чиқиши аслида эл учун катта бахт. Мен нафақат қашқадарёликларни, балки бутун халқимизни ана шу бахт билан қутлайман! Илоҳим, айни шу бахти кемтик бўлмасин. Аро йўлларда сарсону саргардон бўлиб, кўнглининг бир четида хазон ёнмасин. — Келинг, шу ўринда қашқадарёлик бир шоирни хотирласам. Мухтор Комил. Унинг бир китоб бўларли шеърлари қўшиқ бўлиб инсонлар қалбидан жой олган. Бирок кўпчилик бу номни билмайди. Мен ундай ижодга хос эътиқод билан қарайдиган шоирларни кам кўрдим. Жойи жаннатдан бўлсин, умри давомида шоирлигидан орланмай ва бу машаққатли йўлда зорланмай ўтди. Бирорта китоби чоп этилмади, бирор шеъри газета юзини кўрмади. Фақатгина 2010 йилда “Қашқадарё баёзи” номли тўпламда учтагина шеъри чоп этилди. Бор йўғи шу. Унга тегишли шундай сатрлар бор. “…Йиғладим ҳаётнинг мушкул бу пайти, Тақдир расволикни кўрганида эп. Кўрлар кўрмайди деб ахир ким айтди, Ким айтди эркаклар йиғламайди деб…”. Худди шундай ижодкорлардан бири хоразмлик Жуманазар Юсупов. Олтмишдан ошган шоирнинг бор йўғи икки-уч йиллар аввал биринчи китоби чоп этилди. Улар зўр шоир, улар бетаъма шоир. Лекин таниқлиғи йўқ. Шуларни ўйларканман, ижодкор ёзган асарини ўқувчига етказиш ҳақида ҳам жиддий бош қотириш керакмикан, дейман. Лекин бу борада ўзим ҳам сал ҳафсаласизроқман. Матбуотда кам чиқаман. Йилда бир-икки шеърларим чоп этилади. Ҳозир ижтимоий тармоқлар ривожланиб, Хоразмда, Навоийда, Сурхондарёда у ёки бу маҳаллий газеталарда шеърим чоп этилганини эшитиб қоламан. Биласизми, шундай пайтда ёш боладай қувонаман. Шеърларини у газетаю, бу газетага кўтариб бориб, омади чопмаган ижодкорлар ҳам йўқ эмас. Барибир тарғибот борасида телевидениенинг ўрни бўлак. Ҳай, майли, кўп гап ҳозир одамга ҳам юк бўлиб қолган. Келинг, яхшиси “Китоб чоп этиш, ТВга чиқишлар, матбуотда доимий кўриниш бериш — ижодкорга ўта зарур деб ҳисоблайсизми”, деган саволингизга жавоб бериб қўя қолай. Ўта зарур эмас. Ижодкор учун энг катта зарурият ҳар қандай ҳолатда ҳам ижод қилишдир. Энди, “Ўттизинчи феврал” ҳақида. Китобнинг ичида худди шу номдаги шеър бор. Муҳаббат ҳақида, айрилиқ ҳақида. Шеър қаҳрамони агар ўттизинчи февраль ҳам тақвимдан жой олганида эҳтимол, ёридан айрилмаслиги ҳақида ўйлайди. Ўттизинчи февраль келишини кутади. Шеърнинг ёзилганига ўн бир йил бўлди. Бирдан тенгдошларим орасида овоза бўлди. Энди мақтаняпти демангу, бир-икки шоира бўлиш орзусидаги қизлар ҳам ўша пайтда шу номда шеър ёзгани бор гап. Аммо бугун бир нарсани айтмасам бўлмайди, менда ҳам ўша пайтлари Абдували Қутбиддин ижодидан таъсирланиш ҳолатлари бўлган. Шоир “Ҳайрат осмонида бизни кутмоқда ўттизинчи февраль” деб ёзади. Демак, мен ҳали ижод йўлида ҳеч қандай янгилик қилолганим йўқ. — Биласизми, мен нўноқ ўқувчиман. Тенгдошларим мактаб давридаёқ ўқиб, ёдлаб олган китобларни энди ўқияпман. Мутолаа жараёни барибир қизиқ. Лекин битта китобни икки-уч марта ўқийман. Жавонимда мени кутиб турган китоблар кўп. Менга Ремарк ёқади, Жек Лондон асарларини севиб ўқийман. Энди, шеърий китобларни кўп ўқиганман. Уйимда ҳам кўп. — Ўша ижарада турадиган ижодкорларнинг бириман. Ҳозирча, шукр қоғоз қоралаб турибмиз. Ёшмиз, келажакка умидимиз бўлак. Эҳтимол, шунинг учун ҳам ёзаётгандирмиз. Бироқ саксон ёшида ҳам ижарада туриб, шукр, мен ёзяпман, деган ижодкор дунё миқёсида ҳам кам топилади. Инсон иродаси ҳам бутун умр синовларга дош беролмайди. Ижодга моддиятнинг таъсири ҳақида эса бир нима дейишим қийин. Чунки ҳали бойиб кетганим йўқ. Бироқ бойиб кетган баъзи шоир акаларимизнинг ёзганлари негадир юракка ботмайди. Уларни ўқирканман, турмуш ташвишлари билан ўралашиб, шеър ёзмай кетган ижодкорлар кўзимга шарафлироқ ва улуғроқ кўринаверади. Биласизми, адабиёт боғ эмаски, ҳар турли қуш билган куйини нағма қилса. Адабиёт бу майдон: Ҳақиқат ва адолат, муҳаббат каби покиза тушунчалар унинг ҳайбатини ошириб туриши керак. — Ҳаммасини кузатаман. Тошкентда ижод қиладиганларни қўя туринг, вилоятларда ҳам яхши-яхши истеъдодли тенгдошларим борлиги хурсанд қилади. Наманганда Муслим Мусаллам бор. Мен у билан 2008 йил ёш ижодкорларнинг Зомин семинарида иштирок этганман. Бухорода Гўзал Рўзиева, Саодат Файзиева бор. Навоийда Умид Худойқулов, Самарқандда Алишер Алиқулов… Хуллас, санайверсам саноғи тугамайди. Бироқ, адабиётнинг эртаси ким бўлиши ҳақида келганда негадир бироз сукут сақлаб ўйлашга мажбурман… Ким бор, Ким бор? Носир акаларимиз бор. Нурилла Чори, Жасур Кенгбоев, Боборавшан Ғозиддинов, Санжар Турсунов… яна ким бор? Ҳа, Жавлон Жовлиев бор. Мен ўзбек насрини ривожлантириш шу дўстимизнинг зиммасига қисмат қилиб берилганмикан, деб ҳам ўйлайман, баъзан. Худдики, у қаршимдан чиқиб, мана ўттизга кирмасдан роман ёздим, дейдигандай туюлаверади. Илоҳим шундай бўлсин. Шоир акаларимизку, энди бисёр. Лекин Шодмонқул Саломдан ўтиб, зўрман дейдигани тенгдошлар орасида кам топилса керак. Маъзур тутсинлару, шоир акамизнинг ўзи бугунги довруғини ҳашаматли саройлар томон бурса, адабиётнинг эртаси биз бўламиз-да. Чуғур-чуғур қилиб бир тўда бўлиб юрибмиз. Масалан, Нажмиддин Эрматов, Суҳроб Зиё, Хуршид Абдурашид, Дадахон Муҳаммадиев, Дилмурод Дўст, Ҳусан Мақсуд, Исломжон Қўчқоров, Алибек Анварий, Бобур Элмурод, Жонтемиру Рафиқ Сайдулло, санайверсам адоғи йўқ. Бири адабиётга кириб, чиқиб кетишгаям улгурадики, бу сафнинг охири ҳамон йўлда бўлади. — Шу саволингизга йўқ, деб жавоб берсам, тўғрироқ бўлар. Ҳикояга ўхшаш нималардир қоралаб тураман, улар даъво қилишимга арзимайди. Киноқиссалар машқ қиламан. Хуллас, шеъриятдан бошқа жанрларда ҳам ижод қилишга уриниш бор. — Яқин тарихга назар соларканман, ижодкор аёллар ҳақида гап кетса, Саида Зуннунова ва Ҳалима Худойбердиевани биринчилардан бўлиб эслайман. Қизларим ҳар томонлама уларга мос ижодкор бўлса, бунинг нимаси ёмон. Бир ота сифатида фахрланган бўлардим. Аммо бу топшириқмас. Уларнинг иродасини бундай ўта залворли юк билан синамаслигини худодан сўраб қоламан. — Ижод учун мутлақо кераксиз ишлар билан бандман. “Маҳалла” телеканалида ишлаяпман. Нолисам уят бўлар. Ишим яхши. Шеърлар ёзиб турибман. Кўпроқ, лирик шоир бўлиб қоляпман. Бу мени чўчитяпти. Барча қолипларимни парчалашни истайман. Гоҳ-гоҳ аруз вазнида ҳам урунишлар қилиб кўряпман. Шулардан бирини илинсам, вазнда камчиликларга йўл қўйган бўлсам, узр. *** Ўшал сафсар, ўшал гулру, ўшал моҳитобон сенму, Ўшал сунбул, ўшал сарву қаду шамшодсимон сенму? Улуғ туйғу эрур севги, чикора гар ғаюр нечун, Кимлара бахт ҳижронимиз, гулми, бағри қон сенму? Толе осмонида Зуҳро юлдуздек порлаған эрдинг, Ки кўзим чексизлиғинда ёш тўла жаҳон, сенму? Юзинг намозшомгулдек очилур эрди кўрсанг, Эдимким қуёш қудратли, сўндирған мужгон сенму? Суратинг руҳимга сингмиш, руҳим худо инъомидур, Вужудим тарк этиб, парвоз тусар парвозижон сенму? Ки жонинг мандадур ёр ўлимга бўйсуниш нечун, Ва ё ажалми сен, пари либосинда пинҳон сенму? Гар баҳодирлик рутбасин ечмағайман ўлсамам, Ишқу, ҳажру, васли лаззат, ўлмағай имон, сенму? — Эътибор учун сизга ташаккур.
2019-09-11
http://nodirabegim.uz/archives/1014
— Ўзим ҳам ўзимни ҳали яхши танимайман. Пианиночи ҳақидаги шеърга келсак, аввалдан ният бор эди бу мавзуда ёзиш. Аммо унинг шунчаки тасвирий ифода бўлиб қолишини истамасдим. Қачонки, ижро пайти саҳнани ҳис қилишга эмас, аксинча ҳис этмасликка эришганимда ҳақиқий фурсати келади деб ўйлардим. Анча йиллар ўтди. Саҳнада пианино чалишим керак эди. Биласизми, на тайёргарликнинг машаққатлари, на ноталарнинг қоғоздаги сурати бор эди кўз ўнгимда. Бу бошқа дунё! Хатто, мен ҳам йўқ эдим унда. Фақат ғайритабиий куч бор эдики, гоҳ у ёқ гоҳ бу ёққа чайқати-иб турарди. Хуллас, “Пианиночи” ўша лаҳзаларимнинг мутаржими. “Айбдори” эса, Бетховеннинг 14- сонатаси. — Фарғона – ҳаётда ҳам, ижодда ҳам илк қадамларимни ўзига муҳрлаган маскан. Менга заррадан то тоғ қадар меҳнатлари сингган яқинларим шу ерда. Албатта, уларнинг олдидаги қарзим ва ишончлари гарданимда. Ҳар ёздиқларимда, ҳар соғинчларимда унга қайтавераман. Ростмана қайтиш ҳақида эса ҳозир бир нима деёлмайман. Аллоҳ билгувчидир. — Нокамтарлик бўлмасин-у, адабиётда янги қатлам очиляпти. Бу ҳам шоирларга, ҳам шоираларга тегишли гап. Бундан фақат хурсанд бўламан. Тўғри, ҳали тўлиқ шаклланганимизча йўқ, аммо муҳими қориляпмиз, Буёғи Кулолдан. Феруза опам, Мадина, Зулҳумор билан яқинмиз. Бир биримизни таҳлил ва дўстона танқид қиламиз. Ҳар бирларининг ўз созлаётган овозлари бор. Соз бўлсин, бардавом бўлсин дейман. — Ҳозир адабиётнинг менга берганларини сарҳисоб қиладиган даврдаман. “Мен адабиётга нима бердим?” дейдиган фурсатлар келишини орзу қиламан. — Қўлингизга Тангри қалам тутқазаркан-у, бахтиёрликдан сармаст бўлиб қоларкансиз. Нималарнидир қоралаш орқали нималарнидир оқлаб юрасиз ўзингизча. Шеър ёзиш ўргатилмайди деган иқрорларга сингиб юрасиз қанчадир вақт. (Ҳаммаси ё тақлиддан бошланади, ё тақлидда тугайди. Аммо ҳозиргачаям ўхшашга интиладиган “кумирим” йўқ). Кейинчалик “нима ёзяпман?”, “қандай ёзяпман?”, “ким ёки нима учун ёзяпман?” деган саволларга ўралашиб кетганингизда, ботинингиз йўлига чорловчи маёқ – Уни қидираркансиз. Ўша маёқлар бор – Азиз Саид, Хуршид Даврон. Улар ўзимга нисбатан ишонч, таҳлил ва танқидимни шакллантиришди. “Қалам юришлари”даги дастлабки қадамларда меҳнатлари сингган Фарғона адабий муҳитига ҳам алоҳида раҳматларим бор. — Мусиқа мактабидан бошлаб ҳисобласа, 14 йилимни мусиқага ва пианино чалишга сарфладим. Энди мусиқа ўзини умримга бағишласа дейман. Бастакорлик ижоди бўйича кўп яхши ниятларим бор. — Энг аввал ўзимни ҳар доимгидан кўра бахтиёрроқ тутишдан. Нодар Думбадзенинг абадият қонуни формуласи бўйича юракларимизни кўтаришиб турадиган кимдир керак, албатта. Шундай инсонларнинг борлигига шукр. Лекин изтиробларингизниям қизғонадиган пайтлар бўпқолади. (балки, аяшдир.. ) Сувни яхши кўраман… Шунда анҳор бўйида кезаман: дам қўшиқ эшитиб, дам бара-алла куйлааб… Аҳён – аҳёнда ўтиб қолган одамлар ғалати қараб қолишади. — Ижтимоий тармоқларнинг бундай қулайликлари яхши, албатта. Аммо бу “минбар”нинг тарозиси йўқлигиниям унутмаслик керак. Ҳаммасига нисбатан муносабат нейтрал ва нисбий бўлгани маъқул. Босма нашрлардан нисбатан олганда, “Тафаккур”, “Жаҳон адабиёти”,“Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” ва “Китоб дунёси”ни кузатаман. (Баҳоли қудрат саралаб ўқийман). — Ўзбек адабиётидан: “Ўткан кунлар” (қайта –қайта ўқигим келади), “Кеча ва кундуз”. Жаҳон адабиётидан : “Абадият қонуни”, “Иқрорнома”, “Соҳил бўйлаб чопаётган Олапар”, “Алкимёгар”.
2019-11-14
http://nodirabegim.uz/archives/1024
— “Дуэл” лойиҳаси ҳақида жуда кўп одам савол берди, худди шу саволни. Мен “дуэл”га “чақирилган” одамман. Чақирувга кўра борганимни ва мен учун борганлар ҳурмати бир-икки шеър ўқиб берганимни биламан, холос. Биринчи “Дуэл”даёқ менга Жонтемир дуэлга чақирганини айтишди, мен қабул қилдим. Жонтемирга келсак, у менинг дўстим. Мен ўша ерда ҳам айтдим, такрор айтаман, биз дўст бўлсак ҳам “дуэл”имиз ҳамиша давом этиб келган. Бу яхши маънодаги бир “дуэл”. Ва мен бу “дуэл”нинг умримиз охиригача давом этишини хоҳлардим. Бор гап шу. — Олий адабиёт курсига кириш мен учун тасодифий бир қарор. Менга ижод тарафлама қандай таъсир қилди, буни билмайман. Ҳар ҳолда Баҳодир Карим ва Узоқ Жўрақуловдек устозларимнинг дарсларини яна тингладим. Маҳмуд Саъдий, Шомирза Турдимов, Назар Эшонқул каби адабиёт фидойиларининг маърузаларини тинглаш бахти менга насиб этди. Аввал таниб юрганим, ижодкор дўстларимиз билан курсдош бўлдик, бу ҳам яхши томони. Лекин шуни айтишим керак, Олий адабиёт курси идеал курс эмас. Яхши маърузалар, яхши устозлар… Аммо биз Олий адабиёт курсини бундан ҳам бошқачароқ тасаввур қилганмиз бошида. Тасаввурларимиз эса қисман алдади. Ижодкор тенгдошларимга эса имкон бўлса шу курсда ўқишни тавсия қиламан. Ҳар ҳолда яхши ижодий муҳит яратиш мумкин. Биз кўпроқ ижодий машғулотлар бўлишини кутгандик, Узоқ Жўрақулов билан Баҳодир Карим устозларимиз шу имкониятни яратиб беришди. Таассуфки, бу бизга озлик қилди. Албатта, биз ҳам қанотли фаришта эмасмиз, ўзимиз. Маслаҳатим, ижодкор дўстларимиз топширишсин. Агар улар бизнинг дангасалигимизни такрорлашмаса, Олий адабиёт курсидаги таҳсил фақат ва фақат фойда беради. Ва яна айтмоқчи бўлганим, дарсга доим ҳам боравермайдиган ёмон касаллигим бор. Шуни Олий адабиёт курсида даволамоқчи эдим. Ҳозирча насиб этмади. — Мени нималар ташвишга солади? Шеъриятда ёлғон кўплиги, асл моҳиятдан йироқлашув, шоир-ёзувчиларнинг ижтимоий позицияси сезилмаётгани, шеъриятку ёмон эмас, насрнинг оқсаётгани, кам ўқиётганимиз… Ижодкорларнинг жамиятда ижтимоий роли тушиб кетган бир даврда яшаяпмиз. Лекин қайси ижодкорга қараманг, блоггерларнинг шон-шуҳрат учун бақир-чақир қилаётганидан ёзғиради. “Сенинг айтар гапинг ичингда моғорлаётган пайт гапираётган одамни нега сўкасан?”, дегим келади. “Уларни халқ ўқияпти, улардан умид кутяпти, улар халқнинг муаммосини олиб чиқяпти, сен нима қиляпсан?”, дегим келади. Бу адабий муаммо эмаску, дейсиз, эҳтимол. Адабиёт бошқа, ҳаёт бошқа эмас. Ҳаммаси битта жараён. Одам ишда ҳам, ижодда ҳам битта миссияни бажаради. Агар у ўз миссиясини англаб етган бўлса. Ижодкорнинг бугунги миссияси нима эканини тушуниб етганимиз йўқ. Ижодкор халқнинг овози бўлиши керак. Навоий бобо бежизга “улус ғамини емаган”. Шоир бутун умр ўз туйғуларига алданиб, шу туйғулари билан ўқувчини ҳам алдаб яшамаслиги лозим. Биз ўзимизда фикрни шакллантиришимиз, тафаккуримизни ўстиришимиз зарур. Бугун туйғуларга эмас, фикрга урғу берадиган бир адабиёт керак бизга. Одамлар фикрлашга уриняпти, биз эса уларга адабий маҳсулот етказиб беролмаяпмиз. Кам ўқияпмиз, кам фикрлаяпмиз. Ижтимоий ҳаёт асарда бадиий синтез қилиниши ва унинг бадиий-ижтимоий юки бўлиши керак. Бугун ёлғон кўп, жамият ёлғонни ёқтирса, яшаш тарзимиз ёлғон билан тўла бўлса, ёлғончилар улуғланса, табиийки, ёзаётганларимизга ҳам ёлғон нуқси уриб қолади ва уряпти ҳам. Ёлғонлар тагидан асл ҳақиқатни топиш, уни бадиий талқин қила олиш, одамларни фикрлашга мажбур қилиш, миллатнинг бутунлигини сақлашда курашчи бўлиш бизнинг бугунги миссиямиздир. Кўнгилнинг ичида қолавериш, ўзингни қудуқ билиб уни тинимсиз кавлаш билан чекланиш худбинлик, холос. Рауф Парфи айтмоқчи, “Шоирнинг онаси Изтироб, ахир”. Шундай экан, изтироб фақат шоирнинг ичида эмаску. Кўзни каттароқ очиб атрофга қараш керак. Кўз ўнгимиздаги воқеликни идрок қила билсак, атрофимиз мунгли шеърларга тўла. Гапирсак гап кўп, аммо ёқишга кўмир йўқ. Айтганча, менга нима илҳом беради? Буни ўзим ҳам билмайман. Шууримда нимадир ярқ этади, ёзаман. Шу. — Ҳамма тенгдош ижодкорларни имкон қадар ҳамиша кузатиб, ўқиб бораман. Жуда яхши ижодкорлар чиқиб келяпти. Лекин бугун ёлғон метафоралар топиш, шеърни чиройли қиёслару мавҳум ўхшатишлардан иборат деб тушуниш бўртиб кўриняпти. “Шеър ҳикматдир”, деган ҳадис бор. Ҳикмат бу фикр. Шоир ҳикмат айтиши керак, ҳикмат эса шеърий санъатлар билан сайқалланади. Бугун метафораларга ишқибозлик, шеърни иккиламчи воситаларига кўпроқ эътибор бериш, шеърнинг юқумлилигини камайтиряпти. Кайфият, руҳият ўхшашлиги, такрорлар, шеърга ёпишмаган сўзларни қўллаш, “ҳавойи гаплар”, бир шоирнинг шеъридаги кайфиятдан тортиб ташбеҳлару қўлланилган эски сўзларгача кейинги шоирнинг шеърида ҳам учраши дилни хира қилади. Ҳозирги ёш шоирлар авлоди – тенгқурларим (ичида ўзим ҳам бор) “мавзулар тақчиллиги” билан оғриган. Кейин яна бир гап, тенгдош ижодкорларнинг шеъриятдагина эмас, жамиятда ҳам ўз ОВОЗи бўлишини истардим. — Устозларим кўп. Айтишадику, кимдан нимадир ўрганган бўлсам, ўша одам менга устоз. Усмон Азимнинг менга нисбатан бошқача бир меҳри бўлса керак, нима бўлганда ҳам устозни қаттиқ ҳурмат қиламан. Бундан ташқари салафларим Абдулла Орипов, Рауф Парфи, Муҳаммад Солиҳ, Матназар Абдулҳаким, Шавкат Раҳмон, Эркин Воҳидов, Хуршид Даврон шеърияти менга жуда ардоқли, уларнинг шеъриятидан доим ўқиб-ўрганаман ва уларни ўзимга маънан устоз деб биламан. Қолаверса, Мурод Човуш – чин устозим. — Бу саволингизга жавоб беришга уятлиман. Таассуфки, бирорта нашрга обуна бўлмаганман. Лекин бу йил “Ёшлик” журналига обуна бўлиш ниятидаман. Босма нашрлардан “Ёшлик” журнали, “Китоб дунёси”, “Маърифат” газеталарини ўқиб бораман. “Тафаккур” журналини ўқимайману, тафаккур қилиш ҳақида ваъз сўзлаб ўтирибман. Уялдим. — Истеъдод Худодан юқтирилади. Лекин меҳнатсиз, ҳаракатсиз истеъдод пуч бўлади. Истеъдодим бор деб ўтираверсангиз, худди ишламай, меҳнат қилмай бор пулингизни еб битирганингиз каби истеъдодни ҳам тамом қиласиз. Лекин Худо юқтирмаса тинимсиз меҳнат билангина истеъдодли бўлиб қолмайсиз. Ҳаммаси бўлиши керак, менимча. Гендан ўтиши масаласига келсак, оиламда, уруғимда ижодкор бўлмаган. Дадам ҳам, онам ҳам ижодкор эмаслар, лекин ижодга мойиллиги бор инсонлар деб ўйлайман. Ҳар ҳолда ижодкорлик улардаги яширин хислат бўлса керак, биз фарзандларга оз-моз нимадир юққан. Ҳозирда санъаткор укам Рустам вилоятимизда анча-мунча танилиб қолди, у Хоразм мақомчилиги йўналишида ижод қилади. Ўртанча укам Аббос, бир йилдан бери Фейсбукда фаол. Асли иқтисод-молия йўналиши бўйича ўқийди. Лекин журналистликка қизиқиб қолган, ижтимоий-танқидий мақолалар ёзяпти. Энг кичкина укам ҳали мактабда ўқийди. У ҳали аниқ бир соҳани танламаган. Ижодкорлиги борми-йўқми, ҳали намоён бўлмади. — Муҳаббат – бу ҳаёт. Токи менинг муҳаббатим бор экан, демак, яшаётганимни ҳис қилиб тураман. Муҳаббат биз қадрли деб билган тушунчаларга бизни боғлаб турувчи туйғу. У турли ракурсда намоён бўлаверади. Муҳаббат изтироб эмас, агар у изтироб бўлганда эди, дунёдан комфорт излайдиган одамзот бу туйғуни ўзига яқинлаштирмас эди. Аксинча, у – бахт. Ватанга муҳаббатингиз бўлмаса, сизни бу тупроқда тутиб турувчи ҳеч нарса йўқ, демак. Ота-онага муҳаббатингиз бўлмаса, улар ҳам сиз учун бошқа одамлар каби одам. Инсонни муҳаббат тарк этган куни яшашдан маъно қолмайди. Агар мен уни ўзим тасаввур қилганим каби сизга тасвирлаб бера олганимда эди, бошқа шеър ёзмас эдим. — Раҳмат сизга ҳам. Яхши лойиҳа бошлагансиз. Очиғини айтиб қўя қолай, саволларингиздан унчалик қониқмадим.
2019-04-12
http://nodirabegim.uz/archives/1063
— Салом, таклиф учун катта раҳмат. Asaxiy books лойиҳасида асосан жаҳон китоб бозоридаги энг бестселлер китобларни ўзбек тилига таржима қилиб чоп этишга ҳаракат қиляпмиз. Умуман, Asaxiy books лойиҳаси 5 босқичда амалга ошириляпти: 1. Интернет-дўкон орқали китоблар сотиш ва уларни Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш. 2. Жаҳон адабиётининг бестселлер асарларини ўзбек тилига таржима қилиш. 3. Смартфон ва планшетлар учун электрон китоблар сотуви. 4. Aудио китоблар сотуви. 5. Ўзбекистонда янги номларни кашф қилиш. — Ўзбек адабиёти ва янги номлар учун жуда катта режаларимиз бор. Умид қиламанки, келажакда кўпчиликни янги лойиҳа билан ҳайрон қолдира оламиз. — Умуман олганда, асосий муаммо ҳамма жойдагидек – яхши кадрлар етишмаслигида ва кейин тўлиқ бозор иқтисодиёти жорий қилинмаганлигида деб ўйлайман. Хусусий нашриётлар ўртасида вазият тез ўзгармоқда ва буни биз сезиб турибмиз. Умид қиламанки, яқин 2-3 йилда китоб бозоридаги ҳолат бутунлай бошқача бўлади. — Бир асар бу кимнингдир ижоди. У деталлар билан ягона ҳолатга олиб келинган. Уни ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Aгар асар контенти қонунни бузмаётган бўлса, уни цензура қилмаслик керак деб ўйлайман. Ўзбекистонда 18+ шартли белги бўлиб, ҳатто “Ўтган кунлар”га ҳам қўйишди. Китобда 18+ бор дегани, бу бузуқ китоб дегани эмас. — Энг севиб ўқиган китобларим Жорж Оруеллнинг «1984», Aйн Ренднинг «Aтланд қаҳри», Уолтер Aйзексоннинг «Стив Жобс», Стивен Ковининг «Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси» китобларидир. Бугунги кунда Тони Шейнинг «Бахт етказиб» ва Жим Коллинснинг «Яхшиликдан буюкликка» китобларини ўқияпман. — Энг биринчи муаммо — одамлар интернет орқали маҳсулот ёки хизмат сотиб олиш мумкинлигига ишонмаслиги. Кейин, тўлов тизимидаги, етказиб бериш борасидаги муаммолар ҳам тўсиқлик қилади. Баъзи юртдошларимиз, оддий сайт орқали буюртма беришни билишмайди ва шунинг учун операторлар ишлатамиз. — Тадбиркор сифатида фикрласам, ҳаммага танлов имконини бериш керак. Чунки юқори савияли адабиётни чоп этган билан, ҳамма ҳам шу заҳоти уни олиб тушиниб ўқиб кетолмайди. Хонтахта адабиётини севиб ўқийдиган одамнинг қўлига шу заҳоти «1984» романини тутқазиб бўлмайди. У инсоннинг онги ўсиши, савияси ўша китоб даражасига кўтарилиши керак. Кўча адабиётини ўқийдиганларга ёки таклиф бериб, уларни аста-секин савиясини ўстирамиз ёки умуман танлов имконини бермасдан умумий китобга бўлган қизиқишни пасайишига олиб келамиз. Шу учун ҳам нашриётлар ҳамма учун ишлаши керак деб ўйлайман. — Катта раҳмат, сизларга ҳам омад.
2019-09-12
http://nodirabegim.uz/archives/1073
Маълумот – Раҳмат! Аслида бу суҳбатимизни ёзиб оладиганчалик катта муваффақият ҳам эмасди. Шунга қарамай, суҳбатга таклиф қилганингиздан ҳурсандман. Тўғри, ҳали жуда ғўр ва тажрибасизман, лекин қачондан бери шеърга ташналигимини, адабиётга қаттиқ боғланиб қолганимини аниқ эслолмайман. Кейин ижодкорнинг ёши эмас, ёзганганларининг қанча вақт яшаши муҳим. Дуэлга келадиган бўлсак, унда ўриннинг аҳамияти йўқ эди. Бу лойиҳанинг асосий мақсадини жуда яхши билардим. Билсангиз, ҳозир ижод аҳлини қийнаётган муамолардан бири – бу адабиётга, умуман олганда сўзга бўлган муносабатнинг жуда енгил-елпи руҳда кечаётгани, одамларнинг асл шеърият қолиб, тил учида айтилаётган мадҳиялару китоб дўконларида чанг босиб, юпқажилдга ўраниб ётган ўлик тўқималарни шеър деб ўйлашлари, жуда оғриқли! Дуэл ташкилотчиларининг туб матлаби ҳам оммани шеър руҳига қайтариш, асл шеър қадрини барчага бирдек тарғиб қилиш эди. Шу билан бирга ёш ижодкорларнинг ёзганларига устозларнинг фикрини, тенгдошларнинг муносабатини билиш учун дуэл айни муддао бўлди. Бунда кимнингдир мағлуб ёки ғолиб бўлиши томошабинларгагина қизиқ холос, негаки ҳақиқий шеър олқиш ёки овозлар сони билан белгиланмайди. Ҳакамларга келсак, улар барча иштирокчиларга ҳолис баҳосини берди, фақат овоз бериш тизимининг ўзгарганлиги сабаб, яъни тингловчиларнинг ҳам овозлари инобатга олинганлиги ҳаммасини ҳал қилди. Ҳакамлар айнан мени танламади, ваҳоланки, биринчи жуфтликда мен билан беллашган Тилланисо Эшбоевага баланд баҳо беришганди. Шаҳриёр Шавкат билан чиқишимизда эса иккимизга ҳам бир ҳил балл беришди. Фақат залдаги тингловчиларнинг менга берган балларигина кўпроқ чиқди, шунинг ҳисобига ғолиб деб топишди. Агар баҳолаш тизими ҳакамларнинг ўзигагина топширилганида, ҳозир мен билан эмас, бошқа бир иштирокчи билан суҳбатлашаётган бўлардингиз. – Фарғонада туғилганимдан фаҳрланаман! Қишлоқда улғайганим, тупроқ исига тўйиб, далаларда туёқ боққаним менга ширин хотиралар берди, ўша пайтларимни қўмсаб кўп ёзаман. Мактабга, устозлар сабоғига жуда ташна эдим. Бошланғич синфларда тил ва адабиёт фанларини умуман ёқтирмасдим. Рассом бўлишни орзу қилардим. Юқори синфга ўтганимда эса, табиий фанларга қизиқишим ортди. Тиббиёт олийгохига тайёрлана бошладим. Нимадир содир бўлдию ўзимча шеър машқ қилишни бошладим. Қанча дафтар қоралаб, қанчасини ёқиб юборганимни аниқ эслайман. Энди менга адабиёт фани ва ўқтувчисидан бошқаси қизиқарсиз бўлиб қолди. Дарсликлардаги ҳамма шеърларни қолдирмай ёдлаб боришга одатландим. Коллежга кирганимда эса адабий тўгараклардан ҳабар топдим. Фарғонада ҳафтанинг ҳар бир кунига тўгарак топса бўларди. Тошлоқда “Парвоз”, Марғилонда “Жаҳон Отин Увайсий”, Қува туманида “Надимий”, Ёзувчилар уюшмаси Фарғона бўлимида “Олтин қалам” адабий тўгаракларига қатнардим. Ростини айтсам, Фарғонадаги муҳит Тошкентдагидан анча тоза эди! Водий аҳли ҳам шеър шинавандаси, шоирга ташна! Ижод қилаётган ёшлар ҳам талайгина, тўгаракка келадиган ҳавасмандларга хона торлик қилар, жой етмасди. Устозлар ва биздан аввал келган қаламкашлар ҳар бир ўқилган машқларни аёвсиз танқид қилишарди. Янги келган тўгарак аъзоларининг онгига танқидни тўғри қабул қилишни сингдиришарди. Бу тўгаракларда шакланган жуда кўп шоир акаларим бор, Жамолиддин Бадалов, Асрор Солижон, Иқбол Юсуф, Абдулазиз Абдуллоҳ… Улар билан деярли ҳар куни йиғилиб, шеър борасида суҳбат қурардик. Бу даврада энг кичиги мен эдим ва уларнинг ёзганларимга билдирган фикрларини жонқулоғим билан тинглардим. Фарғонада ўз онамдек бўлиб қолган учта устозим бор, менга дастлабки шеър сабоқларидан дарс берган филолог, шоира Фарида Анис, наср тўгарагимиз раҳбари, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Гулчеҳра Асронова, Эркин Воҳидов мактаб-интернати директори Нигора Манноповалардан жуда кўп ижодий ва ҳаётий билимларни ўргандим. Биринчи йили олийгоҳдан йиқилгач, Эркин Воҳидов мактаб-интернатида кутубхоначи бўлиб ишлай бошладим. Бу ерда янада кўпроқ китоб ўқишимга, ижод қилишимга ва олийгохга тайёрланишимга қулай муҳит топгандим. Бу мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларнинг деярли барчаси ижодкор эди. Улар қаторида арузшунос олим, устоз Толибжон Рўзибоев жуда сўзга маъсулиятли инсон эди. Газета ёки тармоқларда ёзганларимни ўқиб қолсалар, дарров менга ўз фикрини билдирар, ҳатто ярим тунда ҳам қўнғироқ қилиб, тушунмай қўллаган сўзларим маъносини айтиб берар, саводсизликда шаклланмаслигим учун бор билим-кўникмаларини қизғонмасди. Фарғонада яна мен ижодини севиб ўқийдиган, шахсиятини ҳурмат қиладиган устозим Баҳодир Исо бор. Тошкентга келишимга ундаган ҳам шу устозим бўлган. Ижодни қисматга айлантиришни, ортга қайтмасликни ва энг асосийси, оила ва ижодни бирдек баробар кўришни, бирини деб, биридан воз кечмаслик учун курашишни кўп уқтирарди. Устозимнинг ҳокисорлигига, камтарлигига ҳалигача ҳавас қиламан. Фарғона муҳитини эса доим соғинаман! – ЎзДСМИда, драматургия факултетида ўқияпман. Пойтахт аввало, менга ризқ берди. Қай маънодаги ризқ, яъни бунинг қамровига шу ерда ёзган шеърларим, шу ерда ўқиган китобларим, яхшими-ёмонми кўрган кунларим, ижодкор оға-иниларим, опа-сингилларим киради. Албатта, бу ризқни Фарғонада топа олмасдим. Яна оилам қадрини, тупроқ соғинчини шу ерда топдим. Ижоднинг асл машаққатини, ҳали олдимда жуда оғир кечинмалар борлигини шу ерга келиб англадим. Пойтахт тортиб олган биргина нарсам бор, у ҳам бўлса ҳаловат. – Уни айнан биргина қиёс билан чеклай олмайман. Ҳолатдан келиб чиқиб айрим ички ҳис-туйғуларга тутилаган кўзгуни шеърга ўхшатаман, масалан хаёл, изтироб, соғинч, баъзида исённинг сўздаги шаклига. Яна шеър – бу шоирнинг асл кўриниши, ҳамма ниқоблардан ҳоли олами, шеър – шоирнинг Ватани. У фақат шеърда нафас олади, шеър ичида яшайди ҳолос. Гюгонинг бир гапи бор: “Ҳар бир ижодкор ёзганларида ўзини акс эттиради”, шундан келиб чиқиб ижод аҳлининг ҳам ёзганларидан нимани ҳис қилаётганини англаб олиш қийин эмас. Шеър ёзилишига эса ҳар доим руҳан ёлғизлик сабабчи бўлса керак, деб ўйлайман. – Ҳа, албатта, жуда кўп. Ҳаммаларини туғишганимдек кўраман. Шу ердаги ижодкор жигарларим Масиҳуллоҳ Мадаминов, Анвар Ботир, Мансур Жумаев, Шоҳсанам Нишонова, Феруза Ҳайруллаева, Мадина Норчаева, Зулхумор Орифжонова, Эъзоза Обиджонова… санасам тугамайдигандек. Улар билан тез-тез кўришиб, ижодий фикр алмашиб тураман. Дастлаб, ижодимга ҳолис ва дангал фикрларни Жонтемир Тоштемиров ва гарчи ҳозир вилоятда бўлса ҳам Раҳмиддин Абраевдан олганман. Улар тавсия қилган китобларни ўқиганман ва ўқишда давом этяпман. Тошкентнинг бир кунжида Дамариқ деган жой бор, у ердаги бир шинамгина кулбада Шербек Бобоқулов, Жонтемир, Темур Муродов, Хўжаёр ва мен баҳор ва ёз кечаларини ижод қилиш билан ўтказдик. Бу эса менга яхшигина муҳит бўлди. Ҳаммамиз бир оиладек бўлиб кетгандик. Ўша пайтларда ҳатто, тонггача ухламай шеър, адабиёт ҳақида суҳбатлашардик. Илҳом париси ҳам аксига олиб ҳаммамизга бир вақтда келарди, ёзув столига ўтириш учун Хўжаёр билан навбат кутиб ўтирардик доим. Ҳозир эса ҳаммамиз ҳар ерга тарқаб кетдик. Ўша даврларни эслаб хўрсиниб қўяман гоҳи… Ҳамма ёш ижодкорлар билан алоқам яхши, на водийлик, на воҳалик бўлсин. Ҳамма давраларга бирдек сингиб кетавераман. Лекин ичимни ҳижил қиладиган бир нарса бор, ҳозир ёшлар орасида гуруҳларга ажралиб олиш, арзимаган сабаб деб гина сақлаб юриш урчиган. Суҳбатларда ҳам у ёки бу ижодкор ҳақидаги салбий фикрлар қулоғимга чалиниб қолади. Кимдир ҳақида узундан узоқ ғийбат сўқиб ўтиришга кетадиган вақтларини ҳам ижод учун сарфлашса яхши бўларди, менимча. Шоир ҳам одам, уни қусур-камчиликларсиз деб тушунмаслик керак. – Ҳар ким Худо берганини ёзади. Танлаш имконияти эса ихтиёрий эмас. Танилишга келадиган бўлсак, бунинг учун наср қулай жанр. Шеърдан кўра насрий асарлар жаҳонга тезроқ чиқиши учун таржима қилишга осон. Насрнинг юки албатта оғир, бунинг учун кўпроқ база йиғиш керак. Ҳозир шеър ёзаётганлар кейинчалик насрга ҳам ўтиб кетиши мумкин. Мисол учун Шукур Холмирзаев ҳам дастлаб яхшигина шоир бўлган. Яқинда Оскар Уайлднинг “Дориан Грей портрети” асарини ўқигандим, ундаги бир жумла миямга ўрнашиб қолди: “Шеъриятга муҳаббати туфайли хонавайрон бўлиб, молу мулкидан ажралиш бу – шарафдир.” Энг аввали, ким нима ёзаётган бўлса ҳам таъмасиз бўлиши керак. – Янги йилдан чет тилларини ўрганмоқчиман. Ўзбек тилига таржима қилинмаган асарларни аслиятида ўқигим бор. Кейин курсдошим Мирзоҳид Музаффар билан соҳамиз бўйича Германияда магистратурада ўқиб келмоқчимиз. Ижодкорнинг мақсади эса доим битта бўлади, у ҳам бўлса – умрининг охиригача ижод қилиш! – – Эътибор учун раҳмат, соғ бўлинг!
2019-12-20
http://nodirabegim.uz/archives/1115
Мансур Жумаев 1991 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Шохсанам Нишонова эса 1995 йил Фарғона вилоятида таваллуд топган. 2017 йил Биринчи китобим лойиҳасида Мансурнинг “Оқ орзуларим”, Шохсанамнинг “Иқрор” номли китоблари чоп этилди. Айни пайтда М.Жумаев Ёзувчилар уюшмасида, Ш.Нишонова бўлса “Ватанпарвар” газетасида фаолият юритишмоқда. Шеърлари матбуотда мунтазам чоп этилади. Мансур: Ваалайкум ассалом, раҳмат. Шохсанам: Ассалому алайкум! Янги рукннинг илк меҳмонлари бўлиб турганимиздан хурсандмиз. Шохсанам: Ўтиб бораётган ҳар тинч лаҳзам. Меҳрибон оилам, бир аёлга бериладиган беминнат елка, суянчиқ борлиги бахт. Мен уларни яхши кўраман. Доимги ўтинчим, Аллоҳ ҳам уларни яхши кўрсин. Ҳамиша асрасин. Шохсанам Минусини кўрмадим. Бизда фақат плюс. Ҳар қандай муаммони бамаслаҳат ҳал қиламиз. Бир-биримизни тушунганимиз учун ҳам минуслар сезилмаса керак. Мансур: Биз битта факультетда ўқиганмиз. ЎзДЖТУнинг халқаро журналистика факультети биноси – “Муқимий” — 104 танишувимиз гувоҳидир. Шохсанам: Ўзига яраша қаршиликлар бўлган. Аммо мана ҳозир биз бир оила бўлиб яшамоқдамиз. Бари ортда қолди. Иккала тараф ҳам дуода. Мансур: Турмуш ўртоғимга ўқиб берадиган бўлганман ҳозир. Фикрларини сўрайман. Ижод борасида танқидлар ҳам бўлиб туради. Аммо бир-биримизга берадиган ҳар қандай баҳомиз нисбийдир. Ахир ҳар қандай асарга ҳақиқий баҳони вақт ва келажак беради. Биз ҳозир ёзяпмиз, холос. Дилмурод Дўстга жўнатаман, маъқул бўлса каналга жойлайди. Канал ўқувчиларининг фикрлари билан ҳам қизиқаман. Бу янги китобимга киритадиган шеърларимни саралашимда катта ёрдам беряпти. Шоҳсанамнинг ижоди қизлар орасида ажралиб туради, менинг назаримда. “Ғолиб бўлиб Худо дедим, Мағлуб бўлиб Худо дедим” сингари бўлиқ сатрлар унинг ижодида кўплаб учрайди. Водийга хос латифлик сезилади. Халқоналик, самимият устун. Шохсанам: Аввало Мансур акага ўқиб бергим келади, лекин қандайдир ҳаяжон босади. Бу масъулиятдан бўлса керак. Кўпинча ижодкор дўстларимга ўқиб бераман. Шеър тўлиқ ўзимга ёқсагина уларга кўрсатаман. Танқидлар бўлади. Бир-биримизнинг кўнглимизни авайлаган ҳолда холис фикр билдирамиз. Мансур аканинг юқоридаги фикрларига қўшиламан. Баҳони халқ беради. Лекин тенгдошларига нисбатан М.Жумаев энг пешқадам ижодкор эканлиги шубҳасиз. Ёзганларида илм ва истеъдод уйғун. Ҳавас қиламан. Мансур: Лев Толстойнинг мухлисиман. Унинг бир қатор қиссалари хотиротим ва кўнглим мулкига айланиб улгурган. Яқинда Шойим Бўтаевнинг “Еттинчи тонг” романини ўқидим. Ёқди. Тенгдошларимиздан Саиджалол Саидмуродов қилаётган деярли барча таржималарини ҳали чоп этилмасдан ўқиб боряпман, десам тўғри бўлади. Тенгдош ижодкорларнинг қарийб ҳаммасини кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Бироқ Хожа Ҳофизу Мавлоно Румийдан, Амир Алишер Навоий ва Мирзо Бобурлардан ортиб тенгдошларимга мухлис бўлишга улгурмадим ҳали. Шохсанам: Бобораҳим Машраб, Фузулий, Бобур, Аҳмад Лутфи Қозончи асарларини севиб ўқийман. Тенгдошларга келсак, Суҳроб Зиёнинг шеърларини ўқиб бораман. Яхши ёзяпти. Жуда кўпчиликда бир хил гап, бир хил “дард”. PR қилишга уриниш кучли. Тақлид — яхши нарса эмас. Аммо бу улуғ ижодкорлар, мумтоз адибларга бўлса, ҳарна, тушуниш мумкин. Бироқ тенгдош тенгдошига тақлид қилиши, кўчириши, қурама асарлар ясаши — бу жуда хунук. Бу яқин орада ўз йўлини тополмаслигидан дарак беради. Қурбақадай бўлса ҳам, ўз овози билан куйлайдиган ижодкорни ҳурмат қиламан. Шохсанам: Албатта, оилани. Мансур: Кимё лабораториясидаги тажрибалардан халқ бехабар бўлади. Тажрибадан ўтган дори кейин халққа етказилади. Адабиётдаги тажрибалар ҳам парда орқасида кечсаю, тугал асар элга тақдим қилинса, яхши бўларди. Одамларнинг адабиётдан кўнгли бу қадар озмасмиди, деган андишам бор. Авваллар асарлар олдин кенгашларда муҳокама қилиниб, илмли муҳаррирлар таҳриридан сўнг китоб ўлароқ чоп этилган. Ҳозир бунинг аксини кўряпмиз. Адабиётшунос ва танқидчилар сўзига эҳтиёж катта. Улар эса ҳануз Навоий бобони “ўрганиш” ва “ўргатиш”дан ортмаяптилар. Ваҳолонки, ҳозирги забардаст олимлар ичида Олим Давлатов сингари Навоий ижодининг туб моҳиятини англаб-англатадиган даражадаги олимларимиз озчиликни ташкил қилади. Каромат Муллахўжаева каби олималар эса анқога шафеъ. Замонавий адабиётни тадқиқ қиладиганлар ҳам керак. Мансур: Мен ҳамиша таскинни ижоддан топганман. Энди эса бу ерда ушлаб турадиган ришталар ортди. Кетиш ҳақида ўйлаб кўрмабман. Қашқадарё ҳар доим мен билан. Шохсанам: Бўлган. Лекин ҳозир менинг ҳаётим, фаолиятим Тошкент билан чамбарчас боғлиқ. Таскинни оиламдан, турмуш ўртоғимдан оламан. Соғинганимизда бир гал Китоб, бир гал Қамчиқ довонидан ошиб бораверамиз. Воҳада ҳам, Водийда ҳам соғингувчиларимиз бор. Шохсанам: Раҳмат, сизга ҳам.
2020-03-01
http://nodirabegim.uz/archives/1160